islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Илмсиз фатво бериш

Илмсиз фатво бериш ҳаромдир. Чунки илмсиз фатво бериш Аллоҳ ва Унинг Расули номидан ёлғон гапиришдир. Илмсиз фатво бериш бошқаларни адаштиришдир. Инсонларни адаштириш, залолатга бошлаш эса катта гуноҳдир. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: “من أفتى بغير علم كان إثمه على من أفتاه ومن أشار إلى أخيه بأمر يعلم أن الرشد في غيره فقد خانه“  رواه أبو داود Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким илмсиз фатво берса, унинг гуноҳи фатво берган кишига бўлади. Ким ўз биродарига тўғри йўл бошқа томонда эканини билиб туриб, иккинчи бир йўлга ишора қилса, унга хиёнат қилибди»- дедилар.[1] Аъроф сурасининг 33-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: قُلۡ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّيَ ٱلۡفَوَٰحِشَ مَا ظَهَرَ مِنۡهَا وَمَا بَطَنَ وَٱلۡإِثۡمَ وَٱلۡبَغۡيَ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَأَن تُشۡرِكُواْ بِٱللَّهِ مَا لَمۡ يُنَزِّلۡ بِهِۦ سُلۡطَٰنٗا وَأَن تَقُولُواْ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ “Айтинг: «Роббим, албатта, фаҳш ишларнинг ошкораю пинҳонасини, гуноҳ (ишлар)ни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳ ҳеч қандай  ҳужжат туширмаган нарса(лар)ни Унга шерик қилишингизни ҳамда Аллоҳнинг шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилди»[2] Ушбу оятда Аллоҳ таоло “Аллоҳнинг шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилди” демоқда. Зеро,  муфтийлар Аллоҳ ва Унинг Расули номидан гапирувчи ўринбосарлар ҳисобланадилар. Шунинг учун муфтийликка муносиб бўлиш учун илм шарт қилиб қўйилган. Ҳадиси шарифда: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, Аллоҳ илмни одамлардан бир суғуриш ила суғуриб олмайди. Лекин илмни уламоларнинг (жонини) қабз қилиш ила чангаллаб олади. Токи олим қолмаганда одамлар жоҳил бошлиқларни тутадилар. Бас, ўшалардан сўралади. Улар эса илмсиз равишда фатво берадилар. Шу билан ўзлари ҳам залолатга кетадилар, ўзгаларни ҳам залолатга кетказадилар” дедилар”.[3] Ушбу ҳадисда “Улар эса илмсиз равишда фатво берадилар. Шу билан ўзлари ҳам залолатга кетадилар, ўзгаларни ҳам залолатга кетказадилар”,  деб илмсиз фатво беришни ўзини ҳам бошқаларни ҳам залолатга бошловчи инсон, демоқдалар. Шунинг учун муфтийликка муносиб бўлиш учун илм шарт қилиб қўйилган. Фатво берувчи фатво аҳлидан бўлмагани учун яъни илмсиз бўлгани учун хато фатво берса ёки фатво аҳлидан бўлса ҳам ўзининг кучини сарфламаса, балки шошиб хато фатво берса, гуноҳкор бўлади. Шунинг учун илмсиз фатво берувчиларнинг сўзига қаралиши лозим. Ҳанафий мазҳабида можин муфтий, яъни инсонларга ботил ҳийлаларни ўргатадиган фатво берувчи, илмсиз табиб ва инқирозга йўлиққан карвонбошининг ҳаракат ва тасарруфи тўхтатилади. 4-курс талабаси Сухроб Умаров [1] Муҳаммад ибн Абдуллоҳ aл Хатиб aл Умарий Aт Тибризий. Mишкотул масобиҳ. – Байрут: Дарул иҳя аттуросил аробий. 2001. Илм китоби. – Б. 30 [2]. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. Тошкент: Тошкент ислом университети. 2009. Б. 154 [3] Муҳаммад ибн Исмоил Буҳорий. Жомеус саҳиҳ. – Байрут: Дорул илм.1986. – Б. 453 758

Оламнинг ҳодислиги ва шаъни буюк бўлган Яратувчининг борлиги тўғрисидаги сўз

Олам Аллоҳ таолодан бошқа нарсаларнинг исмидир, чунки у яратувчисининг борлиги учун белгидир. Олам  икки қисмга бўлинади: аён ва араз. Аён ўзи мустақил бор бўлиб турадиган нарсадир ва унинг маҳалсиз, ўринсиз бор бўлиб туриши саҳиҳ ҳисобланади(Аённи бошқа нарсаларсиз мавжуд бўлиб туриши саҳиҳ ҳисобланади). Араз эса, албатта, бошқа билангина туради. Сўнгра аён икки қисмга бўлинади: биринчиси, ёлгиз бўлади ва бу аён жавҳар деб аталади, у қисмларга бўлинмайди( чунки энг охирги бўлинган энг охирги қисм) ва иккинчи қисми мураккаб, бошқа нарсалардан ташкил топгани жисм дейилади. Жисмларнинг энг ками иккита қисмда ташкил топган бўлади. Файласуфлар ва баъзи мўътазилалар қисмларга бўлинмайдиган жузнинг борлигини инкор этадилар. Уларнинг бу гаплари бузуқ, нотўғри гапдир, чунки бундай дейиш ҳардал донининг қисмлари тоғнинг қисмларига тенг дейиш билан тенг бўлиб қолади. Ҳардал дони ҳам, тоғнинг қисми ҳам тугамасдан бўлиниб борадиган бўлса, иккиласи ҳам тенг деган хулоса келиб чиқади. Чунки иккиласи (ҳардал дони билан тоғнинг қисми) ҳам тугамайдиган бўлиб қолади. Агар бирор нарса тугамайдиган бўлса, у бошқа бир тугамайдиган нарсага тенг бўлиб қолади. Чунки жисмнинг ичидаги қисм(жуз)ларидаги жамланиш вақтики, Аллоҳ таолонинг яратиши билан бўлган экан, у ҳолда биз бундай деймиз: чунки жисм дегани икки ва ундан кўп қисмлардан таркиб топган нарса, ўша қандай шундай таркиб топиб қолган дейилса, Аллоҳ таоло шундай яратган деймиз. Шундай экан биз бундай деймиз: Аллоҳ таоло жисмлардаги ажралишни яратишга қодирми(Яъни жисм икки ва ундан ортиқ бўлакчалардан ташкил топиб турган эди, шуларни яратган Зот уларни жамланмас, балки ажратиб юборишга ҳам қодирми деб айтамиз)? Агар шу саволга иккита жавоб бор холос(Иккаласи ҳам Аҳли суннанинг эътиқоди тўғри эканлигини исботлайди). Биринчиси, агар сиз шу саволга Аллоҳ таоло қодир бўлмайди десангиз, демак, бу билан Аллоҳ таолони ожизлик сифати билан сифатлаб қўйилган бўлади ва бу орқали диндан чиқиб кетиб қолади. Агар қодир бўлади деса, Аҳли сунна айтаётган бўлинмайдиган жуз бор, деган нарса собит бўлиб қолади. Мана шу илзом(бошқа томонни мулзам қилиб қўйиш)дан хулоса шуки, қайси бир нарсанинг борлиги тасаввур қилинмайдиган бўлса, ўшандан қудратни инкор қилиш ожизликни собит қилиб қўймайди ( Яъни қайси бир нарса аслида йўқ деса, ўша йўқ нарсага қудратнинг таъсири йўқ дейиш ва қудрат ожиз эканда деган нарсани тақозо қилмайди, чунки нариги нарсанинг ўзи қудрат боғланишига салоҳиятли эмас). Балки қудрат унга таъсир қилади, деб ҳам васф қилинмайди, чунки қудратнинг унга боғланиши муҳол ҳисобланади. Йўққа боғланмайди. Бу ердаги илзом маъносида биз айтамизки, ўша жуздаги бўлиниш (биз у ҳақида тортишаётган) жоизми ёки жоиз эмасми деб сўраймиз. Агар ўша ерда жоиз аслидаю, лекин бўлинмайди десангиз, унда сиз Аллоҳ таолонинг қудратини ўша нарсага таъсири билан васф қилишингизга тўғри келиб қолади, чунки ҳар бир жоиз нарсага Аллоҳ таолонинг қудрати боғланади деган қоида бор. Агар йўқ муҳол унинг бўлиниши десангиз, биз даъво қилаётган нарса собит бўлиб қолади, яъни бўлинмайдиган жуз бор, деган нарса чиқиб қолади. (Ҳозир биз бўлинмайдиган жуз бор деб даво қиляпмиз, нариги томон эса ҳар бир нарсани бўлиш мумкин деяпти. Шунда Аҳли сунна уламолари айтяптики, ҳар бир нарсани тўхтовсиз бўлиб юбориш дегани – бу ақл жиҳатдан ҳам нотўғри нақл жиҳатдан ҳам нотўғри: биринчи нақл жиҳатдан нотўғрилиги ОЯТ. Ақлий жиҳатдан олиб қараладиган бўлса, кичкина кунжутнинг уруғи билан тоғнинг катталиги иккаласи тенг ёки кунжут тоғдан кичкина эмас дейишга...

Игнa билaн ўйиб ёзиш (тaтуировкa) вa унинг ҳукми

Тaтуировкa у кaфтни орқaси, билaк, лaб ҳaмдa тaнaнинг бошқa жойлaригa игнa вa унгa ўхшaгaн нaрсaлaрни қон оқиб чиқгунгaчa сaнчишдир. Сўнгрa ўшa жойгa кўк ёки яшил бўлиши учун сурмa ёки яшил рaнг (думбa ёғи дутуни) қуйилaди. Бу нaрсa aрaб тилидa وَشْمٌ (вaшм) дeб номлaнaди. Бу мeдицинaдa тeри остигa мaхсус рaнглaрдaн иборaт бир моддaни eкишдир .      Тaтуировкaнинг бир нeчa турлaри бўлиб улaр қуйидaгилaрдир . 1- Мeдицинaдaги тaтуировкa: у врaчлaр, жисмдaги тeри кaсaллиги aсорaти вa туғмa мaжруҳлик кaби кaмчиликлaрни чиройлилaш учун опeрация aсносидa пaйдо бўлгaн нaрсaдир. 2- Жaроҳaт, кaсaллaниш вa ҳодисaлaр туфaйли пaйдо бўлгaн aсорaт. Бу нaрсaлaр гоҳидa юз вa икки қўлдa ҳaм пaйдо бўлaди. 3- Бeзaк учун тaтуировкa қилиш: бу бaъзaн кeлин-куёв вa бошқaлaрни ҳaм бeзaниш воситaлaридaн ҳисоблaнaди. Дaрҳaқиқaт буни бaъзи aёллaр қошлaр вa лaб aтрофигa чизишни доимий зийнaт туридeк ишлaтишaди. Бу нaрсaни бугундa бaъзи eркaклaр ҳaм фaхрлaниш ёки бошқa мaқсaдлaр учун чиздирмоқдaлaр. Тaтуировкaнинг ҳукми ундaги мaқсaдигa қaрaб ҳaр хил бўлaди. 1- Мeдитсинa тaтуировкaси: жоиздир, қaйтaрилгaн тaтуировкaгa кирмaйди. Чунки у мaжруҳликни вa aйблaрни кeткaзиш учун қилинaди, гўзaллик мaқсaдидa eмaс. Ҳaром қилингaн тaтуировкa у гўзaллик учун қилинaди. Aгaр муолaжa қилишгa ёки aйбни кeткaзишгa eҳтиёж сeзилсa, зaрaри йўқ 2-Тaсодифий офaтлaр кaсaллaниш вa жaроҳaтлaрдaн пaйдо бўлгaн тaтировкaнинг ҳaм зaрaри йўқ. Сaбaби, бу ихтиёрсиз содир бўлaди. Инсон тaнaси aсфaлтгa ишқaлгaндa уни қорaлиги тeрини тaгигa кириб қолиши ёки портловчи моддa портлaши нaтижaсидa тeри остигa тутун ёки порохнинг кириб қолиши кaби . وَعَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ ? يَنْهَى عَنْ النَّامِصَةِ وَالْوَاشِرَةِ وَالْوَاصِلَةِ وَالْوَاشِمَةِ إلا مِنْ دَاءٍ.  رَوَاهُ أَحْمَدُ . Ибн Мaсуд розияллоҳу aнҳудaн ривоят қилинaди: “Мeн Рaсулуллоҳдaн “Юздaги туклaрни юлиш, олдинги икки тишни ўртaси очилиши учун eговлaш, соч улaш вa тaтировкa қилишдaн қaйтaргaнлaрини фaқaтгинa кaсaллик туфaйли бўлсa рухсaт бeргaнлaрини eшитдим”,-дeдилaр”. Aҳмaд ривоят қилгaн. Бу ҳaдис тeпaдaги гaпгa дaлил бўлaди. Ибни Ҳaжaр роҳматуллоҳи алайҳ aйтaди: “Бу ҳaдисдaн тaтировкaни қaсд қилмaсдaн дaволaниш мaқсaдидa игнa сaнчсa, сўнг унинг ўрнидa тaтуировкa пaйдо бўлсa қaйтaриқни тaгигa кирмaслиги олинaди.” 3- Aммо зийнaтлaниш, фaхрлaниш, кучлилигини билдириш ёки тaқлид учун қилинaдигaн тaтуировкaдa жумҳур  уломолaри у ишни қилувчисигa ҳaм ўз ихтиёри вa розилиги билaн қилдирувчисигa ҳaм ҳaром eкaнлигигa иттифоқ қилишгaн. Лeкин болaлигидaн тaтуировкa қилиб қўйилгaн қиз болa гуноҳкор бўлмaйди. Унгa тaтуировкa қилиб қўйгaн киши гуноҳкор бўлaди . Уломолaр вaшм (тaтировкa) ни ҳaромлигигa Қуръон, суннaт вa aқлий дaлиллaр кeлтиргaнлaр: Aллоҳ тaоло шундaй мaрҳaмaт қилaди. (فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ) “Aллоҳнинг ярaтгaнини ўзгaртирaрлaр” Бу оятдaн мурод тaтуировкa қилишдир. Ибни Aббос рaзияллоҳу aнҳумо вa Ҳaсaн Бaсрий рaҳимaҳуллоҳлaрнинг гaплaридир . Тaтировкa eсa Aллоҳ ярaтгaнини ўзгaртириш турлaридaн биридир. Ҳaдиси шaрифлaрдa: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ ، لَعَنَ اللَّهُ الْوَاشِمَاتِ ، وَالْمُتَنَمِّصَاتِ ، وَالْمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ الْمُغَيِّرَاتِ خَلْقِ اللَّهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ “Aбдуллоҳ ибни Мaсъуд розияллоҳу aнҳудaн ривоят қилинaди: “Aллоҳ тaоло Ўзи ярaтгaнини чирой учун ўзгaртирувчилaр: тaтуировкa қилдирувчилaр (бaдaнигa игнa билaн рaсм чиздирувчилaр), қошини тeрувчилaр вa      тишини eговлaб ўртaсини очувчилaрни лaънaтлaди.”  Бухорий ривоят қилгaн. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ أُتِيَ عُمَرُ بِامْرَأَةٍ تَشِمُ فَقَامَ فَقَالَ أَنْشُدُكُمْ بِاللَّهِ مَنْ سَمِعَ مِنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْوَشْمِ فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ فَقُمْتُ فَقُلْتُ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ أَنَا سَمِعْتُ قَالَ مَا سَمِعْتَ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ لَا تَشِمْنَ وَلَا تَسْتَوْشِمْنَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ. “Aбу Ҳурaйрa...

НУРИДДИН СОБУНИЙ БУХОРИЙ

Дунё тамаддуни бешигини тебратган буюк шарқ юзлаб, минглаб уламоларни етиштиргани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур уламоларнинг кўпчилиги Марказий Осиёда, хусусан, Мовароуннаҳр диёрларида яшаб ижод қилгани ҳам инкор қилиб бўлмас тарихга айланган. Ана шундай уламолардан бири Нуриддин Бухорийдир. Ҳанафий мазҳабининг машҳур уламоларидан ҳисобланадиган Нуриддин Собуний раҳматуллоҳи алайҳнинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр Собуний Бухорийдир. У кишининг ҳаёти ҳақида манбаларда етарлича маълумотлар келмаган. Шунинг учун ҳам алломанинг туғилган сана ва жойлари ҳақида аниқ, ишончли маълумотлар йўқ. Лекин шунга қарамай баъзи манбалар унинг Бухоро шаҳрида туғилганилигига ишора қилади. Зеро, кам бўлса ҳам, маълумотлар у кишининг ҳаждан бошқа ҳеч бир жойга сафар қилмаганлиги, унинг тахминан ҳижрий 500 йилларда, Бухорода туғилиб, шу ерда яшаб ижод қилганлигини билдиради. Нуриддин Собуний ҳар хил китобларда турлича исмлар билан зикр қилинади. Жумладан, “Нуруддин”, “Имом”, “Имом Нуруддин Собуний”, “Нуруддин Собуний”, “Бидоя соҳиби”, “Кифоя соҳиби” кабилар. “Собуний” нисбаси Имом Собунийнинг собун ишлаб чиқарганлиги ёки совун сотиш билан шуғилланганлиги учун берилган, деган фикрлар бор. Чунки алломанинг аждодлари Найсабурда собун иши билан танилган бўлган. У киши аслий ватанига нисбатан Бухорий нисбати билан ҳам зикр қилинади. Аксарият манбаларда куняси “Абу Муҳаммад” бўлгани келтирилади. Баъзи тарихчи олимлар эса “Абу Бакр” дея куняланган дейишади. “Кашфуз зунун” асари муаллифи эса, У зот “Абу Маҳамид” кунясини олган дейийди. Чунки исмлари Аҳмад, отасининг исми Маҳмуд ва ўғлининг исми Муҳаммад бўлган. Шунинг учун ҳам силсилаларидаги бу учта исмни жамлаган ҳолда “Абу Маҳамид” дея зикр қилинган, деган эҳтимол ҳам бор. Уламолар Нуриддин Собунийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида жуда ҳам кам маълумот сақланиб қолганини айтганлар. Бу зот ҳанафия мазҳабининг машҳур уламоларидан бўлган шамсул аимма Кардарий билан бир даврда яшаб ижод қилган. Нуриддин Собунийнинг Кардарийнинг устози ёки шогирди бўлгани тўғрисида ихтилоф қилинган. Шунингдек, Нуриддин Бухорийнинг ҳаёти ҳақида сўз юритган уламолар ашъарий мазҳабининг машҳур уламоларидан бўлган Фахриддин Розий билан у зот ўртасида бўлиб ўтган илмий баҳсларга, албатта, тўхталиб ўтадилар. Бу баҳслар ҳақида Нуриддин Бухорийдан ҳам, у зотнинг шогирларидан ҳам бирорта хабар айтилмаган. Шунга кўра, мазкур баҳслар фақат бир томондан, яъни Фахриддин Розийнинг берган хабарлари асосида баён қилинган. Яъни Фахриддин Розийнинг “Мовароуннаҳр диёрида бўлган мунозаралар” китобида зикр қилишича, Нуриддин Бухорий умрининг охирларида ҳаж сафарларига чиққан ва шу сафар асносида Хуросон ва Ироқда бу икки олим ўртасида мунозаралар бўлиб ўтган. Бу мунозаралар натижасида Нуриддин Бухорийнинг мотуридий ва ҳанафий олим эканлиги маълум бўлади. Ҳақиқатдан ҳам олимнинг тасниф қилган китобларига чуқур назар ташласак, Имом Собунийнинг Имом Мотуридий ва Имом Насафийларнинг фикрларига таржиҳ беришларини ва ўзи ёндашган масалаларда ҳам Мотуридия мазҳаби имомлари билан мувофиқ равишда маълумотларни келтирганини кўриш мумкин. Фиқҳий масалаларда билдирган фикрлари ҳам Нуриддин Собунийнинг ҳанафийлик мазҳабида бўлганини кўрсатади. Буюк мутафаккир, мутакаллим олим Нуриддин Собуний Бухорий умрининг охирги қисмини ватани Бухорода ўтказади ва шу ерда вафот этади. 4-курс талабаси Муродбек Худойқулов 805

Ҳар бир ҳолатда Аллоҳ таолони зикр қилиш

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: “Пайғамбар алайҳиссалом ҳар бир ҳолатларида Аллоҳ Таолони зикр қилар эдилар”, дейилган. Абу Жаъфар Таҳовий роҳматуллоҳу алайҳ: “Бу ҳадис билан таҳоратсиз жунуб ва ҳайз ҳолатида ҳам Аллоҳ Таолони зикр қилиш мубоҳ бўлади”, дедилар.        Таҳоратсиз Қуръонни ёддан ўқиш. Абдуллоҳ ибн Саламадан ривоят қилинган ҳадисда  Али розияллоҳу анҳу айтадилар:” Пайғамбар алайҳиссалом жунубликдан бошқа ҳар бир ҳолатда Қуръон қироат қилар эдилар”. Абу Жаъфар роҳматуллоҳу алай: “Бу ҳадис билан таҳоратсиз ёддан Куръон қироат қилиш мубоҳдир”, дедилар. Жунуб ва ҳоиза Қуръондан бир оятни тўлиқ ёддан ўқиш хукми. Асаҳ қавлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб “Алҳамду лиллаҳ”, деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал “Бисмиллаҳ”, деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия) Қуръондан таълим берувчи муаллима аёл ҳайз кўриб қолса, болаларга Қуръонни сўзма-сўз, сўзларни ажратиб таълим бериши лозим бўлади. Ҳижжалаб ўқитиш макруҳ эмас. (Фатавои Ҳиндия) ТИИ талабаси Мухиддинов Алишер. 627
1 1 194 1 195 1 196 1 197 1 198 1 522