Balog‘at ilmi islomiy ilm-fan taraqqiyotida alohida o‘rin tutadi. Bu ilmning asoschilari orasida Abdulqohir Jurjoniy alohida e’tiborga loyiq. U yozgan “Daloilul i’joz” asari nafaqat Qur’on oyatlarining betakrorligini ilmiy asoslashga xizmat qilgan, balki arab tilshunosligi, stilistika, semantika va diskurs tahlilining ilk namunalari sifatida qadrlanadi. Bugungi kunda bu asar Qur’on tafsirida, adabiy tahlilda va tilshunoslikda muhim nazariy manba sifatida keng o‘rganilmoqda. - Toshkent islom instituti talabasi Qodirjon TURSUNOV
Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон 1908 йили Тошкентнинг машҳур Ҳастимом (Ҳазрати Имом) мавзеъида дунёга келган. Унинг аждодлари ҳам дунё таниган Ислом олимлари бўлишган: катта бобоси шайхулислом Аюбхон Юнусхон ўғли даврининг йирик фақиҳларидан эди, у кўп йиллар Бухородаги “Мўйи Муборак” мадрасасида мударрислик қилган. Бобоси Абдуллоҳ ибн Бурҳон Эшон ҳам ўша мадрасада дарс берган. Отаси Эшон Бобохон Қуръони карим ва Суннати Набавийяни мукаммал билган олим, минтақа мусулмонлари идорасининг ташкилотчиси ва биринчи раиси эди. Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон (Бобохонов), ўз даврининг йирик дин арбоби, минтақа мусулмонларининг муфтийи эди. У 1908 йили Тошкент шаҳрида улуғ Ислом алломаси Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон хонадонида туғилган. Илк диний сабоқларни аввал отасидан, сўнг Ҳаким қори домла, Баҳодирхон махдум, Шайх Алоуддин, Жамол ҳожи каби устозлардан олган. Ўн икки ёшида Қуръон ҳофизи бўлган. 1920 йили Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган, ҳадис ва фиқҳ илмини ўрганган. Тошкент ислом институтига “Олима аёл – миллат тарбиячиси” номли тадбирда талаба қизларга “Илм карвонидаги аёл ва оила” мавзусида талаба қизларга навбатдаги суҳбатни қилиб бериш учун Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг фарзанди Тошкент давлат шарқшунослик университети Арабшунослик олий мактаби доценти Филология фанлари номзоди Мухлисахон ая Зиёвуддинова ташриф буюрдилар. Мухлисахон ая талаба қизларга ўз самимий тилакларини изҳор қилиб, ҳавас билан шу даргоҳнинг талабаси сифатида улар сафида бўлиш орзулари эканлигини билдирган ҳолда ўз суҳбатларини бошладилар. Суҳбат аввалида Мухлисахон ая болалик даврларида дин арбоблари хонадонида ўтган хотиралари билан ўртоқлашдилар. Ушбу хонадонда илмга бўлган муҳаббат, илмий суҳбатлар ва ёш Мухлисанинг ана шу илм чархпалагида суғорилиб улғайишини эслаб, кўзларига ёш олдилар. Ҳар бир даврнинг ўз мураккабликлари борлигига қарамасдан аёл киши бўла туриб илм олишдан тўхтамаганликлари ва бу сўқмоқларда қаварилган оёқлар охир-оқибат ўз манзилига етказиб, берган ҳосилларини кўраётганларини таъкидлаб ўтдилар. Олима аёлнинг ҳаёт сабоқлари талаба қизларимизда илм олишга бўлган шижоатларининг янада жўш уришига сабаб бўлди ҳамда илм ва оилани баробар олиб боришдаги “яхши ташвишлар”ни енгиб ўтиш, нафақат оилада салоҳиятли фарзандларни улғайтириш, балки жамиятимизда ўз ўринларини топиб, етук авлодни етиштиришда ўз ҳиссаларини қўшишга рағбат бўлди. ТИИ Матбуот хизмати 86
Tarix sahifalarida kamdan-kam shaxslar bor-ki, o‘zining harbiy iqtidori bilan birga, ilm-fan va madaniyatga ham mislsiz hissa qo‘shgan bo‘lsa. Ana shunday buyuk zotlardan biri Amir Temurdir. - Yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo‘limi boshlig‘i B.PARPIYEV