islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Ўзбекистонга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 14 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрдилар. Шайхул ислом Москва ташрифидан сўнг, тўғридан-тўғри Бухорои шариф йўл олдилар. Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Бухоро аэропортида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди. Шундан сўнг азиз меҳмон тунги Бухорои шарифнинг диққатга сазовор жойларини, хусусан, Эски шаҳар, қадим мадрасалар ва масжидларни, тунги чироқлар ёғдусида дилларга ҳузур бахш этиб турган Мир араб мадрасасини ҳам томоша қилдилар. Хуфтон намози Масжиди Камонда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ иштирокида адо этилди. Шу аснода азиз меҳмоннинг биринчи кунги зиёратлари ўз ниҳоясига етди. Шу ўринда Шайхул ислом Муҳаммад Тақий Усмонийнинг таржимаи ҳолларига қисқача тўхталиб ўтсак: Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Али ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари 1362-ҳижрий, 1943-мелодий санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Девбанд қишлоғида таваллуд топдилар. Ҳинд тилида Миёнжий деган сўз муаллим, деганини билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади. Муҳаммад Тақий Усмоний Дубай, Баҳрайн, Британия, Америка ва Австралия каби бир неча давлатларда илмий сафарда бўлганлар. Холид Муҳаммад Бушофеъ айтадилар: «Мен бирор кишини Тақий Усмонийдек янги масалаларда, хусусан банк масалаларида аввалги уламолар китоблари билан ҳозиргилар китобини жамлаганини кўрмадим. У зот бирор муаммони ечиш асносида кучли тақво соҳиби эканлари яққол намоён бўлар эди. Мен Ҳинд қитъасида бу кишидек муаммони ечишда мазҳаблар орасини жамлашдек қобилиятли кишини ҳам кўрмадим». Манба: Islom.uz 1 011

Энг яхши совға…

Фарзанд тарбиясида ота-онадан катта маҳорат, улкан масъулият, теран ақл ва чуқур мулоҳаза талаб қилинади. Боланинг феъл-атворини синчковлик билан ўрганиб, унга меҳр ва тадбир билан ёндашилса, иншааллоҳ, кўзланган мақсадга эришилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада бизга энг гўзал намунадирлар. У зот  (алайҳиссалом): “Фарзандларингизни хурмат қилинг ва уларга чиройли одоб ўргатинг” (Ибн Можа ривояти), деб биз умматларга шу каби кўплаб фазилатли тавсияларини берганлар. Насиҳатларига амал қилган киши ҳатто тунда ҳам йўлидан адашмай, қоқилмай манзилига етади. У зот (алайҳиссалом) болаларга салом бериш ва унга муносиб алик олишни ўргатишдан бошлаганлар. Кўчадан ўтиб кетаётиб ҳам уларга биринчи салом берганлар. Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Мен болалар билан ўйнаётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнимга келиб, бизга салом бердилар”. У кишидан (розияллоҳу анҳу) яна бир ривоятда: “Эй ўғлим, аҳли оиланг ҳузурига кирадиган бўлсанг, салом бер. Чунки саломинг сенга ва оиланга барака келтиради”, деб марҳамат қилганлар. Болага ёлғон гапирманг ва уни алдаманг, чунки сиз унга намунасиз. Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу бундай ҳикояни қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг уйда ўтирган эдилар. Онам мени чақирдилар: “Қани, бу ерга кел-чи, сенга бир нима бераман”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унга нима бермоқчисан?” деб сўрадилар. Онам: “Бир дона хурмо бераман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агарда унга бирор бир нарса бермасанг, сенга ёлғон ёзилади”, дедилар”. Фарзандларни жазолашда ўта қаттиққўллик ярамайди. Жазо унга яраша бўлиши учун юзга уриш ёки тупуриш ва бошқа нарсалар билан болани таҳқирланмайди. Чунки юз мукаррамлик белгисидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз урадиган бўлса, юзга уришдан сақлансин”, деб марҳамат қилганлар (Табароний ривояти). Ўғрилик барча даврларда инсонларнинг нафратига сазовор бўлган жирканч одатдир. У ижтимоий муҳитни издан чиқаради ва жамиятни таназзулга олиб боради. Айрим ота-оналар фарзандларининг ёшликда қилган ўғирлигига бепарво бўлиб, қилмишини гўдакликка йўядилар. Бу мутҳиш хатодир. Бундай бепарволик болада ўзгалар молига хиёнат қилишдан қўрқмаслик ҳиссини уйғотади. Қуйидаги ҳикоя сўзимизнинг далилидир: Маҳкамалардан бирида ўғрилик билан қўлга тушган ўғрини жазолашга ҳукм чиқарилади. Ҳукм ижро этиладиган кун келганда ўғри овозининг борича бундай деб бақиради: “Мени эмас онамни жазоланг! Биринчи бор қўшнимизникидан тухум ўғирлаганимда у мени койимади ва эгасига қайтариб беришимни талаб қилмади. Аксинча, қилган ишимдан қувониб: “Ҳудога шукр! Менинг ўғлим ҳақиқий эркак бўлибди”, деган эди. Агар онамнинг тили бўлмаганида эди, мен ўғри бўлмасдим”. Сўкиш ва ҳақорат сўзларни айтиш ёшлар орасида энг кўп тарқалган ёмон иллатлардандир. Бунда катталарнинг “хизмати” катта. Чунки энди тили чиқаётган болага: “Битта сўкиб қўй”, деб ёмон одатни сингдириб боришади. Айрим ота-оналар жаҳл отига миниб, ўзаро тортишиб уятсиз сўзларни айтишлари фарзандларида маънавий аҳлоқсизликни шаклланишига, шунингдек, уларни кўча-кўйда қаровсиз қўйиб, хулқи бузуқ болалар билан ўртоқлашиб қолишига сабаб бўлишади. Бунинг учун бола тарбияси узлуксиз равишда диққат марказида туриш керак. Бугунги кунда кўпчилик ёшлар ахлоқий меъёрлар буткул таназзулга юз тутган оломонча маданиятга кўр-кўрона тақлид қилаётганлари боис ахлоқий бузуқликка юз тутмоқдалар. Тарбияга масъул шахслар ёшларни маънавий ва моддий ҳужумлардан ҳимоялашлари, уларни доимо эзгулик сари чорлаб, панд-насиҳатлар қилишлари лозим. Юртимизда ота-оналарга бу борада ёрдамчи бўла оладиган диний-марифий, касб-ҳунар ва спорт ташкилотлари бисёр. Улардан унумли фойдаланиш барчамизнинг қўлимизда. “Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир” (Тур сураси, 21...

Фотима Самарқандия

  БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримизга салавотлар бўлсин! Ҳимояга муҳтож бўлмаган муҳташам Ислом тарихидаги аёллар барча жабҳада, хусусан, илмий савияда ҳам эркаклардан кам бўлишмаган. Муслима оналаримизнинг илм майдонларидаги жасоратларини кўрган инсофли кишилар уларга қойил қолмасдан иложлари йўқ. • Ислом аёли Хадижаи Кубро! Ислом умматининг илк намоёндаси! Илк ваҳий нозил бўлган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак баданлари титраб, қалблари ҳаяжондан энтикиб уйга келганларида энг биринчи тасаллини берган муҳтарама зот! Пайғамбаримизнинг фарзандларига, шу билан бирга, барча мўминларга она бўлиш шарафига эришган зот! Мусулмонларнинг оғир кунларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёнма‑ён турган зот! • Вафот этган йиллари «Хафалик йили» номи билан аталди. • Ислом аёли Ойшаи Сиддиқа! Ислом умматининг маъсума онаси. Пайғамбар мадрасаси толибаси… Пайғамбар дунёни тарк этгач, умматнинг тенги йўқ устози, мударрисаси… Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ривоят қилишда аксар эркак саҳобаларни  ортда қолдирган пешқадам!… Ислом аёли Фотимаи Заҳро! Ислом аёли Умму Салама! Ислом аёли Биби хоним… Ислом аёли Моҳларойим – Нодирабегим… Ислом аёли Жаҳон отин Увайсий… Фотимаи Самарқандия… Жарҳ ва таъдил уламолари ҳадис ровийлари орасида ёлғончи, тўқима ҳадис тарқатувчилар фақат эркаклардир, аёл ровийлардан ҳеч ким ёлғончи бўлмаган, дейишади! Во ажабо…! Умавийлар султони Ҳишом ибн Абдураҳмон тахтга чиққанида ҳали уйланмаган эди. Турмуш қуриши учун бўлажак келин Қуръони каримни тўла ёд олган бўлишини шарт қилиб қўяди. Шунда Галин деган жойнинг ўзидан етти юз йигирма нафар Қуръон ҳофизи қизлар чиқди. Кейин султон иккинчи шарт қўйишга мажбур бўлди: бўлажак завжаси Имом Моликнинг «Муватто»сини ҳам ёд билиши керак эди. Шунда ҳам келинликка номзодлар камаймади: Қуртубанинг ўзидан беш юз нафар қиз ҳам Қуръонни, ҳам «Муватто»ни ёд билиши маълум бўлди… Бу ҳодисалар эртак эмас!! Агар биз муслима оналаримизнинг шарафли ҳаётларини ўрганиб, уларни баён қилмоқчи бўлсак, қирқ туяга ортгулик китоблар тасниф қилишимизга тўғри келади! Бугунги аёлларимиз ибрат олишлари учун эса, албатта, биз ўз Исломимиз тарихидан намуналарни тақдим қилиб туришимиз зарур. Шу ўринда юртимизда туғилиб ўсган, илм, адаб, тақво ва ибодатда бутун оламга донғи кетган оналаримиздан бирлари Фотима Самарқандия ҳақларида сўз юритсак. Шояд, ўша оналаримиздан ибрат олсак, уларнинг манҳажларига муҳаббат қўйсак! Фотима Самарқандия: Ҳанафий фиқҳининг машҳур матнларидан бўлган «Туҳфатул Фуқаҳо» китобининг муаллифи Муҳаммад ибн Аҳмад Алоуддин Самарқандийнинг қизлари Фотима замонасининг кўзга кўринган олималаридан эди. Оталари таълиф қилган ушбу фиқҳий асарни ёддан биларди. Фотиманинг довриғи оламга тарқаб, ҳатто Араб диёрлари киборларидан, Румлик мусулмон амирлардан унга совчилар кела бошлади. Илмда тенги топилмагани учун казо‑казо совчилар қуруқ қайтишди. Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Ал Фавоидул Баҳийя» номли китобларида Фотимаи Самарқандияни таърифлаб: «Фотима аллома фақиҳа зот бўлган. Фиқҳни отасидан ўрганган, унинг «Туҳфа»сини ёддан билган!» деган! Шу билан бирга, Фотима хаттотлик соҳасида ҳам замонасининг етукларидан эди. Унинг хати бошқаларнинг хатидан ажраб турар, ҳаттотлар Фотиманинг хатини танир, унга юксак баҳо беришар эди. Ўша даврларда Алоуддин Самарқандийга турли масалалар келса, унинг фатвосини қизлари Фотимадан ҳам алоҳида сўраб олар ва шу фатво остига ўз муҳрлари билан қўшиб Фотиманинг ҳам муҳри босилишини истардилар! Фотима ҳар бир фатво остига ўзининг ўта гўзал хати билан таълиқ ёзар ва муҳрини босарди! Самарқанддан бирорта фатво ушбу ота‑қизнинг муҳрисиз чиқмас эди! «Туҳфа»сини шарҳлаганди, қизини никоҳлаб берди: Алоуддин Самарқандийнинг илм халқаси бўлиб, унда бир қанча кишилар таълим оларди. Улар орасида ўзининг ғайрати,...

Рамазон ойининг биринчи кунини бир вақтда бошлаш бўйича мулоқот ўтказилди

11 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон уламолари иштирокида Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини аниқлаш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков, Қозоғистон мусулмонлари идораси Шариат ишлари бўлими мудири Чуханов Сансибай, мудир ўринбосари Аманқулов Ҳасан, Қирғизистон мусулмонлари идораси аппарати бошлиғи Кадирбердиев Абибулла иштирок этди. Мулоқотда қўшни мамлакатлар диний идоралари билан ҳамкорлик алоқалари ўзининг ижобий самараларини бериб келаётганига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақадаги мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш, шаръий эҳтиёжларини қондириш ва уламолар ҳамфикрлилигини йўлга қўйишда бўйича яхши натижаларга эришилмоқда. Масалан, ўтган Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини аниқлашда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари ҳамкорликда ишлашлари ўзининг жуда яхши натижаларини берди. Уламолар Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2019 йилда Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи куни қайси кунга тўғри келиши мумкинлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни маълум қилдилар. Шунингдек, Шаъбон ойини кузатиб бориш ва Рамазон ойи ҳилолини аниқлаш бўйича келгусида яна бир бор кенгашиб олишга келишилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 813

«Ўзбекистон ислом олами, дунё илм-фани ривожига кўп нарсаларни тақдим қилган»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий учрашувдан сўнг ЎзА мухбирига интервью берди: – Аввало, вақт ажратиб, бизни қабул қилгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирамиз. Бугунги учрашув жуда самарали бўлди. Ўзбекистон ислом олами, дунё илм-фани ривожига кўп нарсаларни тақдим қилган. Жаноб Президент Ўзбекистон келажаги учун катта ишларни амалга ошираяпти. Ўтган икки ярим йилда мамлакатингизда бўлаётган бунёдкорлик ва ўзгаришлардан оммавий ахборот воситалари орқали хабардормиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда БААга амалга оширган ташрифи мамлакатларимиз муносабатларида тарихий саҳифа очди. Ўзаро ҳамкорлик ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланишидан манфаатдормиз. 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари делегациялари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашиб олдик. Асосий мақсадимиз ҳукуматлараро алоқаларни янада ривожлантириш. Бирлашган Араб Амирликларининг давлат бошқаруви тизимида эришган ютуқларини Ўзбекистонда татбиқ этишга кўмаклашиш ниятидамиз. Манба: uza.uz 724
1 1 272 1 273 1 274 1 275 1 276 1 548