islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА ЎЗАРО АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Жорий йилнинг 28 август куни Тошкент ислом институтига Болгар ислом академияси ректори Данияр Абдрахманов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректорлар У.Ходжаев, Ж.Мелиқўзиев, Ҳ.Аманов ҳамда институт Матбуот котиби Аброр Мухтор Алий кутиб олдилар. Дастлаб меҳмонларга институт фойесида ТИИда ўқитиладиган фанлар бўйича чоп этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги адабиётлар таништирилди. Шунингдек, уларга институт фаолиятига оид электрон слайдлар намойиш этилди. Шундан сўнг ТИИ мажлислар залида ТИИ ректори У.Ғафуров делегация аъзоларига Ўзбекистонда диний таълим тарихи ва ривожи, бугунги кунда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, меҳмонларга ТИИнинг ташкил этилиши тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти ҳамда амалга оширилган ислоҳотлар, талабалар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди. Учрашув давомида Болгар ислом академияси ректори Данияр Абдрахманов ТИИ билан ўзаро ҳамкорлик масасалалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Суҳбат давомида  икки олий диний таълим муассасанинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда дарслик ва ўқув қўлланмаларни алмашиш ва биргаликда тайёрлаш, ўқитувчи-профессорлар учун малака ошириш ва илмий стажировкаларни ташкил этиш, онлайн конференциялар ва семинарлар ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди. Учрашув сўнгида Болгар ислом академияси ва Тошкент ислом институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Сўнг ТИИ ректори У.Ғафуров ташриф буюрган меҳмонларга институт жамоаси номидан эсдалик совғалар топширди. Ўз навбатида делегация аъзолари ТИИ фаолияти билан танишиш натижасида жуда кўп таассуротларга эга бўлганликларини билдирдилар ва институт жамоасига муваффақиятлар тиладилар. ТИИ Ахборот хизмати   865

ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ НАМОЁН ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГ

Виктор Алимасовнинг «Илмий унвон нимага керак?» мақоласини ўқиб… Мамлакатимизда таълим ва фан соҳалари, жумладан, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими сифатини ва самарадорлигини ошириш юзасидан, айниқса, сўнгги йилларда ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони асосида 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги икки поғонали таълим тизимининг жорий қилиниши тарихий аҳамият касб этди. Мазкур фармон илмий изланишлар сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, илмий салоҳиятни юксалтириш, илмий фао­лиятга иқтидорли ёшларни кенг жалб қилиш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Фалсафа фанлари доктори Виктор Алимасовнинг «Ishonch» газетасида (27.07.2019 йил №91) чоп этилган мақоласида олий таълим, илмий тадқиқот ва ОАКга оид фикрлар билдирилган эди. Биз Виктор Алимасовни ўз соҳасининг етакчи олим-мутахассиси ва моҳир педагог сифатида қадрлаймиз. Муаллифга ҳурмат кўрсатган ҳолда мақоладаги ОАК фаолиятига тааллуқли жойлари бўйича қуйидагиларни келтирмоқчимиз. ОАК ўз ваколати доирасида доимий равишда аттестация жараёнига оид тартиб-қоидаларни такомиллаштириш, жойларда илмий жамоатчилик билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил қилиш ва изланувчиларга илмий-ташкилий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Масалан, диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотлар эълон берилган кундан бошлаб ҳимояни ўтказиш муддатини 50 кунга қисқартириш (90 кундан 40 кунгача) ва автореферат тарқатилгандан кейин ҳимояни ташкил этиш муддатини 1 ойдан 12 кунгача камайтириш каби қоидалар низомларга киритилди; илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб ҳужжатларни ОАКга тақдим этиш муддати 66 фоизга камайтирилди; барча қўшимча малакавий имтиҳонлар бекор қилинди. Кейинги бир ярим йил ичида жойларда 4300 нафардан ортиқ илмий жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, унда 1300 тадан ортиқ саволларга тушунтириш берилди ва 550 нафар изланувчига жойида амалий ёрдам кўрсатилди. Диссертация ва унинг авторефератини расмийлаштириш ўрнатилган тартибда тасдиқланган «Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари» асосида амалга оширилади. Кези келганда шуни таъкидлаш керакки, ОАК томонидан тасдиқланган ҳар бир идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат, албатта, илмий жамоатчилик билан маслаҳат қилинган ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтганидан кейингина амалиётга жорий этилган. Демак, моҳиятан аттестация жараёнига оид тартиб-қоидалар нафақат ОАК, балки илмий жамоатчилик ҳамда манфаатдор ташкилотларнинг ҳам қарори бўлиб, ваколати доирасида ОАК томонидан тасдиқланади. Тадқиқотнинг илмий янгилиги ­нечта бўлишини фақат илмий изланувчи ўзи амалга оширган тадқиқот натижасига кўра белгилаши мумкин. Бу борада ОАК тарафидан ҳеч қандай чеклов ёки талаб йўқ. Илмий янгиликлар ҳақидаги маълумотлар тўрт нафар шахс имзо қўйганидан (изланувчи, илмий раҳбар, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси ва илмий котиби) кейингина расмий равишда илмий даражалар берувчи илмий кенгаш томонидан ­ОАКга тақдим этилади. ОАКда ҳужжатлар фақат меъёрий-техник экспертизадан ўтказилади, уларнинг мазмуни кўриб чиқилмайди. Плагиат (кўчирмачилик) ҳолатларини аниқлаш бўйича тўловлар ҳақида.Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида 2017 йилнинг 22 ноябрдан бошлаб диссертация ва авторефератларда плагиат (кўчирмачилик) ҳолатини аниқлаш билан боғлиқ тўлов миқдорлари белгиланган. Плагиат ҳолатини аниқлаш рўйхатдан ўтказилган «Component» электрон дастури асосида амалга оширилади. Хизматлар ғазначилик ҳисоб рақамига белгиланган тартибда фақат пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Тушган маблағлар қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: «Component» электрон дастурини такомиллаштириб бориш; маълумотлар базасини доимий равишда тўлдириб бориш; диссертация ва авторефератларни текширишга техник жиҳатдан тайёрлаш, солиштириш, таққослама жадваллар тузиш; электрон дастурнинг ишлаш жараёни барқарорлигини таъминлаш; жалб этилган мутахассислар меҳнатини рағбатлантириш ва бошқа ташкилий-техник...

Ғам-ташвиш гуноҳ сабабидан эканини инкор этувчиларга раддия

14 август куни muslim.uz сайтида “Доллар нархи ошдими?” номи мақола эълон қилинган эди. Унда АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати кўтарилиши юзасидан баъзи кишиларда пайдо бўлган хавотирли ҳолатларнинг муолажаси ва инсон ризқи Ҳақ таоло томонидан таъмин этилиши баён этилган. Ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифа ва канал юритувчилари томонидан ушбу мақоладаги фикрларни истеҳзо қилиш ҳолати учради. Сайтимиздаги мақолада инсон бошига келадиган ғам-ташвиш, мусибат у содир этган гуноҳ туфайли экани ояту ҳадислар асосида ёритилган. Бироқ ушбу мақолага айрим ўқувсиз ижтимоий тармоқ юритувчилари масхараомуз фикрларни ўз саҳифасида қолдирган. Аллоҳ таолонинг каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари келтирилган мақолани шундай кимсалар “анекдот”, дея ҳақоратлашгача бориб етгани ташвишлидир. Мана шундай нодонлар фикри мазмунига етиб бормаган баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билиб-билмай уларни ёқлаб қўйишган. Фейсбукда ҳам, телеграмда ҳам айримлар ушбу фикрларга кулиб турган “смайлик” қолдирган. Бундай ҳолат ғўр кимсаларнинг диний-маърифий мақола устидан нодонларча кулаётганини кўрсатди. Улар ўйлаб кўрмайдиларми, шу пайтда уларнинг имон-эътиқодлари қай аҳволда экан? Оят, ҳадис, ҳикматларни масхара қилаётганлар оқибати нима бўлар экан?! Қуръони каримда: “Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, ана ўшалар зиёнкорлардир”(Зумар, 63), дея ояти каримада Аллоҳнинг оятларини инкор этувчилар зиён кўрувчилардан экани қатъий таъкидланган. Ислом шиорларини масхара қилишнинг оқибати жуда ҳам оғир. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шариатнинг шиорини паст санаганларни қаттиқ қоралаб бундай деганлар: “Аниқ биламанки, умматим ичидаги баъзи кимсалар Қиёмат кунида Тиҳома тоғи каби улкан ҳасанотлар билан оппоқ бўлиб келишади. Лекин Аллоҳ таоло уларнинг амалларини тўзиган чанг каби қилиб қўяди”. Шунда Cавбон разияллоҳу анҳу: “Ё Раcулаллоҳ, бизга уларни cифатлаб, очиқ баён қилиб берсангиз, билмасдан ўшалардан бўлиб қолмайлик!”– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар cизларнинг биродарларингиз, cизларга ўхшаган одамлардир. Улар ҳам cиз каби тунлари ибодат қилади. Лекин улар шундай одамларки, ёлғиз қолган вақтларида шариатнинг шиорларини топтайдилар”, дедилар (Имом Ибн Можа). Уламоларимиз ўзларининг фатволарида шундай дейишган: “Ким азонни масхара қилса ёки Қуръони каримни енгил санаб оёқ ости қилса ёки шаръий илмларни ёхуд уламоларни масхара қилса, ибодатларни енгил санаб бажармаса ёки масжидни масхара қилса кофир бўлади” (Манба: “Ғамзу уюнил басоир шарҳ ашбоҳ ван-назоир” китоби). Қайд айтганимиздек, баъзи инсонларнинг ижтимоий тармоқлардаги дин борасидаги масхараомуз фикрларини қўллаб-қувватлаш орқали ҳам гуноҳ орттириб олаётгани ачинарли ҳолат, билимсизлик, жоҳилликдир. Бу ҳақда қуйидаги линк орқали Диний идора раиси ўринбосари мақоласини ҳам мутолаа қилишингиз мумкин. (http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16228) Тарихдан маълумки, барча улуғ пайғамбарлар алайҳимуссалом ўз қавмларига Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат этишни ва неъматларига шукрона қилишни тайинлаганлар. Нуҳ, Ҳуд ва Солиҳ алайҳимуссалом ўз қавмларига истиғфор айтишни буюрганида, итоат этмаганлари оқибатида сув тошқини, шамол офати ва кучли қичқириқ балоси ушбу қавмларни барбод этган. Огоҳлик қўнғироғи сифатида “Доллар нархи ошдими?” сарлавҳали мақоладаги далилларни янада қувватлаш ва уни тушуниб етмаган кишилар хитобан, қуйидаги оят ва ҳадисларни келтирамиз. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган гапларини шундай баён қилади: “Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир”(Нуҳ, 10-12). Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай марҳамат қилганлар: “Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради”, деганлар (Абу Довуд, Ибн Можжа). Демак, ризқнинг зиёда бўлиши, мушкуллар осонлашиши, муаммолар бартараф...

Ташриқ такбири ва ташриқ кунлари

Арафа куни бомдод намози ўқилгандан бошлаб, то ташриқ кунларининг охирги куни қуёш ботгунга қадар ҳар фарз намоз кетидан такбири ташриқ айтилади. Бу суннат. Унинг кўриниши мана бундай: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллааҳил-ҳамд”. Ҳанафий мазҳабида ташриқ кунлари ҳайит кунидан кейинги уч кун ҳисобланади. Демак, такбири ташриқ арафа куни бомдод намозининг фарзидан сўнг айтиш бошланади ва ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозида охирги такбири ташриқ айтилади. Шу билан тугайди. Шунда беш кун давомида умумий 23 та намоздан сўнг такбири ташриқ айтилган бўлади. Бу Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг қавллари бўлиб, мазҳабимизда шу ихтиёр қилинган. Аммо, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига кўра такбири ташриқ Арафа куни бомдод намозининг кетидан бошланиб, ҳайитнинг биринчи куни аср намози ўқиб бўлингач охиргиси айтилади. Бу қавлга кўра саккизта намоздан сўнг ташриқ такбирлари айтилади. Аммо, амалда бўлган қавл аввал келтирганимиз имомайннинг сўзларидир. Бу кунларнинг ташриқ кунлари дейилишига сабаб шуки, «ташриқ» сўзи араб тилида бирон нарсани офтобга ёйиб, қоқлаш деган маънони англатади. Одамлар бу кунларда келгусига ғамлаб қўйишга мўлжалланган қурбонлик гўштларини бузилиб қолишидан сақлаш учун офтоб нурига ёйиб, қуритар эдилар. Шунинг учун, бу кунлар ташриқ кунлари деб аталди. Шу боис, бу кунларда айтиладиган такбир ҳам «ташриқ такбири» деб юритилди. Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз!” (Бақара сураси, 203-оят). Муфассирлар бу «саноқли кунларни» ташриқ кунлари дейдилар. Ийд куни намозга чиқиб кетилаётганда ҳам ушбу такбирларни айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига кўра, бу такбирларни товушни ортиқча баланд кўтармасдан ҳар ким ўзича айтиб юриши лозим. Негаки, такбир дуо ва зикр ҳисобидадир. Дуо ва зикр эса мулойимлик билан айтилади. Аммо “Бу такбирлар ҳайит ва ташриқ кунлари кўча-кўйларда, бозорларда ва таниш-билишлар билан учрашганда товушни кўтариб айтилади”, деган қавллар ҳам бор. Ийдул-Азҳонинг биринчи куни дохил ташриқ кунларида рўза тутиш ман этилади. Чунки бу кунлар еб-ичиб, чинакам байрам қилинадиган кунлардир. Нубайша ал-Ҳузалий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: “Ташриқ кунлари ейиш-ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир!” (“Саҳиҳи Муслим”). Рўза тутиш ман қилинган бу кунларнинг неча кунлиги борасида ҳам ташриқ кунларининг қайси кундан эътиборан бошланиши ҳақида пайдо бўлган ихтилоф туфайли уламолар томонидан икки хил фикр билдирилди. Аксар уламолар ташриқ кунлари ҳайитдан кейинги уч кун дейдилар. Шунга биноан, рўза тутиш ножоиз бўлган кунлар умумий тўрт кунни ташкил этади. Алишер Султонхўжаев 1 105

“Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофаг ускуналари алмаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 115-сонли “Усмон Мусҳафини талаб даражасида сақлашни таъминлаш тўғрисида”ги Қарорига ва 2019 йил 25 июндаги 01-07/44-7-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси”нинг Баённомасида кўрсатилган 1-2-бандларининг ижроси юзасидан “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагнинг ҳавони тозалаб, намликни бир меъёрда таъминлаб турувчи ускунасининг хизмат қилиш муддати тугагани туфайли 2019 йилнинг 5-6 август кунлари ушбу ускуна янгисига алмаштирилди. Алмаштириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Толибов Маъмур, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти биология фанлари номзоди Махсумхонов Аҳмаджон, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими етакчи мутахассиси Масаитов Саиджамол, Германия Федератив Республикасидан келган мутахассис Маер Себастиан (Maier Sebastian), Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона мудири Маҳкамов Камолиддин ва етакчи мутахассиси Икрамов Саидраҳматлар иштирок этдилар. Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Мўйи Муборак” музейида сақланаётган “Усмон Мусҳафи” ва унинг ватанимиз тарихи ва келажагида тутган муҳим аҳамияти ҳақида гапириб ўтдилар. “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагга ўрнатиш учун олинган RK-2/5 русумли ускунани Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Германиянинг GLASBAU HAHN фирмаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, германиялик мутахассис Майер Себастиан ўзи билан олиб келиб, жорий йилнинг 5 август куни юқорида номлари зикр қилинганлар иштирокида ўрнатди. Мутахассис Майер Себастиан 6 август куни янги ўрнатилган RK-2/5 русумли ускунани ишлаш жараёнини назорат қилди. Ускуна талаб даражасида ишлаётганига амин бўлганидан сўнг, Мусҳафнинг сақланишида масъул бўлган кишиларга ускуна ишлаш жараёнидаги талабларни тушунтириб, уларга ускунани ишлатиш йўриқномасини топширди. Германиялик мутахассис GLASBAU HAHN фирмаси талабига мувофиқ саркофагнинг хизмат қилиш муддати тугаган эски RK-2 русумли ускунасини ўзи билан олиб кетди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 848
1 1 197 1 198 1 199 1 200 1 201 1 548