#Болажонлар_саҳифаси #40_ҳадис Маҳмуд амаки ва хотини далада ишлаётган эдилар. Уларнинг кичик ўғиллари сув бўйидаги дарахт тагида ухлар, унинг ёнида Қорабош лақабли итлари ётган эди. Маҳмуд ака аёли билан дам олиш учун дарахтнинг ёнига келганларида даҳшатли манзаранинг устидан чиқдилар. Уларнинг ўғли йўргагида юзтубан ҳолатда ҳаракатсиз ётар, ёнида эса Қорабош қонга беланиб, ачинарли ҳолатда турарди. 879
Куни кеча 27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказди. Айниқса, Бухоро вилоятида кўп қаватли уй-жойлар, аҳоли хонадонлари, нотурар бинолар ҳамда маданий мерос объектларига жиддий талофотлар етказилгани аниқланган. Бундан ташқари, вилоят бўйича 42400 дона дарахт синиши қайд қилинган. Бинолар ва дарахтлар остида қўйилган 415 та автотранспортга жиддий зиён етган. Соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган маълумотига кўра, жами 41 нафар фуқароларга шундан, 32 нафар енгил, 7 нафар ўрта ва 1 нафар фуқарога оғир тан жароҳати етган. Шунингдек, 1 та ҳолатда ўлим қайд этилган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу табиий офат жабрдийдаларига Аллоҳ таолодан сабр ва офият тилайди. Бунинг оқибатида вафот этган бир нафар юртдошимизнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади. Юртимизга келган ушбу кучли шамол ва ёғингарчилик натижасида бўлган талофатга сабрли бўлиш, Аллоҳга истиғфор айтиб, бундан ҳам ёмон бўлмагани учун шукр қилиши лозим. Шундай мусибатларга сабр қилиш –чидаш, имон тақозо қилган ишларни амалга ошириш, Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлишдир. Ҳадиси шарифларга мурожаат қилсак, тоат ва ибодат, гуноҳлардан сақланиш баробарида мусибат ва қийинчиликлар етганда сабрли бўлиш мусулмон кишининг асосий фазилатларидан экани айтилади. Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Ундан савоб умид қилиш лозим. Қуръони каримда: “Албатта, Аллоҳ сабрлилар билан биргадир”, дея марҳамат қилган. Банда учун Аллоҳ у билан бирга бўлишидан ортиқ мукофот борми!? Яна бир ояти каримада: “Албатта, сабрлиларга ажрлари ҳисобсиз тўлиқ берилур”, дея хушхабар қилинган (Зумар, 10). Ҳадиси шарифларда мусулмонга етган мусибат унинг гуноҳларига каффорот экани айтилган. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонга етган ҳар бир мусибат туфайли Аллоҳ унинг гуноҳларини ўчиради, ҳатто унга кирадиган тикан учун ҳам” деганлар. (Имом Бухорий ривояти). Айни вақтларда Бухоро вилояти ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамкорликда кучли шамол оқибатида етказилган зарар оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бугун, 28 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида, Бухоро вилоятида бўлди. Давлатимиз раҳбари Қоракўл ва Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди. Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказилди. Турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, жамоат хавфсизлиги юзасидан тезкор чора-тадбирлар белгиланди. Бундай тезкор ва амалий амалий саъй-ҳаракатлар ҳар бир инсон, ҳар бир оила, ҳар қандай вазиятда давлатимиз эътиборида эканини яққол ифода этади. Ўз навбатида, ўлкамизда шу кунларда ноқулай об-ҳаво ҳукм суриши, жанубий-ғарбдан кучли шамол, чангли бўрон кириб келиши ва айрим ҳудудларда қисқа муддатли жала ёмғирлар ёғиши эҳтимоли борлигини инобатга олиб, транспорт воситаларни хавфсиз жойларга олишни ҳамда эҳтиёт чораларини кўришни илтимос қиламиз! Таъкидлаш зарурки, айрим ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида кучли бўрон оқибатида бошпанасиз қолган одамлар гўёки оммавий тарзда Бухоро шаҳрига вақтинчалик яшаб туриш учун кетаётгани ҳақидаги хабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотларни ҳар қандай шаклда тарқатиш Ислом дини таълимотларда қаттиқ қораланади, қонунчиликда эса жавобгарликка тортилишини яна бир бор ёдга соламиз. Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етишга катта васила бўлганини бир...
Яхши хулқли, одобли инсон эл-юртдан ҳамиша иззат-ҳурмат кўрган, саодат топган. Юсуф Хос Ҳожиб, Хожа Аҳмад Яссавий, Саъдий Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий каби барча улуғларимизнинг асарларида яхши хулқ, гўзал одоб эгалари мадҳ этилгани бежиз эмас. Ёшларнинг маънавий баркамол, ахлоқан етук кишилар бўлиб улғайишларида одоб муҳим ўрин тутади. Гўзал ахлоқларни тамомига етказиш учун юборилган Пайғамбаримизни Аллоҳ таоло “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз” (Қалам сураси, 4-оят), деб мадҳ этади. Муҳаммад Содиқ Кошғарийнинг “Одоб ас-солиҳин” (Солиҳлар одоби) асари қўлимга тушиб қолди. Мутолаа қилдим, жуда ажойиб китоб экан. Муқаддас динимиз таълимотлари асосида ҳар бир мўмин-мусулмон билиши зарур бўлган энг муҳим одоблар жамланган китобни табдил қилдик. Ўқувчига тушунарли бўлиши учун айрим ўринларда изоҳ ҳам бердик. Ахлоқ ойи Рамазонда бу китобни ўқувчиларга ҳам илиндик. Илми ирфон арбобларига равшан ва очиқ, завқу ихлос соҳибларига маълум ва аёнки, яхшиларнинг суҳбати чинакам саодатга элтувчидир. Ёмонларнинг аралашуви эса бахтсизликка бошловчидир. Бунга ҳеч шак-шубҳа йўқ. Яхшиларнинг суҳбати кўп ва хўб фойда беради. Фақат чиройли одоб шарти ила. Бас, модомики, саодат изловчи кишининг зоҳиру ботини одоб ва яхши хулқлар билан безанмаса, кўнгли тоза бўлмаса, истаган нарсаси унга фойда бермайди. Маснавий: Беадаб танҳо на худро дошт бад, Балки оташ дар ҳама офоқ зад. Яъни: Адабсиз нафақат юзини қорага бўяр, Балки бутун оламга ҳам ўт қўяр. Бас, саодат истовчилар зоҳирий ва ботиний одобларни билиб, уларга амал қилишлари зарур. Токи улар ҳам ушбу йўлда маънавий фойдалар топиб, улуғларнинг мартабаларига эришсалар. БИРИНЧИ БОБ Биринчи боб изн сўраш, саломлашиш ва кўришиш, қўл бериб сўрашиш одобларини қамраб олган. Биринчи фасл Бир кишининг олдига ҳузурига, уйига кириш учун изн сўрашнинг беш одоби бор. Биринчи одоб. Кимки бирор кишининг уйига киришни истаса, аввал у кишига эшик ортида туриб келганини билдиради. Яъни, эшикни оҳиста қоқади ёки томоғини қиради (йўталади). Иккинчи одоб. Агар ичкаридан овоз чиқса, эшикнинг орқасидан салом бериб: “Ичкарига кирсам бўладими?” деб сўрайди. Уч марта шундай изн сўрайди. Ҳар изн сўрагандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиш миқдорича кутиб туради. Учинчи одоб. Агар уй эгаси уч маротабадан сўнг ҳам киришга изн бермаса ва овоз чиқармаса, ортига қайтиб кетади. Тўртинчи одоб. Уй эгаси: “Кимсиз?” деб сўраса, отини, кимлигини айтиш керак. Аммо: “Мен дўстингизман ёки танишингизман” демаслик керак. Акс ҳолда, уй эгасида шубҳа уйғониши мумкин. Бешинчи одоб. Агар уй эгаси унга ҳамроҳ бўлса ва уни уйига бошлаб келса, эшик олдига келганида кириш учун изн талаб қилинмайди. Иккинчи фасл Саломлашишнинг тўққиз одоб бор. Биринчи одоб. Икки мўмин бир-бирига рўбарў келса, хоҳ ошно ва хоҳ ноошно бўлсин, бир-бирига салом беради. Салом бериш суннатдир. Жавоби, агар салом берилган бир киши бўлса, фарзи айндир. Агар кўп киши бўлса, фарзи кифоядир. Иккинчи одоб. “Ассалому алайкум” деб салом бериш керак. “Ассалому алайка” ёки “Салом алайкум” демаслик лозим. Учинчи одоб. Саломга алик олиш фарз. Алик олишда: “Ва алайкум ассалом” дейди. Саломга куттирмасдан алик олиш керак. Агар кечиктириб алик олинса ёки алик олаётганини салом берувчи эшитмаса, фарз соқит бўлмайди. Агар икки киши бир-бирига биринчи бўлиш мақсадида салом берса, агар бири аввал, бири кейин воқе бўлса, алик олинган бўлади. Агар иккала салом ҳам бир пайтда воқе бўлса, алик ўрнига ўтмайди, ҳар қайси алоҳида алик олиши керак. Тўртинчи одоб. Агар киши бир жамоа мўминларнинг олдига кирса, бир кишини хослаб (алоҳида...
Саволларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жавоб берган. Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам. Савол: Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими? Жавоб: Йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.. Савол: Саҳарликнинг охирги вақти қачон? Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.. Савол: Халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади» деган гаплар тўғрими? Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган «оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек ҳақиқий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва қора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруғ ёки қоронғулигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди. Азон.уз 1 025