islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“…Юзига тупроқ сепинглар”

Буюк муҳаддис Абул Аҳвас Имрон ибн Муслимдан, у эса Иброҳим Таймийдан, у эса отасидан ривоят қилиб айтади. Отаси айтди: “Биз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан ўтирган эдик. Бир киши даврамизга кириб келди ва ўзининг қавмидан бўлган бирини ўзига мақтай кетди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Ўртоғингни майиб қилдинг. Аллоҳ ҳам сени майиб қилсин” деди”, деб айтиб берган эканлар.  Бир куни Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни ҳузурларига бир киши кириб Усмон ибн Афвон розияллоҳу анҳуни мақтай кетди. Шунда Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳу тиз чўкиб, ердан тупроқ олиб, Мақтаётган кишининг юзига сепа бошлади. Шунда Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: “Нима қиляпсан эй Миқдод?” деди. Шунда Миқдод: “Албатта Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Маддохларни кўрсаларингиз, уларнинг юзларига тупроқ сепинглар” деганларини эшитган эдим. Эй Амирал Мўъминин! Бунинг маддохлигини кўрмадингизми”, дедилар. Юқоридаги мақталаётган кишилар оддий шахслар бўлмаган, балки ислом умматининг подшоҳлари, қолаверса Пайғамабримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг буюк саҳобалари бўлганлар. Улар тўғрисида Сарвари коинот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг саҳобаларим Осмондаги юлдузлар кабидир. Қайси бирига эргашсаларингиз ҳам, ҳидоят топаверасизлар”, деб мақтаганлар. Демак мақталаётган саҳобалар ўзлари мақтовга лойиқ бўлсаларда бир – бирини мақташдан қайтарган эканлар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Бир бирларингизни мақташдан сақланинглар. Чунки у сўйишдир” деганлар. Маддохлар бир кишини мақтаб – мақтаб, манманлик чўққисига чиқариб қўйса, у инсоннинг бу чўққидан тушиши жуда оғир бўлади. Бунга тарихда мисоллар кўп. Бани Исроил ўзларининг орасидаги Қорун исмли кишини ҳам мақтаб – мақтаб мутакаббир қилиб қўйган. чунки Аллоҳ таоло унга кўп бойлик берган эди. Ҳатто унинг олтинларининг ҳисоби чексиз бўлиб, хазинахоналарининг калитларининг ўзи  60 та эшшакка юк бўлди. Одамлар унинг бойлигига ҳавас ва умид қилиб, уни мақташар, у эса гўёки бу бойликларни Аллоҳ унга синаш учун бераётганини унитиб, бу бойликларга ўзининг меҳнати билан эришаётгандек фахр ва кибр отига минар эди. Қорун маддох қовмининг мақтовлари билан ҳаддан ортиқ кибрга кетиб қолгач, унинг қавмидан баъзи кишилар: “Фахрланма, албатта Аллоҳ фахрланувчиларни севмас”, деб огоҳлантиришди. Бу огоҳлик унга фойда бермади. Натижада Аллоҳ Қоруннинг ўзини ҳам, олтинларини ҳам ерга юттирди. Инсонларда пайдо бўладиган риё, сумъа ва хўжакўрсин каби ёмон иллатлар мақтовларнинг натижасидир. Агар маддохлик бўлмаганда мана шу каби иллатлар бўлмас эди. Мақтовни биз умуман ёмонламоқчи эмасмиз. Мақтовни баъзи ўринларда ишлатиш лозим. Мақтовга арзийдиган инсонлар бор, арзимайдиганлари бор. Маддоҳлар эса шуларни ажрата олмайдиган кишилардир. Масалан: Ёш болалар бирор яхши амал қилса, уларни янада рағбатлантириш ва қизиқтириш учун мақтаса бўлади. Аммо шу боланинг ҳам ёши катта бўлиб борган сари уни кибр ва фахрга олиб бориб қўймаслиги учун мақтовни ҳам чеклаш ёки маълум замонларга қайдлаш лозим. Қолаверса Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам саҳобаларини юзларига ҳам ортларидан ҳам мақтаганлари тўғрисидаги ҳадислар кўп келган. Масалан: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни юзларига қараб айтганлар: “Эй Абу Бакр! Мен сизни қиёмат куни жаннатнинг барча эшикларидан чақириладиган киши деб умид қиламан” деганлар. Бошқа ҳадисларида: “Сиз изорини судровчи мутакаббир кишилардан эмассиз” деганлар.  Умар розияллоҳу анҳуга ҳам қараб: “Эй Умар! Агар шайтон сенга йўлда дуч келиб қолса, ўзига бошқа йўл топиб кетади” деб мақтаганлар. Агар кимдир, Мақташдан қайтариш тўғрисидаги ҳадис билан Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари саҳобаларини мақтаганликларини қандай тушинамиз?”,деб савол қилса, унга ҳадис уламолари қуйидагича жавоб берилади. Уламолар иккала ҳадисни бир – бирига мувофиқлаштириб: “Агар айтилаётган мақтов – иймон ва...

Ўзбекистонда масжидларни топишга ёрдам берувчи махсус мобиль илова ишга тушди

Маҳаллий ва чет эллик мусулмон сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Андроид дастурида ишловчи мобиль қурилмалар учун Ўзбекистондаги масжидларни топишга ёрдам берувчи «Masjid Finder Uzbekistan» мобиль иловасини ишга тушди, деб ёзмоқда «Ҳалол туризм янгиликлари» канали. Айтилишича, иловада ҳозирча Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг 721 та масжидининг геолокация маълумотлари киритилган. Ушбу дастур тажриба шаклида ишга туширилган бўлиб яқин кунларда бошқа ҳудудлардаги масжидлар ва қўшимча хизматлар билан бойитилади. Дастурни юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=halaltravel.masjifinder Манба 809

Муфтий ҳазрат АҚШга жўнаб кетди.

19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари АҚШнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтадиган ўзаро мулоқотлар, халқаро анжуманлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Океан орти мамлакати сафари давомида Ўзбекистон делегацияси АҚШ давлат департаменти вакиллари билан учрашув ўтказиш ва халқаро диний эркинликлар масалалари бўйича мутахассислар билан мулоқотлар ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, ушбу мамлакатдаги дин пешволари билан мулоқотлар уюштириб, ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувлар муҳокама қилинади. Ташриф давомида соҳа мутахассислари, экспертлар ва дин пешволари иштирокида “Маърифат ва диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги йирик жоме масжидда жума намозини адо этиши кўзда тутилган. Мазкур нуфузли тадбирлар ва учрашувларни сайтимиз орқали ёритиб борамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 828

ЎзА сайтида ҳадислар бўлими очилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда муборак Рамазон ойи муносабати билан “http://uza.uz” сайтида “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим ташкил этилди. Ушбу бўлимни очишдан мақсад, Ислом динининг асл моҳиятини ёшларга ҳадиси шарифлар орқали етказиш, юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий ва бошқа муҳаддис алломалар қолдирган бой илмий меросни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат. Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Имом Бухорий ҳазратлари тўплаган ҳадислари ушбу бўлимда босқичма-босқич тақдим этиб борилади. Ҳадисларни баён этиш жараёнида унинг кўпчилик тушунадиган, содда тилда бўлишига алоҳида эътибор қаратилди. Қолаверса, юртимизда асрлар оша мусулмонларнинг фиқҳий мазҳаби бўлмиш, Ҳанафий мазҳабида бўлиши ҳам эътиборимизда турди. “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим фаолиятини Имом Бухорий бобомизнинг иккинчи бош асарлари бўлмиш «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобларига забардаст уламо, фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган шарҳларидан бошлашга қарор қилдик. Имом Бухорий ҳазратлари ушбу китобларида одоб-аҳлоқ масалаларига оид ҳадисларни саралаб келтирганлар. Мана шундай шарафли ишга муяссар қилган Аллоҳ таборака ва таолога ҳадсиз шукрлар айтиш билан бирга бу ишда ўз ёрдамини аямаган инсонларга ўз миннатдорлигимизни изҳор қиламиз. Бўлимга қўйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин: Имом Бухорий ҳадислари Манба: muslim.uz 1 011

ШИҲОБУДДИН МАРЖОНИЙ – МОТУРИДИЯ МАКТАБИНИНГ ДАВОМЧИСИ

Ҳозирги кунда глобал муаммолардан бирига айланган ақидапараст оқим ғояларига қарши иммунитетни шакллантиришда мотуридия таълимоти тарихи, ривожланиш босқичларини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, бой миллий маънавий қадриятларнинг тарихини ўрганмай туриб, уларнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш ва келажаги ҳақида фикр юритиш мушкил. Имом Мотуридий асос солган ақидавий таълимот ўз даврида халқни саросимага солган муътазила, карромия каби фирқа ғояларига қарши туриб бера олган. Мотуридий қарашлари бизгача олимнинг “Китоб ат-тавҳид”, “Таъвилот аҳл ас-сунна”, Абул Муъин Насафийнинг “Табсира ал-адилла”, “Баҳр ал-калом”, “ат-Тамҳид” асарлари орқали етиб келган. Мазкур асарлар негизида кейинги давр олимлари соҳага доир турли ҳажмда асарлар битишган. Улар томонидан ёзилган китоблар ҳозиргача олимларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Шундай асарлардан бири Умар Насафий томонидан ёзилган “ал-Ақоид” китоб бўлиб, унга араб, турк, форс ва урду тилларида шарҳлар битилган. Улар орасида Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асари етакчи ўрин тутади. Чунки, ушбу китобга ёзилган изоҳ ва ҳошияларнинг аксарияти у шарҳ билан бевосита боғлиқ. Шундай шарҳлардан бири – XIX аср охирларида Шиҳобуддин Маржоний томонидан ёзилган “ал-Ҳикма ал-балиға” саналади. Олимнинг илмий-маънавий меросига доир маълумотлар Заҳабий[1], Зириклий, Бағдодий[2] кабиларнинг асарларида учрайди. Олимнинг фалсафий қарашлари И.Камалов[3], М.Юсупов[4], А.Юзеев[5], Ф.Амрхон[6] каби тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Маржонийнинг тўлиқ исми Шиҳобуддин Ҳорун ибн Баҳоуддин ибн Субҳон ибн Абдулкарим ибн Абдуттаввоб ибн Абдулғаний ибн Абдулқуддус ибн Ядаш ибн Ёдгор ибн Умар Маржоний (1233-1306/1818-1889)дир. Унинг боболаридан Абдулқуддус Қозондаги “Маржон” қишлоғига асос солганлиги учун олимнинг барча авлодига “Маржоний” нисбаси берилган. Шиҳобуддин Маржоний Қозоннинг Япанчи қишлоғида 1233/1818 йил туғилиб, 1889 йил 73 ёшда вафот этган ва Қозондаги қабристонга дафн қилинган. Бағдодийнинг “Ҳадия ал-орифин” асарида олимни 1223/1808 йил туғилган, деб келтирилган[7]. Олимнинг отаси Баҳоуддин ибн Субҳон (ваф. 1856) Бухорода таҳсил олган ва Бухоро амири Ҳайдар ибн Маъсумнинг қасридаги илмий халқаларда иштирок этган. Кейин юртига қайтиб келиб, дастлаб Япанчи, сўнгра Тошкичу қишлоғида дарс берган[8]. У дастлабки таълимни отасидан олиб, сўнгра ўз замонасининг машҳур шайхларига шогирд тушган. Ўша вақтда Қозон мадрасаларида араб тилидан Жомийнинг “ал-Фавоидуз-зиёия”, фиқҳдан Садр аш-Шариъанинг “Шарҳ ал-Виқоя”, калом илмидан Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия”, мантиқдан Қутбуддин Розийнинг “Шарҳ аш-Шамсия”, усулул фиқҳдан Садр аш-Шариъанинг “ат-Тавзиҳ” ва Тафтазонийнинг “ат-Талвиҳ” асарлари ўқитилган[9]. Маржоний ўн етти ёшидаёқ мадрасада талабаларга дарс бера бошлади ва у таълимни ривожлантириш мақсадида мадрасадаги мавжуд дарсликларга қўшимча янги китобларни жорий қилди. Олим яшаган даврда қозонлик талабалар Бухорога бориб таҳсил олиб келишган. У мадрасани тамомлагач, таълимни давом эттириш мақсадида 1254/1838 йили Бухорога жўнаб кетди. Қозонликлар илмий соҳада ўша даврда бухороликлар билан алоқа ўрнатганликлари сабабли аксарият татар талабалари ўзларининг илмий салоҳиятларини ошириш мақсадида Бухоро ва Самарқандга ташриф буюришар эди. Олим Бухорога 1838 йил етиб келгач, Ниёзқулихон Туркманий мадрасасига жойлашиб, Мирзо Солиҳ Аълам Хўжандий (ваф. 1840)га шогирд тушди[10]. Кейинчалик у Бухородаги “Кўкалдош” мадрасасида ўқиди[11]. Шунингдек, Маржоний дарс олиш билан бир қаторда ёзда Бухоро яқинидаги “Қора кўл” қишлоғида дарс бериш билан шуғулланган. У Бухорода олти йил яшагандан кейин илм талабида Самарқандга жўнаб кетди[12]. Маржоний Самарқанддаги Шердор[13] мадрасасига келиб, у ерда илм олишни давом эттирди. Дастлаб, Самарқанд қозиси Абу Саъид Абдулҳай ибн Абулхайр Самарқандийдан дарс олган. У аксарият вақтини устозининг кутубхонасида ўтказиб, у ердаги мавжуд китоблардан ўзи учун нусха кўчириб олган. У Бухородан Самарқандга калом ва фалсафа илмларини чуқур ўрганиш мақсадида келиб, у ерда ўзининг...
1 1 253 1 254 1 255 1 256 1 257 1 555