islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Мовароуннаҳр тафсир мактаблари

VIII-IX асрларда Мовароуннаҳрда тафсир илми ўзига хос ривожланиш хусусиятларига эга. Бу даврда тафсир илми ҳадис ва фиқҳ илмлари каби тараққий этмаган эди. Гарчи ушбу даврга оид тафсир илми бўйича кам маълумот етиб келган бўлса-да, тафсир илмининг бошқа ислом ўлкаларидаги тараққиёт босқичларини тадқиқ этган ҳолда юртимиз олимлари томонидан яратилган ҳозирги кунимизгача этиб келган асарлар орқали тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Мовароуннаҳр тафсир илми тарихи ҳадис илмининг кириб келиши билан боғлиқ. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобийларнинг Қуръонга шарҳлари ҳадислар таркибида жамланган. Илгари зикр этганимиздек, Умар ибн Хаттоб буйруғига кўра араблар Марвгача этиб келиб, шу эрда 70 йил қолиб кетишади ва ўзлари ўрганган илмлардан ҳадисларни маҳаллий халққа ўргатадилар. Сўнг Марвда ривоят қилинган ҳадислар Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларга кириб келади. Мовароуннаҳрда Самарқанд ҳадис илми маркази, Бухоро эса, фиқҳ илми марказига айланади. Самарқанд бошқа Мовароуннаҳр шаҳарларидан фарқли равишда бир нечта муфассирларни етиштириб чиқариши ҳамда калом илмининг ҳам марказига айланганини ёритиш ҳали тадқиқотчилар олдида турган муҳим вазифалардан. Тахмин қилиш мумкинки, ҳадис илми ривожлангандан сўнг тафсирга доир маълумотлар ҳам унинг таркибида ривоят тарзида ҳадис маркази бўлмиш Самарқандда тарқалган. Шунинг учун бўлса керак, ҳар томонлама ривоятлар кенг тарқалган Самарқандда ривоятларни жамлаб, тафсирга доирларини саралаб чиқиш биринчи бўлиб амалга оширилган. Бу даврдаги тафсир илми тарихи жуда кам ўрганилган. Бу манбаларнинг етишмаслиги билан изоҳланади. Бу даврга мансуб баъзи олимлар ҳақида биографик манбаларда “тафсир асарини ёзган”, дейилса-да, уларнинг тафсирдаги услублари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилмаган. Лекин Мовароуннаҳр ва Хуросонда фаолият кўрсатган олимларнинг бизгача етиб келган асарларида тафсирга доир фикрлари қисман мавжуд бўлганига кўра, бу ҳақида сўз юритиш мумкин. VIII асрда тобеинлардан таълим олган Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазийнинг тафсир соҳасидаги фаолиятини таъкидлаб ўтиш ўринли. У Ўрта Осиёда ўтган илк муҳаддис, муфассирлардан саналади. У Марвда яшаб ижод этган, отаси турк, онаси хоразмлик эди. У ёшлик даврида Имом Аъзам Абу Ҳанифага шогирд бўлди. Шунингдек, тобеинлардан Робиъ ибн Анас ибн Зиёд Бакрий унга таълим берган. У шеърлар ҳам битиб, одоб-ахлоқ, инсонийлик нафосатини улуғлаган. У тафсир соҳасида ҳам фаолият олиб борган. Унинг “Китоб аз-зуҳд вар-рақоиқ” китоби илм аҳли орасида машҳур китоблардан саналади. У биринчилардан бўлиб, ҳадисларни китоб шаклига келтирган олимдир. Унинг юртимизда ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси юқори. Шунингдек, унинг “Тафсир” асари ёзганлиги ҳақида баъзи манбаларда зикр этилган. Лекин унинг тафсири бизнинг давримизгача етиб келмаган. Лекин “Китоб аз-зуҳд вар-рақоиқ”, “ал-Бирр вас-сила” асарларидаги ҳадислар орасида баъзи Қуръон оятларига берилган шарҳларни кузатиш мумкин. У ўз асарларида оятлар шарҳига оид ҳадислар билан бир қаторда, саҳобий ва тобеинларнинг ҳам шарҳларини келтиради. Юртимиздаги бу давр олимларидан Аҳмад ибн Ҳафс Абу Ҳафс Кабир Бухорий (150/768-216/832) бўлиб, Мовароуннаҳрда 2-ҳижрий асрдан ҳанафий мазҳабини тарқатган. У Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийдан таҳсил олган. Бухорода биринчилардан бўлиб, ҳанафий мазҳабини тарқатиб, кўплаб шогирдлар етиштирган. Лекин унинг тафсир соҳасидаги асарлари бизгача этиб келмаган. Улардан кейинги даврда муфассирлар сифатида зикр этилган Имом Доримий (798-869), Имом Бухорий (810-870) ва Ҳаким Термизий (820-905)ларнинг тафсир борасидаги фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг илмий меросида тафсир асарлари зикр этилиб, давримизгача этиб келмагани айтилади. Бу алломаларнинг сақланиб қолган асарларидаги тафсир илмига оид ривоят ва маълумотларини таҳлил этиш уларнинг тафсиршуносликда тутган ўрнини кўрсатиб беради. Бухорий муҳаддис сифатида Доримий ва Абу Исо Термизийдан фарқли равишда...

Қазо ва қадар масаласи

Мўмин инсон динида билиши  зарур ҳисобланган эътиқодий билимлар бор бўлиб, даставвал ана шуларни пухта ўрганиб, комил ақидага эга бўлиши лозимдир. Қазо ва қадар – яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолоданлигига иймон келтириш ҳам шулар жумласидандир. Баъзи инсонлар яхшилигу ёмонлик Аллоҳдан деганида Аллоҳ азалда фалон-фалон иш бўлади, деб ёзгану, банда эса уларни амалга оширишга мажбур, деган тушунчага боради. Бу аҳли сунна вал жамоа эътиқодига зиддир. Уламоларимиз қазо ва қадарни таърифида шундай дейишган:   Аллоҳ таолонинг келажакда махлуқотларида содир бўладиган нарсани билиши қадар дейилади. Яъни Аллоҳ таоло махлуқотларнинг хаётию мамоти, соғлиғию касаллиги, кенгчилигию фаровонлиги, барча ҳолатларини олдиндан билиши  қадар ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг илмида вужудга келиши олдиндан аниқ бўлган нарсани вужудга келтириши қазо дейилади.[1] Яъни Аллоҳ таоло махлуқотлари борасида  олдиндан билган нарсасини Ўзи белгилаб қўйган вақтида Ўз илмига мувофик юзага чиқариши қазо ҳисобланади. Уламоларимиздан Хаттобий рахматуллоҳи алайх  қуйидагиларни айтадилар: «Кўпчилик одамлар қазо ва қадарни Аллоҳ таоло томонидан Ўзи тақдир қилиб қўйган ишларга бандани қаҳр ила мажбур қилиш, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг бу фикрлари нотўғридир. Қазо ва қадарнинг маъноси, бандаларнинг келажакда бўладиган ишларини Аллоҳ томонидан муқаддам билиб турилишидир». Демак, бандаларнинг амалларига казо ва кадарнинг ҳеч таъсири йўқ экан. Қазо ва қадар фақатгина Аллох таолонинг азалда келажакда нималар содир бўлищини билиши ҳам уларни билганидек яратишидир. Бу ерда яна бир нарсага эътибор бериш керакки, Аллох таоло бандага ихтиёр қилиш неъматини берган бўлиб, банда ҳар доим ўз ишларида қилиш ва қилмаслик танловида бўлади. Мисол тариқасида, фараз қилинг, устоз ўз шогирдларининг илмий савиясини яхши билади. Имтиҳонга киришдан аввал фалончи «аъло» баҳо олади, пистончи «яхши» баҳо олади, деб айтди. Имтиҳон натижаси устоз айтганидек чиқди. Шогирдлар устоз айтган гап учун мазкур натижага эришдиларми? Ёки устознинг ўз тажрибасига асосланган ожизона илми уларни ўша баҳоларни олишга мажбур қилдими? Албатта, Аллоҳ таолога ҳеч қандай ўхшаш йўқ. Лекин тушуниш учун келтирилган шу мисолдан ҳам қазои қадарда бандани бирор нарсага мажбурлаш йўқлигини англаб олишимиз зарур. Ожиз инсон ўзига қарашли нарсаларда шунчалик илмга эга бўлса, нима учун қудратли Аллоҳ – чексиз илм соҳиби бўлган зот, азалдан ҳамма нарсани билмаслиги керак? Аллоҳдан фойдали илм ҳамда унга амал қилиш бахтини сўраб қоламиз. 4- курс талабаси Муҳаммадали Хайитбоев 950

Бир ҳадис шарҳи…

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Бану махзумлик бир аёл ўғрилик қилди. Улар: «У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким гапиради?» дейишди. Кейин: «У зотга Усома – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳбубидан бошқа ким ҳам журъат қила олар эди?!» дейишди. Бас, Усома у зотга бу ҳақда гапирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам унга: «Аллоҳнинг ҳаддларидан бирида шафоатчилик қиласанми?!» дедилар. Сўнгра туриб, хутба қилиб: «Эй одамлар! Албатта, сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишлари ичларида шарафлилари  ўғрилик қилса, қўйиб юбориб, заифлари ўғрилик қилса, унга ҳаддни қоим қилишлари сабабидандир. Аллоҳ номи билан қасамки, агар Фотима бинти Муҳаммад ўғрилик қилса ҳам, албатта, унинг қўлини кесурман!» дедилар».          Арабларнинг машҳур ва обрў- эътиборга эга қабилаларидан бири бўлмиш Бану махзумлик бир аёл ўғрилик қилди. Унинг қилган иши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борди. Жиноятчи ўз қилмишига яраша жазо олиши лозим. Бу эса Бану махзумликларни ташвишга солиб қўйди. У аёл катта уруғга мансуб машҳур оиладан эди. Шарафга эга араб қабилалари учун ораларидан ўғри чиқиши шармандали ҳол. Бану махзумлик аёлнинг қўли кесилса-я?! Қабиладошлари аёлга ҳад урилмаслиги ва одамлар бундан хабар топмасликларининг чорасини излай бошладилар. Ягона йўл аёл учун шафоатчи бўлиб, унинг айби кечирилишини сўраб бера оладиган кишини ўртага қўйиш эди. Улар бу учун Ҳабибнинг ўғли Ҳабиб – Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуни танладилар. Бу борада У зотга ўзларининг ҳабиби Усомадан бошқа ким ҳам гапира олар эди?! Дарҳақиқат, Усома розияллоҳу анҳу У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бошқалар гапира олмайдиган нарсалар борасида ҳам мурожаат қила оладиган киши эдилар. Боиси Усома Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан исломдан аввал ҳам, исломдан кейин ҳам доимо бирга бўлиб, хизматларини қилган икки энг суюкли инсонлари Зайд ибн Ҳориса ва Набий алайҳиссалом “Онамдан кейинги онам”, деб айтадиган энагалари Умму Айман розияллоҳу анҳумоларнинг фарзанди бўлган. Усома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг эркатойлари эди. Туғилганларидан бошлаб нубувват ҳонадонининг бир бўлаги бўлиб улғайдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Усомани ўз набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳу билан тенг кўрар, икковларини тиззаларига ўтқизиб олиб, бағриларига босар эдилар. Улғайганларида Ҳандақда, Мўъта жангида, Макка фатҳида ва Ҳунайнда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёнма-ён турдилар. Фатҳдан сўнг туяларида “Фатҳ” сурасини ўқиб борар эканлар, орқаларига Усома ибн Зайдни мингаштириб олган эдилар. Усома розияллоҳу анҳунининг ўзларидан ривоят қилинган ҳадисда хабар беришларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирганларида Али ва Аббос розияллоҳу анҳумолар келиб, аҳллари ичида у зотга энг суюклиси ким экани ҳақида сўрадилар. Шунда : “Аҳлимнинг менга энг маҳбуби, батаҳқиқ, Аллоҳ унга Исломни инъом қилган ва мен унга озодликни инъом қилган шахс – Усома ибн Зайддир”, деб жавоб бердилар. Мана шу жавобнинг ўзи Усома розияллоҳу анҳуга ҳар қанча мақтов учун, ҳар қанча шараф учун етарлидир.  Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу бу борада гап очганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаҳллари чиқди. Бошқа ривоятда келишича, у аёлнинг қўлини кесишга буюрдилар. Амр адо қилинди. Сўнг одамлар олдига чиқиб Бану Исроилни мисол қилиб, бу ишдан қайтардилар. Улар шариатларида белгиланган жазоларни фақатгина заиф бечораҳоллар ва камбағалларга нисбатан жорий қилар, борди-ю обрўли кишиларидан бири жиноят қилса, унга жазо қўлламаслик учун турли йўлларни қўллашар эди. Аммо адолатли диннинг Ҳақ пайғамбари ҳақнинг олдида ҳеч кимга ва ҳеч нарсага эътибор бермас эдилар. Аллоҳ таоло : “Албатта Аллоҳ адолатга амр...

Бир ҳадис шарҳи

عن  جابر قال:  إنا كنا يوم الخندق نحفر، فعرضت كدية شديدة، فجاؤوا إلى النبي ﷺ فقالوا: هذه كدية عرضت في الخندق. فقال: أنا نازل ثم قام، وبطنه معصوب بحجر، ولبثنا ثلاثة أيام لا نذوق ذواقا، فأخذ النبي ﷺ المعول، فضرب فعاد كثيبا أهيل أو أهيم،     Жобир разияллоху анҳудан ривоят қилинади: У киши  бундай дейдилар: «Биз Хандақ куни чуқур қазиётиб қаттиқ ерга дуч келиб қолдик. Шунда одамлар Расулуллоҳнинг олдиларига бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, биз қаттиқ ерга дуч келиб қолдик, (кавлаб бўлмаяпти)»,— дейишди. Расулуллоҳ уларга: «Мен тушаман»,— дедилар-да, ўринларидан турдилар, лекин қоринлари жуда оч эди, чунки уч кундан буён туз тотмаган эдик. Расулуллоҳ чўкични олдилар, сўнг чуқурга тушиб, зарб билан қаттиқ ерга урдилар. Қаттиқ ер ушалиб-ушалиб кетди. Жобир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоят хандақ қазилаётган пайтда содир бўлган. Жобир розияллоҳу анҳу гапларининг бошида айтганларидек. Хандақ мусулмонлар ва мушриклар ўртасига қазилган ўра ёки чуқурдир. Бу жанг ҳижратнинг тўртинчи йили шаввол ойида содир бўлган. Унинг иккинчи номи Ахзобдир. Бу ҳақида Ахзоб, сурасининг бошида келган.  Воқеанинг тўлиқ шакли бундай Жобир разияллоху анҳу бундай дейдилар:  «Биз Хандақ куни чуқур қазиётиб қаттиқ ерга дуч келиб қолдик. Шунда одамлар Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, биз қаттиқ ерга дуч келиб қолдик, (кавлаб бўлмаяпти)»,— дейишди. Расулуллоҳ уларга: «Мен тушаман»,— дедилар-да, ўринларидан турдилар, лекин қоринлари жуда оч эди, чунки уч кундан буён туз тотмаган эдик. Расулуллоҳ чўкични олдилар, сўнг чуқурга тушиб, зарб бирлан қаттиқ ерга урдилар. Қаттиқ ер ушалиб-ушалиб кетди. Шунда мен: «Ё Расулаллоҳ, менга изн берсангиз, уйга бориб келсам!» — деб жавоб олдим. Уйга бориб, хотинимга «Расулуллоҳнинг жуда оч қолганларини сезяпман, бирор егулик нарсанг борми» дедим. Хотиним: «Ҳа, озгина арпа билан битта улоқчам бор», деди. Мен улоқни сўйдим, хотиним арпани туйиб, ун қилди. Гўштни қозонга солдим-да, Расулуллоҳнинг олдиларига бордим, бу вақтда хамир кўпчиб, нон ясалган, қозон эса аллақачон ўчоққа осилган эди. Мен Расулуллоҳга «Менга бироз таом тайёрлаб қўйишган экан Ё Расулаллоҳ, ўзингиз билан бир-икки кишини олиб мен билан юринг дедим.  Расулуллоҳ мендан: «Таомингиз қанча?» -деб сўрадилар. Мен бор таомни айтдим «Кўп экан, жуда яхши Хотинингизга айтинг, мен боргунимча гўштни қозондан, нонни тандирдан олмай турсин —дедилар. Кейин, барча муҳожиру ансорларга «Туринглар!» — дедилар-да, биргалаишб менииг уйимга келдилар. Мен хотинимга: «Шўринг қурсин, Расулуллоҳ ўзлари билан муҳожиру ансорларни ҳамда улар билан бирга яна бир қанча кишиларни олиб келдилар» дедим. Хотиним менга. «Расулуллох сиздан овқатинг қанчалигини сўраганмидилар?»—деди. Мен «Ҳа», дедим. Жаноб Расулуллоҳ бўлсалар одамларга Уйга кирингизлар, тўпланмангизлар — деб нонни тандирдан узиб, шўрвани, сузиб беравердилар. Ҳамма туйгандан кейин ҳам қозонда гўшт, тандирда нон ортиб қолди. Кейин, менинг хотинимга «Бу овқатдан ўзинг ҳам егин, қушниларга ҳам тортиқ, қилгин, чунки одамлар оч»,— дедилар»  Қатода Байҳақий зикр қилган нарсани айтади:  “Хандақ ғазотида мушриклар тўрт мингта ёки Аллоҳ ҳохлаганича эди. Мусулмонлар эса мингтага етганмиз.”  Ибн исҳоқ: “Мушриклар ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитганларидан кейин Мадинанинг атрофига хандақ қаздирганлар”, дедилар. Ибн хишом: “Салмон форсийнинг таклифи билан хиндақ қазилган” деганлар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: Набий соллаллоҳ алайҳи васалламга улуғ қувват берилганлиги; Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам бошқа инсонлардан шижоатлироқ қаҳрамонроқ бўлганликари; Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам жиҳод ва харб ишларида саҳобалар билан бирга иштирок этганлар бошқалардан ўзларини ажратмаганлар; Набий соллаллоҳ алайҳи...

Дуонинг тақдирга таъсири

Қазои қадар ҳақида сўз борар экан, дуонинг қазони қайтариши ҳақидаги ҳадиси шарифлар ва қадарнинг олдиндан белгилаб қўйилгани ҳақидаги ҳадиси шарифлар ҳам қўшиб ўрганилса, қазои қадар ҳақидаги умумий  маълумотлар янада тўлиқроқ бўлади: عَنْ سَلْمَانَ الْفَارْسِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ الله قال : لا يَرُدُّ القَضاءَ إلا الدُّعاءُ  وَ لاَ يَزِيدُ فِي الْعُمُرِ إِلاَّ الْبِرُّ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қазони фақатгина дуо қайтаради, умрни фақатгина яхшилик зиёда қилади”.Термизий ривояти. Ҳадиси шарифда “Қазони фақатгина дуо қайтаради” дейилди. Ушбу ҳадисни ўқиганда кишининг хаёлига бирдан қадарнинг тайин қилиб қўйилгани маъносини англатувчи ҳадислар билан, ушбу ҳадис ўртасида қандай мувофиқлик мавжуд деган фикр келиши табиий ҳолдир. Қуйидаги ҳадисда қадарнинг олдиндан белгилаб қўйилганига очиқ-ойдин далилдир бор:   عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ   يَقُولُ كَتَبَ اللَّهُ مَقَادِيرَ الْخَلاَئِقِ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَ السَّمَاوَاتِ وَالاَرْضَ بِخَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ قَالَ وَعَرْشُهُ عَلَى الْمَاءِ رَوَاهُ المُسْلِمُ Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган ва Арши сувнинг устида бўлган”, деяётганларини эшитганман.     Муслим ривояти.[1] Келтирилган ҳадисларнинг бирида “Қазони фақатгина дуо қайтаради” дейилмоқда, иккинчисида эса “Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган” дейилмоқда. Ушбу икки ҳадиснинг маъноларига кўра, дуо осмонлару ер яратилишидан эллик минг йил олдин тайин қилиб қўйилган нарсани қайтарадими, деган савол пайдо бўлиши табиийдир. Бу саволга қуйидагича жавоблар берилган: Мазкур иккала ҳадис бир-бирига зид эмас. Ҳа, Аллоҳ таоло халойиқнинг миқдорларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин битиб қўйган, Унинг битиб қўйганида асло ўзгариш бўлмайди. Лекин, У зот ушбу рўй берадиган  нарсаларга азалий сабабларни тайин қилган. Яъни, солиҳ амаллар саодатга эришиш учун қўйилган азалий сабаблар бўлса, ёмон амаллар бадбахт бўлиш учун азалий сабаблардир. Шунингдек, яхшилик, гўзал хулқли бўлиш ва қариндошлик алоқаларини боғлаш каби амаллар ҳам азалий сабаблар қаторига киради. Яъни ҳар бир ишга сабаблар тайин қилинган бўлиб, ўша сабаблар юзага чиқарилган пайтда унга боғланган ишлар ҳам юзага чиқаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қариндошлик алоқаларини боғлашга тарғиб қилиб, бу ишга қандай натижалар боғлангани ҳақида шундай хабар берганлар:    عَنِ ابْنِ شِهَابٍ قَالَ أَخْبَرَنِى أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ قَالَ: مَنْ أَحَبَّ أَنَّ يُبْسَطَ لَهُ فِى رِزْقِهِ وَيُنْسَأَ لَهُ فِى أَثَرِهِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ  رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Менга Анас ибн Молик хабар берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким ризқи кенг қилинишини ва ажали[2] кечиктирилишини яхши кўрган бўлса, қариндошлик алоқаларини боғласин”. Бухорий ривояти.[3] Шарҳ: Дунёда ҳар бир вужудга келадиган нарса учун унинг сабаблари ва йўл-йўриқлари  Аллоҳ таоло томонидан тайин қилиб қўйилган бўлади. Бирор нарсанинг сабаби рўёбга чиқарилмас экан ўша сабабга боғланган нарсалар ҳам рўёбга чиқмай қолиши сабабият қонуни сифатида жорий қилинган. Шу маънода кишининг бирор манфаатли ишни қилиши бошқаларнинг уни яхши  кўришларига  сабаб қилиб қўйилганидек, қариндошлик алоқаларини боғлаши умрининг зиёда бўлишига ва ризқининг кенг қилинишига сабаб қилиб қўйилган. Уламолар сабаблар ҳақида қуйидаги ажойиб гапларни айтганлар: “Дунёда бирор нарса вужудга келиши учун қўйилган сабаблар иккитадир: Ҳис этиладиган. Ҳис этилмайдиган. Ҳис этиладиган сабаблар ақл билан билинадиган, ҳис...
1 1 192 1 193 1 194 1 195 1 196 1 522