"Анвар қорининг нотиқлигига кўпчилик қойил қоларди. Айниқса, жума кунлари нафақат Тошкент шаҳридан, балки бошқа вилоятлардан, ҳатто чекка-чекка туманлардан ҳам у кишининг маърузаларини эшитиш учун келадиган юртдошларимиз кўп бўларди".
“ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилгач, ўша ерда туриб: “Бугундан кейин ҳижрат йўқ”, дедилар. Яъни, аҳли илмлар шарҳлашича, Маккадан кўчиш йўқ. Демак, бундан маълумки, Макка доимо иймон диёридир. Сиз эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитналар шаҳри дея атаган диёрни иймон шаҳри, деб Маккадан у ерга ҳижрат қилиш керак, демоқдасиз...”.