“Ҳидоя – шарҳу бидоятул мубтадий” китобининг муаллифи имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳдир. У зотнинг тўлиқ исмлари Шайхулислом Бурҳониддин Абул Ҳасан Алий ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Фарғоний Марғиноний бўлиб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг авлодларидан бўлганлар. Шайх Абдулҳай Лакнавий айтишларича, у киши ҳижрий 511 йил Ражаб ойининг 8-куни душанбада аср намозидан кейин туғилганлар. 593 йил Зулҳижжа ойи 14-куни чоршанбада Самарқанд шаҳрида вафот этганлар. Илм таҳсили. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ аҳли илм оиласида дунёга келдилар. Оталари ва она томондан боболари у зотни илм ўрганишга қизиқтиришган. У зот ёшлигиданоқ оталарининг қўлида илм таҳсилини бошлаганлар. Боболари ҳам фиқҳий масалаларни ўргата бошладилар. Улар доимий равишда илм таҳсилида бардавом бўлишни, олий ҳиммат соҳиби бўлишни насиҳат қилиб боришарди. У зот Соид ибн Асъад Марғинонийдан ҳадис илмларини ўрганадилар. Илм талабида Бухоро, Марв, Насаф ва бошқа шаҳарларга сафар қилиб, у ернинг олимларидан илм ўрганганлар. Имом Марғиноний фақиҳлар наздида. У зот зоҳид, тақводор, кўп ибодат қилувчи зот бўлганлар. Рўза тутишда бардавом бўлганлари ривоят қилинади. Ҳикоя қилинишича, “Ҳидоя” китобини 13 йил давомида ёзган бўлсалар, ана шу муддат давомида доимий рўза тутганлар. Шу билан бирга у зот рўзаларидан биров хабар топмаслигига интилар, хизматчилари таом олиб келса, талабаларга яширинча садақа қилиб юборардилар. Хизматчи эса, таомни у зот едилар, деб ўйларди. Бироқ Аллоҳ таолони жорий қилган одатига кўра, эзгу амал гарчи ҳар қанча яширин бўлса-да, зоҳир қилиб, инсонларни бохабар қилиб қўяди. У зотнинг ихлоси, тақвоси баракасидан “Ҳидоя” китоби уламолар наздида мақбул китобга айланди. “Қозихон” номи билан машҳур бўлган фақиҳ Ҳасан ибн Мансур (у зотдан 1 йил олдин вафот этган), имом Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Умар, “Муҳит”, “Захира” китобларининг муаллифи Бурҳониддин Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Абдулазиз, “Фатово Зоҳирия”, “Фавоидуз зоҳирия” китобининг муаллифи Заҳируддин Бухорий каби у зотга ҳамаср бўлган буюк олимлар у зотни илм, фазл ва даражаларини эътироф этганлар. Анваршоҳ Кашмирий раҳимаҳуллоҳ у зот ҳақларида шундай деганлар: “Ҳидоя” китоби муаллифининг фиқҳдаги даражаларига “Дуррул мухтор” муаллифининг мингтаси ҳам тенг кела олмайди. Зеро, “Ҳидоя” китоби муаллифининг илми қалбида эди…”. Имом Заҳабий: “У зот аллома, Мовароуннаҳрнинг олими – Бурҳониддин Абул Ҳасан Алий ибн Абу Бакр бўлиб, илмнинг томирларидан эди”, дея таърифлаган. Интернетдаги маълумотлар асосида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчи-стажёри Абдуллоҳ Қосим тайёрлади. 1 057
Буюк Британиянинг иқтисодиёт ва тинчлик институти таҳлилчилари томонидан Global Terrorism Index — 2019 рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ўтган йилдагига нисбатан бу борадаги позициясини учта пунктга яхшилаб, дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Рейтингга 160 та мамлакат киритилган. Улар терроризм хавфи даражалари бўйича жойлаштирилиб чиқилган. Унда Ўзбекистон 135-поғонадан жой олди. Экспертлар республикада терроризм таҳдидини 0,019 балл этиб белгилаган. Ўтан йил мамлакатимиз мазкур рўйхатда 132-ўринда эди. Ўз навбатида Туркманистон ва Беларусь(ҳар иккаласи 138-ўринни бўлашиб олган) ҳам хавфсиз давлатлар сифатида эътироф этилган. Эстония ва Молдова(123), Латвия(117), Литва(107), Озарбайжон(103), Арманистон(94), Грузия(90), Қирғизистон(87), Қозоғистон(85), Тожикистон(50) ҳам рейтингга киритилган. Россия ушбу рўйхатда 37-ўринда қайд этилган. Ушбу мамлакатда терроризм таҳдиди 4,9 балл атрофида баҳоланган. Аммо РФ ўтган йилдагига нисбатан ўз позициясини учта пунктга яхшилаб олган. Собиқ иттифоқ ҳудудида энг хавфли кўрсаткич Украинага тегишли бўлган. Ушбу давлат рўйхатдаги поғонасини учта позицияга яхшилаб олган бўлса-да, 5,547 балл билан 24-ўринда кетяпти. Манба: xs.uz 927
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекисон халқаро ислом академияси «Диншунослик жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО» кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Неъматулло Муҳаммедов «Халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда динлараро бирдамлик» мавзусида 1-2 курс талабаларига маънавият соати ўтказди. Тадбирни маънавий маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев очиб берди. Ушбу маънавият соатида терроризм ва экстремизм ҳақида батафсил маълумот берилди. Унга қарши курашиш чора тадбирлари қанчалик муҳим еканлиги атрофлича ёритиб берилди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. 816
Меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган тушунчалардир. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами давлатимиз томонидан алоҳида ҳимояга олингани, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида қилинаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Ахмедов ва Водий вилоятлари бўйлаб халқимиз билан учрашувлари давом этмоқда. Галдаги манзил Фарғона вилоятининг Сўх туманига бўлди. Ушбу гўшадаги илк ташриф маърифат маскани бўлган мактабга бўлди. Бу ерда мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар билан очиқ ва самимий суҳбат бўлиб ўтди. Сўнгра, ўқувчиларга турли мазмундаги ўқув-адабиётлари тортиқ қилинди. Шунингдек, туманда фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳамда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги доруломон кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Йиғилиш сўнгида кам таъминланган, ногирон ва моддий ёрдамга муҳтож инсонларга ногиронлик аравачалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар тақдим этилди. Куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилояти имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди. Манба: Muslim.uz 765
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сон қарорига асосан Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида низом тасдиқланди. Мазкур Низомда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ–4436-сон қарорида белгиланган вазифалар акс эттирилди. Низомга асосан Қўмитанинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, раҳбарларнинг функционал вазифалари ва масъулияти белгиланди. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан ҳозирда амалда бўлган 15 йил муқаддам 2004 йил 23 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 196-сон қарори ўз кучини йўқотди. Мазкур Низомнинг тўлиқ шакли билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин. Манба: Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 1 277