islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Мотрудия таълимотига оид асосий матнлар ва уларнинг шарҳлари

Ақоид илмини ўрганишда ақида матнларини билиш ва уларни ўрганиш, ёдлаб олиш муҳим ҳисобланади. Мотрудия таълимотига оид бир қанча матнлар бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардир: I. “Фиқҳул акбар” Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит роҳматуллоҳи алайҳнинг калом илмига тамал тошини қўйган “Фиқҳул акбар” китобларини у кишидан Абу Мутийъ ал-Божилий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилганлар. Кўп уламолар буни таъкидлайдилар. “Фиқҳул акбар” матни жуда кўп олимлар томонидан диққат билан ўрганилган. Унга кўплаб шарҳлар ёзилган. Улардан: Муҳиййиддин Муҳаммад ибн Баҳоуддин (ваф. ҳижрий 954) тасаввуф ва калом илмини жамлаб шарҳлаган, масалаларни тўлиқ баён этган, уларнинг моҳиятини яхши очиб берган ва уни “Ал-қовлул фасл” (Сўнгги сўз) деб номлаган. Мавло ибн Илёс ибн Иброҳим Сайнубий (ваф. Ҳижрий 891-йил Пруссияда) жуда фойдали шарҳ ёзган. Мавло Аҳмад ибн Муҳаммад Муғнийсовий. У киши шарҳнинг бошида: «الحمد لله الذي هدانا إلى طريق السنة و الجماعة деб бошлаб, تم الشرح سنة 939 ه» деб ниҳоясига етказганлар. “Фиқҳул акбар”ни Абул Бақо Аҳмадий 918/1506-йил Рамазон ойининг 23-кунида назмга солган ва уни “Иъқдул жавҳар назмун асри фиқҳил акбар” (Фиқҳул акбар насрининг назмий жавҳарлар маржони) деб номлаган. Иброҳим ибн Ҳассон Кирмиёний (ваф.1016/1608) ҳам уни шарҳлаб, назмий баён этган. Мулла Али Қори роҳматуллоҳи алайҳ бир мужаллад қилиб шарҳлаганлар. Уни “Мин аҳуровзил азҳар” (Гулзордан туҳфа) деб номлаганлар. У жуда катта ва кенг шарҳ. Ушбу китоб кўп марта нашр қилинган ва бир неча тилларга таржима қилинган. Шайх Акмалуддин ҳам уни шарҳлаган ва “Иршод” (Дастур) деб номлаган. II. “Ақидатут таҳовийя” Имом Аҳмад ибн Жаъфар Ҳанафий (ваф. 321/997) роҳматуллоҳи алайҳнинг “Ақидатут таҳовийя” номи билан машҳур бўлган китобларини ўзлари “Баянус суннати вал жамаа” (Суннат ва жамоат баёни) деб номлаганлар. Бу матн ҳам мотрудия мазҳаби машҳур матнларидан бўлиб, узоқ йиллар давомида калом илми толибларига ёдлатиб келинади. Унга ҳам кўплаб шарҳлар битилган, чуқур ўрганилган. Ана шу шарҳлардан: Сирожуддин Ҳибатуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маъло Туркистоний (ваф. ҳижрий 736) шарҳи. Нажмуддин Бекбарс ибн Ялнуқлож Туркий (ваф. Ҳижрий 652) катта мужалладли қилиб шарҳлаб, уни “Ан-нурул лаамиъ ва бурҳанус сатиъ” (Порлаб турган нур ва очиқ-ойдин далил) деб номлаганлар. Садруддин Али ибн Муҳаммад ибн Иъз Азлаъий Дамашқий Ҳанафий (ваф. ҳижрий 742) шарҳи. Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Масъуд Қубвий (ваф. ҳижрий 770) жуда меёрида шарҳлаб, уни “ал-Қолаид фи шарҳил ақоид” деб номлаганлар. Мавло Кофий Ҳасан Баснавий (ваф. 1025/1617) жуда фойдали шарҳ ёзиб, уни “Нурул яқин фи усулид дин” (Усулуд дин илмида яқин нур) деб номлаганлар. III. “Ақоидун насафий” Шайх Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. ҳижрий 537) роҳматуллоҳи алайҳнинг “Ақоидун насафий” матни мўъжаз матн бўлиб, кўп уламолар унга жиддий эътибор қаратганлар. Унга бир қанча шарҳлар ёзилган. Улардан: Аллома Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. ҳижрий 791) ушбу матнга шарҳ ёзиб, уни ҳижрий 768-йил Шаъбон ойида ёзиб тугаллаганлар. Рамазон ибн Муҳаммад (ваф. ҳижрий 979) бир мужалладли шарҳ ёзганлар. Бу шарҳ “Ҳошияту Рамазон афанди” (Рамазон афандининг ҳошияси) номи билан машҳур. Шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад “ибн Ғорс Ҳанафий” номи билан машҳур (ваф. ҳижрий 932). У киши ҳам жуда фойдали шарҳ ёзиб, уни ҳижрий 887-йил Рамазон ойида ниҳоясига етказганлар. Аллома Тафтазоний роҳматуллоҳи алайҳ шарҳидаги ҳадисларни Жалолиддин Суютий ҳамда Мулла Али ибн Муҳаммад Қори Маккийлар тахриж қилганлар. IV. “Бадъул амолий” Шайхул имом Сирожиддин Али...

Тошкент ислом институти ректори “Маънавий ипак йўли: Ислом ва ёшлар” мавзусидаги анжуманда иштирок этмоқда

Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида шу йил 11-12 апрель кунлари ўтказиладиган “Маънавий ипак йўли. Ислом ва ёшлар: ҳозирги замон таҳдидлари” мавзусидаги анжуманда иштирок этмоқда. Мазкур анжуман 2016 йилдан буён ўтказилиб келинади. 2016 йил Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида, 2017 йил Татаристон Республикасининг Булғор шаҳрида ва 2018 йил Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган. 944

Бу масканда буюк ўтмиш акс этган келажак қурилади

«Ислом цивилизацияси маркази» барпо этилиши нафақат Ўзбекистонда, балки бу муқаддас динга эътиқод қилувчи миллиардлаб инсонлар сочилиб кетган бутун дунёда катта янгилик бўлди. Бевосита давлат раҳбари ташаббуси билан бунёд қилинаётган улкан мажмуага ташриф буюриш ҳамма учун қизиқ албатта. Ҳозирда қурилиш ишлари жадал олиб борилаётган бу марказ тез орада ўз эшикларини очади. Халқаро Пресс-клубнинг бугун, 10 апрель куни ўтказилган навбатдаги сессияси анъанавий услублардан чекиниб, очиқ осмон остида, бевосита қизғин жараён устида ўтказилди – ОАВ вакиллари, ижодкорлар, домлалар ва талабалардан иборат катта гуруҳ «Ислом цивилизацияси маркази»нинг қурилиш жараёни кетаётган ҳудудга ташриф буюришди. Қурилишлар жадал давом этаётган 1,9 гектар майдонга кириб келишингиз билан бинонинг маҳобатидан ҳайратга тушасиз. Бу бежизга эмас, албатта. Марказни барпо этаётган дирекциянинг алоҳида муҳим ишлар бўлими бош мутахассиси Ҳусан ака Шукуровнинг маълум қилишича, гумбазнинг юқори нуқтаси 60 метрни ташкил қилади, яна унинг устида 7 метрли найза (шпиль) ҳам жойлаштирилади ва бу марказий нуқтанинг жозибасини янада оширади. Ҳозир бир сменанинг ўзида 300 нафардан ортиқ ишчи ишламоқда. Пештоқлардаги ёзувлар, бинолардаги нақшларнинг ҳаммаси маълум маъно касб этади, муқаддас Ислом дини, маърифат, илмга оид ўгитлар жо қилинади. Марказ: * 40 мингдан ортиқ ноёб экспонатларга эга музей; * 100 мингдан ортиқ нодир қўлёзмалар фондига эга кутубхона; * Қадимий тошбосма ва қўлёзмаларни реставрация қилиш, кўпайтириш бўлими; * Ислом динининг мазмунини чуқур таҳлил қилишга қаратилган тадқиқотлар маркази; * Доимий нашр ишларини олиб борувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган нашриёт; * Қорилар мусобақаси сингари мусобақалар, йирик анжуманлар ўтказишга мўлжалланган 300 кишилик конференция залига эга бўлади.  Манба: kun.uz 791

Тафсир илмининг аҳамияти

Қуръони карим оятларининг маъноларини фаҳмлаш ва уни тафсир қилиб, ўзгаларга очиқлаб бериш шундай буюк фазилатки, бу фазилат Аллоҳ хайр беришни ирода қилган бахтли кишиларгагина насиб бўлади. “Бу умматнинг денгизи ва буюк дин олими” деган шарафли номга сазовор бўлган Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу Қуръони каримни тафсир ва таъвил қилишда ўз даврининг ҳар қандай вакилидан олдинлаб кетиб, пешқадам бўлган ва “Қуръон таржимони” деган ном билан шуҳрат қозонган. Мазкур улуғ саҳобий ўсмирлигидаёқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак назарларига тушиб, У зотнинг дуою таважжуҳларидан баҳраманд бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига “Эй Аллоҳ, уни динни тушунадиган қилиб қўй ва унга таъвилни ўргат!”, деб дуо қилган эдилар. Мазкур дуонинг ижобати ўлароқ келажакда Аллоҳ таоло ёш саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббосни Ўз каломининг сир-асрорларини тушунадиган қилиб қўйди ва бу зот юқорида айтилганидек, “Қуръоннинг таржимони” деган улуғ унвонга ноил бўлди. Агар дунёда тафсир илмидек шарафли бир илм йўқ, десак, сира ҳам муболаға қилмаган бўламиз. Зеро, тафсир илми орқали оламлар Раббисининг каломи тушунилади. Шу илм орқали Парвардигор билан суҳбат қурилади. Бу илм Аллоҳнинг сўзларини тадаббур қилишга ёрдам беради. Тафсир илмида китоб ёзганларнинг энг буюги бўлмиш Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ шундай деган эдилар: “Қуръони каримни ўқиб, қори бўлиб, лекин Унинг таъвилини билмайдиган инсондан ажабланаман. Бу аҳволда у қандай қилиб ўқиётган нарсасидан лаззат оларкин?!”. Ҳа, Қуръон ўқишни билиб, тафсиридан, унда яширинган хазинаю дафиналардан, ундаги макнун сир-асрорларидан бехабар бўлган инсон жуда кўп лаззатдан бебаҳра инсон бўлади. Тафсир фани илм толиби ва қолаверса барча мусулмонларнинг энг биринчи ўринда аҳамият қаратиши лозим бўлган илмлардан биридир. Зеро, ҳар қандай илмнинг шарафи ўша илм орқали билинадиган ва ўрганиладиган нарсанинг шарафига боғлиқдир. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, тафсир илми ҳамма илмлардан муқаддам ва ҳаммасидан устун эканлигига амин бўламиз. Зеро, Ислом динидаги барча илмлар, барча фиқҳий ва шаръий билимлар, ботинию зоҳирий илмлар, латоифу фавоидлар, нафс тарбияси, одобу ахлоқ, ижтимоий хулқлар, муомалоту муносабатлар, ақоиду тавҳид билимлари, барча-барчаси аслида мана шу Қуръони каримдан чиқиб келади, унга қайтади ва ундан таралади. Кимки, тафсир билимини ўрганиш ва Қуръони Каримни тафсир қилишга бел боғлаган экан, бу илм уни диндаги барча илмларни эгаллашга етаклайди. У истасин, истамасин араб тилининг фасоҳату балоғатини чуқурроқ фаҳмлашга мажбур бўлади, араб тилисини мукаммаллаштиришга эҳтиёж сезади ва бу борада ўз устида ишлайди, фиқҳ ва унинг усуллари билан танишади, ояти карималардан муҳкаму муташобеҳ, носиху мансух, ому хос, мутлақу муқайяд ва ҳоказоларни ўрганади. Чунки, буларнинг бари Қуръони Карим ўз ичига олган нарсалардандир. Шундай қилиб, муфассир то Қуръони Каримни тўлиқ тафсир қилгунча бошқа неча-неча китобларга мурожаат қилади. Натижада бу жараён сўнгида унинг ўзи ҳам илмда етуклик даражасига етади. Илмда қадами собит бўлган, Аллоҳ таоло “илмда собитқадам бўлганлар эса …” (Оли Имрон сураси: 7-оят), дея сифатлаган зотлар қаторига қўшилади. Ҳа, Тафсир илми инсонни том маънода олим қиладиган ва диндаги бошқа барча илмларни ҳам эгаллашига туртки бўладиган илмдир. Имом Ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзлари ҳам сўзимизнинг ёрқин далилидир. У киши шундай дейдилар: “Илмнинг аввали Аллоҳнинг каломини ҳифз қилиб, Унинг маъноларини тушунмоқдир. Аллоҳнинг китобини фаҳмлашга ёрдам берадиган бошқа барча нарсалар ҳам шу илм қаторида вожибдир”. Шунинг учун ҳам тарих ва кунимизга назар солсак, Қуръони Каримни тафсир қилган олимлар бошқа илмларда ҳам пешқадам бўлганликларининг гувоҳи бўламиз....

“ИХТИРО ВА НОШИРЛИК ҲУҚУҚЛАРИ” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 8 апрель куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Бурҳониддин домла Аҳмедовнинг 402-гуруҳ талабаларига “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” фанидан “Ихтиро ва ноширлик ҳуқуқлари” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Бурҳониддин домла Аҳмедов очиқ дарсда янги мавзуни ёритиб берди. Ўқитувчи мавзуга киришишдан олдин унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. “Ихтиро ва ноширлик ҳуқуқлари”ни шаръий далилларга асосланган ҳолда ҳаётий мисоллар билан батафсил баён қилиб берди. Шу билан бирга, талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам қониқарли жавоблар берди. Ўқитувчи очиқ дарсда савол-жавоб усулидан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва ўз олдига қўйган мақсадига эришди. Мазкур очиқ дарсга  Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров,  “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, Сифат комиссияси раиси С.Арипов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари  Ё.Бухарбаев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари Я.Раззақов, Ф.Жўраев, М.Жўраев, Қосим Абдуллоҳ, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ш.Ибрагимов қатнашиб, таҳлил қилдилар ва уни ижобий баҳоладилар. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқов 798
1 1 275 1 276 1 277 1 278 1 279 1 548