islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ислом – илм динидир

Ислом тинчлик динидир. Биз бугун XXI аср техника ривожланган ва оммовий ахборот хуружлари кучайган бир даврда яшар эканмиз, дин омили энг муҳим ва чуқур ўрганилиши шарт бўлган соҳа ҳисобланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Келажак соҳиблари бўлган янги авлодни турли хил маънавий иллатдардан авайлаб асрашимиз бугунги кунимизнинг энг долзарб мавзуси бўлмоғи лозим. Сўнгги пайтда кўплаб қўпорувчилик ҳаракатлари дин ниқоби остида ижро этилаётгани, дин ҳақида, хусусан, Ислом дини ҳақида салбий фикрлар туғилишига сабаб бўлмоқда. Бу ташвиқотларни ривожлантиришга уринаётганларнинг кўзга кўринмаган яширин бир мақсади Исломни қора қилиб кўрсатиш ва мусулмонларни ваҳший деб тасвирлашдир. Бундай ҳаракатлар ғарб дунёсида гоҳида матбуотчилар қўлида, гоҳида сиёсатчилар тилида, гоҳида дин пешволари сўзида намоён бўлмоқда. Аслида, “Ислом” сўзи, سلم(силм) ўзагидан олинган бўлиб, луғатда “тинчлик” маъносидадир. Шунингдек, саломатлик, омонлик, хотиржамлик каби кўплаб маъноларни билдиради. Ушбу маъноларнинг барчаси бир-бирига узвий боғлиқдир. Мусулмон дегани бу Аллоҳга итоат қилиш билан бирга, У яратган мавжудотга тинчлик, хотиржамлик берувчи шахс демакдир. Мусулмон шахсиятига таъриф бериб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломатда бўлган киши ҳақиқий мусулмондир”, деганлар. Бу сўзларнинг акси ўлароқ, террор бузғунчилик, даҳшатга солиш, шиддат маъноларини ифодалайди. Ушбу икки сўз мазмун жиҳатидан бир-биридан қанчалик узоқ бўлса, моҳият жиҳатидан ҳам шунчалик фарқлидир. Саҳобалар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам замонида нотўғри иш қилсалар, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ишдан ўзлари ва Ислом дини пок эканлигини таъкидлаб қўяр эдилар. Усома ибн Зайд розиёллоҳу анҳу жанг майдонида “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишинини ўлдириб қўйганлигини эшитиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ундан қаттиқ ранжиганлар. Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу асирларни ўлдирганини эшитиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қўлларини кўтариб: “Эй Аллоҳим, Холиднинг ишидан покман (норозиман)”, деб муножот қилганлар ва ўлдирилган асирлар учун хун тўлаб берганлар. Бузғунчиликнинг асосида бадавийлик характери мавжуддир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам замонларида асосан иккита ижтимоий муҳит бор эди: шаҳарликлар ва илмсиз, жоҳил бадавийлар. Шаҳарларда ўша замон шароитига кўра маданият мавжуд эди. Бадавийлар эса, саҳрода яшайдиган кўчманчи қабилалар бўлиб, улар маданиятдан йироқ, саҳронинг қаттиқ шартлари ичида қўпол характерга эга эдилар. Ислом атрофга ёйилиб, уни барча элатлар қабул қилди. Булар ичида бадавийлар ҳам бор эди. Лекин бадавийларга боғлиқ муаммолар ҳам пайдо бўлди. Уларнинг ижтимоий ва маданий савиялари Исломнинг таълимотларини қамраб олиш учун етарли эмас эди. Уларнинг ҳолатлари Қуръоннинг “Тавба” сураси 97 – оятда шундай изоҳланади: “Аъробийлар (одатда) куфр ва нифоқда кучлироқ ва Аллоҳ Расулига нозил қилинган нарсалар ҳудудини билмасликлари аниқроқдир. Аллоҳ (эса) илмли ва ҳикматлидир”. Бадавийлар, яъни инкор ва нифоқ жиҳатидан шиддатлироқ бўлган, чегара билмас ижтимоий гуруҳлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам замонларида Ислом дунёсига кирдилар. Кейинчалик улар муаммолар чиқара бошладилар. Бадавийлар ичида етишиб чиққан Хорижийлар бунга битта мисол бўла олади. Бу тоифанинг асосий хусусияти ўта қаттиқ, ваҳший ва фанат эканликлари эди. Ислом асослари ва Қуръон ахлоқи хусусиятларига тамоман зид бўлган Хорижийлар ўзларидан бўлмаган мусулмонларга қарши уруш очдилар. Ҳазрат Али (ра) ана шу фаолият қурбони бўлганлар. Булар оддий чақириқ ва ваъдаларга осонгина алданувчи, диннинг асоси ва таълимотлари хусусида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган, жоҳилликлари сабабли фақатгина фанатликка асосланган оломондан иборат террор гуруҳи эди. Машҳур рус анархизм асосчиси Михаил Бокунин террор ва террорчи образини: “Террорда битта мақсад – аёвсиз қириш мақсади бўлиши керак! Ана шу ният йўлида тўхтамасдан ва...

СОХТА САЛАФИЙЛИКНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ЗИД ДАЪВОЛАРИ

“Салафийлик” ибораси араб тилидаги “سلف” сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади. Қуръони каримнинг Зухруф сурасида “салаф” сўзи “аввал яшаб ўтганлар”, “ўтмиш (кишилари)” маъноларида ишлатилган. Диний стилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир” (Имом Бухорий ривояти). Шунга кўра, Ислом уламолари илк мусулмонларни “салаф солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафий”лар тушунчаларини ишлатиш умуман мантиқсизлик. Бироқ, сўнгги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган ва мусулмон жамиятларини илк Ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи диний мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Улар бу ишни, Аллоҳ таолонинг: وَأَنَّ هَـٰذَا صِرَاطِى مُسْتَقِيماً فَٱتَّبِعُوهُ وَلاَ تَتَّبِعُواْ ٱلسُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ذٰلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ Яъни: “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд тақво қилсангиз”. Анъом сураси 153-оятига мухолиф ҳолда қилмоқда. Сохта салафийлар ва аҳли сунна олимлари ўртасидаги ихтилофлар – Қуръон ва сунна матнларининг зоҳиридан ҳукм чиқарадилар; – “такфир” (куфрда айблаш) ва “ҳижрат” (ватанни тарк этиш) каби диний атамалардан фойдаланиш орқали мусулмонларни ватангадо қиладилар; – фиқҳий мазҳабларни бидъат деб билишиб, мазҳабсизликни тарғиб қиладилар; – тасаввуф ва урфни шариатга хилоф деб ҳисоблайдилар; – ғайридинларга ўта тоқатсиз муносабатда бўлиб, диний бағрикенгликни ёқламайдилар; Сохта салафийларнинг Ҳанафий мазҳабига зид асосий даъволари қуйидаги ғояларда ўз аксини топади: – “Ийсолус савобга” тоқатсиз муносабатда бўладилар. Масалан, маййитга Қуръон тиловатидан ҳосил бўлган савобни йўққа чиқарадилар; – “Васила” қилиш ширк; – Қабрларни зиёрат қилиш ва уларга Қуръон тиловати қилиш бидъат; – ҳар қандай янгиликни “бидъат” деб ҳисоблаб, уни рад этадилар. – ўзларини “юқори табақа мусулмонлари” деб ҳисоблаб, мазҳабларга мансуб мусулмонларни паст табақа, заиф, ноқис мусулмонлар, деб биладилар. Улар ўзларини салафларга эргашувчилар, деб ҳисоблаб, мазҳабдаги мусулмонларни эса айрим олимларгагина эргашадилар, деб даъво қиладилар. Ҳозирги кунда замонавий салафийлар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетган. Уларни умумлаштириб, икки гуруҳга ажратиш мумкин: Биринчиси, давлат бошқарувида шариатнинг устуворлигига эришиш учун жангу-жадаллар билан ҳаракат қиладиган радикал салафийлар; Иккинчиси, ўзларини гўёки давлатдаги мавжуд қонун-қоидаларга бўйсунадиган ва уларга қарши чиқмайдиган қилиб кўрсатадиган, жангарилик фаолияти билан шуғулланмайдиган “мўътадил” салафийлар ҳисобланади. Улар ўзларини диний мутаассиб фикрларидан қайтмаган ҳолда, бошқа қарашларга нисбатан ҳурмат билан қарайдиганлар гуруҳига мансуб бўлиб, муайян мазҳабга мансуб бўлишни ёқламайдилар. Ҳозирда сохта салафийлик ғоялари остида асосан Шимолий Африка, Яқин Шарқ, Кавказ ва Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида фаолият олиб борадиган ҳаракатлар жамиятдаги эътиқодий бирлик, барқарорлик ва тараққиёт учун реал таҳдидга айланганини алоҳида таъкидлаш зарур. Имом Муслим раҳмутуллоҳи алайҳ ўзларининг «Саҳиҳ» асараларида, Арафа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар бир кишига жамланиб аҳил бўлиб турганингизда бир кимса келиб, (ҳамжиҳатлик) ҳассангизни синдирмоқчи ёки якдиллигингизни бўлиб ташламоқчи бўлса, уни ўлдиринг”, деганларини эшитдим”. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам бу сўзларни бекорга айтмаганлар. Маълум даврда мана шундай нобакорлар чиқиши мумкинлигини ва улар бирдам бўлиб турган жамоани бўлиб ташлайдиган даражадаги фитнани қўзғата олиши мумкинлигидан огоҳлантирганлар. Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ў.СОБИРОВ...

Шавкат Мирзиёев: Ислом цивилизацияси маркази асрлар давомида халқимизга хизмат қилади

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари асос солган ушбу муассаса халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит мажмуа бўлади. – Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам улкан меросимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур, – деган эди Шавкат Мирзиёев бу ерга аввалги ташрифларидан бирида. Марказ қурилиши ва фаолияти йўлга қўйилишида ана шу мақсад асосий мезон этиб белгиланди. Қарийб икки гектар майдонда уч қаватли кўркам иморат қад кўтарди. Тўрт томонда 34 метрлик пештоқлар қурилди. Бинонинг симметрик марказида улкан шарқона гумбаз ўрнатилади. Мазмунан олганда эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепция ишлаб чиқилди. Биринчи қаватда музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойлашади. Иккинчи қаватдаги улкан фойе марказига Усмон Қуръони жойлаштирилади. Шунингдек, бу ерда Ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференция зали бўлади. Кўргазмаларда Ўзбекистон тарихи даврлар бўйича, ҳар бир аср, ҳар бир алломага оид манбалар ва ашёлар асосида намойиш этилади. Учинчи қаватдан эса 100 минггача қўлёзмалар фондига эга кутубхона, ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва маъмурий хоналар ўрин олади. Президентимиз таъкидлаганидек, Ислом цивилизацияси маркази шу йўналишдаги илмий муассасалар учун фундаментал база бўлади. Бу ерда маҳаллий ва хорижлик мутахассислар илмий тадқиқотлар олиб боради, уларнинг натижалари асосида қомуслар, илмий-оммабоп тўпламлар, телекўрсатув, фильм ва бошқа материаллар тайёрланади. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчи ва талабалари ушбу масканга келиб, билимини мустаҳкамлайди. – Бу марказ асрлар давомида халқимизга хизмат қилади, унинг ҳар бир нақши тарихга муҳрланади. Шунинг учун марказнинг безаги, маъно-мазмуни исломий ва илмий жиҳатдан асосланган, чуқур ўйланган бўлиши керак. Одамлар ҳам ўқиб, илм оладиган, ҳам юракдан ҳис қиладиган муҳит яратиш зарур, – деди давлатимиз раҳбари. Бутун дунёдан диний уламолар, исломшунос ва тарихчи олимлар иштирокида халқаро анжуман ташкил этиб, фикрларини ўрганиш, таклифлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди. Манба: prezident.uz 1 008

Мир Араб олий мадрасасида “Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси” мавзусида республика талабалар анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 19-20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасасида Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги, Бахоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги муносабати билан Мир араб олий мадрасасида 16 ноябрь “Халқаро диний бағрикенглик куни”га бағишланган “Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси” мавзусида республика талабалар илмий амалий анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманнинг мақсади Нақшбандия тариқати намояндалари, хусусан, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти ҳамда фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, юртимизда етишиб чиққан алломалар меросининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти, шунингдек, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги билимларни ошириш ҳамда кенг жамоатчиликка тарғиб қилишдан иборатдир.Анжуманда  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари, ислом институти маънавий маърифий ишлар бўйича проректор Ж. Мелиқўзиев, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари З.Хидоятов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили Ж.Элов, Ўзбекистон Республикасидаги барча диний таълим муассасалари, шунингдек, Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти вакиллари иштирок этди.Анжуманда ислом институти  2-босқич талабаси Саиджалолов Раҳматуллоҳ Саидафзал ўғли конференсиялараро мулоқот маданияти мавзусида, 3-курс талабаси Махкамов Мухаммадали Мухиддинжон ўғли Нақшбандия тариқатининг валийси мавзусида ўз чиқишлари билан иштирок этишди. Анжуманда қуйидаги нақшбандия тариқати намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти, тасаввуф таълимотининг ислом илмлари доирасида тутган ўрни, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, юртимизда етишиб чиққан алломалар меросларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятига оид мавзулар атрофлича ёритиб берилди. 895

Диний бағрикенглик – тинчлик ва миллатлараро тотувлик гарови

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида 16 ноябрь “Халқаро бағрикенглик куни” га бағишлаб “Диний бағрикенглик-тинчлик ва миллатлараро тотувликнинг гарови” мавзусида халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбанов, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент епархияси митрополити Викентий, Немис Евангел-лютеран черкови епископи Л.Шмидт, Тошкент ислом институти прореетори У.Ходжаев, Рим-католик черкови епископи Е. Мацулевич, Арман-Апостоллик черкови руҳонийси А.Григорян, Ўзбекистон Библия жамияти раҳбари Х.Аширов, олимлар ва талабалар иштирок этди. Конференцияни Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Ш.Ёвқочев очиб берди. Шундан сўнг, Дин ишлари ишлари бўйича қўмита, Миллатараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбонов, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш. Миноваров президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда виждон эркинлиги таъминланаётгани, миллий ва диний қадриятлар эъзозланаётганини таъкидлаб ўтдилар. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистондаги миллатлар ва диний конфессиялараро аҳиллик, дўстлик ва бағрикенглик муҳити инсон омилига устувор эътибор қаратиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлаб ўтишди. Конференция сўнггида талабалар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди. 792
1 1 157 1 158 1 159 1 160 1 161 1 548