islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 1, 2020

Day

Архив ҳужжатлари: Вабо пайтида Бухоро қозилик маҳкамалари томонида қандай карантин ҳукмлари жорий қилинган?-Илмий изланиш

    Аллоҳ таоло қайси бир касалликнитуширган бўлса, унинг давосини ҳамтуширган. Ҳар қандай касалликнингшифосини фақат ва фақат Аллоҳ таолонингЎзи беради. У Зот Қуръони Каримдашундай деб марҳамат қилган:وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ“Бемор бўлганимда менга шифоберадиган ҳам Унинг Ўзи”(Шуаро сураси, 80-оят). Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг жамиятнинг барча соҳаларида кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Шу жиҳатдан олганда дин, хусусан ислом динини асл манбалар асосида илмий ўрганиш, кенг ёритиб бериш учун имконият яратиб берилди, диний қадриятлар борасида энг катта ишлардан бири халқимизнинг маънавий–руҳий оламининг ажралмас қисми бўлиб қолган ислом динига кенг йўл очилди. Бу жараёнда Ўзбекистон сиёсатини белгилаб олар экан, муқаддас ислом динига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, ушбу муқаддас қадриятлар халқ тафаккур тарзи, руҳий-маънавий оламининг ажралмас қисми бўлиши билан бирга, уларни асл ҳолида сақлашдаги аҳамияти, амалий ҳаётимиздаги тутган ўрни ва бошқа кўплаб қирралари эътироф қилинди.  Шу нуқтаи назардан, буюк аждодларимиз бўлган ислом оламининг мутафаккирлари асарларини, уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш, теран англаш ва кенг оммалаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу борада юртимиз тарихига доир бирламчи қўлёзма манбаларни атрофлича тадқиқ этиш орқали қатор йўналишларда, жумладан, миллий менталитет ҳамда исломий қадриятлар асосида шаклланган юксак ҳуқуқий маданият, суд маҳкамаларининг тарихий шакллари ҳисобланган Бухоро қозилик маҳкамаларининг иш тажрибаларига оид махсус назарий ва комплекс тадқиқотларни олиб бориш ушбу синовли кунларда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Президентимиз Ш.Мирзиёев коронавирусни “кўпга келган бало” деб атаб, Ўзбекистон халқи бу синовни енгиб ўтишини биринчи коронавирус ҳолати тасдиқланганидан 4 кун ўтиб, халққа қилган мурожаатида таъкидлаган эди. “Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади” деб айтганида қанчалар ҳақ эди юртбошимиз.Шу боис тарихга бир назар солиб, бундай вазиятда аждодларимиз қандай йўл тутганлиги борасида изланишлар олиб бориш ғоятда аҳамиятли. Ўзбекистонда тарихий ҳужжатлар устида йирик тадқиқотлар олиб бориш ва янги нашрлар тайёрлаш ўтган асрнинг 50-йилларидан бошланди. 1943 йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошида Шарқ қўлёзмалари (Шарқшунослик) институтининг ташкил этилиши, Бухоро, Хива, Қўқон хонликлари ҳудудида мавжуд бўлган қўлёзма ва тошбосма ҳужжат ва манбаларни бир жойга тўпланиши, илмий йўналишда комплекс тадқиқотларнинг пайдо бўлишига замин яратди.2020 йилда сайёрани қамраб олган СОVІD-19 коронавирус пандемияси тинч ва осуда ҳаётга одатланган мамлакатлар аҳолиси учун жиддий синов бўлди. Инсоният тарихи шунга ўхшаш ва бундан ҳам ёмон даврларни бошдан кечирган. Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти қаторида Ўзбекистон ҳам коронавирусга қарши жиддий курашмоқда. Шу ўринда, тарихда кечган бу каби офатларни енгиш амалиёти давомида Мовароуннаҳр қозилари хусусан, Бухоро қозилик маҳкамалари тамонидан чиқарилган ҳукмлар барчамиз учун қизиқ ва муҳимдир. Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган, Бухоро амирлигининг XIX аср охирига оид ҳужжатларидан маълум бўлишича, юқумли касалликларга қарши курашишнинг энг тўғри ва самарали йўли бу — давлат ва қозилар томонидан жамоавий тадбирларни ўтказишни вақтинчалик чеклаш, одамлар билан кенг доирадаги ижтимоий мулоқотларни камайтириш (ўзини ўзи яккалаш), саранжом-саришталик, тозалик қоидаларига риоя қилиш ва ўз вақтида шифокорларга мурожаат этиш бўлган.Ҳужжатлардан бирида келтирилишича, Бухоро амирлиги билан қизғин савдо алоқалари йўлга қўйилган Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида, Афғонистоннинг Ҳирот, Кобул шаҳарлари ва Қандаҳор вилоятида вабо кенг тарқалиб кетгани маълум бўлади. Ушбу ҳолатни эътиборга...

Муфтий Усмонхон Алимов Зангиота мажмуасида “Сардоба тошқини” зарарларидан халқимизни халос қилишини сўраб Аллоҳга дуо қилди

Бугун, 1 май куни эрталаб Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.Қайд этиш жоизки, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Ушбу воқеа жойига тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб бориб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф етиш бўйича ишларни бошлаб юборилган. Асосан, сув экин майдонларига зарар етказгани маълум бўлди.Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳам ушбу нохуш воқеанинг салбий оқибатларидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш юзасидан хайрия ишларини бошлаб юбордилар.Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етиш, талофатлардан омон сақланишга катта васила бўлгани бир неча бор ўз тасдиғини топган. Шу мақсадда, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларида Тошкент вилоятидаги “Зангиота” мажмуасида мазкур нохуш ҳодиса салбий оқибатларини Яратган Парвардигордан бартараф этишини сўраш мақсадида, Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, муборак Рамазон кунларида Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-осойишталик, юртимизни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилинди. Шунингдек, хайрия тадбири доирасида бир бош қора мол сўйилиб, кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, етим-есирлар ва дуоси мустажоб инсонларга тарқатилди.Ушбу ҳодисага нисбатан сабрли бўлиш, Аллоҳга истиғфор айтиб, бунинг салбий оқибатлари кам бўлишини илтижо қилиб сўраш лозим. Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган ҳолатларга сабр қилиб, Ундан савоб умидида дуо қилиш лозим. Қуръони каримда: “Албатта, Аллоҳ сабрлилар билан биргадир”, дея марҳамат қилинган. Яна бир ояти каримада: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”,дея тасалли берувчи хабарлар ҳам келган.Айни вақтларда Ҳукуматимиз раҳбарияти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотлар фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф етиш бўйича ишларни жадал олиб бормоқдалар.Бундай тезкор ва амалий амалий саъй-ҳаракатлар ҳар бир инсон, ҳар бир оила, ҳар қандай вазиятда ёлғиз қолмаслиги, балки давлатимиз диққат-эътиборида эканини яққол ифода этади.Ҳақ таолодан ушбу нохуш воқеанинг салбий оқибатларидан паноҳ сўраб, Яратган Парвардигордан аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий бинолар ва деҳқончилик экинларини бус-бутун сақлашини илтижо қилиб сўраймиз.   238

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонни қандай ўтказганлар?

Рамазон ойи рўзаси ҳижрий иккинчи йили шаъбон ойида фарз қилинди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрлари давомида тўққиз йил рамазон рўзасини тутдилар - Тошкент ислом институти ўқитувчиси Зойирова Ҳафиза

Саудия ҳаж ва масжидлар бўйича расмийлари: “Биз Макка ва Мадинадаги икки “Ҳарами шариф”ни дунёнинг барча бурчакларидаги мусулмонлар учун очамиз…”

Мусулмонлар Макка ва Мадинадаги иккита муқаддас масжидга “бир неча кун ичида” қайтишлари мумкин, – деди Саудия Арабистонининг Икки Муқаддас масжидлар ишлари бўйича бош президенти Абдурраҳмон ас-Судайс. “Ислом умматининг қайғуларни кеткизадиган кунлар келади ва биз икки муқаддас масжидга тавоф қилиш учун, Сафо ва Марвада саъй учун ҳамда Равзайи Шарифда намоз ўқиш, Пайғамбар Муҳаммадга (с.а.в.) салом бериш учун қайтамиз”, деди Абдурраҳмон Судайс ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеода. Шунингдек, у 28 апрель кунги Масжидул Ҳаромдаги тозалаш ва озодалаш ишларида иштирок этди. Саудия Арабистони расмийси мусулмонларни “коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун эҳтиёт чоралари сифатида киритилган чекловлардан озод бўлишга шошилмасликка” чақирди. Яқинда мамлакатнинг Ҳаж ва умра вазирлиги Твиттерда икки масжидни қайта очишларини эълон қилди. “Худо хоҳласа, ҳукуматимизнинг оқилона раҳбарлиги ва ваколатли органлар томонидан берилган тартиб ва кўрсатмаларга риоя қилиш мажбуриятига биноан, биз Макка шаҳридаги Ҳарамни ва Мадинадаги Пайғамбаримиз масжидини дунёнинг барча бурчакларидаги мусулмонлар учун очамиз”, – дейилган вазирлиги баёнотида. 18 март куни Қиролликнинг Уламолари Кенгаши COVID-19 тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилган чоралар доирасида мамлакатнинг барча жойларидаги масжидларда ибодат қилишни тўхтатган эди. Расмий маълумотларга кўра, декабр ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида биринчи марта пайдо бўлган ушбу касаллик Саудия Арабистонида 157 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва жами 21402 кишига касаллик юқди. Азон.уз 270

Илми маъоний: “Гап мақсадли ва эшитувчи фаҳм даражасига мос бўлиши лозим”-Илмий изланиш

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмат ўлароқ нозил қилган китоби ҳамда инсониятни дунё ва охират саодатига йўлловчи дастурул амал ҳамдир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ўрганишлик доимо муҳим бўлар экан, улардаги нозик ва дақиқ маъноларни тушуна олиш учун балоғат илмини билиш ҳам муҳим бўлиб қолаверади. Дунё мусулмонларига араб тилидан устозлик қилган ватандошимиз Замаҳшарий ўзининг “Кашшоф” тафсирининг муқаддимасида шундай деган: “Тафсир илмига киришган киши Курьонга хос бўлган икки илм – илмул маъоний ва илмул баёнда билимдон, иккисини ўрганишда бироз шошилмаган, тафтиш килишда бир муддат машаққат чеккан бўлсагина тафсирнинг хақиқатларига ета олади” . Балоғат фани илмул маъоний, илмул баён ва илмул бадиъ деб номланувчи уч қисмдан иборат юўлиб, илмул маъоний балоғатнинг мана шу уч илмларидан биридир. Маъоний (المعانى) сўзи арабча сўз бўлиб, معنى сўзининг кўплик шаклидир. У бирор нарсанинг мақсадини ифода қилади ва луғатда “мақсад” деган маънони англатади. Баён соҳибларининг истилоҳида маъоний сўзи зеҳнда тасаввур қилинган нарсани лафз билан ифодаланишидир. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, маъно бу мақсад қилинган нарсанинг зеҳний суратидир. Маъоний илмининг асосчиси Шайх Абдул Қоҳир Журжоний бўлиб, Абу Яқуб Саккокий уни ўзининг “Мифтаҳул улум” асарида илк бор алоҳида илм сифатида барча қоидалари ва бу илмнинг масалаларини баён қилган. Маъоний илми − бу арабий каломларнинг муқтазои ҳолга мутобиқ келадиган ҳолатлари ўрганиладиган қоидалар мажмуидир. Яъни, маъоний илмида шундай йўллар ҳақида баҳс қилинадики, адиб гаплари мақсадига мувофиқ келиши, маъноларни аниқ баён этилиши учун айнан шу йўлларга муҳтож бўлади. Эшитувчиларнинг даражалари, йўналишлари, характерлари, фаҳмлаш қобилиятлари турлича эканини ва яна айтаётган гапини ўрни ва вақтини топиб гапириши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир калом ўз мақомига муносиб бўлиши учун адиб маъоний илми қоидалари ва уларни қўлланиш услубларини билиши вожибдир. Масалан, гоҳида мухотобнинг зеҳни мавзудан холи бўлиб, у бу мавзу ҳақида мутлақо бехабар бўлади ва сиз унга мана шу мавзуни етказишни хоҳлайсиз, гоҳида эса мухотоб мавзу борасида шубҳага боради, сиздан эса уни таъкидлаш талаб қилинади. Баъзида, тингловчи бу мавзунинг хилофини рост деб ўйлаб, уни буткул инкор қилади. Мазкур ҳолатларнинг барчаси мухотобнинг ҳолатига мос келадиган ибора услубини тақозо қилади. Аввалги ҳолатда мухотобга хабар таъкиддан холи тарзда етказилади. Чунки, унинг зеҳнида айтилган гапни қарор топтирувчи маълумот йўқ эди. Мисол учун, Алининг имтиҳондан муваффаққиятли ўтганига шак қилмаётган ёки уни инкор қилмаётган кишига таъкидсиз نَجَحَ عَلِيٌّ فِي الْإمْتِحَانِ деб айтасиз. Эшитувчининг иккинчи ҳолатида эса, сиз Алини имтиҳондан яхши ўтиб олганига шубҳа қилаётган кишига дуч келдингиз ва энди унга гапингизни таъкидлаган ҳолда إنَّ عَلِيًّا نَاجِحٌ في الإمتحان деб айтасиз. Сўнгги ҳолатда, яъни мухотоб бу хабарга мутлақо ишонмай, уни инкор қилаётганини кўрсангиз, гапингизни унинг инкорига мос даражадаги қувватли таъкидловчилар орқали ифодалайсиз: عَلِايا لنَجَحَ فِي الْإِمْتِحَان إنَّ Мухотобнинг ушбу мутакаллимнинг хабарини махсус кўринишда гапиришини талаб қиладиган ҳолда инкор қилиши “муқтазои ҳол” дейилади. Яъни, ҳолат таъкидлашни тақозо қилиб, уни чақирди. Шунинг учун калом муқтазои ҳолга мутобиқ келиши учун махсус суратни ўзида ифода қилди. Маълумки, наҳв илми сўзларнинг накира, маърифа, тақдим, таъхир, ҳазф ва зикр қилинадиган ҳолатларини ўрганади. Лекин, наҳв буларни маъоний илмидан фарқли мақсадда ўрганади. Наҳвда тақдимнинг мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган ҳамда тақдим қилиш вожиб бўлган ўринлари ҳақида, маърифа, накира ва таъкидли сўзлар ҳақида баҳс қилинади. Бироқ, уларнинг мақомнинг тақазосига ва ҳолатнинг талабига...
1 2 3