islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Фарғона водийси муфтийси Саййид Собитхон тўра Абул Маонийнинг ҳаёти ва ижоди

 XIX асрнинг охири ХХ асрнинг биринчи ярмида Наманган шаҳридан етишиб чиккан улуғ уламолардан бири Саййид Собитхон тўра Абул Маонийдир. Собитхон тўра хақида маълумотлар жуда кам бўлиб, борлари ҳам қониқарли даражада эмас. Чунки Собитхон тўра яшаган давр мустамлакачилик сиёсатининг ватанпарвар маҳаллий кучларга ва зиёлиларга қарши кураши авж олган вақтга тўғри келади.    Келтирилган маълумотларга қараганда, Собитхон тўра саййидлардан, яъни пайғамбар авлодларидан бўлган. Шунинг учун ҳам унинг номи олдига саййид ибораси қўшилиб, Саййид Собитхон тўра тарзида ифода этилган. Унинг тўлиқ номи — Шайх Мавлоно Саййид Собит Абул Маоний ал-Ҳанафий ибн Саййид Файзхон ан-Намангонийдир. У ҳижрий 1283/1866 йилда Наманган шахридаги энг таниқли илм аҳлларидан бири бўлган Саййид Файзхон тўра хонадонида таваллуд топган.    Ёшликдан бошлаб илму ирфон жўш урган хонадонда ўсиб улғайган ва биринчи ўринда отасидан таълим олган. Сўнг Намангандаги Азизхожа на Саййидқулибек мадрасаларида ўқиб, шаҳарнинг кўзга кўринган олимларидан, жумладан Ҳазрат Иноятхон Лангарийдан сабоқ олган. Шундан сўнг илмини янада чуқурлаштириш мақсадида Қўқонга жўнаган. У ерда бир неча йил туриб, Мадрасаи Хон мударрисларидан таълим олган. Ўша пайтларда бу мадрасада Фарғона водийсининг энг йирик олимлари дарс беришган. Саййид Собитхон тўра мадрасани аъло тугатиб, она шаҳрига кайтган.  Ёши улғайгач, бир неча маротаба ҳаж қилган. Охирги ҳаж сафарида уч йил Мадинада муқим яшаб қолади. Бир кеча тушида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни кўришга муяссар бўлади. У зот олимга “ватанга кайтинг” ишорасини қиладилар. Шундан сўнг у бутун умрини Наманганда дарс ўқиш ва дарс бериш билан ўтказган. XIX асрнинг сўнгги йилларида Наманган ҳудудидан етишиб чиккан илм аҳлларининг кўпчилиги ундан сабоқ олганлар. Собитхон тўра очиқ чеҳрали, ширин сўз, пархезкор ва тақводор инсон бўлиб, Аллоҳ таоло ва эл-юрт ризоси учун хизмат қилган. Шунинг учун ҳам улғайгач, у сўфий ва орифин биллоҳ бўлиб етишган.    Изланишлар натижасида шу нарса аён бўлдики, Собитхон тўра Абул Маоний бир канча муддат Фарғона водийси муфтийси лавозимида фаолият кўрсатганлар. Қирғизистон Республикаси Жалолобод шаҳрида истиқомат қилаётган кўплаб фатволар билан мусулмонларга илм-маърифат тарқатаётган ҳозирги кунда юз ёшдан ўтган Зуҳриддин маҳдум бува шундай деб айтадилар: – “Менинг қиблагоҳим Қўқон хонлиги диний идорасида уламолар илмий кенгаш мажлисига таклиф қилинган эканлар. Отам мени ҳам улуғларнинг зиёратига олиб бордилар. Биз Қўқон шаҳрига поезд билан бордик. Кенгаш раиси Собитхон тўра Абул Маоний эканлар. Ўша даврда фатво берувчи муфтий лавозимида хизмат қилар эканлар. Қиблагоҳим у зотдан мени ҳаққимга дуо олиб бердилар. Ўша вақтларда 9-10 ёшларда эдим”.    Албатта, бу биринчи навбатда, отаси – Файзхон тўранинг ўз фарзандларига берган таълим-тарбияси самарасидир. Файзхон тўра оиласида ўн ўғил бўлган. Лекин уларнинг тўрттаси оламдан ўтиб кетган, олти нафари қолган. Ака-укаларнинг ҳаммаси хам диний, ҳам дунёвий илмлардан яхши хабардор зиёли кишилар бўлганлар. Уларнинг ҳар бири ўзига хос нуфуз ва фазилатларга эга бўлган.    Шунинг учун ҳам нафақат Наманган, балки бутун Фарғона водийси илм аҳлларининг ҳурматини козонган.      Ака-укалари. Устознинг ўн ака-укалари бўлган. Яҳёхон тўра, Икромхон тўра, Довудхон тўра, Камолхон тўра ва Жунайдхон тўралар, қолганлари эса ёш оламдан ўтишган. Айниқса, Собитхон тўранинг катта акаси Яҳёхон тўра ўз даврининг воизи, муфассири ва тақводор кишиси бўлган. Унинг қўлида кўп кишилар илму маърифат ўрганганлар. Собитхон тўра доимо акасининг илму фазилатини, ёшининг катталигини ҳурмат қилар, эҳтиром кўрсатар ва мукаддам тутарди. Яҳёхон тўра вафот этгач, унинг шогирдлари...

Абу Умар Термизий

  Тарихдан маълумки, Термизий нисбати билан аталувчи олимлар жуда кўп. Дарҳақиқат, Термиз умматга қанчадан-қанча муҳаддисларни, муфаққиҳларни, мутафаккирларни, мутакаллимларни ва тасаввуф илми намоёндаларини тарбиялаб берди. Улар ўзларининг нодир асарлари билан нафақат замонасида, балки, ҳозирги авлод учун ҳам ҳизмат қилмоқда. Мана шундай фозил, олим ва ҳаким зотлардан бири бу Абу Умар Термизийдир. У зотнинг ҳаёти ҳақида маълумотлар бизга жуда кам етиб келган. Абу Умар Термизийнинг ривоят аҳлидан, яъни муҳаддис эканликлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса ҳам, аслида у киши ҳақидаги кўпчилик маълумотлар тасаввуф китобларида учрайди. Дарҳақиқат, биз ўрганаётган “Таълим ал-мутаъаллим” асари ҳам тасаввуф ҳақидаги асар дейиш мумкин. Абу Умар Термизийнинг тўлиқ исми Имом Ҳаким Олим Раббоний Муҳаммад ибн Умар Термизийдир. Вафотлари таҳминан 280 ҳижрий йилга тўғри келади. Таъкидлаганимиздек, ушбу маълумотлар Абу Абдурраҳмон Суламийнинг “Табақотус суфия” китобида келади[1]. Муаллиф Абу Умар Термизийни иккинчи табақада зикр қилади. Абу Умар Термизий манбаларда Ҳаким Термизий деб ҳам номланганлиги сабабли Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий билан адаштириш эҳтимоли мавжуд. Аслида эса ушбу икки олим устоз шогирд ҳисобланишади. Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий Абу Умар Термизийнинг устозларидан саналади. У кишидан Абу Умар Термизий тасаввуф сабоқларини олган. Абу Умар Термизий яшаб ижод қилган давр ҳижрий III асрга тўғри келади. Бу Аббосийлар ҳукмдорлик қилган даврдир. Аббосийлар даври мусулмонлар эришган ютуқларнинг юқори нуқталаридан бири бўлди. Аббосийларнинг илм-фан ва маданият бобидаги ютуқларига Маҳдий ва Ҳорун Ар-Рашид ҳукмронлиги даврида уруғ сочилган бўлиб, ундан униб чиққан ҳамма нарса Ҳоруннинг ўғли  Маъмун даврида барқ уриб гуллаб яшнади. Абу Умар Термизий ана шу илм-фан тараққий этган даврда яшаган ва ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган мутафаккир олимдир. 4-курс талабаси Нуриддинов Аълохон [1] Муҳаммад ибн Умар Термизий. Китаб ал-илми вал-мутаъаллими. Абдулмутталиб ва Али Абдулбасит таҳқиқи. – Қоҳира: Мактабатул Хонажий, 2001. – С. 5. 689

Илм одоб билан ҳосил бўлади

Аллома Абу Умар Термизийнинг “Таълимул мутаъаллим” асари тасаввуф қарашлари билан аҳамиятли саналади. Тасаввуфнинг асосларидан бири бу одоб-ахлоқ масалаларидир. Зеро, одоб ахлоқ комил инсон тарбияси негизидир. Одоб бу – гўзал хулқ, нафси зоҳир ва нафси ботинни тарбия қилишдир. Сўфийларнинг англашларига биноан одоб тўртга бўлинади: Шариат одоби. Бу – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариати ва суннатига амал қилиш. Тариқат одоби. Бу – бир тариқатга боғланиб, одоб ва арконини ўрганиб, шу бўйича ҳаракат қилиш. Маърифат одоби. Бу – нафси амморани мағлуб қилиб, илми илоҳийни ўзлаштириш. Ҳақиқат одоби. Бу – Аллоҳдан бошқасидан юз буриб, фақат Унинг важҳи учун ҳаракат қилиш. Шу билан бирга илм маърифатнинг асли эканлигини унутмаслик керак. Шунинг учун илм талаб қилувчига ҳам одоб нормалари мавжуд ва улар талабада илм ҳосил бўлишига замин яратади Илм талаб қилувчининг одобларини қуйидагича санаш мумкин: Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разолат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозим. Зотан, илм қалбнинг ибодатидир. Илм талаб қилувчи ўзини чалғитувчи нарсалардан алоқани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўйишар эди. Баъзилари илмда кўзлаган мақсадга эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эди. Илм талаб қилувчи худди бемор ўзини табибга топширгани каби тамомила устози ихтиёрига топширмоғи, унга тавозуъ кўрсатмоғи ва хизматида қоим бўлмоғи керак. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит хонадан чиқиб, отларига минмоқчи бўлганида, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Зайд бундан қайтарди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз[1]», деди. Илм талаб қилувчи такаббур бўлса, жоҳиллик қилган бўлади. Чунки ҳикмат мўминнинг излаб юрган нарсасидир. Уни қаердан топса, олади. У муаллимининг фикрига эргашсин. Чунки устозининг хатоси унинг тўғри топганидан кўра фойдалидир. Бундан ташқари Али розияллоҳу анҳу толиби илмларга шогирд устозига нисбатан қўйидаги одоб нормаларини сақлашни тавсия қилганлар: Унга кўп савол бермаслик. Жавобни қаттиқ талаб қилиб уни чарчатмаслик. У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслигинг. Агар танбаллик қилса, кийимидан тутмаслигинг. Устозга қўл билан ишора қилмаслик. Унга кўз қисиб ҳам ишора қилмаслик. Одамлар билан мажлис қуриб ўтиргандан сўрамаслигинг. Унинг адашишининг пайидан бўлмаслик. Агар адашса, қайтишини кутишинг ва тавбасини қабул этишинг. Фалончи сиз айтганнинг хилофини айтди, демаслик. 11. Унинг сирини фош қилмаслик. Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик. Унинг ҳозирлигида ҳам, ғойиблигида ҳам муҳофаза қилиш. Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтмоқ. Унинг рўбарўсида ўтирмоқ. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматини қилмоқ. Олим суҳбатининг узунлигини малол олмаслик. У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат тушишига интизор бўлиб турмоғинг керак. Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган мужоҳид кабидир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмоннинг муқарраб фаришталаридан етмиштаси кузатиб юрур. Хулоса шуки, илм талаб қилувчи ҳар бир нарсадан энг яхшисини олмоғи лозим. Чунки ҳамма илмларни олишга умр етмайди. У энг шарафли илмга асосий қувватини сарф қилиши керак. Ўша илм охиратга боғлиқ илмдир. 4-курс талабаси Нуриддинов Аълохон [1] Муҳаммад ибн Умар Термизий. Китаб ал-илми вал-мутаъаллими. Абдулмутталиб ва Али Абдулбасит таҳқиқи. – Қоҳира: Мактабатул Хонажий, 2001. – С. 31. 714

Эр ва хотиннинг мерос олишдаги ҳолатлари

Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб , уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, чигалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар бўлсин. Қуръоми каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтита бўлиб, улар қуйидагилардир: 1/2 نصف ярим улуш 1/4 ربع тўртдан бир улуш. 1/8 ثمن саккиздан бир улуш. 2/3 ثلثان учдан икки улуш. 1/3 تلت учдан бир улуш. 1/6 سدس олтидан бир улуш. Мазкур улушларга ҳақдор бўлганлар меросхўрлар ўн икки нафар бўлади. Улардан тўрттаси эркак киши. 1. Ота. 2. Жадди саҳиҳ 3. Она бир ака-ука. 4. Эр. Қолган саккизтаси эса аёллардир. 1. Хотин. 2. Қизлар. 3. Ўғилнинг қизлари. 4. Ота-она бир бўлган опа-сингиллар. 5. Ота бир бўган опа-сингиллар. 6. Она бир бўлган опа-сингиллар. 7. Она. 8. Жаддаи саҳиҳа. Эрнинг мерос олишда икки ҳолати мавжуд: 1. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолмаган бўлса, эри 1/2 нисфга эга бўлади. 2. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса, эри тўртдан бирини олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ… Яъни, «Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур…» («Нисо» сураси, 12-оят) Хотиннинг ҳам мерос олишда икки ҳолати бор: 1. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлмаса, хотини 1/4 олади. Бунда битта ёки ундан ортиқ хотиннинг мерос миқдори ўша 1/4 дур. Яъни 1/4 да шерик бўлади. 2. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлса, хотини 1/8 сумун олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ… Яъни, «У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос) дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандларингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур….» («Нисо» сураси, 12-оят) 4-курс талабаси Собиржонов Ойбек 736

Таҳоратда қулоққа масҳ тортиш

Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад Таҳовий роҳматуллоҳи алайҳ “Шарҳу Маъонил Осор” деб номланган китобни тасниф этганлар. Мусанниф бу китобларида мазҳаблар орасида ихтилофли бўлган масалаларни ҳадисларга, қиёсларга суяниб ҳанафий мазҳабининг ҳукмлари ҳадисга суянишини ва бу мазҳаб “Аҳли раъй” (Фикр аҳли) эмаслигини исботлаб берганлар. У киши барча мавзуларда аввал биринчи томон уламоларнинг ҳадислари ва бу борадаги ҳукмларини, сўнгра иккинчи томоннинг ҳадислари ҳамда ҳукмларини келтириб ўтганлар. Кейин эса уларни бир-бирига ҳар томондан солиштирганлар. Бундан кейин эса назарий жиҳатдан ҳам ҳанафий мазҳабининг ҳукмини қўллаб-қувватлаганлар. Ҳозирги ўрганмоқчи бўлган мавзуйимизда ҳам худди шундай йўналишда борилади. Бундаги масалада ҳам уламолар икки хил фикр билдиришган. Биринчилари – қулоқнинг олди (ички) томони юзга қўшилиб ювилади. Орқа (ташқи) томони эса бошга қўшилиб масҳ тортилади, дейишган. Улар – Шаъбий, Ибн Сирин, Нахаий, Ибн Жарир Табарий, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Абу Амр бу гапни Шофеъийдан ҳам ривоят қилган, Имом Аҳмаддан ҳам ривоят қилинган. Иккинчилари эса қулоқнинг барчасига – ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортилади дейишган. Улар – Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик, Аҳмад ва шуларнинг шогирдлари. 1-ҳадис. Убайдуллоҳ Хавланий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Али ибн Абу Толиб қаози ҳожат қилиб, олдимга кирди. Идишда сув келтиришни буюрди. Менга: “Эй ибн Аббос, сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилганларини кўрганимдай таҳорат қилиб берайми?”, деди. Мен: “Ҳа. Сенга ота-онам фидо бўлсин”, дедим. У узун ҳадисни зикр қилди… Орасида айтди: У қўлининг ҳаммасига бир ҳовуч сув олди, сўнг уни юзига урдилар, сўнг иккинчи марта шундай, сўнг учинчи марта ҳам шундай қилди, сўнг бош бармоғини икки қулоғининг ички тарафига солди. Сўнг ўнг қўлига бир кафт сув олиб, уни носиясига сепди, уни юзига оқизди. Сўнг ўнг қўлини тирсаги билан уч ювди. Чапини ҳам худди шундай. Сўнг бошига ва қулоғининг орқасига масҳ тортди. Биринчи томон шу ҳадисни далил қилиб, икки қулоқнинг олди томони юзга қўшилиб ювилади, орқа томони эса бошга қўшиб масҳ тортилади, дейишди. Иккинчи томон эса бунга қарши чиқиб, икки қулоқ бошдандир, шунинг учун уларга ҳам масҳ тортилади, дейишди ва бунга жуда ҳам кўп ҳадисларни далил қилиб келтиришди. 2-ҳадис. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу таҳорат қилди. Бошига ва икки қулоғига – олдига ҳам, ортига ҳам масҳ тортди. Ва: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай таҳорат олганларини кўрганман, деди. 3-ҳадис. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олдилар, бошларига ва қулоқларига масҳ тортдилар. 4-ҳадис. Миқдом ибн Маъдий Карибадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳорат олаётганларини кўрдим. Бошларига масҳ тортаётганларида, икки кафтларини бошларининг аввалига қўйдилар. Сўнг иккаласини гарданларигача тортдилар. Яна бошлаган ерларига қайтардилар ва икки қулоқларининг ичига ҳам, ташига ҳам бир марта масҳ тортдилар. 5-ҳадис. Тамим Ансорийдан ривоят қилинади: У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳорат қилиб, бошларига ва қулоқларига – ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортаётганларини кўрган. 6) Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилинади: У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув келтирилиб, у киши қулоғига масҳ тортаётганларида ишқалаганларини кўрган. 7) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига иккита киши келиб, таҳорат қандай бўлади, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув чақиртирдилар. Таҳорат қилдилар. Икки кўрсаткич бармоқларини қулоқлари ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ ташқарисига, кўрсаткич бармоқлари билан эса қулоқ ичига масҳ тортдилар. 8) Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан...
1 1 195 1 196 1 197 1 198 1 199 1 522