islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 1, 2020

Day

Қуръон тинглаш ҳукми: уламолар унга қулоқ солиш фарзи айндир дейдилар-Илмий изланиш

Қуръони карим тиловатига қулоқ тутиш ибодат Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий орқали нозил қилган каломидир. Шу сабабдан ҳам Қуръон муқаддас илоҳий калом ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон унинг ҳайбатини қалбда ҳис қилиб, ҳурматини ўз ўрнига қўйиши лозим. Мужтаҳид уламоларимиз оят ва ҳадисларга асосланиб, Қуръон яъни, Мусҳаф ва унинг қироатига тегишли бўлган фиқҳий ҳукмларни батафсил баён қилганлар. Қуръон қироати устозлари эса, Қуръон ўқиш, тажвид қоидаларига риоя қилиш, ўрганиш, тинглаш ва унга амал қилиш фазилатлари ва одоблари ҳамда Қуръонни тўлиқ ёдлаган қорига бериладиган ажр-савоблар ҳақида етарлича сўз юритганлар. Дарҳқиқат, мана шундай ажр-савоблардан умидвор мўмин Қуръонни тинглашда қуйидаги ободларга риоя қилиши лозим бўлади.Аллоҳ таоло бу борада Ўзининг каломида шундай марҳамат қилган:وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَЯъни, “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” Намоз илк фарз қилинганда намоз ичида ўзаро гаплашиш жоиз бўлган. Ушбу ояти карима намозда инсонларни гапидан бўлган сўзларни гапиришни насх (бекор) қилиб, жим туриб Қуръонга қулоқ солишга буюриб нозил қилинган. Яъни, хос сабаб билан нозил бўлган. Лекин уламоларимиз “Эътибор лафзнинг умумийлигигадир, сабабнинг хослигига эмас” деган қоидага кўра, “уни тинглангиз ва сукут сақлангиз” буйруғи намоз ичи ва намоздан ташқарига баробар тегишлидир, дейишган.Ибн Жазий: ушбу оятга кўра Қуръонга қулоқ солувчига раҳмат ниҳоятда яқин бўлади, деган.Мазкур қоидаларга асосан уламоларимиз қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Хусусан, Ҳанафий мазҳаби уламоларимиз эса, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим эканини алоҳида такидлайдилар.Ибн Обидийн раҳматуллоҳу алайҳ айтади: Аслида Қуръонга қулоқ солиш фарзи кифоядир. Чунки бунда унга эътибор қилиш, зое қилмаслик бўлган ҳақни бажариш бор.Ҳамавий устози қозилар қозиси Минқорийзода исми билан машҳур бўлган Яҳё раҳматуллоҳу алайҳдан “Қуръонга қулоқ солиш фарзу айндир” деган сўзни нақл қилган.Дарҳақиқат, Ҳанафий уламоларимиз бир инсоннинг Қуръон тинглаши ўзи қироат қилишидан афзалдир, дейишади. Чунки, тингловчи тинглаши билан фарзни адо қилади. Қуръон қироати эса, фарз эмас. Абу Суъуд: Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз қироат фарз эмас, деган.Баъзи уламолар Қуръон тиловатига қулоқ солмасдан бошқа гап-сўзлар билан машғул бўлиш, шариатга нисбатан одобсизлик бўлишини айтишган.Бироқ бу ўринда Қуръонниг барча тажвид ва қироат қоидаларига риоя қилиниб ўқилган қироатга индамай қулоқ тутиш лозимлигини жумҳур уламолар алоҳида таъкидлаганлар. Ўз ўрнида оқил мусулмон Қуръонни ҳурматига риоя қилган ҳолда ўзини ҳам бошқаларни ҳам гуноҳкор қилмаслиги учун одамлар иш билан машғул бўладиган ўринларда баланд овозда тиловат қилмаслиги лозим. Бирор киши инсонлар ўз ишлари билан машғул бўладиган ишхоналарда, олди-сотди қиладиган бозорларда, дарс билан машғул бўладиган дарсхоналарда, уй ишлари билан машғул бўлганда уйларда баланд овозда Қуръон ўқиса эшитувчилар узрли саналиб, тиловт қилган одам гуноҳкор бўлади. Бундай ҳолатларда эшитувчилардан гуноҳнинг соқит бўлиши, инсонларни қийин аҳволга солиб қўймаслик учундир. Зеро, Аллоҳ бизга динда қийинчилик қилмаган. Бундай ўринларда тиловат қилган киши Қуръон ҳурматини зое қилгани учун гуноҳкор бўлади.Мусулмон инсон учун тажвид қоидаларига риоя қилиб, гўзал овозда қироат қиладиган қоридан тиловат қилиб беришини сўраб, уни тинглаши мустаҳаб бўлади. Имом Нававий айтадилар: Билгинки, кўпчилик салаф уламолар Аллоҳ улардан рози бўлсин, чиройли овозли қироат соҳибларидан тиловат қилиб беришларини сўрашиб, ўзлари уларни тинглашар эдилар. Бирор илмий мажлисларини Қуръон тиловати билан бошлаб, Қуръон тиловати билан ниҳоя қилар эдилар. Энг...

Нон (31-ҳадис)

Қишнинг совуқ куни эди. Ҳасан нон сотиб олиб уйга қайтаётган эди. Йўлда у бадани суякларига ёпишиб кетган жуда озғин бир итнинг саватдаги нонларига мўлтиллаб қараётганини кўрди. Бечора ҳайвоннинг ҳолатига Ҳасаннинг раҳми келди. Аммо у ўзига-ўзи, “Агар ҳозир унга нондан берсам онамнинг жаҳли чиқади”, деди. Лекин барибир жим кетаверишга виждони йўл қўймади. Дарҳол саватини қор устига қўйиб ичидан битта нонни олиб тўғрай бошлади. Унинг қилаётган ишигни кўриб қолган бир киши ўз саватидаги нонлардан бирини Ҳасаннинг саватига солиб қўйди. Ҳасан уйига келганида саватдаги нонлар камаймаган эди. У бундан ғоятда ажабланди. Эҳтимол Ҳасан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини билганида бу қадар ажабланмаган бўлар эди: ما نقصت صدقة من ما “Садақа молни камайтирмайди” (Муслим, Бирр 69) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 443

Дунё бўйлаб Рамазон қандай ўтказилади: Англияда мусулмон талабаларни тақдирлаш учун имтиҳонга киритмай туришади

– Индонезияда Рамазон ойининг аввалги ҳафтасида бола рўза тутишни одат қилиши мақсадида мактабдан таътилга чиқади. – Малайзияда аёллар ифтор билан саҳарлик орасида Қуръони каримни тиловат қилиш мақсадида хонадонларни айланиб чиқишади. – Нигерияда ҳар бир оила ифтор учун кунига биттадан камбағални меҳмон қилади. – Мавританияда бир кечада Қуръонни тўла хатм қилинади. – Уганда давлатида Ислом кириб келганидан бери 12 соат рўза тутилади. Чунки бу давлат экватор чизиғига тўғри келгани учун у ерда кеча ва кундузи баробар бўлади. – Аммо баъзи жойларда, мамлакатларда гўё Рамазон ойи ибодат ойи эмас, балки еб ичиш ойидек нархларни ошириб юборишади. Бу ойда ойнаи жаҳонда ҳар хил сериалларни томоша қилишади. Исрофгарчилик авжига чиқади. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов 262
1 2 3