islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин У зотга итоат қилиш вожиблиги (5-фасл)

Саҳобаларга Қуръони каримдаги Аллоҳнинг амри билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида У зотга эргашиш ва итоат қилиш вожиб бўлган эди. Ҳудди шунингдек, вафотларидан кейин саҳобаларга ҳам, улардан кейинги мусулмонларга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўйсуниш вожиб. Чунки итоат қилишни вожиб бўлишига сабаб бўладиган умумий ҳолдаги далиллар ҳаётлик вақтларига ва саҳобаларга қайдланмаган. У зотнинг сўзлари, ҳукмлари ва қилган ишлари Аллоҳ таолога бўйсунишга чақиради. Шариат қонунларини Аллоҳ таолонинг амри билан чиқарувчи бўлганлар. Бу эса тирик бўлишлари ёки вафотларидан кейин бўлишига қайдланмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон қаерда бўлса ҳам суннатларига эргашиш вожиблигига кўрсатма берганлар. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни Муоз ибн Жабал разяллоҳу анҳуни Яманга юборганларида ҳам кўришимиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «كيف تقضي اذا عرض لك قضاء» قال اقضي بكتاب الله، قال: «فان لم يكن في كتاب الله» قال: فبسنة رسول الله، قال: » فان لم يكن في سنة رسول الله» قال: اجتهد رايي و لا الو. فضرب رسول الله صلي الله عليه وسلم علي صدره، و قال:»الحمد لله الذي وفق رسول رسول الله لما يرضي رسول الله» “Агар сенга бир хукм чиқариш керак бўлиб қолса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?”, дедилар. У киши: “Аллоҳнинг Китоби ила хукм чиқараман”, деб жавоб берди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг китобида бўлмаса-чи?”, дедидилар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннати ила”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Расулуллоҳнинг суннатларида бўлмаса-чи?”, дедилар. “Ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан, бўш келмайман”, деди у. Шунда Расулуллох Муоз ибн Жабал разяллоҳу анҳунинг кўксиларига уриб: “Расулуллоҳнинг расулини Аллоҳни ва Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, деб ниҳоятда мамнун бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга вафотларидан кейин ҳам эргашиш бўлиш вожиб эканига маънавий мутавотир даражадаги ҳадислар бор. Шулардан: تركت فيكم امرين لن تضلوا ما تمسكتم بهما كتاب الله و سنة نبيه “Сизга икки нарсани қолдирдим. Агар, уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз; Аллоҳнинг Китоби ва Набиййини суннати” (Молик ривояти). Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разяллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: كل امتى يدخلون الجنة الا من ابي قالوا يا رسول الله و من يابي ؟ قال من اطاعني دخل الجنة و من عصانى فقد ابي “Ҳар бир умматим жаннатга киради. Лекин, бош тортган (итоатсиз) одам (кирмайди)”, дедилар. Саҳобалар: “Ким бош тортади, эй Расулуллоҳ”, деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга итоат қилган киши жаннатга киради, менга осий бўлган киши бош тортибди”, дедилар. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув хутбасида “Шайтон сизларнинг ерларингизда ибодат қилишдан ноумид бўлди. Лекин бундан бошқа сизлар эътибор қилмаган амалларингда итоат қилинишга рози. Ундан сақланинглар! Мен сизларга агар маҳкам ушласаларинг ҳеч ҳам адашмайдиган – Аллоҳнинг китобини ва Набийини суннатини қолдираман”, дедилар. Шу сабабдан саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг омонати бўлган ҳадисни ўзларидан кейинги инсонларга етказишни мақсад қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса саҳобаларни илмни ўзларидан кейингиларга етказишга қуйидаги сўзлари билан тарғиб қилганлар:     رحم الله امرا سمع مقالتي فاداها كما سمعها و رب مبلغ اوعي من سامع “Мени сўзимни эшитиб, эшитганидек бошқа одамларга етказган кишини Аллоҳ раҳмат қилсин. Эшитувчидан зеҳнлироқ қанча етказилган кишилар бор”. Хулоса қилиб айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога итоат қилишга...

РИВОЖЛАНИШ ТЎСИҒИ

Ер-юзида инсон зоти ҳаётини бошлабдики, тиним билмай йуксалиш ва тараққиёт сари одимлайди. Лекин бу ўз-ўзидан, кенг ва равон йўлдан бориб етиладиган манзил эмас. Бу йўлда одамзодга ғов бўладиган, оёғидан тортиб, чалғитадиган иллатлар ҳам бор. Шундай хатарлардан бири бу-коррупциядир. Тилимизга оид луғатларда ёзилишича, коррупция лотинча сўз бўлиб, “бузиш”, “айниш” деган маъноларни англатади ва бирор мансабдор шахснинг қонунчиликка ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлари мақсадида фойда олиши, деб изоҳланади. Коррупциянинг энг кенг тарқалган турларига порахўрлик, фирибгарлик ва товламачилик киради. Бундай жиноятларнинг содир этилиши биринчи навбатда иқтисодиётни заифлаштириб, бошқарувни издан чиқаради. Қолаверса фуқароларни давлат бошқарувига нисбатан ишончини поймол қилиб, илм-фан ва меҳнат орқали ҳалол йўл билан мақсадга эришишга тўсқинлик қилади. Инсон тараққиётини асоси шак-шубҳасиз бу илм ва унинг ортидан келиб чиқадиган натижалардир. Бу жиркан жиноятни таълим йўналишига кириши у ёқда турсин, бу сохага яқинлашишида унинг мислсиз оқибатлари яққол намоён бўлади ва бу келажак авлод тараққиёти ва йуксалишига ғов демакдир. Бу иллатга ер юзидаги барча давлатлар ўз ҳудудидаги ҳолат ва шароитдан келиб чиқиб турли усуллар орқали кураш олиб борадилар. Мисол учун Хитойда бу жиноятга ўрни келганда ўлим жазоси ҳам қўлланиши мумкин. Мамлакатимизда ҳам бу турдаги жиноятчиликни олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар йўлга қўйилган. Юртбошимиз ҳам ўз фаолиятларини даставвал мана шу иллатга қарши курашиш билан бошладилар ва бу умумхалқ иши эканини қайта-қайта таъкидлаб келмоқдалар. Чунки бу иллатни йўқотмагунча ҳеч қандай иқтисодий, сиёсий ва маънавий юксалиш бўлмаслиги барчага ойдек равшан. Одам боласани бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бахту-саодат ва тўғри йўлга йўллайдиган муқаддас динимиз таълимотларида ҳам коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб бориш лозимлиги такрор-такрор таъкидланган. Савбон розияллоҳу анҳу айтдилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам ва иккиси орасидаги ўртакашни ҳам лаънатладилар”. Одатда биз кўпинча пора олувчини ёмонлайверамиз, лекин ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, фақатгина пул ва бошқа матолар орқали ўзи ҳақли бўлмаган нарсаларга эришишга уринаётган берувчи ва пора еб, мансабидан фойдаланаётган олувчини ўзи эмас, балки бу иккисини қовуштираётган, келиштираётган, учраштираётган, таништираётган ва ўзича бу иши билан “яхшилик қилаяпман, инсонларни ҳожатини чиқаряпман”, деб ўйлаётганларнинг барчалари лаънатда баробар бўладилар. Кишини лаънатда қолиши эса энг катта бахтсизликдир. Яна бир ҳадиси шарифда “Қайси бир қавмда пора олди-бердиси очиқ-ойдин бўлса қўрқинч уларни эгаллаб олади”, дейилган. Қўрқоқлик барчага, хусусан эркак кишига лойиқ бўлмаган сифатдир. У Ватани ва жамиятини ҳиммоя қилиш у ёқда турсин, ўзи ва оиласини ҳам ҳимоя қилишга ярамайди, “пашша учса яширинади”. Ҳадислардан келиб чиқадиган хулоса битта, у ҳам бўлса бу иллат бевосита иштирокчиларнинггина зиёни эмас, балки бутун қавм, бутун жамиятни зараридир. Демак, коррупция ва порахўрликка қарши ҳар биримиз курашмоғимиз шарт. Бунинг учун бизлар қонун ва давлат ҳимоясидамиз. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчи-стажёри, Халқаро ислом академияси магистри Содиқжон Қурбанов   825

Аждодларга муносиб авлод бўлайлик

Ўзбек халқининг тарихи шавкатли шарафли ва буюкдир. Шундай бўлишлигида буюк аждодларимизнинг ҳиссаси каттадир. Улуғ бобокалонларимизнинг ҳаётлари буюк бир мактаб, катта ибрат, ўзлари буюк устоз эдилар. Нафақат тарихимиз, балки дунё тамаддунида уларнинг улкан ҳиссалари бордир. Шунинг учун нафақат биз ўзбек халқи, балки дунё халқлари улар билан фахрланадилар. Биз авлодларнинг улар олдидаги бурчимиз улар билан фахрланибгина қолмай, балки уларга муносиб ворис авлод бўлишликдир. Устозларимиздан бири шундай ҳикоя қилади: Мустақилликнинг илк йилларида Миср Араб Республикасидаги Азҳар университетига ўқишга бордим. Дарснинг илк куни ҳар доимгидек устоз талабалар билан танишишдан бошлади. Навбат менга келганида исм-шарифимни айтиб, Ўзбекистонданман дедим. Шунда устоз Покистон деб тушуниб Покистондан Номози Шарифданмисиз деб сўради. Мен йўқ, Ўзбекистонданман, Бухорийни юртиданман, Бухорийнинг авлодлариданман деб ўзимни қайтадан таништирдим. Устоз мени олдиларига чақирди. Мен ёнларига бордим. Устоз ўрнидан туриб пешонамдан ўпдилар ва талабаларга қарата сизлар ҳам дарс тугагандан кейин мени кўрсатиб, бу шеригингизнинг пешонасидан ўпиб қўйинглар деб буюрди ва менга сиз биздан кўра Бухорийга яқинроқ экансиз, Бухорий хақида бизга гапириб беринг дедилар. Мен Олий маъҳадни тамомлаган эдим, араб тилида оз-моз сўзлаша олар эдим. Бухорий ҳақида тўлқинланиб гапира бошладим. Гапира туриб имом Бухорийнинг “Сахихи жомиъ” деган китоблари бор ва у Қуръондан кейин иккинчи ўринда туради деб айтган эдим ҳамки, устоз мени тўхтатдилар. Мен ҳам Бухорийнинг китобларини Қуръонга тенглаштириб қўйдиммикан деб қўрқиб кетдим. Устоз мени койиб Бухорийнинг саҳиҳлари Қуръондан кейин иккинчи ўринда туради демагин! Унда Бухорийнинг китоблари даражасини тушуриб қўясан, балки биринчидан кейинги биринчи деб айтгин дедилар. Қуръон мусулмонларнинг биринчи китоби бўлса Қуръондан кейинги биринчи китоб имом Бухорийнинг китобларидир дедилар. Мен ичимда имом Бухорийнинг зуриёди эканлигимдан фаҳр ва ғурур туйдим. У зот туғилиб ўсган, яшаган диёрда дунёга келганлигимдан жуда хурсанд бўлдим. Минг йиллар олдин яшаб ўтган бобомизнинг ҳурматини қарангки, гўёки бобомиз ҳали ҳам яшаётгандек. Биз авлодлар у зотларнинг ҳурматидан иззату-икром кўриб келмоқдамиз. Бир шеърда келади: Улуғ аждодлар каби бўла олмасангиз ҳам, Уларга ўхшашга ҳаракат қилинг. Уларга ўхшашликка ҳаракатнинг ўзи, Буюк бир олийжанобликдир. Гулистон тумани “Кўнчи” жомеъ масжиди имом хатиби Мирзамиддинов Аслиддин 3 351

Тошкент ислом институти ректори халқаро анжуманда маъруза билан иштирок этди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Булғор ислом академияси (Татаристон, Россия)да “Илоҳиёт мактабларининг тикланиши ва ривожланишида исломшунослик тадқиқотларининг аҳамияти” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда маъруза билан иштирок этди. Баҳрейн, Кувайт, Озарбайжон, Қозоғистон, Франция, Россиянинг дин арбоблари ва исломшунос мутахассислари билан бир қаторда мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими Жасур Нажмиддинов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Шукрулло Умаров қатнашдилар. Эслатиб ўтамиз, жорий йил август ойида Тошкент ислом институти ва Болгар ислом академияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. 783

ИХЛОС

Бир моҳир қурувчи бўлиб, ишларининг пухта ва мустаҳкамлигида тенги йўқ эди. Қурувчи кексайиб, қурилиш корхонаси раҳбаридан ўзини нафақага чиқаришини сўради. Энди у қолган умрини оила аъзолари билан биргаликда ўтказмоқчи эди. Лекин корхона бошлиғи қурувчи таклифини рад этди ва унинг маошини ошириш йўли билан корхонада олиб қолиш ва ишида давом этишига уриниб кўрди. Қурувчи бундан бош тортди. Ниҳоят корхона раҳбари уни талабини қондиришдан бошқа чора топа олмагач, фақат бир шарт билан қурувчининг талабига рози бўлишини айтди: “Сизга сўнги илтимосим бор, яна битта охирги бинони ҳам қуриб берсангиз, ўшанда сизнинг нафақага чиқишингизга розилик бераман”. Қурувчи раҳбарнинг бу таклифига рози бўлиб ишга киришди. Лекин энди қурувчи аввалгидек шижоат билан ишламасди. Мақсади бинони апил-тапил қурса-ю, тезроқ нафақага чиқса… Ва ниҳоят бино битиб янги бинонинг калитини раҳбарига топширди. Келишилганидек кетишга изн сўраб раҳбар билан хайрлашаётганда рахбар у кишини тўхтатиб ҳозиргина ундан қабул қилиб олган уйнинг калитини унинг ўзига бериб “Бу уй кўп йиллик ихлос билан қилган хизматларингиз ва фидоийлигингиз эвазига корхонамиздан сизга совға!” деди. Қурувчини чақмоқ ургандек бўлди. Чунки бу совға қилинган уйни ўзи учун қураётганини билганида бинони мусаҳкам қилиб қурган бўлар эди. Хулоса, барчамиз бу ҳаётда ўзи учун бино қураётган қурувчига ўхшаймиз. Барча ишларимизни ҳамма вақт, ҳар қандай ҳолатда гўзал адо қилишимиз зарур. Чунки барча ишларимизда биринчи манфаатдор ўзимиз бўламиз. Сардоба тумани “Бахмаллик” жоме масжиди имом-хатиби  Аслиддин МИРЗАМИДДИНОВ 870
1 1 156 1 157 1 158 1 159 1 160 1 548