Аввал хабар берганимиздек, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов 10-18 апрель кунлари Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтадиган 10-халқаро Қуръон мусобақасида тиловат йўналиши бўйича иштирок этиш учун Кувайт давлатига жўнаб кетган эди. 11 апрель куни Зафар қори Маҳмудов 1-босчиқдан муваффақиятли ўтгач, қуръа натижаларига кўра, биринчи бўлиб тиловат йўналиши баҳсларини бошлаб берган эди. Кеча 18 апрель куни қизғин ўтган мусобақа ўз ниҳоясига етди ва якунга кўра институтимиз ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов 80 та давлатдан иштирок этган 160 та қорилар орасида фахрли ўнталикка кириб мусобақани муваффақиятли якунлади. 10-халқаро Қуръон мусобақасида 1-ўринни нигериялик қори қўлга киритди, 2-ўрин жазоирлик қорига насиб этди, 3-ўринга сомалилик қори муносиб топилган бўлса, тўртинчи ўринни суданлик қори эгаллади. Кувайтдаги ушбу 10-халқаро Қуръон мусобақаси ҳифз, тиловат йўналишида ва бу йилдан бошлаб ёш, ўсмир қорилар ўртасида ўтказилди. Эътиборли томони, Зафар қори Маҳмудов 2011 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида ҳам муносиб иштирок этган эди. 911
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тундаёқ Маккаи мукаррама шаҳридаги Байтул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога бориб, у ерда намоз ўқиб, сўнг Аллоҳ таолонинг ҳузурига етти осмондан ўтиб бориб, уларнинг ҳар бирида Пайғамбарлар алайҳи саломлар билан учрашиб, гаплашиб ўтиб бориб, Сидратул мунтаҳога етиб бориб, ундан ўтиб, жаннат ва дўзахни кўриб, улардаги мукофот ва жазоларни кўриб, Аллоҳ таоло билан кўришиб, гаплашиб, сўнг зиммаларига фарзларни олиб тушаётиб Мусо алайҳи салом билан кўришиб, Аллоҳ таолонинг ҳузурига бир неча бор қайтиб бориб, сўнг ерга қайтиб тушдилар. Сўнг эртасига Макка аҳлига буни айтиб берганларида мушриклар ва баъзи иймони мустаҳкам бўлиб улгурмаган мусулмонлар буни инкор қилишди. Чунки улар бир кечада бунча масофани босиб ўтиш мумкин эмас деб билишар эди, ва бу фикрлари ўша давр эътиборидан тўғри эди. Аммо улар бир нозик нуқтага эътибор беришмаган эди. У нозик жой эса Аллоҳ таолонинг каломида: “…бандасини сайр қилдирган…”[1], – деб айтилган. Улар бунга эътибор беришмади, беришган бўлса, инкор қилишди. Аммо Аллоҳ таоло Ўз каломида “бандасини сайр қилдирган”, – деб сайр қилдириш нисбатини Ўзига бермоқда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эмас. Агар Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи васаллам ўзлари сайр қилиб, бунча масофани ўзлари босиб ўтганларида эди, Аллоҳ таоло: “бандаси сайр қилган”, деб айтган бўлар эди. Аммо ундай деб айтмади. Инкор қилувчилар эса “сен бир тунда биз икки ойда босиб ўтадиган масофани қандай босиб ўтасан?!”, – деб инкор қилишди. Ва бу масофани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари босиб ўтдилар деб ўйлашди. Ҳақиқат эса унинг акси эди. Бизнинг Ер сайёрамиздаги ҳисоб бир йилдаги 365 кунимиз, бир ойдаги 30 кунимиз, бир кундаги 24 соат ва бошқа вақт ўлчовларимиз Ер сайёраси қуёшга нисбатан узоқлида 3 – ўринда жой олганлиги ва маълум бир муддатда ўз ўқи атрофида айланиб чиқиши эътиборидан шундай ўлчовларни ташкил қилган. Аммо бу дегани бутун оламда, барча сайёраларда вақт ҳисоби шундай дегани эмас. Мисол учун: 24space.ru сайтининг аниқлашича: Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 1-ўринни олган Меркурий сайёрасида бир кун Ернинг 58 кунига, бир йил эса 88 кунга тўғри келади. Қуёшдан узоқликда жойлашиш масофаси эса энг яқин нуқтаси 46.001.200 км, энг узоқ нуқтаси эса 69.816.900 кмни ташкил қилади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 2-ўринни олган Венера сайёрасидаги бир кун Ернинг 243 кунига, бир йили эса 244 кунига тўғри келади. Жойлашиш масофасининг энг яқин нуқтаси эса 477.000 км, энг узоқ нуқтаси эса 108.939.000 кмни ташкил қилади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 3-ўринни олган Ер сайёрасидаги бир кун 23 соат, 56 минут, 4,1 секундга, бир йили эса 365, 4 йилда бир эса 366 кунга тўғри келади. Жойлашиш масофаси эса энг яқин нуқтаси 150.000.000 кмни ташкил қилади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 4-ўринни олган Марс сайёрасидаги бир кун Ернинг 24 соат, 39 минут, 35 секундга кунига, бир йили эса 686 кунига тўғри келади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 5-ўринни олган Юпитер сайёрасидаги бир кун 9 соат, 55 минут, 30 секундга, бир йили эса 28 йилга тўғри келади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 6-ўринни олган Сатурн сайёрасидаги бир кун 10 соат, 33 минут, бир йили эса 29,45 йилга тўғри келади. Қуёш атрофида жойлашиш эътиборидан 7-ўринни олган Уран сайёрасидаги бир кун 17 соат, 14 минут, 24 секундга, бир йили эса 84 йилга тўғри келади. Жойлашиш масофаси 2.8 млрд...
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 16 апрель куни “Тиллар” кафедраси профессори Нурбой Жабборовнинг институт талабаларига “Аруз вазни ва унда ижод қилиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мавзуни талабаларга тушунтиришда устоз слайдлардан самарали фойдаланди. Сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Талабалар ушбу суҳбатдан кўп истифодалар олишди. “Тиллар” кафедраси кабинет мудири У. Ҳасанов 986
Ҳозирги кунда диний соҳада бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Диний кадрларга бўлган эҳтиёж ортмоқда. Биламизки, дин илмларининг асоси араб тилидир. Ушбу тилни янада яхшироқ тушуниш ва талабаларга тушунтиришда замонавий методлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 17 апрель чоршанба куни Араб ўқитувчиси Доктор Магдий Заъбал томонидан институт ўқитувчиларига мастер класс (маҳорат дарси) бўлиб ўтди. Ушбу мастер-класс дарсига институтдаги араб тили ўқитувчилари ва сиртқи бўлимда таҳсил олаётган имом-хатиблар қатнашишди. Бу дарс ўқитувчилар учун жуда фойдали бўлди. Улар ўзлари билмаган методларни ушбу дарс орқали билиб олишди. “Тиллар” кафедраси кабинет мудири У. Ҳасанов 1 104