islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Кеча кучли шамол кузатилди, эртага жала қўйиши эҳтимоли бор: табиий офатлардан паноҳ сўраш дуосини биласизми?

Республика Гидрометеорология маркази 29 апрель куни кутиладиган об-ҳаво хусусида хабар берди.  Тошкент шаҳри.  Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 23-25° бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади. Бухоро ва Навоий. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 23-28° бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади. Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғ ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 12-17° бўлади. Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз. 🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به، ‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”. Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!” 🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ. Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооф ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”. Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”. 🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо اللهم لقحًا لا عقيمًا Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман” Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”. 865

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (тўртинчи мақола)

#Динимиз_аҳкомлари 4. Жаннатга кирганларни амалларининг савоблари тақозо қилган даражадан юқори даражага кўтариш учун қиладиган шафоатлари. Бунга ушбу ҳадис далилдир: 843

Биз Рамазонни нега яхши кўрамиз?

Рамазон ойи ойларнинг ичидаги энг улуғидир. Биз мўмин-мусулмонлар бу ойни бошқа ойлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Хўш, нега шундай? Бунга қуйидаги матнларда жавоб бериб ўтамиз. 995

Туну кун 24 соатдан иборат: норвегиялик мусулмонлар 20 соат, австралияликлар 11 соат рўза тутмоқдалар

Мутахассислар сайёрамиз бўйича энг узун ва энг қисқа рўза соатларини ҳисоблаб чиқдилар. Маълум бўлишича, жорий йилги Рамазон ойида Нуук (Гренландия), Осло (Норвегия), Ҳелсинки (Финландия) каби шаҳарларда энг узун рўза вақти қайд этилмоқда. Ушбу шаҳарларда истиқомат қилувчи мусулмонлар сутканинг 20 соати давомида рўзадор бўладилар. Умуман, Шимолий ҳамда Ғарбий Европа мамлакатларида рўза вақти хийла узоқ давом этишини кузатиш мумкин: Стогҳолм (Швеция) – 19 соат, Лондон (Буюк Британия) – 18,5 соат,  Брюссель (Бельгия) – 18 соат, Париж (Франция) – 17 соат. Қўшни Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда ҳам рўза вақти 18,5 соатни ташкил этади. Ислом бешиги бўлмиш Саудия Арабистонида эса бу йил рўза вақти 15 соатга тўғри келмоқда. Ер шарининг жанубий ҳудудларида жойлашган Лотин Америкаси давлатларида энг қисқа рўза соатлари кузатилмоқда. Масалан, Аргентина ва Чили мамлакатларида суткалик рўза вақти 11,5 соатни ташкил этади. Австралия ҳамда унга ёндош Янги Зеландияда ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин. Ўзбекистонда эса бу йил рўза тутиш вақти 17 соатдан кўпроқни ташкил этмоқда. Рўза вақтини ҳисоблашда мамлакатнинг жуғрофий жойлашуви ва йил фасли ҳисобга олинади. Албатта, Рамазон рўзаси соатлари қай бир мамлакатда узунроқ, қай бир ўлкада қисқароқ бўлиши мумкин. Муҳими, ислом уламолари тавсиясига кўра, рўзадор қанча кўп машаққат чекса, шунча кўп савобга нойил бўлади. Қолаверса, чин ихлосли мўмин учун вақтнинг узун-қисқалиги у қадар аҳамиятга ҳам эга эмас. Хабар.уз 858
1 1 054 1 055 1 056 1 057 1 058 1 548