Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган Халқаро Пресс-клуб давом этмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Х.Султонов ўз фикрларини билдирди: “Мамлакатимизда сўнгги йилларда китобхонликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Китоб, адабиёт нафақат ўз маданиятимизни бойитадиган, халқаро дипломатик муносабатларда ҳам таъсирчан восита эканлиги Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати мисолида яққол англаш мумкин. Президентимиз ўтган икки ярим йиллик фаолиятлари давомида дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганида ўша давлатларнинг раҳбарларига улуғ мутафаккирларимиз асарларини совға қилиш амалиётини йўлга қўйдилар. Бу эса ижобий натижа бермоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига бўлган расмий давлат ташрифлари давомида мамлакатимизда чоп этилган БАА Вице-президенти, Дубай амирлиги ҳокими, машҳур давлат ва сиёсат арбоби Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга муаллифнинг юртимизда нашр қилинган иккита “Менинг тарихим”, “Менинг тасаввурим” номли китоблари давлатимиз раҳбари томонидан совға қилинди. Мен шунга гувоҳ бўлдимки, китоб совға қилинган вақтда Президентимиз Амирга “Китобингизнинг бешинчи саҳифасида бизнинг буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратларининг муборак ҳадислари келтирилган экан”, деб қайд этганларида сиёсатчининг жуда қаттиқ тўлқинланганига гувоҳ бўлдик”. Сессия давом этмоқда. 617
Савол: – Мен ғарб давлатларининг бирида докторман. Шифоҳонамизнинг жонлантириш бўлимида оғир оҳвалдаги суриялик мусулмон бемор бор. У қон саратони касаллигига йўлиққан бўлиб, жигар ва буйраги яроқсиз ҳолга келган. Нафас олиши, қонни ювиб туриши учун беморга махсус жиҳоз улаб қўйилган. Докторлар муолажани тўхтатишни истаяптилар, чунки беморнинг тузалишига умид йўқ. Муҳтарам Шайх, эвтаназия ва муолажани тўхатиш ўртасидаги фарқни тушунтириб беришингизни сўрайман. Беморга уланган жиҳозлардан биронтасини ўчириш унинг ўлимига олиб келишини била туриб муолажа тўхтатилса, бунинг шаръий ҳукми қандай бўлади? Жавоб: – Агар беморнинг умри тугаб бораётганини аниқ бўлса, докторлар ҳам, унинг яқинлари ҳам вентилятор қўйишлари ёки давомли ушлаб туришлари вожиб эмас. Бу иш эвтаназия ҳисобланмайди. Чунки вентилятор бемор ҳаётини узайтирмайди, балки юрагини ғайрихтиёрий ҳаракатда ушлаб туради. Бу маййитни жиҳозлар ёрдамида икки оёқда турғазиб қўйган кабидир. Жиҳозлар танага жон бахш эта олмайди. Эвтанизия эса беморни давомли оғриқлардан “халос этиш” учун бирон восита ёрдамида ўлдиришдир. Бу эса ҳаром Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий “Сараланган фатволар” МАНБАА: Аzon.uz 555
Усмонли турк султонларидан бўлмиш Султон Сулаймон Қонунийни жуда кўп ўйлантирадиган бир савол бор эди: давлатларни таназзулга учратувчи сабаблар нима? Султон бу саволга ўзининг «ақл устози» – етук олим Шайх Яҳё ҳазратларидан жавоб олмоқ истаб унга мактуб ёзади ва уни бош вазири орқали юборади. Вазир мактубга жавоб келтирмайди. – Яҳё ҳазратлари мактубингизни ўқидилар ва биргина гап айтдилар, холос, – дейди вазир Султонга. – Нима дедилар? – «Менга не ғам», дейилган замон… – дедилар. Султон Сулаймон бу жавобнинг мағзини чақмоқ учун кўп ўйланади. Орадан бир неча кун ўтгач, Шайхга яна бир мактуб ёзиб, айтган жумласини шарҳлаб беришини илтимос қилади. «Мен бу жумланинг мағзини чақишга кўп уриндим, ўзимча баъзи хулосаларга ҳам келдим. Лекин мақсадим – Сизнинг фикрингизни билмоқдир. Илтимос, менга очиқ-ойдин англатинг» – дейди. Шайх Яҳё ҳазратлари мактубга шундай жавоб ёзади: «Қайси бир давлатда зулм кучайса; қатор-қатор ҳақсизликлар юз бера бошласа; адолат оёқости қилинса ва буни кўриб турганлар «менга нима» дея сукут сақласа; арбоблар етим-есирларнинг, бева-бечораларнинг, камбағалларнинг аҳволи билан қизиқмаса; муҳтожларнинг оҳини тошлар эшитса-ю, одамлар эшитмаса; амалдору уламо буларнинг барини англаб, билиб турса-ю, «менга не ғам» дея ўз нафси билан овора бўлса; ҳокимлар ҳукмдорни алдаш йўлига ўтса… Ана ўшандай давлатда фуқароларнинг ҳукуматга ишончи ва ҳурмати йўқолади. Халқда осойишталик қолмайди. Бундай давлатлар таназзулга маҳкумдир!» Султон Сулаймон Қонуний бу жавобни ўқиб, йиғлаб юборган экан… Шайх Яҳё ҳазратларининг бу мактуби ҳозирда Истанбулдаги Тўпкапи саройи музейида сақланмоқда. Манбаа: www.mspressa.uz 759
Телеэкранларимизда мунтазам айлантирилаётган, маиший мавзудаги турк сериалларининг ғўр ёшлар онгига сингдираётган «хулосалари»: 1. Агар ўзинг истамаган одам билан турмуш қурсанг, унга хиёнат қилишга ҳақлисан. 2. Севгилинг бошқасига турмушга чиқиб кетган бўлса, уларнинг оиласини бузишга ҳаққинг бор. 3. Ёшларнинг севгилиси бўлиши шарт. Ҳатто коллеж ёки лицей ёшида бўлса ҳам, севишиш ва ишқий муносабатларга киришиш мумкин. 4. Зўравонларнинг, жанжалкашларнинг, дўстларини чув туширадиганларнинг, ўз мақсади йўлида одам ўлдиришдан ҳам тоймайдиганларнинг, бировнинг хасмига кўз олайтирадиганларнинг ҳаётда ҳамиша ошиғи олчи (ва улар сериалларда ҳамиша қимматбаҳо кийимлар кийиб, ажабтовур автомобиллар ҳайдайдиган, кошоналарда яшайдиган, келишган, хушрўй одамлар тарзида гавдалантирилади). 5. Болалар ҳамиша ҳақдирлар ва уларга ота-она билан ҳар қандай масалада бемалол тортишиш, жанжаллашиш, яқинларига аччиқ қилиб уйдан чиқиб кетиш мумкин. 6. Синглисининг ёки қайинсинглисининг эри – почча билан севишиш, ҳатто ундан никоҳсиз бола туғиш мумкин. 7. Ўз қайноғасини севиб қолган аёлларни ҳам тушуниш керак. 8. Қизларнингбир нечта йигит билан навбатма-навбат «севишишлари» ва… ҳомиладор бўлиб, фарзанд кўргач, боланинг ҳақиқий отасини аниқлаштириш учун елиб-югуришлари табиий ҳол ва улар «жабрдийда». 9. Келинлар қайнонани ҳурмат қилмасликка ва ҳеч бир масалада у билан ҳисоблашмасликка ҳақлидирлар. 10. Бировларнинг оила ишларига бемалол аралашиш ва уларнинг шахсий муаммоларини омма муҳокамасига олиб чиқиш мумкин. 11. Ҳатто бир тийин пул топмайдиган, ҳаёт ва рўзғор ҳақида ҳеч нима тушунмайдиган ўсмир ёшида бўлсанг ҳам, севган қизинг ёки йигитинг билан қочиб кетиб, яширинча турмуш қуришинг; яқинларингнинг юзига бемалол оёқ босишинг мумкин. 12. Агар турмуш ўртоғингга кўнгилсиз бўлсанг, эски хушторларинг билан кўнгилхушлик қилишга ҳақлисан (бунга монеълик қиладиган одамлар сериалларда ғирт жоҳил – салбий образлар тарзида гавдалантирилади). Бу рўйхатни ҳали яна анча давом эттириш мумкин. Муҳтарам ота-оналар! Агар фарзандингиз айни хулосаларга келишини ва аслида ғараз мақсадларда ишланган сериаллар таъсирида ўз ҳаётини ўзи барбод этишини истамасангиз, уларнинг телеэкранлар орқали нималарни берилиб кўраётганига эътиборсиз бўлманг. Фаразандингиз тарбиясини дилбузарга топширманг. Манбаа: www.mspressa.uz 531