Савдо-сотиқ билан шуғулланиш шарафли касблардан биридир. Динимиз кўрсатмасига кўра тижоратда ростгўйлик, тўғрилик, мулойимлик алоҳида ўрин тутади. Инсонларнинг ҳаққига хиёнат қилмай, бир-бирини алдамай савдо-сотиқ қилган кишиларга охиратда Аллоҳнинг энг суюкли бандалари билан бирга бўлиш бахти насиб бўлади. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Ишончли, ростгўй савдогар (жаннатда) набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, деб марҳамат қилганлар (Термизий ривояти). Тўғрилик деганда аввало, ёлғон, хиёнат, туҳмат, бевафолик каби қабиҳ ишлардан узоқда бўлиш тушунилади. Маълумки, ҳар қандай касбни пухта эгаллаш, ўз касбининг моҳир устаси бўлиш учун ана шу касбга тааллуқли илмни мукаммал ўрганмоқ керак. Ўз касбига муҳаббати бор инсон меҳнатдан чарчамайди, балки у роҳатланади. Меҳнатининг самарасини кўрганда барча чарчоқларини унитади. Касби туфайли атрофдагиларига ёрдами тегса, инсон ўзини бахтли деб ҳисоблайди. Демак, инсон ҳалол меҳнати билан ваъда қилинган улуғ савоблар, даражаларга эришар экан. Демак, савдо-сотиқ, тижорат билан машғул бўлган киши динимиз кўрсатган йўлга мувофиқ тижорат қилса, унга охиратда катта ажру мукофот бўлиши, хатто жаннатда пайғамбар-у, сиддиқлар билан бирга бўлар экан. Аммо унинг акси бўлса, ўзининг фойдаси учун ҳийла-найранг, алдамчилик, кўзбўямачилик ва ғирромлик қилса, динимиз талабларидан ташқарига чиққан бўлади ҳамда қиёмат кунида оғир ҳисоб китобга мубтало бўлиши муқаррар. Баъзи бир савдогарлар ўз молини ўтказиш учун ёлғон гапирадилар, ҳатто ёлғон қасам ичадилар. Бу савдонинг баракасини кетказади. Бошқа томондан бало ва офатлар етиши ҳам мумкин. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Олувчи ва сотувчи ихтиёрлидир. Агар бир-бирларига рост сўзлаб, молини айбини яширмасалар ўрталарида барака бўлади. Агар моллари айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака кўтарилади”, дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бозорда буғдой сотиб турган кишининг буғдойига муборак қўлларини тиқиб кўрсалар, буғдойнинг таги сал нам экан. Шунда У зот: “Бу қандай бўлди?”, деб сотувчига эътироз билдирдилар. Сотувчи эса: “Ҳозир ёмғир ёғиб ўтган эди, шунинг учун нам текканини тагига қўйган эдим”-деб узр айтди. Он ҳазрат: “Нам теккани устида тураверса бўлмайдими? Кимки ҳиёнат қилса биздан эмас”-дедилар. Баъзи бир ўлкаларга Исломни ёйишда мусулмон савдогарларнинг ўрни беқиёс бўлган. Кўплаб инсонлар мусулмон тижоратчилар сабабли исломга кирганлар. Хитой ерларига қарашли Шарқий Туркистон исломни мусулмон савдогардлар орқали ўрганганлар. Шу билан хитойликлар орасида ислом ёйила бошлаган. Мусулмон савдогарлар туфайли Ислом Индонезия, Малайзия, Филиппин каби Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига етиб борган. Шри-Ланканинг жанубий ғарбида жойлашган Малдив ороли ва Вьетнамга ҳам исломнинг тарқалиши ортида мусулмон савдогарларнинг хизматлари катта. Африка қитъасининг шимолидан тортиб марказий-шарқий ва жанубий Африкагача бўлган ҳудудларда ҳам исломнинг тарқалишига мусулмон савдогарларнинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Бироқ, қалб қулфларининг исломга очилишида тижоратчилирнинг хулқи қандай ўрин тутган? Ана ўша биз улар ҳақида гапираётган тижоратчилар кўп ишлар қилмаган. Лекин улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган хулқ билан хулқланган эдилар холос. Бу хулқ Аллоҳ таоло ўз набиййини وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ “Сиз буюк хулқ узрадирсиз” деб мақташига сабаб бўлган хулқ эди. Бу хулқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг بعثت لأتمم مكارم الأخلاق “Мен ахлоқларнинг энг мукаррамларини мукаммал қилиш учун юборилдим” деган сўзларида жо бўлган хулқ эди. Масруқ розияллоҳу анҳу айтади: “Биз Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу билан ўтирган эдик. У бизга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш ишларни қилувчи ҳам фаҳш гапларни айтувчи ҳам эмасдилар. У зот: إن خياركم أحاسنكم أخلاقاً “Сизларнинг энг яхшиларингиз хулқи гўзалларингиздир, дер эдилар”, -деди” (Бухорий ривояти)....
Жорий йилнинг 11 апрель куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, сиёсий фанлар номзоди, доцент Шоислом Акмалов “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Яқин Шарқ жараёнларида дин омили” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М. Боймиров 903
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда Евросиё диний уламолари иштирокида секция мажлислари бўлиб ўтмоқда, хабар берди www.muftyat.kz сайти. «Мусулмонларни маънавий бошқаришда ёшлар сиёсатининг назарий ва амалий қарашлари»га бағишланган биринчи мажлисда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ўзининг доклади билан иштирок этди. Шунингдек, ушбу учрашувда дунёнинг машҳур уламолари ўзларининг докладлари ва унга оид видеороликлар билан қатнашмокдалар. 800
Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби, ахборот –технологиялари соҳасида ҳам салмоқли ўзгаришалар амалга оширилди. Интернет хизматлари арзонлашиб, тезликнинг ошиши ҳар томонлама қулайликларни юзага келишининг асосий омилларидан бири сифатида кўзга ташланди. Қувонарлиси, ушбу янгиликлардан аёлларимиз ҳам унумли фойдаланаётганларидир. Интернет хизмат турларининг аёл-қизлар энг кўп мурожаат қиладигани тури бу- ижтимоий тармоқлардаги аёл-қизлар саҳифалари, кийим-кечак сотуви ва пазандачиликка оид интернет каналларидир. Республика хотин-қизлар қўмитасининг “Аёл” интернет журнали, “Саодат” газеталари аёл-қизларимизнинг ижтимоий–сиёсий савияси, дунёқарашини кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшмоқда. Соғликни, хусусан оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик сирлари”, “Оналар ва болалар” , “Соғлом авлод” каби тармоқ каналларини санаб ўтишимиз мумкин. Шу ўринда, аҳолининг диний саводхонлигини ошириш, уларга соф ислом ақидасини етказиш, диний билимсизлик, фирқачилик вабемазҳаблик каби иллатларга барҳам бериш мақсдида ташкил этилган, Ўзбекистон Ресбубликаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита тасдиғидан ўтган ўнлаб расмий диний–маърифий каналлар Фаcебук, Телеграм, Инстаграм каби фаол тармоқларда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги диний-маърифий телеграм каналлари қуйидагилар: “muslim.uz” portali: “fitrat.uz”, “alberuniy.uz”, “imon.uz”, “fargonaziyo.uz” , “sammuslim.uz”, “tavba.uz”, “zamaxshariy.uz” , “naqshband.uz” “Surxonmuslim.uz”, “paziylet.uz”, “bukhari.uz”, “islaminstitut.uz”, “tasbeh.uz”, “kukaldosh .uz”, “hazratnavoiy.uz” , “ nasafziyo.uz”, “ravza.uz”, “nasihat.uz”, “tuhfa.uz”, “hidoya.uz”, “muhaddis.uz”, “islomota.uz”, “at-tavfiq.uz”, “@masjid.uz”, “@masjid.uz”, “@isloh.uz”, “vasatiya.uz”, “@maxdumuz”, “@voizuz”, “@mirarabuz”, “@shafoat.uz”, “@sakinat.uz”, “xadicha.uz”, “irfon.uz”, “xojabuxoriy.uz”, “@shoshuz”, “muxlis.uz”, “@kosoniy.uz”, “islomoboduz”, “@baraka_uuz”, “muslimun.uz”, “@fazilat.uz”, “aqida.uz”, “muhsin.uz”, “hanafiy.uz” , “tartil.uz”, “@termiziy.uz”, “@Termiziy_uz”, “@hidoyatUz”, “Vakillik.uz”, “@vaqfuz”, “@oilam_uz”, “@Sirlii_uz”, “@xutbauz”, “@diniysavollar” Islom.uz портал таркибидаги каналлар: “@Islomuz_kanal”, “FiqhUz_kanal”, “HilolNashr”, “@Quranuz_kanali”, “wwwIslamUz”, “@Arabicuz”, “@BintuSodiq” , “@Siyrat_uz”, “SaboqlarUz”, “Muslimaatuz”, “@Hadisislomuz”. Ушбу канал аъзолари ишончли ва сифатли маълумотлар, турли диний саволларга жавобларни олиш, саволлар йўллаш ва интернет танловларида иштирок этиш имкониятларига эга бўлишади. Бугунги кунда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг сифатли диний маълумотга эга бўлишлари, ўз диний саводхонликларини кундалик ошириб боришлари учун имконият мавжуд. Фараз қилайлик, сиз диний–маърифий каналларнинг бештасига аъзо бўлсангиз ва бу каналлардан ҳар куни сизга камида бештадан хабар: диний масалалар, фатволар, маълумотлар, оят ва ҳадислар, ибратли ҳикоялар, ривоятлар ва ҳоказо кабилар келиб турса, сиз кунига 25 та диний хабарларга эга бўласиз. Бу кўрсаткич 10 кунда 250 та, 1 ойда 750 та, 1 йилда 9000 тани ташкил этади. Агар 10 та каналга аъзо бўлсангиз, бу кўрсаткич икки баравар кўп бўлади. Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг маълумотлар базасини кундалк тўлдириб бориб, уни ўз ҳаётига татбиқ этадиган бўлса, қисқа муддат ичида анча мунча нарсани ўрганиш мумкин. Лекин таассуфки, ҳалича ижтимоий тармоқлар орқали илм олиб , “алломаи замон” бўлиб кетганларни учратганимизча йўқ. Қуйида бунга сабаб бўлувчи омилларни кўриб чиқамиз: Биринчидан, келаётган маълумотларнинг ҳаммасини ҳам ўқимаймиз. Бунга, асосан, вақтнинг етишмаслиги ёхуд эринчоқлик сабаб бўлиши мумкин. Иккинчидан, меёридан ортиқ, ўзимиз танишиб чиқиш имкониятига эга бўлаган даражада кўп каналларга аъзо бўлиб олганмиз. Гўёки қанча кўп каналга аъзо бўлсак, шунча илм бизга юқиб қоладигандек. Учинчидан, ижтимоий тармоқларга илм олиш мақсадида кирмаймиз ва хабарларни диққат билан ўқимаймиз ҳам. Одатда ижтимоий тармоқларга бўш ёхуд зериккан пайтимизда кирамиз: транспортда кетаётганимизда, кимнидир кутиб қолганимизда, ёлғиз ўзимиз қолиб, нима қилишни билмай турганимизда, (бу кулгили ҳолат , албатта) ва ҳоказо. Бундай ҳолатда бирор маълумотни ўқиб ҳазм қилиш, таҳлиллаш салоҳияти бизда жуда паст бўлади. Биз бу хабарларни шунчаки вақт ўтказиш учун мутолаа қиламиз. Бу эса, маълумотни етарли даражада англашимизга йўл бермайди. Тўртинчидан,...
Бугун, 11 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдин, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ораз, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтомушев, шунингдек, Хитой, Молдова ва Финландия мусулмонлари етакчилари, жами бўлиб 14 та давлатдан дин пешволари иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу анжуманда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳам Ўзбекистон делегацияси таркибида иштирок этмоқда. 795