Уламолари томонидан «Уммат ҳакими» номини олган Шайх Ашраф Али Таҳонавий роҳимаҳуллоҳнинг нисбатлари ота томондан Умар розияллоҳу анҳуга, она томондан эса, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга бориб тақалади. Ҳижрий 1280 йил 5 робиус сонийда Ҳиндистоннинг Таҳона қишлоғида таваллуд топган алломанинг тўлиқ исми Ашраф Али Тоҳонавий ибн Мунший Абдулҳақ ибн Ҳофиз Файз Али ибн Ғулом Фарид Шаҳид ибн Раҳматуллоҳ ибн Омонуллоҳ ибн Атийқуллоҳ Хатиб ибн Ҳофиз Ҳабибуллоҳ ибн Одам ибн Муҳаммад Жалол ибн Садржаҳондир. Ҳиндистоннинг шимолида жойлашган Таҳонада кўплаб олимлар етишиб чиққан бўлиб, «Кашшофул истилоҳатул фунун» соҳиби аллома Шайх Аллома Таҳонавий, Муҳандис Шайх Муҳаммад Таҳонавий, Ҳофиз Муҳаммад Зомин Шаҳид кабилар шулар жумласидандир. Шайх Ашраф Таҳонавий Қуръони каримни ёшлигида устози Ҳофиз Ҳусайн Али роҳимаҳуллоҳ ҳузурларида ёд олди ва болалик йилларидаёқ форс ва араб тилларини ўрганишга киришди. Ўн икки ёшига қадар саҳар пайтигача бедор бўлар, китоблар тиловати ва ибодат билан кунларини ўтказар эди. Амакисининг аёли унга кўз-қулоқ бўлиб турарди ва уни бундай ибодат қилиши машаққатдек кўриниб камайтириши кераклигини айтар эди. Лекин у ибодат ва тиловатда бардавом бўлар эди. Ёшлигини шу тарзда ўтказди. Муҳаддис Шайх Муҳаммад Таҳонавий роҳимаҳуллоҳ «бу бола мендан кейин илмда халифа бўлади» деб айган эди. Ёшлик пайтида диний илмларни шайх Фатҳ Муҳаммад ва тоғаси шайх Вожид Алий ва бошқалардан олади. Ўша пайтда яҳудий ва насронийлар илм мажлислари ўтказишар ва унда мусулмон олимларидан таклиф қилиб, баҳс ва мунозараларга чақиришар эди. Унда яҳудий ва насронийларнинг олимлари исломнинг зиддига даллиллар келтиришиб, мусулмонларни енгишга ҳаракат қилар эди. Шайх Таҳонавий роҳимаҳуллоҳ у ерга тез-тез борар ва ўз далиллари кучлилиги боис уларни мағлуб этарди. Бу унинг айни толиби илмлик йўлидаги тиришқоқлиги самараси эди. Лекин кейинчалик жадал ва мунозара мажлисларидан узоқлашдилар. Баҳс ва жадаллар ихлос ва сидқдан узоқлаштиришини тушуниб етдилар. Ҳижрий 1301 йил шаввол ойида Ҳижозга сафар қилдилар. Ҳаж ибодатини бажардилар. Замондошлари Шайхул Кабийр Имдадуллоҳ Таҳонавий уларга бу сафарда шериклик қилдилар. Маккадаги қироат олими Шайх Абдуллоҳ Муҳожир Маккийдан қироат ва тажвид илмларидан таҳсил олдилар. Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асарини устозлари аллома Муҳаммад Ҳасан Девбандийдан ўрганди. Зафар Аҳмад Усмоний у ҳақида «Шайх Таҳонавий мазҳабда ўртаҳоллиги ва мўътадиллиги, шунингдек, ихтилофли масалаларда кенг бағрлилиги ва кенгфикрлиги билан ажралиб турган», деганлар. Шу билан бирга Таҳонавий муомалот масалаларида муаммо бўлмаслиги учун тўртта мазҳабнинг бирортасига тўғри келса, одамлар бутунлай шариатни ташлаб кетмасликлари учун ўша мазҳаб бўйича фатво берар эдилар. Устозлари: Шайх Набил Муҳаммад Яъқуб, Ибн Мамлук Алий Нутий. У киши Ҳиндистоннинг машхур уламоларидан бўлиб ҳижрий 1249 (милодий 1833) йилда Нанота шаҳрида дунёга келган ва шу ерда ҳижрий 1302 (милодий 1984) йилда вафот этган. Илмни оталари Шайх Мамлук Алийдан ўрганган. Шунингдек, кейинчалик Девбандда ўқиганлар. Шайх Маҳмуд Деҳбандий тариқатида етук устозлардан бўлиб, ҳижрий 1268 (милодий 1851) йилда Барийли шаҳрида дунёга келган. Таҳонавий ўз асридаги турли илм соҳаларини мукаммал эгаллаган машҳур олим бўлиб, масалаларни аниқлашда ва далилларни чуқур ўрганишда аҳли илмлар орасида шуҳрати кенг тарқалган. Таҳонавийнинг етук илми ва маърифатидан фойдаланиш учун мусулмон ўлкаларининг турли чеккаларидан илм талабидагилар жамоа-жамоа бўлиб келар эди. Улар Таҳонавийнинг илмидан ҳайратланиб, уни қаттиқ ҳурмат қилишар эди. Шогирдлари: Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавий. У киши 1310 ҳижрий йилда дунёга келган. Дастлаб Девбандда таҳсил олган. Ҳижрий 1394 йилда вафот этган. Шайх Ишоқ ибн Латиф Ҳанафий Бардавоний....
Бугун 2019 йилнинг 18 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Тошкентга етиб келдилар. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент аэропортида Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходимлари ва бир қатор мухлислари томонидан кутиб олинди. Шу тариқа муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Тошкент бўйлаб зиёратлари бошланди. 851
Дарҳақиқат, Исро ва Меърож ҳодисаси нафақат Ислом оламидаги, балки дунё тарихидаги энг ғайритабиий ҳодисалардан бири. Чунки Исро ҳодисаси вақт ҳисобимизга хилоф бўлса, Меърож ҳодисаси эса умуман бизнинг оламимизда эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳузури олийида бўлган. Шунинг учун ҳам Исро ҳодисаси ҳақида кўплаб бахс ва мунозаралар бўлди. Уни мушриклаб инкор қилишди, иймони заиф баъзи мусулмонлар эътиқоддан қайтишган ҳам. Аммо, меърож борасида бундай ҳолат кузатилмади, чунки у бизнинг оламимизда бўлмаган, уни бирор кўрмадан, у ҳақида бирор кишининг тасаввури ҳам йўқ эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро ва Меърож кечасида Буроқ номли ҳайвонда Масжидул Маромдан Масжидул Ақсога бир зумда етиб бордилар. Юқорида айтиб ўтганимиздан маълумки, Исро ҳодисаси кўплаб бахс ва инкорларга сабаб бўлган эди. Сабаби эса инсонлар ўта қисқа муддатда бунчалик узоқ масофани босиб ўтиш мумкин эмас деб ўйлар эдилар. Бу нарса табиий, чунки у замонда ҳозирги кундаги тез юрар машиналар, тез учар самолётлар, турли ҳил тез ҳаракатланувчи техникалар мавжуд эмас эди. Осмонга учиш ракеталари эса умуман ҳаёлга келтириб бўлмас нарсалар эди. Аммо ушбу ҳодиса ҳозирги кунда сордир бўлганида эди, балки унданда кўпроқ бахс ва мунозаларга сабаб бўлар эди. Чунки кўриб турибмизки, илм қанча ривожланар экан, ғайбни инкор қилиш шунчали кўпайиб кетмоқда ҳамда бахслар ва инкор қилишлар ҳеч камаяётгани йўқ. Энди биз Исро ва Меърож ҳодисасини ҳозирги кундаги илм-фан ютуқлари билан тасаввур қилишга уриниб кўрсак. Шундай қилиб, биринчи савол: Буроқнинг кўриниши нега айнан отдан паст, эшакдан баланд, ва узунроқ бўлган? Ҳозирги кундаги тадқиқотларга кўра тез юрар машиналар, тез учар самолёт ва ракеталарнинг шаклига эътибор берадиган бўлсак, айнан Буроқнинг шаклига мувофиқ келади. Ундай бўлишининг сабаби эса тезроқ ҳаракатланиш учун ҳаво оқими камроқ қаршиликка учраш керак. Шунда тезроқ ҳаракатланиш имкони пайдо бўлади. Ҳаракатланувчи восита қанчалик катта ва қўпол бўлса, ҳаво оқимига шунча кўп қаршиликка учрайди. Шунинг учун ҳам Буроқнинг бўйи пастроқ эди. Миниш имкони бўлиши учун жуда ҳам паст бўлмаган. Иккинчи савол: Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳозирги кундаги тез юрар машиналар ва тез учар самолётларда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога йўлга чиққанларида қанчада етиб борар эдилар? Аввало, биз Масжидул Ҳаром билан Масжиул Ақсо ўртасидаги масофани аниқлаб олишимиз керак. Масжидул Ҳаром билан Масжидул Ақсо ўртасидаги масофа йўлдан бориш эмас, харитадан тикка чизадиган бўлсак, Google maps нинг кўрсатишига кўра таҳминан 1239 кмни ташкил қилади. Агар машинада юриб борадиган йўлни кўрсак, 1496 кмни ташкил қилади. Иордания орқали эса 1989 кмни ташкил қилади. Энди агар пиёда бориш масофасини ҳисоблайдиган бўлсак, у ҳам таҳминан 1239 кмни ташкил қилади. Энди бу масофани турли воситаларда босиб ўтишга сарфланадиган вақтни ҳисоблайлик. Автоулов. Суперкар. 2019 йилдаги энг тез юрар автоулов Гиннес Рекордининг мутахассислари томонидан аниқланишига кўра Hennesey Venom F5. Ушбу суперкар 484км/соатига тезликни амалга ошира олади. 100 км тезликка эса 2 сониядагина чиқа олади. Агар ушбу автоуловда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога қараб йўлга чиққанларида, 2 соат ва 55 дақиқада етиб борар эдилар. Эътибор берайлик, бу ҳисоб бор тезликда ҳеч ҳам секинламасдан юргандаги ҳисобни чиқардик. Самолёт. Samoleting.ru сайтининг аниқлаштиришича дунёдаги энг тез учар самолёт North American X-15 ҳисобланади. Ушбу тез учар самолётнинг максимал тезлиги 8200 км/соати, бироқ чиқа олган энг юқори тезлиги 11848 км/соатини ташкил қилади. Энди, агар ушбу самолётда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога қараб...