islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Эр ва хотиннинг мерос олишдаги ҳолатлари

Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб , уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, сҳигалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруд-у саловотлар бўлсин. Қуръоми каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтита бўлиб, улар қуйидагилардир: 1/2 نصف ярим улуш 1/4 ربع тўртдан бир улуш. 1/8 ثمن саккиздан бир улуш. 2/3 ثلثان учдан икки улуш. 1/3 تلت учдан бир улуш. 1/6 سدس олтидан бир улуш. Мазкур улушларга ҳақдор бўлганлар меросхўрлар ўн икки нафар бўлади. Улардан тўрттаси эркак киши. 1. Ота. 2. Жадди саҳиҳ 3. Она бир ака-ука. 4. Эр. Қолган саккизтаси эса аёллардир. 1. Хотин. 2. Қизлар. 3. Ўгъилнинг қизлари. 4. Ота-она бир бўлган опа-сингиллар. 5. Ота бир бўган опа-сингиллар. 6. Она бир бўлган опа-сингиллар. 7. Она. 8. Жаддаи саҳиҳа. Эрнинг мерос олишда икки ҳолати мавжуд: 1. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолмаган бўлса, эри 1/2 нисфга эга бўлади. 2. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса, эри тўртдан бирини олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ… Яъни, “Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур…” (“Нисо” сураси, 12-оят) Хотиннинг ҳам мерос олишда икки ҳолати бор: 1. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлмаса, хотини 1/4 олади. Бунда битта ёки ундан ортиқ хотиннинг мерос миқдори ўша 1/4 дур. Яъни 1/4 да шерик бўлади. 2. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлса, хотини 1/8 сумун олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ… Яъни, “У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос) дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандларингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур….” (“Нисо” сураси, 12-оят) Имом Бухорий номидаги Тошкент  ислом институти 4-курс талабаси  Собиржонов Ойбек 674

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асос солган мазҳаб

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ асос солган мазҳаб саккизинчи аср ўрталарида, унинг ҳаётлик чоғиданоқ тарқала бошлаб, шу асрнинг охирларида узоқ-яқин ўлкалар, жумладан, Мовароуннаҳрга етиб келган эди. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг мумтоз шогирдлари­дан бири бўлмиш Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Кабир ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ (в. 832 й.) биринчи бўлиб, IХ аср бошларида ушбу мазҳаб таълимотининг ҳақиқий ташувчиси сифатида ўз ватанига кайтиб келди. Бухоро шаҳрини ҳанафийликнинг муҳим марказларидан бирига айлантирди. Унинг тарбияси остида бир гуруҳ фақихдар, жумладан, ўз даврида Ҳанафий мазҳабининг шайхи ва салоҳиятли вакили бўлган унинг ўғли Абу Ҳафс Сағир Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс[1] юксак даражали фақиҳ мартабасига етганди[2]. Абу Ҳафс Кабирнинг замондоши, ҳадис илмининг буюк имоми Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (в.256 ҳ./870м.) «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китоби ва «Фиқхул-Бухорий» деб аталган ўзига хос фикхий йўналиши билан ушбу фан ривожига катта ҳисса қўшган эди. Бухоролик фақиҳлар ўша даврдан бошлаб ҳам усулул-фиқҳ ва ҳам фуруъул-фиқҳ бўйича муҳим ва эътиборга лойиқ асар­лар ёзиб келдилар. Ибн Халдун «Ал-Муқаддима»да таъкидлашича, Абу Зайд Дабусий ушбу мавзуда ёзган китоб энг муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, кейинроқ Содруш-шариа Иккинчи Убайдуллоҳ ибн Масъуд ёзган “Танқиҳ ул-усул” номли китоб ва унинг устидан ёзган “ат-Тавзийҳ” номли шарҳи катта эътибор ва илмий аҳамият касб этиб келган. IХ асрдан бошлаб Ҳанафий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари Марказий Осиёда ўз нуфузини ўтказа бошлади. Хуросонда Ҳанбалий мазҳабининг йирик намоёндаси шайхул-ислом Абдуллоҳ Ансорий (ХI аср) эди. Шофеъий мазҳабининг атоқли вакили, Ўрта Осиё бўйича шофеъийлар имоми тошкентлик Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал-Қаффол аш-Шоший (291—365 ҳ.й.) эди. У ўз даврининг машҳур кишиси фақиҳ, муҳаддис, муфассир, усулий (усулул-фиқҳ буйича олим), адиб ва шоир бўлиб, кўп асарлар ёз­ган. “Усулул-фиқҳ” ва “Шарҳур-рисола” номли асарлари катта шуҳрат қозонган. Ибн Халликоннинг таъкидлашича, ўша даврда Мовароуннаҳр ҳудудида унга тенг келадиган олим ва фақиҳ бўлмаган. Заркалийнинг ёзишича, у фиқҳ, ҳадис, луғат ва адабиёт бўйича ўз даврининг атокли олими ҳисобланган. Олим кўп сафарлардан кейин ўз шаҳри Тошкентга қайтиб келиб, шу ерда ҳаётдан кўз юмган. Унинг қабри Ҳастимом ёнида бўлиб, мухлислар мозорига айланган. Котиб Чалабийнинг ёзишича, унинг ўғли шайх Қосим ибн Муҳаммад ал-Қаффол аш-Шоший шофеъий мазҳабида энг муҳим, мукаммал ва эътиборли китоблардан бири бўлмиш “Ат-Тақрийб фил-фуруъ” номли асарнинг муаллифи эди[3]. Ўша даврларда шофеъий мазҳаби Хуросон, Туркистон ва Эронда катта эътибор қозонган эди. Хожа Низомулмулк ўзининг “Сиёсатнома” асарида таъкидлашича, Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳанафий мазҳабида бўла туриб, ибодатларни шо­феъий мазҳаби қоидаларига асосланиб адо этарди. Салжуқийларнинг машҳур вазирларидан бири Амидул-Мулк Абу-Наср ал-Кундурий ҳанафий мазҳабида шунингдек “Сиёсатнома” китобининг муаллифи Хожа Низомул мулк (1018—1092) шофеъий мазҳабида эдилар[4]. Шунингдек, ушбу даврда мўътазилийлар кенг қамровли ақидавий курашни йўлга солиб, ўз ғояларини тарқатишга уринган  ақидавий усулларига таянган шиялар айниқса Исмоилийлар ва уларнинг турли гуруҳлари (Ботинийлар, Қарматийлар) билан суннийлар орасида кескин кураш авж олган бир пайтда, Абу Мансур Мотуридий ҳанафий мазҳабининг яловбардори сифатида қад кўтариб, ўзининг кўп сонли асарлари, жадал ва мунозаралари билан мўтазила, ботиния ва қарматия қарашлари нотўғри эканлигини исботлаб берди, аҳли сунна вал жамоа, айниқса, ҳанафий мазҳабининг мус­таҳкамланишига катта ёрдам кўрсатди. Халқ у қозонган бун­дай ғалабаси билан табриклаб, Қорахонийлар томонидан ка­лом илмида у яратган йўналиш (Мотуридий ақоид мазҳаби), аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодий асоси, деб эълон қилинди.  Имом Мотуридийнинг илмий фаолияти ва тинимсиз кураши окибатида мўътазила...

Мазҳаблар

Мазҳаблар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вақтларида бўлмаган, деган эътироз ҳам шунга ўхшайди. Бу гапни ақида, ибодат бобида айтса бўлади. Аммо услуб, тушуниш, баён қилиш бобида тўғри келмайди[1]. У вақтда Қуръони карим китоб шаклида бўлмаган, барча Куръонларни куйдирайлик, дейилмайди-ку. Шунингдек, тафсир, ҳадис каби илмлар, уларга тегишли китоблар ва яна кўп нарсалар илгари бўлмаган. Мазҳабдаги ихтилофларга келсак, буниси алоҳида масала. Аввал қайд қилинганидек, ақида бобида ихтилоф дуруст эмас, шунинг учун бу нарса Қуръони карим ва суннати набавийяда тўлиқ баён қилинган. Шунингдек, динимизнинг асл рукнларида ҳам ихтилоф дуруст эмас. Қуръон ва суннатда бунинг ҳам баёни келган. Бу масалаларда ҳеч ким ижтиҳод қила олмайди, ихтилоф ҳам. Ҳеч ким беш вақт намозни уч ёки етти вақт бўлсин, деб айтмаган, айтмайди ҳам. Ёки ҳажни зулҳижжадан бошқа ойга кўчириш, Арафотдан бошқа жойда вуқуф қилиш фикри жиддий бирор-бир инсоннинг хаёлига келмайди. Биз фиқҳий ихтилофлар деб айтаётган масалалар давр, жамият, ҳаёт тарзи ўзгариши билан ўзгариб турадиган баъзи шаклиёт нарсаларда, холос. Ва бу нарсаларда турли-туманлик бўлишининг ўзи табиийдир[2]. Бу борадаги ихтилоф зарардан кўра фойда келтиради. Уламоларимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг ихтилофи раҳматдир”, – деган ҳадисларини худди шу фиқҳий ихтилофларга тегишли, дейишади. Демак, диндаги асосий нарсаларда, яъни, ақида масалалари ва диннинг рукнларида уламолар орасида ихтилоф бўлиши мумкин эмас. Бундай масалаларни Аллоҳ таоло ўзи батафсил баён қилиб, инсоннинг аралашувига йўл қўймаган. Ҳаёт ўзгариши билан ўзгариб турадиган масалаларни эса, бўш қўйиб, мусулмонлар ақлларини ишлатиб, ижтиҳод қилишларига йўл очиб берган. Фиқҳ уламолари, асосан, худди шу масалаларда ижтиҳод қиладилар[3]. Уларнинг ҳужжат ва далилларни тушуниш даражаларига, масалани ҳал этиш услубларига қараб ижтиҳодларининг натижаси турлича чиқади. Биз эса буни ихтилоф демоқдамиз. Улуғ мужтаҳидларимиз Қуръони карим ва суннати набавийя асосида шариат қоидаларини маҳкам тутиш билан бирга, ҳар замон ва маконга салоҳиятли Ислом динининг ғояларини, мақсадларини, инсонларнинг имкон ва эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олиб иш юритганлар. Шунингдек, уламоларимиз фатво чиқаришда ўзлари яшаб турган юрт ва жамиятнинг шарт-шароитларини ҳам эътиборга олишган[4]. Мисол учун Имом Шофеъий Ҳижозда яшаб турган пайтларида маълум фатволар, чиқарган масалалар бўйича Мисрда яшаб турганларида мутлақо ўзгача фатволар чиқарганлар. Буни ҳам ихтилоф деб бўлмайди[5]. Барча мазҳаб бошлиқлари – имомлар шариатнинг  биринчи   асоси,   бош   мезони   ва   асосий   манбаи Аллоҳнинг китоби Қуръони карим эканига сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари эканига иттифоқ қилганлар.[6] 4-курс талабаси Авазбек Жумабоев [1] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 81. [2] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 58. [3] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 77. [4] Ибн Ханаий. “Тобақот ал-ҳанафия”.  – Б. 11. [5] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”. – Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000.  – Б. 78. [6] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 109. 563

Фиқҳ аҳллари

Фиқҳ илми камолга етиб, алоҳида илм сифатида танилганида арабларда фиқҳ икки қисмга бўлинди: Бири аҳли рай (фикр эгалари) ва аҳли қиёс булиб, асосан, Ироқ  уламоларининг йўли эди[1]. Иккинчиси, аҳли ҳадис бўлиб, бу – Ҳижоз уламоларининг йўли эди. Ироқ уламоларининг пешвоси Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва унинг  асҳоблари эдилар. Ҳижоз уламоларининг пешвоси эса Молик ибн  Анас  ва  у кишидан сунг  Имом Шофеъий  эдилар.  Булардан ташкари  яна бир гурух бор эдики, улар  зоҳирийлар бўлиб, улар қиёсни инкор  қилар ва  қиёс асосида  шаръий  ҳукм олишни рад килардилар. Бу  мазҳабнинг  бошлиғи  Довуд  ибн Али бўлиб,  унинг фарзандлари  ва сафдошлари  уни  қувватлар эдилар. Тобеинлар  даврида фиқҳ  ўзининг  тушунчаларига  эга бўлди ва алоҳида  илм бўлиб, бошка илмлардан  ажралиб чикди. Булар даврида,  яъни VIII-IX  милодий асрларда қиёс тушунчаси пайдо бўлди ва аста-секин асосий манбаларида кўзда тутилган ҳолатлар буйича улардан ҳуқуқий хулосалар чиқариб олиш (истинбот) усуллари қарор топди[2]. Тобеинлар даври бошланмасданоқ фиқҳий мактабларга асос солинган бўлиб, улар куйидагилардан иборат эди: Мадина, Макка, Басра, Куфа, Шом фиқҳий мактаблари. Басра ва Куфа мактаблари Ирок мактабини ташкил этади. Миср  ўзига хос фиқҳий мактабга эга бўлмай, бошка фиқҳий  мактаблар  таъсири остида, айникса, Мадина  мактаби таъсири остида эди.   Ушбу  фиқҳий  мактабларнинг  вакиллари  қуйидагилар эди: Мадина мактаби  вакиллари:  Умар  ибн Хаттоб,  Али  ибн Абу Толиб,  Абдуллоҳ  ибн  Умар,  Зайд ибн  Собит,  Саид ибн  Мусаййиб,  Зуҳрий,  Яҳё ибн  Саид  ва  бошқалар. Макка мактабидан  Абдуллоҳ  ибн  Аббос, Суфён  ибн Уяйна, Муслим ибн  Холид. Ироқ мактабидан Алқама ибн Қайс, қози Шурайҳ, Иброҳим Нахаий, Ҳаммод ибн Сулаймон, Ибн Абу Лайлолар. Шом мактабининг  вакили  ўз мазҳабининг  асосчиси  Абдурраҳмон Авзоий эди[3]. Фиқҳ  тарихи  мутахассислари таъкидлашларича,  Ироқ  фиқҳнинг  муҳим  марказларидан бири  эди.  Ҳа,  бу  соҳада  у ўз  устунлигини  анчагача  сақлаб  қолди. Уламоларимиз фиқҳий мазҳаб имомларини ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар: бу дунёдан яхши яшаб, яхши ўтиш худди тоғнинг чўққисига эсон-омон чиқишга ўхшайди. Қуръон ва суннат ўша чўққига чиқишни кўрсатадиган харита ва қўлланма. Мазҳаб имомлари эса булардан фойдаланиб,чўқкига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги қўйиб, осонлаштириб қўйган кишилардир. Фиқхий мазҳабларни инкор қилувчилар эса ўша тоғнинг тагига келиб, харита ва қўлланмаларни олиб, ўзига янги йўл топиб чўққига чиқишга ҳаракат қилаётган одамларга ўхшайди. Илми, кучи, имконияти бўлса, чўққига чиқиш эҳтимоли бор. Бўлмаса, қулайди. Чўққига  чиқишга  ёрдам берадиган  илм,  куч  ва имконият эса камида мазхаббоши  имконига тенг  ёки  ундан  кўпрок бўлиши лозим[4]. 4-курс талабаси Авазбек Жумабоев [1] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший. “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 50. [2] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший. “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 51. [3] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 71. [4] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 95. 597

Троллар фабрикаси

Троллар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Россиянинг собака.ру сайтининг маълумотига кўра, давлатларни интернетда калака қилиш билан машғул «троллар фабрикаси» аниқланган. АҚШнинг Freеdom House тадқиқот ташкилотининг ҳисоботига кўра, 30та давлатда ҳукумат тузилмаларининг топшириғига кўра ижтимоий тармоқларда шарҳ ва изоҳлар қолдирувчи «троллар фабрикаси» фаолият кўрсатмоқда, деб ёзади Медуза. «Троллар фабрикаси» Россия, Мексика, Филиппин, Украина, Беларусия, Малайзия, Марокаш, Мянма, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Баҳрайн, Эрон ва бир қатор бошқа давлатларда борлиги аниқланган. Ҳисоботда қайд этилишича, Россия каби давлатлар пул тўланувчи шарҳловчилардан хорижий давлатлардаги сайлов жараёнига аралашиш мақсадида фойдаланади, лекин «троллар фабрикаси» аксарият ҳолларда ички вазифалар учун қўлланилади. 2018 йил Freеdom House «троллар фабрикаси»ни ишлатувчи 26та давлатни аниқлаган эди. Хусусан, ўтган бир йил ичида бу рўйхатга Украина қўшилган. «Троллар фабрикаси» ‒ кўпинча ҳукуматлар сиёсий мақсадда фойдаланадиган гуруҳларнинг шартли номланиши ҳисобланиб, бу гуруҳлар мамлакати ёки ташкилотига қараб турли номларга эга. Ушбу гуруҳ «троллари» ва «ботлари» вазифасига интернет-форумлар учун мавзу ва хабарлар тайёрлаш, блог ва ижтимоий тармоқларга пост ва изоҳлар қўйиш, интернет ахборот воситаларида кўпинча мухолифларнинг иззат-нафсига тегувчи изоҳлар қолдириш киради. Одатда бу гуруҳ аъзолар олий ўқув юртлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини  жалб қилиб, уларни тролл қилиб етиштиришади. Шунга кўра, тролл қилиш учун, асосан, ОТМ ўқитувчилари қизиқтирилади. Ҳукумат томонидан гуруҳлар олдига қайси мавзуда мақола ёзиш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги қайси муҳокамаларда қатнашиш бўйича вазифалар қўйилади. Таҳлилий ахборот гуруҳлари раҳбарлари олдига яна «бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрлаш» вазифаси ҳам юклатилган. «Троллар фабрикаси» таркибидаги таҳлил гуруҳи 10 кишидан таркиб топади. Ушбу гуруҳларга яна ижтимоий тармоқларда сохта исмлар билан саҳифалар очган 10 кишидан қўшилади. Шу тариқа «Таҳлилчилар»нинг жами миқдори – тахминан 100 кишига етади. Агар улардан ҳар бирининг 10 та сохта исми борлиги ҳисобга олинса, интернет-форумларда мавзу ва хабарлар тайёрлаш, блоглар ва ижтимоий тармоқларга пост ва изоҳлар ёзиш, интернет ахборот воситаларидаги саҳифаларда изоҳлар қолдириш ишида тахминан 1000 киши иштирок этаётгандек кўринади. Аслида уларнинг сони 10 дона таҳлилчи, холос. Ҳозирги глобаллашув замонида троллар фабрикаси амалга оширган провакациялар тез-тез қулоғимизга чалиниб турибди. Ушбу провакацион ҳаракатлар доимо салбий оқибатларга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам биз бундай ҳаракатлардан эҳтиёт бўлишимиз зарур. 4-курс талабаси Муҳаммад Ҳакимжонов 556
1 1 196 1 197 1 198 1 199 1 200 1 522