islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Қуръони карим оятларида толиби илмнинг устозига бўлган одоби

Замонамизнинг етук муҳаддиси шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг “Маъалим иршадийя лисинаъати толиби илм” китобларини мутолаа қилиш чоғида кўплаб муҳим мавзуларни учратдим. Улардан бирини сиз азизлар эътиборига ҳавола қилмоқчиман. Аллоҳ таоло Каҳф сурасининг 66-оятида Мусо алайҳиссаломнинг Ҳизр алайҳиссаломга кўрсатган етук одобини ҳикоя қилиб шундай деб марҳамат қилади: “Мусо унга “Сенга ўргатилган рушддан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?”-деди” Имом Розий ўзларининг “Аҳком ал-Қуръон” тафсирларида “Билингки! Бу ояти карима Мусо алайҳиссалом Ҳизр алайҳиссаломдан илм олиш учун кўплаб лутфу-одобга риоя қилганларига далолат қилади”-дейдилар. Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз. “…сенга эргашса майлими?”-деб, ўзларини у кишига тобе қиляптилар. “эргашсам майлими?”-деб, эргашишга изн сўраяптилар. “сенга ўргатилган рушддан менга ўргатмоғинг…” деб, устозларини илмли, ўзларини эса, илмсиз деб ҳисоблаяптилар. “рушддан” деб, барча илмини ўргатишини сўрамаяптилар ,балки, баъзисини сўраяптилар. “ўргатилган”- деб, илмни Аллоҳ таолодан берилганини эътироф қиляптилар. Тобелик бошқани ишини такрорлашдир. “Ҳеч қандай эътирозсиз бўйсунаман”, демоқдалар. “эргашсам”-деб, барча ишларингизда демоқдалар. Мусо алайҳиссалом Бани Исроилнинг катта пайғамбарларидан, Таврот соҳиби, Аллоҳ таоло билан бевосита гаплашган, кўплаб мўъжизалар берилган зотдирлар. Шу билан бирга тавозуъни маҳкам тутиб илм олишга бел боғладилар. Илм олишдан аввал эргашишни айтяптилар. Яъни: “Аввал хизматингиздаман кейин илм оламан”-демоқдалар. Мусо алайҳиссалом бу ишларидан бирон бир дунёвий мақсадни кўзламаяптилар. Хулоса қилиб айтганда, одоб барча ишни калитидир. Шунинг учун ҳам, “Ким қайси даражага етган бўлса, чиройли одоб билан етибди, ким бирор даражадан тушган бўлса, одобсизлик билан тушибди” -деб бежиз айтилмаган. Ҳа! Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратларига сув тайёрлаб, “Аллоҳим унга таъвилни билдир”-деб дуо олдилар ва Қуръон таржимони бўлдилар. Шайтон алайҳи лаъна эса, такаббурлик қилиб малъун бўлди. Ҳозирги кунда, жамиятимиз ривожида, униб келаётган ёш авлоднинг таълим жараёнига катта эътибор қаратиляпти. Шу билан бирга уларнинг одоб-ахлоқи, тарбиясига ҳам бепарволик қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Абдулазиз Аҳмаджонов 754

Ҳазрат Навоийни эслаб…

Жаҳонки муқаддас нени кўрибди, Барига онасан, эй қодир ҳаёт. Беш юз йил наридан боқиб турибди, Нурли бу юзларга нуроний бир зот. Куни кеча Тошкент ислом институтининг мажлислар залида Ҳазрат А.Навоий таваллудига бағишлаб “Ҳазрат Навоийни эслаб…” номли бадиий маърифий кеча ўтказилди. Унда институтнинг талаба қизлари ва аёл-устоз мураббийлари иштирок этди. Кечага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Умида Абдуазимова ташриф буюрди. Қадрли меҳмонимиз узоқ йиллик ижоди давомида Ҳазрат Навоийни ғойибона устоз тутганлигини ва у зотдан беҳисоб ҳаётий сабоқлар  олганлигини таъкидлади. “Инсон қалбининг қувонч-у қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарм-у ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган Навоийнинг гўзал сатрларини ўқиганда буюк ва олижаноб қалб садоларини сезиб турамиз. Бу юрак туғёнлари, мана, орадан беш ярим асрдан зиёд вақт ўтса ҳамки, миллионлаб одамларни ҳаяжонга солиб келмоқда.Навоий оила масаласига жуда жиддий қараган, аёлни оиланинг асосий устунларидан бир деб билган.” дейди У.Абдуазимова. Бугун нафақат юртимизда, балки мутафаккирнинг ашъорлари кириб борган ҳар бир мамлакатда Навоийхонлик, ғазалхонлик тадбирлари ўтказилмоқда. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 932

ЯХШИЛИККА ЯХШИ ЖАВОБ СУННАТДИР!

Уммат ғамхўри, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам исломий жамиятда бирдамлик ҳукмрон бўлиши учун, мўмин-мусулмонларнинг ўзаро алоқалари мустаҳкам бўлиши учун зарур кўрсатмларни бериб кетганлар. Ул зот жумладан бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: من صنع اليه معروف فليجزئه فان لم يجد ما يجزئه فليثن عليه فانه اذا اثنى فقد شكره و ان كتمه فقد كفره و من تحلى بما لم يعط فقد لبث ثوبى زور Кимгаки яхшилик қилинса, уни қайтарсин. Агар қайтарадиган нарса топа олмаса, унга мақтов айтсин. Чунки уни мақташ билан унга ташаккур билдирган бўлади. Агар яширса, неъматнинг қадрига етмай куфрони неъмат қилган бўлади. Ва кимки ўзида йўқ нарса билан ясанишга уринса, бас икки ёлғон (ёлғончилик ва мақтанчоқлик) либосини кийибди. (Имом Бухорий. Адаб ал-Муфрад / 215). Демак, инсон кимдандир қай йўсинда бўлса ҳам яхшилик кўрса, масалан совға олгандир, илм олгандир, хожатини битириб бергандир ва ҳоказо… Ўша яхшилик қилган одамга миннатдорлик тарзида муносиб яхшилик билан жавоб қайтарсин. Бу суннатдир. Қолаверса, яхшилик қилган одам унинг муносиб жавобидан кейин яна ҳам яхшилик қилгиси келади. Ораларида муҳаббат пайдо бўлади. Дўстлик, биродарлик риштаси мустаҳкамланади. Бу одам яхшиликни қадрига етар экан, унга ёрдам қилиб адашмапман, бундан кейин қўлимдан келса яна ёрдамимни аямайман, дейди. Агар қайтаришга нарса топа олмасачи? Бу ҳолатда оғзаки бўлса ҳам миннатдорлик билдириши лозим. Унга раҳмат айтиб ҳаққига дуо қилиши керак. Нафақат унинг ўзига, балки ғоибона, унинг таниш-билишларига ҳам уни ортидан мақташи керак. Масалан, маҳаллангиздаги фалончи яхши одам экан. Менга шундай-шундай яхшиликлар қилди. Аллоҳ рози бўлсин. Уни ёрдами билан муаммойим ечим топди ва ҳоказо. Бу билан ҳам яхшилик қилган одамнинг дили яйрайди. Эзгу амаллар қилишда давом этади. Ораларида ўзаро муҳаббат, биродарлик кучайиб боради. Моддий жавоб қайтар олмаса ҳам, ҳаққимга дуо қилибди, хурсанд эканини танишларимга изҳор этибди, яхшилигимни қадралбди. Яхши инсон экан, деб унинг ҳам қалбида ижобий фикр пайдо бўлади. Инсон фойдаланган одамига миннатдорлик билдириши билан нафақат унинг ўзига балки Аллоҳга ҳам шукр келтирган бўлади. Инсонлардан кўрган манфаатнинг қадрига етмаган одам Аллоҳнинг неъматига куфрон қилган бўлади. Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна бир ҳадисларида шундай деганлар: لا يشكر الله من لا يشكر الناس Инсонларга раҳмат деймайдиган киши Аллоҳга ҳам шукр келтирмайди. (Имом Бухорий. Адаб ал-Муфрад / 218). Бир куни Мадинада муҳожирлар ансорларнинг уларга қилган беқиёс яхшиликларини ёдга олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай дедилар: Эй Аллоҳнинг Расули, ансорлар ҳамма ажрни олиб кетишди а ?  Ул зот жавоб бердилар: Йўқ! Модомики сизлар уларнинг ҳаққига дуо қилиб турсангиз, уларни мақтаб миннатдорлик билдириб турсангиз… сизларга ҳам Аллоҳ уларга берган ажр-савоб мислини беради. (Имом Бухорий. Адаб ал-Муфрад / 217). Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги имом домлаларни обрўсизлантириш, халқда уларга нисбатан ишонч туйғуларини йўқ қилиш учун фаол ҳаракат олиб борувчи фитначи гуруҳлар бор. Ўшаларнинг фитналаридан бири шуки, юрт раҳбарларини ҳаққига дуо қилган имомларни «сарой мулласи» деб ҳақорат қилишади. «Бу имом Аллоҳни қўйиб, тоғутга ибодат қилади, одамларни Аллоҳнинг йўлига бошламай бандасини йўлига етаклайди» — деганга ўхшаш гаплар билан оламга жар солишади. Аслида ўша «ақллилар» халқни алдашаётган бўлади. Юқоридаги ҳадисларга эътибор қилинса, халқ уларнинг тинчлигини, эмин-эркин ибодатини таъминлаб бераётган раҳбариятга муносиб жавоб қилиши керак. Уларнинг жавоби хайрли дуо билан бўлади. Ахир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб қўйибдиларку?! «Инсонларга раҳмат деймайдиган киши Аллоҳга ҳам шукр келтирмайди«....

ҒАЗАЛ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ

Жорий йилнинг 7 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Тиллар кафедраси” ҳамкорлигида Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан “Ғазал мулкининг султони” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров, Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори филология фанлари доктори Узоқ Жўрақулов, Ўзбекистон халқ шоири “Тонг юлдузи” газетаси муҳаррири Ахтамқул Карим, «Тиллар» кафедраси профессори, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов ҳамда 1,2-курс талабалари ва мураббийлари иштирок этдилар. Давра суҳбатидан олдин Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби улуғ аллома ҳазрат Алишер Навоий руҳониятларига бағишланди. Шундан сўнг, филология фанлари доктори, профессор Узоқ Жўрақулов Мир Алишер Навоий ҳазратларининг илмий мерослари халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги ўрни, уни ўрганиш миллатимиз маънавий ҳаёти учун қанчалар долзарб эканини таъкидланди.Ўзбекистон халқ шоири Ахтамқул Карим эса ҳазрат Навоий қаламларига мансуб асарларда комил инсон, маънан етук кишилар қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги ўзи ижод қилган байтлардан ўқиб берди. Шунингдек,талабалар улуғ мутафаккир ҳазрат Навоий ҳаёти ва ижодларига оид ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Меҳмонларга мазмунли суҳбати учун Тошкент ислом институти томонидан ташаккурнома берилди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 1 184

Нақшбандия машойихлари(7) Шайх Абу Али Ал Фармадий (Қоддасаллоҳу сирруҳу)

Силсилаи Нақшбандиянинг еттинчи ҳалқасидир. Ҳижрийнинг 433 йили (милодий 1042) да туғилди. Хуросонда яшади. Ҳижрий 478 (милодий 1085) да вафот этди, қабри Тус, яъни Машҳад шаҳридадир. Даврининг олимлари орасида ягона эди. Зоҳирий илмларни Абул Қосим Қушайридан ўрганган эди. Тасаввуфда иккита муаллими бор эди: Абул Қосим Гургоний ва Абул Ҳасан Ҳарқоний ҳазратлари. *** “Ёшлик йилларимда Нишобурда илм талаби билан машғул эдим. Шайх Абу Саид Абул Хайр ҳазратлари келганда мен унинг хизматига кетдим. Унинг нурли жамолига ошиқ бўлдим. Шундан кейин илм билан машғул бўлдим. Бир куни қаламни сиёҳга ботирдим. Қоп-қора сиёҳ оппоқ бўлди. Таажжуб ичида ҳазрати Устознинг ёнига бордим, ҳодисани айтдим. Устоз: – Модомики, қалам сенинг қўлингдан қочибди, сен ҳам уни тарк айла, бошқа иш билан машғул бўл, – деди Устоз ҳазратлари”. *** Абу Али Фармадий ҳазратлари шундай хотирлайди: “Бир куни ғаройиб бир ҳол ичига тушдим. Ҳушимдан кетдим. Бу ҳол ичида гўё йўқ бўлдим, кўзга кўринмас бўлдим. Бу ҳолимни Устозим Абул Қосим Қушайрийга айтдим. – Эй Абу Али, менинг кўнгил қушим бу ердан юқорисини билмайди, –деди. Мен: “Мени бу мақомдан юқори олиб бора оладиган бир муршидга эҳтиёжим бор”, – деб ўйладим. Кунлар ўтди. Кун сайин ўша юқорида эътироф этганим ҳол кучайяр эди. Мен Абул Қосим Гургонийнинг исмини эшитган эдим. Ва Тус шаҳрига қараб йўлга чиқдим. Шаҳарга келиб, у зотни яшайдиган жойини сўрадим. Айтишларича, у талабалари билан бир масжидда ўтирганмиш. Мен ҳам икки ракат намоз ўқиб, қаршисида тиз чўкиб ўтирдим. Шайхнинг боши эгик эди. Бошини кўтариб: – Кел, эй Абу Али!  – деди. Унга яқин бориб, салом бердим ва ўтирдим. Маънавий ҳолларимни айтиб бердим. – Бошланғичинг муборак бўлсин! Ҳозирча бир даражага эришибсан, агар тарбия кўрсанг, юксак даражаларга кўтариласан, – деди Шайх. Абул Қосим Гургоний ҳазратлари мени тасаввуфда етиштирмоқ мақсадида нафсимни тарбия учун турли риёзиётларга бошлади. Ниҳоят, исталган даражага етдим, кейин дўстларимдан Абу Бакр Абдуллоҳ билан мени Абу Саид ҳазратлари ёнига Миҳан тарафга йўллади. Абу Саид ҳазратлари менга бир парча без бериб, деворларнинг чангини артишни буюрди. Биродарим Абу Бакр Абдуллоҳга эса меҳмонларнинг оёқ кийимларини тузатиш вазифасини берди. Уч кун бу хизматни қилдим. Тўртинчи куни мени Абул Қосим ҳазратларининг ёнига қайтариб юборишди. Кейин ҳар иккала муаллимим ҳам вафот этдилар. Уларнинг ўрнига суҳбатларни мен қила бошладим. Талабаларим кўпайди. Исмим ҳар ерга ёйилди. Биродарим Шайх Абу Бакр Абдуллоҳ буюк зот бўлишига қарамасдан, исми ҳеч кимга эшитилмади. У камина ҳақда шундай деган эди: “Шайх Абу Саид Абу Алига без билан деворнинг чанггини артки, сўнгра Аллоҳ таоло қулларининг кўнгил деворларидан гуноҳларни артгайсан”, деган эди. Менга эса дарвешларнинг оёқ кийимларини тузатишни буюрди. Мен бу вазифада қолдим. Ва ҳеч ким мени танимади, исмимни айтмади”. Абу Али Фармадий ҳазратлари ўз замонининг йўлбошчиси эди. У Низом ул-Мулкнинг саройига келганда, буюк вазир эҳтиром билан оёққа турарди, уни ўз мақомига ўтирғизар эди. Аммо бошқаларга буни қилмас эди. Бунинг сабабини сўраганларида: – Абу Али Фармадий ҳазратлари юзимга қараб, қусурларимни сўйлайди, қилган хатоли ишлар, ҳақсизликларни очиқ айтиб, мени огоҳлантиради. Бошқалари эса мени мақтайдилар. Бундан нафсим ғурурланади. Абу Али Фармадийнинг танқиди мен учун хайрли бўлгани сабабли, унга ҳурматим ҳам баланддир,  – дер эди. Шайх Муҳаммад ул Фармадийнинг халифалари Юсуф ул-Ҳамадоний Шайх Абул Ҳасан Бусний ва Ҳужжат ул-Ислом Муҳаммад бин...
1 1 316 1 317 1 318 1 319 1 320 1 548