Инсон зоти бу дунёга келар экан кишиларнинг қўл остида, кейинчалик эса баъзи инсонларнинг оиласи унинг қўл остига ўтишади. Аллоҳ таоло ўзларидан чиққан бошлиқларга бўйсинишга буюриб «Нисо» сураси 59 оятида шундай деб марҳамат қилади: «Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир». Ўз навбатида ўзининг қўл остидагиларга жабр-зулм қилмасликка, агар шундай қиладиган бўлса, Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлиши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: عن معقل بن يسار رضي الله عنه قال : سمعت النبي صل الله عليه و سلم يقول: ما من عبد استرعاه الله رعية فلم يحطها بنصيحة إلا لم يجد رائحة الجنة. Маъқол ибн Ясар р.а дан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим. «Қайси бир бандаки, уни Аллоҳ таоло бошлиқ қилсаю, яхшилик билан амалга ошира олмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди.»- дедилар. Бу дунёда кимдир оиласига, яна кимдир шу билан бирга қўл остидаги ишчиларга бошлиқдир. Аллоҳ таоло уни қўл остидагига бошлиқ қилдими унинг зиммасидаги омонат ҳисобланади. Шундай экан, омонатни адо қила олмаганлар қўл остидагиларнинг дини ва дунёларини тўғрилайдиган ишларни амалга ошира олмаса, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлади, ҳаттоки, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди 500 йиллик масофадан келиб туради. Дарҳақиқат, умматнинг азиятига ва уларнинг зулмига сабр қилиш орқали қўл остидагиларга «ҳақиқат йўқ», деган гумон келиб қолади. Бу имомларнинг орасидаги ҳадис бўлиб, агар ўзларининг қўл остидагиларга зулм қилсалар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди, деб огоҳлантиради. Бас, буни тушунгин. Муҳамаддинов Аъзамиддин 402 гуруҳ талабаси 1 012
عن إبن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: » لا يقيم الرجل الرجل من مجلسه ثمَّ يجلس فيه و لكن تفسحوا و توسعوا Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: “Бирор киши бошқа бир кишини ўрнидан тургизиб, унинг ўрнига ўтирмайди. Балки бир-бирингизга жой беринг ва кенглик қилинглар” , дедилар. Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бандалар ўртасида дўстлик ва муҳаббатни боғловчи ва улар орасида нафратни кетгазувчи кучли бир воситага йўлламоқдалар. Мана шу воситаларнинг энг муҳимларидан бири бир мусулмон бошқа бир мусулмонни ўтирган ўрнидан у ерга ўтириш мақсадида тургизиб юбормаслигидир. Агарда шундай номақбул ишни қиладиган бўлса, биродарининг қалбида унга нисбатан нафрат учқунлари пайдо бўлади. Лекин мажлисда ўтирган кимса учун кейин келган инсонга ўрин бўшатмоқлиги ва ўз ёнидан жой бермоқлиги ҳақиқий мусулмоннинг одобига лойиқ ишлардан ҳисобланади. Мажлисга кеч келган одам “Бизга ҳам жой беринглар ва кенглик қилинглар” демоқликга ҳақлидирлар. Бу эса Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримасига мувофиқдир : “Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда “Силжиброқ ўтиринг” дейилса, бас, силжинг, ва агар “Туринг” дейилса, туринг” (Мужодала, 11). 4-курс талабаси Иброҳим Бурҳон 994
Бир бадхулқ савдогар бозор олдидан ўтиб кетаётиб ичида саккиз юз олтин бўлган ҳамёнини тушириб қўйди. У ҳар томонга зир югуриб қидирдию, бироқ ҳамёнини кўрган бирор кишини учратмади. Сўнг жарчи орқали кимки унинг ҳамёнини кўрган бўлса ва келтириб берса юз тилло беришини эълон қилди. Унинг ҳамёнини жуда ҳалол ва ростгўй бўлган Вали исмли косиб топиб олган эди. У бу топилмани эгаси топилгунга қадар сақлаб қўйишга қарор қилган эди. Косиб жарчининг эълонидан сўнг тўғри савдогарнинг олдига борди ва ҳамёнини қайтариб берди. Савдогар эса ўта бахил, ўзгаларнинг яхшилигини қадрламайдиган киши эди. У ичида пуллари топилганидан роса хурсанд бўлсада, буни билдирмади. Пулларни дарҳол санаб чиқди ва: ”Эй биродар, сен ҳамёнимдан ўзинга берилиши керак бўлган пулни олиб қўйибсан-ку”-, дея бечора косибга туҳмат қилди. Шунда косиб савдогарнинг ёқасидан тутиб шундай деди: “Менга қаранг хожам, мен камбағал бир одамман аммо асло бирор кишининг ҳаққига хиёнат қилмайман. Ўғри ва фирибгарликдан ҳазар қиламан. Сиз менга ваъда қилинган ўша пулингизни бермаслигингиз мумкин аммо мени ўғирликда айблай олмайсиз!” – деди. Юзсиз савдогар эса Валини айблашда давом этди. Шундан сўнг улар қозига мурожаат қилишди. Икки томонни эшитгач қози савдогар ёлғон гапираётгани ва жазога маҳкум эканлигини билди. Аммо у ўзининг жаҳли чиқаётганини билдирмасликка ҳаракат қилиб шундай деди: “Савдогар таъкидлашича, ҳамёндан юз олтин танга олинган, косиб эса ҳеч қандай пул олмаганини таъкидламоқда. Мен уларнинг иккисига ҳам ишонаман. Демак ушбу ҳамён савдогарга тегишли эмас ва бу эгаси топилгунга қадар шу ерда сақланади”,- деди. Бахил савдогар қилиб қўйган ишидан пушаймон бўлди. Аммо энди кеч эди. Бу ношукр савдогарнинг воқеаси бизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини эслатиб юборади: من لا يشكر الناس لا يشكر الله “Инсонларга шукр қилмайдиган киши Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 898
Макка водийсида қўй-сурувларни боқадиган кичик бир чўпон бола бор эди. Халқ уни Умму Абднинг ўғли деб чақирарди. Унинг асл исми эса Абдуллоҳ ибн Масъуд эди. Масъуд Маккадан бир пайғамбар чиққани тўғрисидаги хабарларни эшитарди. Аммо унинг ёши кичик бўлгани ва Маккадан анча узоқда яшагани учун бу хабарларни яхшилаб суриштирмасди. Қўйларини боқишдан бошқа иш билан машғул бўлишга ҳали кичиклик қиларди. Қўйларини ўтлатиб юрадиган кунларнинг бирида у томон келаётган икки кишини кўрди. Улар ёнига анча яқинлашгач, бу икки ҳайбатли кишининг чарчагани ва сувсаганини англади. Ҳар иккисининг ҳам томоғи қуриган, лаблари ёрилган эди. Салом бердилар ва : «Эй болакай, бизга чанқоғимизни қондириш ва теримизни совутиш учун сут соғиб бер», дедилар. Бола: «Иложим йўқ! Бу қўйлар меники эмас. Булар менга омонат!», деб жавоб берди. Меҳмонларга бу жавоб маъқул бўлди. Улардан бири «Ундай бўлса, менга сут бермайдиган қари бир қўйни келтир», деди. Бола яқинда турган қари бир қўйни кўрсатди. Меҳмон бўлса ўша қари қўйни олдига кетди. Бир нималар деб, сут соға бошлади. Бола бўлса ичидан кулиб: «Ажабо қари қўйлар қачондан буён сут бермайдилар», деди. Бир оздан кейин қари қўйнинг елинлари ишиб сут оқа бошлади. Меҳмонларнинг ҳар иккалари ҳам сутдан ичдилар. Ва болага ҳам ичирдилар. Бола бўлса кўрганларига ишонмасди. У: «Озгина олдин айтган сўзларингизни менга ҳам ўргатинг», деди. Ҳанузгача у танимаган киши: «Сен яхши ўрганасан ва олим киши бўласан», деб жавоб берди. Албатта, у Киши севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айнан ўзлари эдилар. Ёнидаги инсон эса У зот солаллоҳу алайҳи васалламнинг қадрдон дўстлари Абу Бакр розияллоҳу анҳу эди, албатта. Улар Макка мушрикларидан етган азиятлардан сиқилган ва бироз нафас олиш учун шаҳар ташқарисига чиққан эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу кичик чўпонни учратганларидан мамнун эдилар. Бир оздан кейин бу бола, яъни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу мусулмон бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини қилиш учун изн сўради ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ёнларига олдилар. Шундай қилиб бу кичик чўпон бола қўй боқишни ташлаб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хизматчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Сен яхши ўрганасан ва олим киши бўласан», деган сўзлари эса ҳар бир айтган гаплари каби ҳақиқат бўлди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бутун саҳобалар ичида номи чиққан саҳобалардан бўлдилар… Турк тилидан Эркинжонова Нодира таржимаси Мухаррир: Мухаммад 1 205