islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ҚУРЪОНИ КАРИМ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ҲАҚ КИТОБИ

وَإِنْ كُنْتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا فَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ (سورة البقرة 23- 24) “Ва агар бандамизга (Муҳаммадга) туширган нарсамиздан (Қуръондан) шубҳада бўлсангиз, бас, сиз ҳам унга ўхшаш (биргина) сура (ёзиб) келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй  бўлсангиз. Борди-ю, (бу ишни) қилмасангиз – зинҳор қила олмайсиз ҳам – у ҳолда ёнилғиси одамлар ва тош (бут ва санам)лардан иборат, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг” (Бақара сураси, 23-24 оятлар). Қуръони карим – тўғри йўлни кўрсатувчи, инсонга қиёматгача дастурул амал бўладиган Аллоҳ таолонинг ҳақ каломидир. Олдинги пайғамбарлар замонларида бўлганидек, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан замонамизгача ва то қиёматгача Аллоҳ таолонинг мукаммал дини – Исломга, пайғамбари ва ҳақ китобига шубҳада бўлувчи ва ёлғон деб даъво  қилувчи кимсалар ҳам чиқаверади. Аллоҳ таоло бу ояти карималарда пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга туширган каломига, унинг Аллоҳ томонидан эканлигига  шак-шубҳада бўлсалар, Қуръон каримга ўхшаш, ҳеч бўлмаса биргина сура келтиришларига уларни чақиряпти. Қилаётган ёлғон даъволарида тўғрисўз бўлсалар уларни бу даъволарини тасдиқловчи гувоҳларини чақиришларига ундаяпти. Зеро, Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримни Пайғамбарига ҳақ ила туширганига гувоҳлик бериб бўлган. Имом Ибн Жарир Тобарий ушбу оятларни шундай тафсир қиладилар: “Оятнинг умумий маъноси: “Агар сиз – кофир ва мушриклар  Муҳаммад Менинг ҳузуримдан келтирган Қуръонни Мендан эканига шубҳада бўлсангиз унга ўхшаш биргина сура келтиринг ва бир-бирингизга бу ишингизда ёрдам беринг.  Токи ожиз қоласиз ва Қуръон фақат Менинг ҳузуримдан экани ва уни сизлар ўйлаганингиздек Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзи ва ундан бошқа бирор кимса ҳам ўзидан тўқиб чиқиши мумкин эмас эканини тушуниб етасиз. Агар сизлар ва шерикларингиз бир-бирингизга ёрдам бериб ҳам биргина сура келтира олмасангиз – келтира олмайсизлар ҳам –  ёнилғиси одамлар ва тош бўлган дўзахдан қўрқинг”. Қуръони каримни тўқима деб даъво қилганлар (яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидаги араблардан иборат кимсалар) Қуръон уларнинг ўз она тилларида ва уларнинг сўзлашув услубларида нозил бўлган бўлсада, унга ўхшашини келтиришликка ожиз қолдилар. Зеро, Аллоҳ таоло Исро сурасининг 88-оятида шундай марҳамат қилади: “Айтинг: “Қасамки, агар инсу жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир – бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмайдилар”. Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бас, сиз ҳам унга (Қуръонга) ўхшаш (биргина) сура (ёзиб) келтиринг”,- яъни “Унда ботил ва ёлғон бўлмаган, ҳақ ва тўғриликда Қуръонга ўхшашини келтиринг”,-маъносидадир”. Оятлардаги “зинҳор қила олмайсиз ҳам (яъни, Қуръонга ўхшаган биргина сура келтиришни)…” жумласи ҳам бир мўъжизадир. Чунки ўша замонлардан токи бугунги кунгача қанчадан-қанча кимсалар Қуръони каримга ўхшашини ўзларича келтиришга уринишди. Лекин бунинг уддасидан чиқа олмадилар ва қиёматгача уддалай олмайдилар ҳам. Чунки Аллоҳ таоло юқорида келтирган ояти каримада: “зинҳор қила олмайсиз ҳам…”,- дея хабар қилган. Қуръони каримга ўхшашини қила олмасликлари у ёқда турсин токи қиёматгача Қуръонга бирор бир ҳарф қўшишлари ёки камайтиришлари ёки уни ўзгартиришларидан сақлаб, ҳимоя қилиб туришини  ваъда қилиб шундай дейди: إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ “Албатта, биз бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни ўзимиз асрагувчидирмиз”. Энди ўрганиб чиқаётган юқоридаги икки оятдаги “у ҳолда ёнилғиси одамлар ва тош (бут ва санам)лардан иборат, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг” жумласига эътибор қаратсак....

Хурофотларга барҳам берайлик!

“Билмасангиз зикр аҳлидан сўранг” Жорий йилнинг 8 октябрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатга барча курсларнинг талаба қизлари ва устоз-ходимлар қатнашди. Суҳбатни янада қизғин ва сермазмун бўлиши мақсадида, ЎМИ аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси Марям опа Абдуллаева таклиф қилинди. “Хурофотларга барҳам берайлик!” дея номланган давра суҳбатида талаба қизлар М.Абдуллаева билан дилдан, очиқ суҳбат қилдилар.Марямхон опа “Ҳозирги кунда жамиятимизда хотин-қизлар ролини ҳар тарафлама кўтариш, ҳаётда учраб турадиган муаммоларини ўз вақтида ҳал қилиш ёки зиддиятларни олдини олишда уларга маънавий кўмак бериш сизу бизни бурчимиздир. Жамиятда аёллар фаолиятини ошириш билан уларни ҳам диний, ҳам маънавий салоҳиятини камолига етказа олсак, аёллар орасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни бартараф қилишга эришамиз. Бу чора-тадбирларни амалга оширишда ислом институти битирувчиларни кенг жалб қилиш лозим. Сизлардан дин соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кенг фойдаланиб, эришилаётган ютуқларимиз ва яратилган улкан имкониятларни англаган ҳолда, юртимизнинг бугуни ва эртаси учун хизмат қилишингиз талаб этилади.” – деди.Талаба қизлар суҳбат давомида талабалик даврини ғанимат билиб, солиҳ амални ўзида жамлайдиган билимларни тўла эгаллаш лозимлигини ва уни жамият, дин ислоҳоти йўлида сарф этиш буюк шараф эканлигини тушуниб етди. Марямхон опа Абдуллаевага вақтини аямасдан суҳбатга ташриф буюргани учун миннатдорчилик изҳор этди. Суҳбат асносида талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига Марямхон опадан етарли жавобларни олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 933

Дунёни асир этган смартфонлар

Бугун смартфонлар ҳаётимизга шу даражада чуқур кириб келдики, уларсиз бир кунимизни ҳам тасаввур қилолмайдиган бўлиб қолдик. Чунки мобил қурилмалар орқали интернетга кирамиз, ижтимоий тармоқлардан фойдаланамиз, суратга тушамиз, видеога оламиз, ўйин ўйнаймиз… Таниқли сўз устаси Аваз Охун ярим ҳазил, ярим чин маънода айтганидек, “телефонимиз ёнимизда бўлмаса, худди бир ўзимиз юргандек ҳис қиладиган” бўлиб қолдик. Бироқ бугун бундай воситалар одамларни реал ҳаётдан узиб қўяётгани ҳам бор гап. Овунчоғимизга айланган бу матоҳ одамларни тобора виртуал оламга қарам қиляпти, кўпчилик унга берилиб кетиб, баъзан ўзининг ижтимоий вазифаларини ҳам унутиб қўймоқда. Ёшлар тугул бугун катталар ҳам бундай “овунчоқ”ларнинг асирига айланиб қолаётганига нима дейсиз?! Кўриш қобилиятини пасайтиради 2016 йилда германиялик бир гуруҳ олимлар компьютер, планшет, смартфонлардан фойдаланиш инсоннинг қайси тана аъзосига кўпроқ зарар етказиши юзасидан тадқиқот ўтказишди. Бунинг учун ихтиёрий равишда эллик киши жалб қилинади. Уларнинг ярмига белгиланган вақт давомида компьютер, смартфонлар, турли гаджетлардан фойдаланиш, қолганларга эса шунчаки китоб ўқиш буюрилади. Тажрибадан маълум бўлдики, компьютер ва смартфонлар бошқа тана аъзоларига қараганда кўзга кўпроқ таъсир кўрсатаркан. Қолаверса, бундай техника воситалари кўзга китоб ўқиганга нисбатан кўпроқ зарар етказиши ҳам аниқланди. — Қоидага кўра, смартфон ёки компьютерлардан фойдаланаётганда ҳар ярим соатда хонадаги деразаларни очиб, бир муддат узоқ масофага қараш талаб этилади, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икрамов. — Мақсад — кўзни фақат яқин масофага қарашга ўргатиб қўймаслик. Бироқ бугун болалар, ҳатто, катталар ҳам бир ўтиришда икки, тўрт соат ва ундан ҳам кўп муддат узлуксиз компьютерда ишлашади ёки смартфондан фойдаланади. Бу эса кўриш қобилиятининг пасайиши, узоқни кўра олмасликка олиб келади. Сўнгги пайтларда тиббиётда “кўзнинг қуриб қолиши синдроми” деган атама кенг қўлланила бошлади. Аслида одам бир дақиқада камида 12-13 маротаба киприк қоқиши лозим. Бу кўзнинг намлигини меъёрда сақлаб туриш учун зарур. У кўзни ташқи таъсирлардан асрайди. Бироқ одамлар смартфонлардан деярли кўзини узмай узоқ вақт унга тикилиб ўтиришади. Оқибатда намланмаган, яъни ҳимояланмаган кўзга инфекциялар тушади, касаллик зўрайиб, шохпарда ярасига, баъзан кўриш қобилиятининг тўлиқ пасайишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Болалар гоҳида телефон ўйинига берилиб, мобил алоқа воситасининг қуввати тугаб қолмаслиги учун уни токка улаб ўйнашда давом этишади. Бунинг оқибатида смартфонлар ёниб кетиб, болаларнинг кўзи жароҳатлашига ҳам сабаб бўляпти. Амалиётимизда ана шундай ҳолатлар билан бизга мурожаат қилган беморлар ҳам бўлди. Шунинг учун ҳамма нарсанинг меъёри яхши. Фалокат оёқ остида Мутахассисларнинг фикрича, автомобиль бошқараётганда мобил телефонда гаплашиш, “СМС” ёзиш, мусиқа тинглаш ҳам йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқишининг асосий сабабига айланмоқда. АҚШнинг Юта университети олимлари автомобиль бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳайдовчини қай даражада чалғитиши юзасидан тадқиқот ўтказди. Унда йигирма ёшгача бўлган ҳайдовчилар қатнашди. Тадқиқот мобил алоқа воситасидан фойдаланган ҳолда, автомобиль бошқарган ёшларда қарор қабул қилиш тезлиги анча сустлашганини кўрсатди. Ҳатто, мобил телефон тутқичи — “handsfree”дан фойдаланиш ҳам кутилган натижани бермади. Олимларнинг фикрича, гап телефонни қўлга олиб ёки олмай гаплашишда эмас, балки ҳайдовчи диққатининг икки нарсага чалғишида. Диққатни кўпроқ телефонга қаратиш эса йўл-транспорт ҳодисаси юзага келишига олиб келади. Кўча-кўйда юрганимизда ўзимиз ҳам телефон титкилаб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтадиган одамларга кўзимиз тез-тез тушади. Афсуски, бир лаҳзалик эътиборсизлик ҳам йўл-транспорт ҳодисасининг юзага келишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳеч гап эмас. Ўйиндан ўт чиқмасин Бугун глобаллашув ва техника асрида турли йўллар билан ўзга халқларнинг турмуш тарзига кириб...

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф А Р М О Н И Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида: 1. Қуйидагилар: а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унда қуйидагилар назарда тутилсин: олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш; Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш; республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш; олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш; халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш; олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш; олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини таъминлаш; олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш; хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш; олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторантлари, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, шунингдек, республика илмий журналларини халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш; Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “хаб”га айлантириш; олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш; талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш; олий таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини, шу жумладан, халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағларини кенг жалб қилиш ҳисобига яхшилаш, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш; таълимнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш; аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларнинг олий таълим билан қамров даражасини ошириш, улар учун инфратузилмага оид шароитларни яхшилаш; б) Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Концепция тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва асосий йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар йили алоҳида тасдиқланадиган “Йўл харитаси” орқали босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Республика олий таълим кенгашини (кейинги ўринларда –...

Умра сафари бўйича брифинг бўлиб ўтди

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртимиз мўмин-мусулмонлари ўз ибодатлари, диний маросимларини эмин-эркин адо этаяптилар. Ҳар йили минглаб юртдошларимиз Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқдалар. Истиқлолгача саноқли кишилар муборак зиёратларга бориш бахтига муяссар бўлган бўлса, мустақиллик йилларида минглаб фуқароларимиз ушбу бахтга муваффақ бўлмоқдалар. Ҳозирда Ҳаж ва Умра зиёратларининг ташкилий ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июнь кунидаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Дастлаб, юртимиз фуқароларининг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг ташаббуслари билан Жамоатчилик кенгаши қарори асосида Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланганини эслаб ўтиш ўринли бўлади. Маълумот учун сўнгги йилларда умра зиёратига бораётганларнинг сони 10 000 нафардан ошмаган эди. Авваллари фуқароларимиз умра сафарига бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди. Эндиликда, ортиқча оворагарчилик ва югур-югурларга барҳам берилди. Шу ўринда 2019 йил умра мавсуми учун сарф-харажатлар сметаси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ ўтган мавсумда умра сафари учун тўланадиган маблағ миқдоридан арзонлаштирилди. Яъни 11 600 000 сўмдан 11 450 000 сўмга туширилди. Яна бир масалага эътиборингизни қаратмоқчимиз. Жорий йил сентябрь ойидан бошлаб САП ҳаж ва умра ишлари вазирлиги томонидан ҳар бир зиёратчи учун қўшимча 132 АҚШ доллари миқдорида маблағ жорий этилмоқда. Юқоридаги харажатлар сметасига ушбу маблағ киритилмаган. Келишувга кўра, мазкур қўшимча маблағ умра зиёрати учун жорий йил ноябрь ойидан бошлаб тузиладиган кейинги шартномада қўшилиши белгилаб олинди. Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати томонидан ҳаж ва умра соҳасида чет эл зиёратчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилиб, зиёратчиларга хизмат кўрсатишнинг янги тизими яъни электрон платформа жорий қилинган. Янги тизим тўлиқ ишга туширилмаганлиги сабабли 20 кун САПга кириш визаси фаолияти тўхтаб қолган. Шу йилнинг 25 сентябрь кунидан бошлаб электрон платформа орқали дастлаб кичик гуруҳли (5-25 нафар) умра зиёратчиларига “В2С” турдаги кириш визалари расмийлаштириш бошланган. Лекин, умра зиёратига келиши режалаштирилаётган ҳукуматлараро келишув асосидаги катта гуруҳларга эса мазкур порталнинг тўлиқ ишга туширилмаганлиги сабабли “В2В” турдаги виза бериш тизими ҳозиргача ишга тушмаганлиги ҳақида расмий билдирилди. Ушбу турдаги кириш визасини расмийлаштириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча амалий ишлар амалга оширилиб, жараён шай ҳолга келтирилган. САПдаги ҳамкорлар томонидан ўзбекистонлик зиёратчиларни кутиб олиш ишлари ниҳоясига етган. Барча шарт-шароитлар ҳозирлаб қўйилган. Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқлар ва ОАВда фуқароларимиз томонидан берилаётган турли саволларга жавоб тариқасида, юқорида зикр этилган кириш визаси билан боғлиқ масалалар тез орада ҳал этилгандан сўнг, умра сафарига отланган биринчи гуруҳ зиёратчиларимизнинг Саудия Арабистонига жўнаб кетиш куни Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади. Маълумот учун, ҳар бир зиёратчи учун тўланадиган маблағ ичига: Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмий визаси; Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича авиачипта; Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона; ошпазлар томонидан тайёрланадиган тансиқ таомлар; сархил мевалар, ширинликлар, салқин ичимликлар; 24 соатлик бепул тўлиқ тиббий хизмат; мамлакатимиз рамзлари туширилган махсус нимча ва сумка; Умра қўлланмаси (китоби), бейжик, қўл тасмаси, вакцина, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритилган. Эътиборли жиҳати, сўнгги 2-3 йил ичида Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ҳаж ва...
1 1 188 1 189 1 190 1 191 1 192 1 555