Бугунги тараққиёт жадаллик билан ривожланиб бораётган кунда беҳисоб бино ва уйлар қурилмоқда. Ҳар бир инсон ўз ватанининг бош бўғини бўлган ўз уйига катта эътибор қаратади. Инсон бахти ва саодати учун уйнинг қандай аҳамияти борлиги ва уй қуриш одоблари ҳақида сўз юритамиз. Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб мусулмон кишининг бахтидандир”, дея марҳамат қилганлар. Киши уй қуришда одамларга кимлигини билдириш учун эмас, балки унда Аллоҳга ибодат қилиш, иссиқ-совуқдан сақланишни ният қилиши шарт. Қурилишга ортиқча маблағ сарфламаслик керак. Зарурат бўлмаса, бинони етти-саккиз зироъдан (бир зироъ 46,2 см) баланд кўтармаслик керак. Чунки жин ва шайтонлар ердан етти-саккиз зироъ баландликни макон қилишади. Бундай ҳолатда қурилган уй аҳлларига зарар етиши эҳтимоли бор. Бино ва ундаги хоналарни эҳтиёж миқдорида қуриш мақсадга мувофиқ. Мўмин киши турар жойини яхшилаши ва яшаш учун қулай қилиши керак. Зеро, киши турар жойининг қулайлиги унинг бахт-саодатидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин ҳар бир қилган нафақасига ажр олади. Лекин бино ва тупроқ учун сарфлаганига ажр олмайди”, деганлар. Бино босқичма-босқич қурилгани яхши. Иброҳим ва Исмоил (алайҳимуссалом) ҳам Каъбани қуришда шундай йўл тутишган. Шунингдек, замонавий меъморлик тажрибаси ҳам шу услубни маъқулламоқда. Уй сотиб олган ёки қурган киши қўчқор сўйиб, уни муҳтожларга бериши гўзал амаллардандир. Қўшнилар билан яхши алоқада бўлиши, озорларига сабр қилиши керак. Имкон бўлса, намоз ва Қуръон тиловати учун зебу зийнатлардан ҳоли бир хона ажратиш мақсадга мувофиқдир. Уй деворларига жонли махлуқлар суратини чизиш ёки осиш яхши эмас. Зеро, манбаларда, шундай уйларга фаришталар кирмаслиги айтилган. Шунингдек, уйда ортиқча кўрпа-ёстиқ сақламаслик керак. Уйга кириш-чиқишда “Бисмиллаҳ” айтиб, гарчи ҳеч ким бўлмаса-да, салом берилади. Зеро, “Бисмиллаҳ” айтилган уйдан шайтон қочади. Салом берилганида эса унга барака ёғилади. Салавот айтиб, сўнг “Ихлос” сурасини ўқиб кирилса, янада яхши. Уйни доимо покиза тутиш, ундаги ўргимчак инларини тозалаб туриш лозим. Чунки ўргимчак ини шайтоннинг ҳам уйидир. Ухлашдан олдин Аллоҳ зикри билан эшиклар беркитилиб, пардалар туширилади. Чироқ ва олов ўчирилади. Уйда ёлғиз ухламаслик яхши. Ҳовлида фақатгина чорва ва экинзорни қўриқлаш мақсадида ит сақланади. Чунки ит бор жойга фаришта кирмайди. Уйлардан бирини меҳмон учун алоҳида ажратиш, мақсадга мувофиқ. Зеро, ҳовлининг закоти меҳмонхонасидир. Юқорида келтирилган одобларнинг зоҳирий ва ботиний фойдалари, ҳикматлари кўп. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига амал қилиш ибодат эканини унутмаслик зарур. 1-курс сиртқи бўлим талабаси Акром Абдуллаев 1 103
“Ният” арабча сўз. Ўзбекчада “мақсад”, “ўй”, “мўлжал”, “ўйлаб қўйилган иш” маъноларини англатади. Истилоҳда эса ниятга Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Раддул Мухтор” китобида қуйидагича таъриф берган: “Ният бирор амални бажаришда Аллоҳ таолога яқинликни ҳосил қилиш ва тоатни қасд қилишдир”. Уламонинг аксари ниятнинг ўрни қалб эканига иттифоқ қилган. Лекин ўша ниятни тил билан изҳор қилиб қўйишни маъқул санаганлар. Улар амалларга киришишдан олдин ният қилишнинг бир неча ҳикматларини қуйидагича баён қиладилар: “Ниятнинг ҳикмати шуки, у билан ибодатларни одатда қилинадиган амаллардан ажратиш, ибодатларнинг баъзиларини бошқаларидан фарқлаш, Аллоҳ учун бўладиган амалларни бошқалар учун бўладиганларидан ажратишдир”. Масалан, овқат емаслик парҳез учун бўлиши ҳам мумкин ёки рўза учун бўлиши ҳам мумкин. Ана шу икки амалнинг орасини ният ажратиб беради. Ният қалбнинг иши бўлиб, уни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Ниятнинг яхши-ёмонлигига қараб, мукофот ёки жазо берилади. Чунки амаллар ниятга боғлиқ бўлади. عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: “Амаллар ниятга қараб баҳоланади”, дедилар”. Ҳар қандай амалнинг зоҳири ва ботини мавжуд. Амалнинг зоҳири Аллоҳ ва Расулининг шариъатига мувофиқ бўлса, ўша амал тўғри бўлади. Агар амалнинг зоҳири шариъатга хилоф бўлса, бу амал бекор бўлади. Амалнинг ботини эса, қасд ва ният ҳисобланади. Аллоҳ таоло берадиган мукофотлар ҳам айнан ўша ботинга асосланган бўлади. عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : » أَلا إِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلُحَتْ صَلُحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلَّهُ أَلا وَهِيَ الْقَلْبُ… Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “…Огоҳ бўлинг! Тананинг ичида бир парча гўшт бор. Агар у соғлом бўлса бутун тана соғлом бўлади. Агар у яроқсиз бўлса, тананинг ҳаммаси яроқсиз бўлади. Билингки, у – қалбдир…”, деб ҳар нарсанинг аввалида қалб ва ундаги ният туришига урғу берганлар (Бухорий ривояти). Шунинг учун ҳам ният амалнинг руҳи ҳисобланади. Мусулмонларнинг бир-бирига ниятингни тўғрила, ниятни холис Аллоҳ учун қил, деб эслатишлари ҳам бежиз эмас. Чунки ботин тўғри бўлса, зоҳир ҳам тўғри бўлади. Ботини ҳам, зоҳири ҳам тўғри бўлган амал эса, Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлади. Аллоҳнинг розилиги сабабли икки дунё саодатига эришилади. Одамларнинг нияти ҳар хил бўлади. Баъзилар Аллоҳнинг азобидан қўрққанидан ибодат қилади. Яна бир тоифа Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиб амал қилади. Бу иккаласидан ҳам юқори турувчи тоифа эса Аллоҳнинг тоатга, ибодатга лойиқ, улуғ Зот экани учун ибодат қилади. Бу ниятларнинг энг улуғи ва кучлисидир. Дунёга рағбат қўйган кишиларнинг бундай ният қилиши у ёқда турсин, уни тушуниш ҳам осон эмас. Бу мақомга эришган инсон Аллоҳга бўлган муҳаббати сабабли Раббисини зикр қилишдан ва Унинг улуғлиги тўғрисида тафаккур қилишдан ортмайди. Ниятсиз бўлган амал гўё қилинмагани каби эътиборсиздир. Ихлоссиз ният эса, риёнинг аломатидир. Аллоҳга ибодат қилишни хоҳлаган ҳар бир банда, энг аввало, ният нима эканини билиб олиши керак. Сўнгра нияти билан ихлос ва амални бирлаштириб, нажот томон интилиши зарур. Шундагина унинг амаллари охиратда фойда беради. Инсон учун берилган неъматлар бисёр. Шулардан бири азиз умримиздир. Аммо бир марта бериладиган бу омонат умрни қандай сарфлаётганимиз билан бир-биримиздан фарқланамиз ва Яратган ҳузурида даража топамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимни...
Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, саййидимиз Жаъфару Содиқ Қуръони карим оятларини ўрганиб, улар борасида чуқур мулоҳаза қилгувчи кишилардан эдилар. Шу боис, ояти карималардан ҳар бир касаллик учун шифо чиқарар, ҳамда мўмин кишининг ҳар қандай ҳолати учун йўриқнома (рецепт) тузар эдилар. Мўмин киши турфа ҳил ҳолатларни бошдан кечиради. Масалан, қўрқув. Бу қўрқув дунё неъматларининг бирортасидан қуруқ қолиб кетишдан кўрқиш бўладими ёки кимнингдир таҳдиду жабр ситамларидан қўрқишми, барибир. Гоҳида киши руҳан эзилади, юраги сиқилади, аммо бу сиқилишининг сабабини ўзи ҳам билмайди. Гоҳида эса, маккор ва ҳийлакор кишиларнинг макр ҳийлаларига, ёмон кишиларнинг тузоқларига йўлиқади. Буларнинг барчаси инсонларда учраб турадиган ҳолат. Бундай ҳолатларда киши албатта кимгадир суянишга, уни бундай вазиятдан олиб чиқиб кета оладиган инсонга эҳтиёж сезади. Бирор киши йўқки, мана шундай ҳолатларни бошдан кечирмаса… Гоҳида инсонни дунё зийнатларига, дабдабага бўлган ҳирс чулғаб оладики, натижада фақат ўзидан юқоридагиларга қарайди ва янаям зиёда бўлишини хоҳлаб қолади. Бу борада инсоннинг нафсу ҳаволарининг чегараси йўқ. Шоир айтган каби: تموت مع المرء حاجته و تبقئ له حاجة ما بقئ Ўлур эҳтиёжлар ҳам гар кишики берса жон, Яшар эҳтиёжлари, у тирик экан мудом… Инсонлар доимо дунё неъматларини тўла тўкис қўлга киритишга ҳарис бўладилар. Аммо бунга интилган кишилар адашадилар. Чунки бирор нарсанинг тамомий бўлгани уни емирилишининг бошланаётганидан далолатдир. Шоир айтганларидек: إذا تم شيء بدا نقصه ترقب زوالا إذا قيل تم Неки бўлса гар комил, бошланади нуқсони, Кузатавер заволин, тўкис бўлса сан ани… Чунки инсон ўзгарувчандир. Унда саломатлик, беморлик, бойлик, фақирлик, хурсандчилик, маҳзунлик доимий бўлмайди. Балки у ушбу ҳолатлар аро ўзгариб туради. Ўзгарувчанлик эса башариятнинг ўзига хос белгисидир. Ўзгармайдиган Зот покдир. Шундай экан, инсониятниг дунёвий юқори чўққиларга эришганидан нима наф бор, ваҳоланки у ўзгарувчан ҳолатлар аро бўлса?! Биз айрим инсонларнинг дунёвий мақсадларига ета олмаса ёки бирор нарсасидан айрилиб қолса дод солаётганини ёхуд ғазаб отига миниб юрганини кўрамиз. Кошкийди улар аслида бу йўқотиш атрофидаги неъматларни мухофаза қилаётганини билсалар! Кошкийди улар бу йўқотиш уни ҳасадчиларнинг чиркин назарларидан ҳимоя қилаётганини ҳис қилсалар! Масалан, бирорта намунали оилани олайлик, барча инсонлар бу оила аъзоларини эҳтиром қиладилар, ҳурматларини жойига қўядилар. Аммо бу оиланинг бир аъзоси ахлоқи ёмон киши бўлади. Биргина шу шахс оила шаънига доғ тушириб туради. Аслида эса бу ўша оиладан турли кўзларни ва ҳасадгўйларнинг ҳасадини даф қилиб туради. Мутанаббийнинг Сайфуд Давла[1]ни мадҳ қилиб айтган мисраларидан ҳам шундай маъно таъбир қилинади: شخص الأنام الي كمالك فاستعذ من شر أعينهم بعيب واحد Кузатмоқда бор халқинг, сенинг мукаммаллигинг, Бир айб билан бўлса ҳам паноҳ сўра кўзлардан,… Саййидимиз Жаъфару Содиқ худди табиблар ва доришунослар тиб китобларидан шифо турларини чиқариб бергани каби Аллоҳ таолонинг китобидан руҳий иллатларни даволаш усулларини чиқариб бердилар. Келинг, ўша йўриқномага юзланамиз: Мен Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломига мурожаат қилмай туриб қўрққан кишидан ажабландим: حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ «…Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!» (Оли Имрон, 173) Ваҳоланки бунинг кетидан Аллоҳ таоло шундай демоқда: فَانْقَلَبُوا بِنِعْمَةٍ مِنَ اللَّهِ وَفَضْلٍ لَمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ «…Улар (Бадрдан жангсиз) Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила бирор ёмонликка учрамай қайтдилар». (Оли Имрон,174) Ва яна мен Аллоҳ таолонинг ушбу муборак каломига мурожаат қилмай туриб ғамга ботган кишидан ажабландим: لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ «…Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан...
Тошкент ислом институтида “Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа қизғин курашлар остида ўтиб, шу йилнинг 8-апрель куни “Ижтимоий фанлар” кафедраси ҳамда “Ходимлар” жамоалари финалда ўз омадларини синаб кўрдилар. Ўйин якунида “Ходимлар”жамоаси, “Ижтимоий фанлар” кафедраси жамоаси устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди. Шундай қилиб, фахрли биринчи ўрин “Ходимлар” жамоасига, иккинчи ўрин “Ижтимоий фанлар” кафедраси, ҳамда учунчи ўрин “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси жамоаларига насиб этди. Мусобақанинг тақдирлаш жараёни ҳам ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Турли номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди: – “Энг яхши ўйинчи” номинацияси бўйича “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси жамоасида ўйнаган Аброр Мухтор Алий тақдирланди. – “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси бўйича “Ижтимоий фанлар” кафедраси жамоасида ўйнаган Козимхон Асроров тақдирланди. – “Энг яхши тўпурар” номинацияси бўйича ғолиблик “Ходимлар” жамоаси аъзоси Акром Умаровга насиб этди. – «Энг яхши дарвозабон» номинацияси бўйича ғолибликни “Ходимлар” жамоаси аъзоси Абдуҳаким Олимов қўлга киритди. – «Энг яхши ҳимоячи» номинацияси бўйича ғолиб “Ходимлар” жамоаси аъзоси Ҳошимжон Аманов бўлди. Мусобақа якунида ғолиблар ҳамда барча иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва «Мақтов ёрлиқ» лари билан тақдирландилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 935