Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсинким, бизларни мусулмон бандаларидан қилди. Шунга кўра ҳар бир инсон ислом кўрсатмаларига амал қилишга интилади. Буни қарангки, Аллоҳ таоло бандаларига енгилликни истаб яхши нияти учун ҳам савоб борлигини билдирди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Мўминнинг нияти унинг амалидан яхшидир”. Аҳли илмларнинг баъзилари бу ҳадис борасида шундай дейишади: “Киши ниятнинг яхшилиги учун ҳам савоб олаверади, гарчи амал қилмаган бўлса ҳам. Амалига эса ниятсиз савоб ололмайди”. Иброҳим Нахаий айтадилар: “Киши ғазаб билан бир гап гапирди ва ундан яхшиликни ният қилди. Аллоҳ шунда унга нисбатан одамларнинг қалбига узр солади. Ҳатто улар “Фақат яхшиликни хоҳлаган эди” – дейишади. Яна бир киши яхши сўзни гапиради, лекин яхшиликни ният қилмайди, Аллоҳ буни одамларнинг қалбларида билдиради. Ҳатто улар “Бирорта каломида яхшиликни ирода қилмади”- дейишади. Амал ва ният бир-бирига узвий боғлангандир. Ният амалсиз, амал эса ниятсиз бўлмайди. Амал билан ниятнинг мисоли ҳудди танадаги руҳнинг мисоли кабидир. Тана руҳсиз яшай олмайди, ҳудди шунингдек, руҳ ҳам бу оламда танасиз кўрина олмайди. Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳи «Хутубот»ларида бир ҳикояни келтирадилар. Унда: “Бир улуғ зот янги уй қурган шогирдининг уйига меҳмонга келиб, девордаги ёруғлик тушиб турган туйнукни кўриб, «Бу туйнукни нега қўйдинг» дейдилар. Шогирд : «Ёруғлик тушиб турсин, деган ниятда қўйдим» жавоб берди. Устоз: “Афсус, меҳнат ва ҳаражат. Агар «Намоз вақти кирганини ва азонни эшитиш учун» деб ният қилганингда, модомики туйнук ўз жойида турар экан, ниятинга яраша савобга ҳам эга бўлар эдинг, ёруғлик ҳам тушиб турар эди” деган эканлар”. Бу воқеадан шу нарса аён бўладики, кундалик қиладиган барча ишларимизга гўзал ниятларни эргаштирсак, кўзимизга оддий бўлиб кўринган кичик амалларимиз ҳам Аллоҳ таолога ибодат қилишишимиз учун ҳизмат қилувчи савобли амалларга айланади. Мисол учун, эрта тонгдан оила аъзоларимиз учун дастурхон тузаймиз шу ишимизга “Ота-онамга хизмат қилсам, Аллоҳ розилигига эришишим мумкин’’ деган ниятни эргаштирсак ёки ҳар куни ишга борамиз бу табиий ҳол, лекин ҳар куни эшикдан чиқиб кетишдан аввал ’’Оилам учун ҳалол ризқ топишни ният қилдим’’ десачи?! Қуръони каримнинг Исро сурасида Аллоҳ таоло айтади: قُلْ كُلٌّ يَعْمَلُ عَلَىٰ شَاكِلَتِهِۦ فَرَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَنْ هُوَ أَهْدَىٰ سَبِيلًا Сен: «Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билгувчидир», деб айт. Ҳар бир инсон ўз ҳолича амал қилади ва шу қилган амалига мувофиқ мукофот ёки жазо олади. Аллоҳ таоло ким нимага эътиқод қиляпти, унга қандай амал қиляпти барчасини билиб турувчи Зотдир. Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун деб эътибор қилинажак. Кимнинг ҳижрати бирон дунё матоҳини қўлга киритиш ёки бирон аёлни никоҳлаб олиш учун бўлган экан, бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўша учундир». Албатта, бу ҳадис динимизнинг моҳиятини ифодаловчи ҳадислардан биридир. Имом Абу Довуд айтадилар: «Амаллар ниятлар биландир» ҳадиси Исломнинг ярмидир. Негаки дин ё зоҳирда бўлади ё ботинда. Зоҳирда кўринадигани амал, ботиндагиси эса ният бўлади». Ҳадисдан билинадики, барча амаллар учун ният керакдир. Амаллар фақатгина ният билан амалга оширилсагина шаръан эътибор қилинишига уламолар иттифоқ қилишгандир. Абу Ҳурайра р.а Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан ривоят...
Ислом фатҳи етиб келган барча халқлар ҳаётида, анъаналарида, қадриятлари-ю, урф одатларида ислом ўз аксини топади. Зеро, барча мусулмонлар ислом шариатига мувофиқ турмуш кечиришга интилган. Шунинг учун бошқа барча амаллар қатори “арбаъийн” ҳадис тўпламларини ёзиш уламо-ю, шоирларнинг мақсадига айланган. Биз қўйида уларнинг баъзиларини санаб ўтамиз. 1. Муҳиддин Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий (ҳижрий 631-676 ). Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шараф ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади. Кунялари — Абу Закариё, лақаблари — Муҳйиддин. У зот “Арбаъийн” ҳадис тўпламини таълиф қилган. 2. Муҳаммад ибн Яҳё ибн Мансур Абу Саъд Муҳиддин Найсобурий (вафоти ҳижрий 548 йил). Ўз асрининг Нишопур шаҳридаги шофеъийларнинг раиси эди. Нишопурнинг Турисис деб номланган жойида дунёга келганлар. Имом Ғаззолий қўлларида фиқҳ фанини ўргандилар. Нишопурдаги талабаларга дарс берганлар. У киши “Ал-мухийт фий шарҳил васийт”, “Ал-интисоф фий масаилил хилоф” каби китобларни ёзганлар. 3. Розиюддин Абул Хасан Муаббад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Солиҳ Тусий Найсобурий. Ҳижрий 524 йилда туғилганлар. Саҳиҳи Муслимни 30 ёшларида Фуровийдан ўқиб ўргандилар. Саҳиҳи Бухорийни Абул Маолий Форисийдан эшитиб ўргандилар. Имом Моликнинг “Муватто” асарларини Ҳибатуллоҳ ас-Саййидийдан эшитиб ўрганганлар. Тусий 617 йил, шаввол ойининг 20-куни вафот этдилар. 4. Юсуф ибн Ҳасан ибн Аҳмад Ибн Ҳасан ибн Абдул Ҳодий ас-Солиҳий Жамолиддин ибн Мибрад. (1436-1503 м, 840-909 ҳ). Ҳанбалийларнинг машҳур фақиҳ уламоларидан. Дамашқда дунёга келганлар. 5. Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Али ибн Осим ибн Зазон ал-Хозин ал-Асбаҳоний Абу Бакр ибн Муқрий. (754-837 ҳ). Қизил денгиз бўйидаги, Яман соҳилларидан биридаги Шаржа минтақасида дунёга келдилар. Бошланғич илмларни ўлкасидаги олимлардан олади. Илмга чанқоқлиги учун кейинчалик турли давлатларга сафар қилади. Ибн Муқрий фиқхга жуда қизиқар эди. Фиқҳ, тарих, наҳв фанларига оид кўплаб асарлар ёзганлар. 6. Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Мусо ал-Аздий ас-Суламий. Тасаввуф олимлардан бири. (936-1021). Нишопур шаҳрида тўғилиб вафот этганлар. Имом Заҳабий айтадилар: У киши сўфийларнинг шайхи эдилар. Суфийликнинг тарихи ва табақалари тўғрисида кўплаб асарлар ёзган. Суламий юздан ошиқ асарлар ёзганлар. Тафсир фанига оид “Хақоиқ ат-тафсир”, “Тобақотус суфия”, “Муқаддамут тасаввуф” рисолалари, “Минҳожул орифийн”, “Рисолат фий ғолатотус суфия”, “Адабул фақри ва шароитуҳу”, “Адабус суҳбати” каби кўплаб китобларни ёзганлар. 7. Абдурразоқ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ат-Тобасий. У киши Нишопур шаҳрида яшаган. Самъоний айтадилар: Тобасий узоқ юртлардан келган кишиларга китобларни ўқиб берар ва уларга кўплаб фойдаларни келтирганлар. Айтишларича, Саҳиҳ Муслим китобини 18 марта Муҳаммад ибн Фазл Фаровийга ўқиб берганлар. У киши ҳижрий 538 йили робиул аввал ойида Нишопур шаҳрида вафот этдилар. Тобасий “Арбаийн ал-мустахражату минас сиҳоҳи мин риваяти Муҳаммадийн” номли арбаийнларини ёзганлар. Тобасий ҳижрий 537 йили вафот этганлар. 8. Али ибн Хасан ибн Ҳибатуллоҳ Сиқотуд дийн ибн Асокир ад-Димашқий (ҳ. 499-571 м. 1105-1176). Шом диёрининг муҳадиси, Самъонийнинг сафардаги шериклари эдилар. Дамашқ шаҳрида дунёга келдилар. У киши кўплаб китоблар ёзганлар, улардан: “Тариху Димашқ ал-кабийр”, бу китоб “Тарих ибн Асокир” номи билан машҳур. Абдул Қодир Бадрон ушбу китобни мухтасар қилиб “Таҳзийб тарихи ибн Асокир”. Ушбу мухтасар китоб ҳозирда ҳам чоп қилинмоқда. Ибн Асокир “Арбуъна ҳадисан мин арбаъийна шайҳан мин армиъийна мадийнатин” номли арбаъийнларини ёздилар. 9. Аҳмад ибн Абдурраззоқ ибн Шайҳ Муҳаммад ибн Зайд ибн Иброҳим ибн Шайҳ Анқарий. Анқарий улумул қуръон ва қироатдан мутаҳасисликка эга...
عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه انه سمع النبي صلى الله عليه وسلم يقول: اذا راى احدكم رؤيا يحبها فانما هي من الله فليحمد الله عليها وليحدث بها.واذا راى غير ذلك مما يكره فانما هي من الشيطان فليستعذ بالله من شرها ولا يذكرها لاحد فانها لا تضره. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз айтадиларки:”Агар бирортангиз ўзи ҳушлайдиган туш курса, албатта у Аллоҳдандир. Шунинг учун Аллоҳга ҳамд айтиб,бошқаларга у ҳақда айтсин. Агар бирортангиз ўзи ҳушламайдиган туш кўрса, бу шайтондандир. Бас,унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва уни бирор кимсага сўзламасин. Чунки шундай қилишлиги унга зарар келтирмайди”. Пайғамбаримиз алайҳиссалом хабар бериб айтадиларки, туш кўрувчи икки турли бўлади. Биринчиси кўрган туши туфайли унга дунё ва охират саодати хабари берилади. Шу туфайли бу бандага Роббисига ҳамду сано айтмоғи ва ўзига суйукли бўлган кимсаларга айтмоғи лозим бўлади. Иккинчиси кўрган туши сабабидан қалбига безовталик ва хотирига изтиробли ўйлар тушган одамдир. Бу одам тушида ўзи ёқтирмаган ҳолатларга гувоҳ бўлади. Бундай ҳолатда банда кўрган тушининг ва шайтонннинг ёмонлигидан Роббисидан паноҳ сўрамоғи ҳамда инсонлардан уни яширмоғи лозим бўлади.Агар шундай қилса Аллоҳ таоло у бандани ёмонликлардан асрайди ва кўрган тушининг зараридан унга нажот беради. Ҳадисдан қуйидаги фойдалар олинади: Солиҳ туш кўрганда Аллоҳ таолога ҳамду сано айтишликнинг машруълиги; Илмли ва насиҳатгўй кимсаларга ҳайрли тушни айтиш жоизлиги; Ноҳуш туш кўрилган пайтда Аллоҳдан паноҳ сўрашликнинг машруълиги; Ёмон тушни бировга айтмаслик; 4-курс талабаси Шавкатжон Халилов 1 302
“Арбаъийн” – “қирқта” дегани бўлиб, истеъмолда қирқта сайланма ҳадисдан иборат тўпламларга айтилади. Ушбу услубда асар яратиш ислом оламида яхши бир анъанага айланган. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари асос ва туртки бўлган: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من حفظ على أمتي أربعين حديثا في أمر دينها بعثه الله فقيها و كنت له يوم القيامة شافعًا و شهيدًا “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни қиёмат куни фақиҳ қилиб тирилтиради ҳамда қиёмат куни мен унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан”. Бу ҳадис жуда кўп муҳаддислар томонидан ривоят қилинган машҳур ҳадис ҳисобланади. Жумладан, уни имом Байҳақий Абу Дардо ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан, Дайламий Ибн Масъуд ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан, Абу Нуъайм ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан, Ибн Жавзий эса Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Мазкур ҳадиси шарифнинг илҳоми билан кўпчилик муҳаддислар ва уламолар “Арбаъин” асарларини яратишган. Бу тур ҳадис китобларини икки қисмга ажратиш мумкин: Маълум бир мавзудаги ҳадислардан қирқтасини жамлаган асарлар. Масалан, одоб-аҳлоқ, илмнинг фазилати, Мадинанинг фазли ҳақида, ҳажга ёки табобатга оид ҳадислардан тузилган арбаъийнлар каби. Исломнинг умумий асосларини ифода этувчи ҳадислардан тузилган арбаъинлар. Буларда мавзу чекланмайди. Бу тур арбаъинлар ичида энг машҳур ва мътабари имом Нававийнинг “Арбаъин”лари эканига шубҳа йўқ. Аллоҳга итоат қилиш Қуръонга итоат қилиш билан бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш, тирикларида шахсларига итоат қилиш билан бўлса, У зот вафотларидан кейин эса, суннатларига, ҳадисларига амал қилиш билан бўлиб келмоқда. Кези келганда шуни айтиб ўтиш лозимки, Аллоҳга итоат қилиш билан Пайғамбарга итоат қилиш алоҳида-алоҳида икки хил нарса эмас. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам доимо Аллоҳнинг итоатида бўлганлар. Аллоҳнинг итоатидан ташқари нарсага буюрмаганлар. Гап Аллоҳ таолонинг бевосита Қуръонда келган амрларига итоат қилиш билан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари воситаси ила келган амрларига ҳам итоат қилиш ҳақида кетмоқда. Қуръон карим лафз ва маъно жиҳатидан Аллоҳнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга юборган ожиз қолдирувчи ваҳийсидир[1]. Суннат-ҳадис эса, маъноси Аллоҳдан лафзи Пайғамбардан бўлган ваҳийдир. Дин-диёнат, шариат ва бошқа маъноларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз шахсий фикрларини эмас, Аллоҳнинг ваҳийсини ўз иборалари билан тақдим этганлар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васфларида: “У ҳаводан гапирмас. Бу фақат қилинадиган ваҳийдир[2]”, деган. Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дин, диёнат, шариат хусусида айтган ҳар битта гаплари Аллоҳнинг ваҳийсидир. У киши ўз ҳавойи нафсларидан гапирмаслар. Ана шундан ҳам кўриниб турибдики, Суннат шариатимизнинг иккинчи манбаидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилмасдан, У зотнинг ҳукмларига таслим бўлмасдан туриб, иймон даъвосини қилиш мумкин эмаслигини Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримда очиқ-ойдин баён қилиб қўйгандир. Андижон вилояти «Чинор» жоме масжиди имоми Авазбек Мўминов [1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Кифоя”. Тошкент, Ҳилол нашр. 2008. – Б. 29. [2] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири. – Тошкент.: Тошкент Ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2004. Нажм сураси, 3-4 оятлар. 2 590