islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Исломнинг бағрикенглиги

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ Басранинг амири Адий бин Арто(т)га қуйидагича нома юбордилар: «қўл остингдаги ёши катта бўлиб қолган, қуввати кетиб заифлашиб қолган ёхуд тирикчилигидан айрилиб қолган зимма аҳлини аниқла. Сўнгра уларга халқнинг молидан (давлат бюджети назарда тутилмоқда) аҳволларини ўнглайдиган миқдорда нафақа жорий қилиб қўй. Агар-ки, мусулмонлардан бирор кишининг қули бўлса-ю у кексайиб, мадордан қолса ва пул топишга яроқсиз бўлиб қолган қолса, албатта унинг (хожасининг) зиммасида то мазкур қулини озод этгунча ёхуд ўзи билан қулининг орасини ўлим ажратгунча боқиш ҳақ (яъни фарз) бўларди (Бу билан шунга ишора қилинмоқдаки, мусулмон киши дину диёнатидан қатъий назар қули кексайиб, хизматдан ожиз бўлиб қолса, уни ўз чўнтагидан боқиши ва бошпана бериши лозим эди. Аҳли зимма эса бу ҳолатга тушганда мусулмонлар томонидан ҳимояланишга лойиқроқдирлар. Зеро, улар қул эмаслар.–Тарж.). Менга етиб келишича, бир куни мўминлар амири Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу зимма аҳлидан бўлган бир қариянинг одамлар эшигига келиб тиланаётганини кўриб қоладилар ва: «ёшлигингда сендан жизя олиб, кейсайганингда эса ташлаб қўйиб, сенга инсоф қилмабмиз-ку!», дедилар ва унга байту-л-молдан (бюджетдан) кунига ярайдиган миқдорда нафақа жорий қилдилар» (Абу Убайд ал-Қосим бин Саломнинг «ал-амвол» китобидан: 50-бет;). Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Ироқдаги Ҳийра аҳли билан зиммийлар иши бўйича шартномалашаётганда уларнинг эътиборига қуйидаги шартномани ҳавола қилган эди: «улардан қайси бир кимса кексайиб ишлашга қийналиб қолса, ёхуд соғлигига путур етса ёки аввал бой бўлиб, сўнг қашшоқлашиб қолганлиги туфайли ўз диндошлари унга садақа берадиган даражага тушиб қолса албатта, мазкур кишиларнинг жизяси бекор қилинур ва то ислом диёрида истиқомат қилар экан, бундай кишиларнинг ўзлари ҳам, оила аҳли ҳам мусулмонларнинг молия уйларидан (бюджетдан) таъминланурлар» (Имом Абу Юсуфнинг «ал-Харож» китоби: 144-бет;). Зикр этилганлардан пенсия ва қарилик нафақаси каби ижтимоий ҳимоя воситалари ҳам аслида илк бора мусулмонлар томонидан йўлга қўйилганмикан, деган фикр ҳам келади кишининг онгига. Ва бу бежиз ҳам эмас. Зеро, биз нарсаларга нисбатан ёндашувимизда кўпинча уларнинг сўнги, пишиб-етилган ҳолати ва расман муайян ном билан муомалага кириш даврини асос қиламиз. Бу эса у ёки бу феноменнинг пайдо бўлиш жойи ва вақти ҳақида аниқ ва дақиқ маълумот бўлолмайди. Негаки, муайян ном ва таърифи бўлмаган ҳолда амалда бўлган ҳолатлар кўп учрайди ҳаётда. Мисол учун «истеъмолчи ҳуқуқи» деган тушунча шу ном билан яқин орада пайдо бўлди. Аммо, амалда эса истеъмолчи ҳуқуқининг ҳимоясига оид қонун-қоидалар ислом фиқҳида эскидан мавжуд эди. Фақат, фиқҳий манбаларда юқоридаги атама билан ёритилмаган холос. Худди шунга ўхшаб, бугунги маданий дунё ҳаётида муомалада бўлган кўплаб эзгу ишлар, анъаналар ва ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларнинг дунё юзини кўриши ҳам аслида узоқ ўтмишларга бориб тақалади. Шу маънода пенсия, ҳомиладорлар нафақаси ва касалхоналар илк бора мусулмон оламида пайдо бўлган деган асосли қарашлар ҳам мавжуд. Жумладан, илк касалхона Умавийлар даврида Дамашқда юзага келганлиги тарихий манбалардан маълум. Ўшанда илк бора моҳов касалига чалинган кишилар учун сиҳатгоҳлар ташкил этилган. Кейинроқ ҳарқандай касал одам ўзини ўнглаб олгунча даволанадиган махсус касалхоналар вужудга келган ва уларга «бемористон» деб ном берилган. Бизнинг тилимиздаги бемор деган сўз ҳам шундан аслида. Бу вақтларда Европа ўзининг қора кунларини бошдан кечираётган, Ислом эса ўзининг олтин даврида эди. Шунингдек, юқорида келтирилган ҳужжатлар Ислом бағрикенглигининг ёрқин ва гўзал намунасидир. Ушбу бағрикенглик ва олийжаноблик туфайли мусулмонлар юртида яшаган кўплаб ўзга дин...

Уч юз делегат иштирок этган анжуман якунига етди

Жорий йилнинг 12 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини якунлади, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ушбу анжуманда жами 300 делегат иштирок этгани унинг нуфузидан дарак беради. Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдин, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ораз, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтомушев, шунингдек, Хитой, Молдова ва Финляндия мусулмонлари етакчилари, жами бўлиб 14 та давлатдан дин пешволари иштирок этди. Анжуманда юртимиз номидан чиқиш қилган муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровнинг маърузалари конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Анжуман якунлари бўйича қарорлар қабул қилинди. 755

Зафар қори Маҳмудов халқаро мусобақасидаги чиқишини Кувайт давлатига самимий ташаккур билан бошлади

Аввал хабар берганимиздек, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов 10-18 апрель кунлари Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтадиган 10-халқаро Қуръон мусобақасида тиловат йўналиши бўйича иштирок этиш учун Кувайт давлатига жўнаб кетган эди. Кувайтдаги 10-халқаро Қуръон мусобақаси ҳифз, тиловат йўналишида ва бу йилдан бошлаб ёш, ўсмир қорилар ўртасида ҳам ўтказилиб, унда 80 та давлатдан 160 та қорилар иштирок этмоқда. 11 апрель куни Зафар қори Маҳмудов 1-босчиқдан муваффақиятли ўтгач, Кувайт вақти билан 12:30 да қуръа ташлаш натижаларига кўра, биринчи бўлиб тиловат йўналиши баҳсларини бошлаб берди. Эътиборли томони, Зафар қори тиловатни бошлашдан олдин ўзининг Кувайт давлатига бўлган ташаккур ва эҳтиромини “Ўзбекистон Кувайт давлатига барча яхшиликларни Аллоҳ таолодан сўрайди”, деган сўзлар билан изҳор қилди ва бу дуои хайр ташкилотчилар ҳамда иштирокчилар кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади. Эслатиб ўтамиз, мусобақа 18 апрель кунига қадар давом этади. 967

Исломий ташкилотлар ҳамкорлиги ва мулоқотининг психологик хусусиятлари

Жорий йилнинг 11 апрель куни Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби кафедра мудири, психология фанлари номзоди Санжар Йулдошев “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Исломий ташкилотлар ҳамкорлиги ва мулоқотининг психологик хусусиятлари” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М. Боймиров 763

Халқаро анжуманда муфтий ҳазрат маъруза қилди

Жорий йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Маънавий ипак йўли: Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” номли анжуманда маъруза қилдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Муфтий ҳазратлари ўз маърузаларида мусулмон умматининг келажаги ёшлар тарбиясига боғлиқ экани, таълим-тарбияга катта аҳамият қаратган миллатнинг эртаси фаравон бўлиши, лекин ҳозир ёшлар орасида жиноятчилик кенг тарқалаётгани, ахлоқий тубанлашиш ортиб бораётгани ва ёшларнинг одоб-ахлоқ меъёрларидан узоқлашиши оқибатида жуда хатарли иллатлар келиб чиқаётганига алоҳида урғу қаратдилар. Ушбу муаммоларнинг туб негизида эса ёшларнинг диний-ахлоқий тарбиядан узоқлиги ётиши, шунинг учун ҳам, дин пешволари ёшларни ахлоқий қадриятлар ва мустаҳкам эътиқод билан озиқлантириш орқали уларни мана шундай таҳдидлар домидан сақлаб қолиш зарурлигини муфтий ҳазратлари таъкидладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари Ислом ҳамжамияти олдида турган энг катта ва долзарб вазифалардан бири ёш авлодга ҳар томонлама диний ва дунёвий билимлар бериш, шу билан бир қаторда соф Ислом ахлоқи билан тарбиялаш муҳимлигини баён қилдилар. Нур-Султон шаҳридаги анжуман давом этмоқда. 731
1 1 273 1 274 1 275 1 276 1 277 1 548