Исломда илм Жаброил алайҳиссалом Пайғамбарга илк ваҳий олиб келгандаёқ Ислом илм дини экани аён бўлди. Чунки у олиб келган илк калом Алақ сурасининг беш ояти эди: “(Эй, Муҳаммад, бутун борлиқни) яратган Зот бўлмиш Раббингиз номи билан ўқинг! У инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамли Зотдир. У инсонга қалам билан (ёзишни) ўргатган Зотдир. У инсонга билмаган нарсаларини ўргатди”. Илк даъватдаёқ ушбу оятларнинг нозил қилиниши ҳайрон қоладиган мўъжизадир. Биринчидан, Аллоҳ таоло минглаб мавзулар ичидан “ўқиш” мавзусини танлади, ваҳоланки, Пайғамбар ўқиш, ёзишни билмайдиган “уммий” эдилар. Демак, дину диёнатни, дунё ва охиратни англаш учун ўқиш керак! Иккинчидан, араблар “ўқиш” мавзусига эътибор бермасди, улар умри давомида хурофотларга ишонар, ҳар соҳада илмга муҳтож бўлиб, фақат шеър ва адабиётда моҳир эдилар. Қуръон арабларни ожиз қолдириб, уларни адабиётда беллашувга чақириб нозил бўлди ва Ислом илм дини эканини эълон қилди. Учинчидан, илм олиш воситаларининг энг машаққатлиси бўлган ўқишга амр бўлди. Чунки ўқиш, мулоҳаза қилиш ва ўйлаб кўриш – риёзатни талаб этади. Бу илоҳий амр замирида, “Ким бу дин билан Аллоҳга боғланмоқчи бўлса, илм олиш машаққатига чидасин”, деган яна бир ҳикмат бор. Исломнинг нозил этилиши илмга одатланмаган, маърифий муҳитга кўникмаган жамиятда ҳақиқий инқилоб бўлди. Исломдан олдинги давр – “жоҳилият” (илмсизлик) даври дейилади. Ваҳий нозил бўлиши билан илм бошланди, дунёга ҳидоят нури тушди. Аллоҳ мусулмонларга жоҳилиятни эслатиб айтади: “Жоҳилият (даври) ҳукмини қўмсаяптиларми?! Чин ишончли кишилар учун Аллоҳдан кўра кимнинг ҳукми чиройлироқ экан?!” (Моида сураси, 50-оят). Бу динда жоҳиллик, шубҳа, ёмон гумонга ўрин йўқ. Аллоҳ ўз Пайғамбарини жоҳилликни севиб, илмни суймайдиганлардан юз ўгиришга буюради: “Афвни ихтиёр этинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят). Бу дин шубҳа-гумонга асосланган қадриятларни инкор қилди. Ислом шариати, фақат аниқ, ишончли илмга асосланади. Аллоҳ бу диндан юз ўгирган кофирлар ҳақида айтади: “Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда бирор билим (ҳужжат) йўқдир. Улар фақат гумон(тахмин)га эргашурлар, холос. Гумон эса, асло ҳақиқат ўрнига ўтмас” (Нажм сураси, 28-оят). Аллоҳ мўминлар билан кофирларни ажратувчи асосий омил илм деб эълон қилди: мўмин билади, кофир эса гумон қилади. Мўмин аниқ ишонч билан яшайди, кофир эса шубҳа-гумонлар билан. Аллоҳ кофирларни ёмонлаб айтади: “Қачонки, (сизларга): “Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ваъдаси ростдир, Қиёмат шубҳасиз (келувчи)дир”, дейилса, сизлар: “Биз Қиёмат нима эканини билмаймиз, фақат гумон қиламиз, холос. Биз (Қиёмат бўлишига) аниқ ишонувчи эмасмиз”, дедингизлар” (Жосия сураси, 32-оят). Қуръони Каримнинг ҳар сурасида очиқ ёки ишора билан илмнинг қадр-қиммати, аҳамияти ҳақида сўз боради. Илм – Абадий Дастурнинг собит йўналишидир. “Илм” ўзаги ва ундан ясалган сўзларни ҳисоблаш жараёнида мен лол қолдим: улар 779 марта келган эди, Қуръон сураларидан салкам етти маротаба кўп эди! Мен фақат “илм” сўзи ва ундан ясалган сўзларни ҳисобладим, бунга маъноси яқин сўзлар кўп. Пайғамбар суннатида келган “илм” сўзини санаб адоғига етиш мушкул. Илм сўзи “Саҳиҳул Бухорий”да 300 мартадан кўп келган. Ваҳоланки, бу асар ҳажми унча катта эмас, бошқа китоблар ундан бир неча баробар кўп ҳадисларни ўз ичига олади. Агар яхши мулоҳаза қилсак, илмга эътибор Қуръон нозил бўлишидан ҳам аввал, Одам яратилишидан бурун бошланган. Қуръон оятлари фаришталар Одамга сажда қилиш воқеасини ҳикоя қилади. Қиссада Аллоҳ Одамга илм бергани, шу илм билан фаришталардан афзал бўлгани айтилади. Эътибор беринг: Одам алайҳиссалом фаришталардан тасбеҳ, зикр, намоз билан эмас, балки илм билан афзал бўлди. Илм сабаб фаришталарни Одамга сажда қилдирди. Қисса қуйидагича бўлган эди: “Эсланг, (эй, Муҳаммад,)...
Аввал хабар берганимиздек, 3 октябрь Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018” мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетган эдилар. Кеча, 5 октябр куни саралаш босқичи амалга оширилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ушбу мусобақада кузатувчи ҳакам сифатида иштирок этмоқда. Саралаш натижаси бугун эълон қилиниб, унга кўра қориларимиз Йўлдошбек қори Нуриддинов, ҳамда Абдурраҳмон қори Сўфиев шу кун мусобақага киришишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Масжидун-Набавийда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу Саудия Арабистони тарихида илк бор ташкил этилмоқда. Ушбу мусобақа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида 40 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда. Мусобақа 6-11 октябрь кунлари – олти кун мобайнида бўлиб ўтади. Қори юртдошларимизнинг илмига Аллоҳдан барака сўраб дуо қилишингизни сўраб қоламиз. Мусобақа тафсилотлари билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин: https://www.facebook.com/alqurancontest/?ti=as 903
Аллоҳ таоло барча махлуқоти ичида инсонни энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратди. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсундириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неъматларини берган. Ана шундай неъматларнинг бири илмдир. Илм олиш билан инсон юксак мартабаларга кўтарилади, зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар”(Зумар сураси 9 оят), деган. Аллоҳ таоло яна айтади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур” (Мужодала, 11). Илм сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолар билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Шунингдек, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан ҳам илм фазилати ҳақида жуда кўп ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илм олиш фазилатини шундай баён қилдилар: “Ким илм талаб қилиш йўлини тутса, Аллоҳ таоло уни жаннат йўлига йўллаб қўяди”. (Имом Муслим ривояти) Яна айтадилар: “Малоикалар толиби илмни қилган ишидан мамнун бўлиб унга қанотларини ёзадилар. (Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар ривояти) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илмдан бир боб ўрганиб тонг оттиришинг юз ракат намоз ўқишингдан афзалдир”. (Имом ибн Абдулбар Абу Зарр ривоят этган). Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Илм мол-дунёдан яхшироқдур Чунки илминг сени асрайди, мол-дунёни сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса, камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна кўпаяверади”. Хакимлар: “Илм ўрганинг, чунки у фақирликда давлат, бойликда зийнатдир”, дейишган. Илм олиш борасида юртимизда ҳам ибрат бўларли алломаларимиз жуда ҳам кўп. Улар жумласидан нафақат юртимизда балки бутун оламга машҳур бўлган Имом Бухорийдир. У киши ҳақларида Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ҳузайма шундай дейдилар: “Бу дунёда ҳадис илми ҳақида Муҳаммад ибн Исмоилдан билувчироқ ва ёд олувчироқ бирор кишини кўрмадим. Ҳаттоки Бухорий билмаган ҳадисни бу ҳадис эмас дейиларди”. Бухорий ўзлари айтадилар: “Юз минг саҳиҳ, икки юз минг саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ёд олдим. Саҳиҳ китобимга бир ҳадисни ёзишдан олдин ғусл қилиб икки ракат намоз ўқирдим. У саҳиҳ ҳадисларни олти юз минг ҳадислар ичидан танлаб олдим ва уни ўн олти йилда ёзиб тамомладим сўнгра уни ўзим билан Роббим ўртасида ҳужжат қилдим”. Алломанинг бу сўзларини эшитиб, инсонда илм олишга рағбат ортиб, мен ҳам улар каби олим бўлиб, динимга, халқимга ҳизмат қилсам, дейди. Ислом буюклари илм ўрганиш фазилатини кўп таъкидлашган. Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳар бир нарсага холис баҳо бера олади. Шундай экан, фарзандларимизга тўғри таълим-тарбия бериб, илм – маърифатли, ватан жамият учун зарур ва муҳим бўлган барча илмий соҳалар бўйича етук мутахассис бўлишлари учун ғамхўр, ёрдамчи ва тўғри насиҳатгўй бўлмоғимиз лозим. Аллоҳ таолодан буюк алломаларимиз изидан боргувчи, илм чўққиларини забт этувчи, илмга ташна олимлар етишиб чиқишини, илм ўрганадиган, илмга ҳомийлик қиладиган, ҳеч бўлмаганда, илмни, олимларни севадиган инсонлар сафидан қилишини сўраб қоламиз. «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 1 417
Убай ибн Каъб ибн Қайс ибн Убайд ибн Муовия ибн Аъмр ибн Молик ибн Нажжор ибн Саълаба ибн Аъмр Хазражий. Мадинаи мунавварада туғилганлар. У зот имом, қори, фақиҳ ва муфассир эдилар. Бадр, Уҳуд ва Ҳандақ ғазотларида қатнашган. У зотни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Абул Мунзир” деб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эса “Абу Туфайл” дея куня билан чақирганлар. Умар розияллоҳу анҳу у кишини “мусулмонларнинг саййиди” дер эдилар. У зотнинг онаси Суҳайла бинти Нажжор, у эса Абу Толҳа ансорийнинг аммаси эди. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг васфи ҳақида: соч ва сақоллари оқ эди дейилган. Убай ибн Каъб ибн Қайс розияллоҳу анҳу Қуръони Каримни ёзувчи котиб, иккинчи ақаба байъатида қатнашган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Илмни тўрт кишидан олинглар: Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал ва Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солимдан”, деб айтганларида, улар орасида саналган зотдирлар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Абал Мунзир! Сенингча Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси?” Дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Мен Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир”, дедим. У зот: “Ё Абал Мунзир! Сенингча Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси?” Дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Мен Оятул Курсий дедим”, дедилар. У зот мени кўксимга уриб, “Аллоҳ сенга илмни муборак қилсин”, дедилар”. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу фақиҳ саҳобаларнинг бири, ваҳийни ёзиб қайд этувчи, Қуръон қориларининг энг афзали ва ақаба байъатида қатнашган ўн икки саҳобанинг бири бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада бўлмаган вақтларида Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуни мусулмонларга имомлик қилишларига буюрар эдилар. Шунинг учун ҳам Умар розияллоҳу анҳу: “мусулмонларнинг саййиди Убай ибн Каъб” деганлар. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи “Саҳиҳул Бухорий”да қуйдаги воқеъани келтирадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Баййина” сураси нозил бўлганда, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: “Албатта Аллоҳ таоло менга бу сурани сенга ўқиб беришимни буюрди” дедилар. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло мени исмимни айтдими?”, Дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “ҳа, Аллоҳ таоло сени исмингни айтди”, дедилар. Шунда Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу йиғлаб юбордилар. Жобия жанги: Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳу билан Жобия жангида қатнашдилар. Жобияда Умар розияллоҳу анҳу хутба қила туриб: “Эй инсонлар! Кимда ким Қуръондан савол сўрамоқчи бўлса, Убай ибн Каъбдан сўрасин” дедилар. Абдуллоҳ ибн Нусойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У “Убай ибн Каъб касал бўлиб қолганда, уни кўришга бордик. У нидо қилувчини чақириғини эшитиб: “бу азонми ё такбирми?” деб сўради. Биз унга “такбир” дедик. У: “нимани кутмоқдасизлар? Намозга шошилмайсизларми?” Деди. Биз: “сени бу холатда ташлаб кетамизми?” Дедик. У: “бундай қилманглар! Туринглар! Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга бомдод намозини ўқиб бериб бўлиб, юзлари билан жамоатга юзланиб: “Фалончи борми? Фалончи борми?” Деб намозга келмаган уч кишини чақирдилар. Ва “Албатта, мунофиқларга энг оғир намоз Бамдод билан Хуфтондир. Агар улар бу икки намозда нима борлигини билганларида эди, у иккисига эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Шуни билингки, ёлғиз ўқилган намоздан икки киши бўлиб ўқилган намоз афзал. Сизларни кўпчилик билан ўқиган намозингиз, у Аллоҳга севимлироқдир. Албатта биринчи саф фаришталарнинг сафи сингаридир. Агар уни фазилатини билганларида эди, албатта унга шошилган бўлардилар. Огоҳ бўлинг! Албатта жамоат намози...