islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Қуръони Каримда ҳарфлар, сўзлар ва сонлар боғлиқлиги

Қуръони Карим ўн тўрт асрдан буён инсонларни ҳайратга солиб келмоқда. Илоҳийлигига ишонмаганларнинг шубҳаларини батамом тарқатиш учун Қуръоннинг аввал маълум бўлмаган тилсимлари очилмоқда. ХХ асрнинг 70-80-йилларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида ўтказилган тадқиқотлар натижасида олимлар Қуръони карим ҳарфлари, сўзлари орасида ўзаро боғлиқлик борлигини аниқлашди. Маълум бўлишича, Қуръони Каримда “дунё”, “охират” сўзлари элликдан зиёд оятда бир хил миқдорда – 115 мартадан такрорланган. “Дунё” қанча бўлса, “охират” ҳам шунча. “Шайтон”, “фаришта”, улардан ясалган сўзлар ҳам Қуръонда бир хил – 68 мартадан келади. Қуръони Каримда “ўлим” сўзи, ундан ясалган калималар 145 марта такрорланган. Айни пайтда “ҳаёт”, ундан ҳосил бўлган сўзлар ҳам 145 марта такрорланган. Яъни, қанча ҳаёт бўлса, шунча ўлим. Қуръонда “дин”, ундан ясалган сўзлар 92 марта, “масжид” сўзи ҳам 92 марта такрорланган. Қуръонда “имон” сўзи, унинг ҳосилалари 811 марта келади. Шунингдек, “илм” сўзи 782 марта, “маърифат” сўзи 29 марта такрорланган. “Илм”, “маърифат” сўзларининг сонини қўшсак (782 + 29), 811 бўлади. Яъни, илм, маърифат қанча бўлса, имон шунчадир. Қадр сурасида 30 сўз бор. Қадр кечасини ўз ичига олган рамазон ойида ҳам 30 кун бор. Қадр кечаси рамазон ойининг 27-туни эканини кўпчилик эътироф этади. Шуниси ҳайратланарлики, мазкур сурада қадр кечасини кўрсатувчи “у” 27-сўздир. Ар-Раҳмон сурасининг 31-оятидан бошлаб дўзах ҳамда гуноҳкорлар тасвирланади. Мазкур сурада: “Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқарасизлар?!” деган жумла бир неча бор такрорланган. Дўзах борасида сўз кетганда мазкур сўроқ 7 марта такрорланган. Бу суранинг 46-оятидан бошлаб жаннат васфи келади. Мазкур сўроқ 8 марта такрорланган. Маълумки, дўзахнинг дарвозалари 7 та, жаннатники 8 тадир. “Бахтсизлик” (аш-шидда), ундан ҳосил бўлган сўзлар Қуръонда 102 марта тилга олинган. “Сабр”, унинг ҳосилалари ҳам 102 марта такрорланган. Демак, бошга қанча қийинчилик тушса, шунча сабр қилиш керак. “Жазо”, ундан келиб чиқадиган сўзлар 117 марта, “мағфират” сўзи, унинг ҳосилалари роппа-роса икки баравар кўп – 234 марта такрорланган. “Қуръон” сўзи 80 марта келган. Қуръоннинг тушиши маъносидаги “ваҳий” сўзи ҳам 80 марта такрорланган. Қуръони Каримда “расул” (элчи), ундан ҳосил бўлган сўзлар 368 марта, “набий” сўзи 75 марта, “башир” (хушхабар берувчи) 18 марта, “назир” (огоҳлантирувчи) эса 57 марта такрорланган. Ҳаммаси – 518. Энди имонлиларга хушхубар келтирувчи, хавфдан огоҳлантирувчи пайғамбарлар исмлари неча бор зикр этилганини санаб чиқайлик: Мусо – 136 марта, Иброҳим – 69, Нуҳ – 43, Юсуф – 27, Лут – 27, Исо – 25, Одам – 25, Ҳорун – 20, Исҳоқ – 17, Сулаймон – 17, Ёқуб – 16, Довуд – 16, Исмоил – 12, Шуайб – 11, Солиҳ – 9, Ҳуд – 7, Закариё – 7, Яҳё – 5, Муҳаммад (Аҳмад) – 5, Айюб – 4, Юнус – 4, Ал-Ясаъ – 2, Илёс – 2, Идрис – 2, Зулкифл – 2, Илёсин – 1 марта. Ҳаммаси 518 ни ташкил этади! Мўъжизани қаранг, Қуръони Каримда “шаҳр” (ой) сўзи 12 марта, “явм” (кун) сўзи 365 марта, “айём” (кунлар) ҳамда “явман” (икки кун) сўзлари 30 марта, яъни, бир ойнинг кунлари сонича зикр этилган. Бундай мутаносиблик тасодифий бўлиши мумкинми ?! Зиёвуддин РАҲИМ, «Қуръон – қалблар шифоси» китобидан Манба 1 827

Ўзбекистонлик имомлар ал-Азҳар университетида касб-маҳоратини оширади

Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидига юртимизда меҳмон бўлиб турган Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ташриф буюрди ва жума намозини адо этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди. Шайх Аҳмад ат-Тоййиб ҳазратлари юртимиз ҳақида ўз фикр ва таассуротларини билдириб, жумладан шундай деди: – Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва боракатуҳ! Мен камина ва Азҳари шарифнинг муҳтарам уламоларидан ташкил топган делегациямиз номидан Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирамиз. Шундай неъматни насиб этгани учун Аллоҳ таолога ҳамду-санолар айтамиз. Биз Ўзбекистонни зиёрат қилар эканмиз, бутун дунёни ўз илм нури билан нурафшон этган, Аллоҳнинг каломини бизларга етказиб келган улуғ алломалар юртини зиёрат қилаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Биз айни дамда ҳозир бўлиб турган ушбу муборак масжид, Абу Бакр Қаффол Шоший номлари билан аталар экан, бу зот ўзининг фиқҳ илмига қўшган улуғ ҳиссалари билан, ислом оламида ном қозонган бўлиб, бутун дунёдаги мадраса ва исломий таълим даргоҳларида асарлари таълим бериб келинади. Биз Ал-Азҳар университетида Имом Мотурудий, Имом Насафий, Имом Самарқандий асарларидан таълим берамиз. Шунингдек, Беруний, Ибн Сино каби алломаларнинг китобларини ҳам тадқиқ этамиз. Мен ўзим ҳам Ибн Сино фалсафаси бўйича мутахассисман. Ал-Азҳар университетида Ўзбекистондан жуда кўп ёшлар илм олишган. Айни дамда 150 дан зиёд ўзбекистонлик талабалар таълим олишмоқда. Мен бу ерда “Азҳару шарифда ўқиганмиз” деган инсонларни кўриб, ўзимни жуда ҳам бахтиёр ҳис қилябман. Мен билан бирга ал-Азҳар университети ректори, доктор Муҳаммад Ҳусайн жаноблари ҳам ташриф буюрган. Сафаримиз давомида Ўзбекистондаги таълим муассасалари ва ал-Азҳар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва келажакда ҳамкорликда улкан ишларни амалга ошириш мақсадида шартнома ва меморандумлар имзолашга эришдик. Келишувлар натижаси ўлароқ яқин вақт ичида ўзбекистонлик имомларни ал-Азҳару шариф қошида очилган имомлар малакасини ошириш курсларида малака ошириб, бугунги замонавий муаммо ва масалаларга ҳам ечим топа оладиган мутахассис бўлиб қайтишларига ишонаман. Мен сизларнинг очиқ чеҳрангиз ва меҳмондўстлигингиз учун миннатдорлик билдираман. Шайх ҳазратларининг диёримизга ташрифлари давом этмоқда. 739

Мавзуъ ҳадис ҳақида тушунча

Мавзуъ арабча (الموضوع) шаклида бўлиб, луғатда – қўйилган, тўқилган, даражаси паст бўлган  маъноларини англатади. Истилоҳда эса, тўқилган  ёлғон бўлиб, сунъий равишда келтирилган ва Пайғамбар  саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган хабардир. Бундай нарсанинг “мавзуъ” деб номланишининг сабаби шуки, ким шу ишни қилса, мартабаси албатта пасаяди[1]. Мавзуъ ҳадис тўқиш тобеъинлар давридан бошланган. Бу даврда илк сиёсий ихтилофлар вужудга келиши баъзи мавзуъ ҳадисларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Лекин, ўша вақтда адолатпеша саҳобаларнинг ҳаётликлари бу ҳаракатларнинг кенг тус олишига тўсқинлик қилган. Тобеъинлардан кейинги даврда Ислом динининг турли халқлар орасида кенг тарқалиши, сиёсий ихтилофларнинг кенг тус олиши, ҳақиқий диний илмлардан узоқлашиш натижасида турли соҳаларга оид мавзуъ ҳадислар кўпайиб кетди[2]. Бундан кўриниб турибдики, саҳобаи киромлар ҳадисга нисбатан жуда жиддий муносабатда бўлганлар. Аммо саҳобалардан кейинги даврларда пайғамбаримиз ҳадисларига бўлган муносабатлар турлича бўлди. Мусулмонлар орасида ҳадисларни ёдлаш, уни англаб етиш, асл матнлари ва иснодларидан воқиф бўлувчилар камайди. Шу пайт ҳадислар шаънини топтагувчилар ҳам вужудга кела бошлади. Буларнинг натижаси ўлароқ, турли ботил оқим ва мазҳаблар, нотўғри ақидаларнинг вужудга келганини кўришимиз мумкин. Шундан сўнг уламолар соф шариъатни, суннатни юзага чиқарадиган, ҳадисларни нуқсон ва зиёдаликдан сақлайдиган буюк ишга бел боғладилар. Натижада, саҳиҳ ҳадислардан ёлғони, тўқималари ажратила бошланди. Саҳиҳ ҳадислар ичидан мавзуъсини ажратиб олиш осон иш эмас, албатта. Абдуллоҳ ибн Муборак разиёллоҳу анҳуга: Мавзуъ ҳадисларни ким ажратиб беради дейилганда у зот: “Ўз ҳаётини ҳадис илмига бағишлаган моҳир олимларгина”, деб жавоб берганлар[3]. Бундан кўринадики, будай ишга фақат ҳадис илмида етук бўлган зотларгина қўл урганлар. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда шундай дейдилар: Айримлар китобларида келтираётганидек, “طلب العلم من المهد إلي اللحد ” ёки “اطلبوا العلم من المهد إلي اللحد” кўринишидаги бу гап набавий ҳадис эмас, балки инсонларнинг илм олиш ҳақидаги айтган сўзларидир. Айримлар бундай  сўзларни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат беришмоқда. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган, бажармаган, иқрор бўлмаган ҳеч бир сўз ёки феълни у зотга нисбат бериш мумкин эмас. Мазкур сўзларнинг маъноси тўғри, ундаётган феъли мақсадга мувофиқ бўлсада, уни у зотга нисбат бериш имконини бермайди. Ҳофиз Абул Ҳажжож Ҳалабий шундай дейди: Ер юзида инсон зоти борки, гарчи маъноси тўғри бўлсада Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам номидан ҳатто  бир ҳарфни ҳам ёлғон тўқишга ҳаққи йўқ. Чунки, ҳар бир ҳақ сўз Росулуллоҳ айтган бўлавермайди. Аммо, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳар бир сўз ҳақдир[4]. Мавзуъ ҳадиснинг “Мавзуъ” сўзи ортидан “ҳадис” сўзини ҳам қўшиб, “Мавзуъ ҳадис”, деб айтиш ҳақида уламолардан турли фикрлар келган. Жумладан, Ҳофиз Ибн Ҳажар мавзуъ ҳадис ҳақида шундай дейди: “Мавзуъга “ҳадис”ни қўшиб аташни маъқулламайман, чунки у ҳадиси набавийдан эмас, баъзи олимларнинг мавзуъни заиф ҳадисларнинг ёмонроғи дейишлари, уни ҳадислар қаторида  ҳисоблашни ифодаламайди”. Доктор Моҳир Мансур Абдураззоқ шундай дейди: Ҳақиқатдан ҳам, мавзуъни “ҳадис” деб аташ тўғри эмас, аммо кўпчилик уламоларнинг уни “ҳадис” деб номлашларига қуйидаги уч сабабни келтирадилар: Ҳадис дейишлик билан унинг луғавий маъноси назарда тутилади. Мавзуъ ҳадис тўқувчиларнинг наздидаги эътибор билан шундай дейилади. Мавзуъни таниб, ажратишда ҳадисга, унинг усулларига[5] мурожат қилинганлиги сабаби шундай дейилади[6]. Маълумки, мавзуъ заиф ҳадис бўлиши учун Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтган ҳадис бўлиши керак. Бироқ, унда ривоят қилувчилар ичида камчиликлар юз берган бўлади. Шунинг учун, заиф ҳадис банданинг фикридан устун туради. Аммо, мавзуъ ҳадис эса ровийлар силсиласи ичидаги кишилардан бўлмаган мутлақо бошқа...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг шу йил 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириш йўлида тарихий қадам бўлганини қайд этди. Бугунги кунда муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб этиш, унинг инсонпарварлик моҳиятини сақлаш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Мисрда катта ишлар қилинаётгани учрашувда баён этилди. Хусусан, «Жаҳолатга қарши маърифат» билан курашиш тамойили асосида исломнинг эзгу ғояларини замондошларимизга, биринчи навбатда ёшларга етказиш мақсадида Тошкентда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари Ал-Азҳар университети билан имзоланган ҳамкорлик меморандумлари диний уламолар, олимлар, малакали профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар алмашувини йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Ал-Азҳар ўз таркибида ислом тадқиқотлари академияси, университет, маъҳадлар, жоме масжиди, бир қанча илмий марказларни бирлаштирган йирик расмий диний мажмуа ҳисобланади. Миср Бош имоми давлатимиз Раҳбарига самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор этар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг самимий саломлари 
ва эзгу тилакларини етказди. Аҳмад Таййиб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни юқори баҳолади. Ўзбекистонда ислом динининг асл моҳиятини ўрганиш ва тарғиб қилиш, диний-маънавий меросни кенг тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган сиёсатни, БМТда илгари сурган қатор ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди. У ислом дини равнақига катта ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Маҳмуд Замахшарий сингари буюк уламоларимизнинг бебаҳо илмий меросини биргаликда ўрганиш муҳим эканлигини қайд этди. Шайх Аҳмад Таййиб Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг биринчи фахрий профессори унвони берилгани ўзи учун катта шараф ва эҳтиром экани ҳамда масъулият бағишлашини билдирди. А. Таййиб Халқаро ислом академияси таркибида Ал-Азҳар университети кафедрасини ташкил этиш, мисрлик таниқли олимларнинг юртимизда дарс бериши, Ал-Азҳар магистратурасида талаба ва ёш олимларимизнинг имтиёзли таҳсил олиши, икки давлат уламоларининг қўшма Фатво ҳайъатини тузиш ҳамда биргаликда илмий анжуманларни ва қўшима тадбирларни ўтказиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади. Юқори мартабали диний арбоб Ўзбекистон билан муносабатларни нафақат таълим ва гуманитар соҳаларда, балки барча жабҳаларда изчил ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш йўлида Миср томонининг саъй-ҳаракатлари қатъийлигига ишонч билдирди. 858

Қадар ва амал

Ҳар бир ақли расо ва балоғатга етган мусулмон учун Аллоҳ таолонинг барча мавжудотларга азалдан тақдир тайин қилганига иймон келтириш фарздир. Шу ўринда бир нечта саволлар пайдо бўлади: – Модомики қиладиган аммаларимиз аввалдан белгилаб қўйилган экан, унда амаллар нима учун? – Инсонлар аввалдан белгилаб қўйилган амалларни қилаётган бўлсалар, қилаётган ишларини хоҳласа-хоҳламаса мажбуран амалга оширадиларми? – Унда ёмон амалларни қиладиганлар тақдирларида белгилаб қўйилган ишларни қилганлари учун охиратда жазоланишлари адолатсизлик эмасми? Бу саволларга қадария ва мўътазилия фирқалари: “Инсон қиладиган амалини ўзи пайдо қилади, Аллоҳ бунга аралашмайди”, дейишган. Аҳли сунна уламолари бу қарашга раддия қилиб: “Бу мутлақо нотўғри қарашдир! Чунки бундай дейишда банданинг хоҳиши Аллоҳнинг иродасидан ғолиб бўлади, деган маъно чиқиб қолади. Шунинг учун инсонни ҳам унинг амалини ҳам Аллоҳ яратади деб эътиқод қилиш лозим”, деганлар. Жабрия фирқаси эса: “Инсон денгизга ташланган чўпдек гап, у бирор ишни ҳам ўз хоҳишига кўра қилмайди, балки Аллоҳ таоло белгилаб қўйгани учун мажбуран амалга оширади”, дейишган. Аҳли сунна уламолари бу қарашга раддия қилиб: “Бу мутлақо нотўғри қарашдир! Агар бундай дейиладиган бўлса,Аллоҳ таолонинг адолат сифатини рад этиш ва Уни жабр қилувчи сифати билан сифатлаш маъноси чиқиб қолади.  Чунки, бирор ишни қилишга мажбур қилиб, сўнг ўша иш учун сўроқ қилиш жабр қилиш ва адолатсизлик ҳисобланади. Аллоҳ таоло эса адолатли Зотдир”, деганлар. Шу ўринда унда бу масалани қандай тушунамиз деган табий савол пайдо бўлади. Бу саволга уламолар қуйидагича жавоб берганлар: “Банда бирор амални амалга ошириши учун унга ички ва ташқи омиллар таъсир қилади, бу омилларни Аллоҳ таоло банданинг хоҳишига кўра яратади. Банда ана шу хоҳишга масъул бўлади”. Бандага ихтиёр берилгани ҳақида кўплаб ояти карималарда хабар берилган: وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَن شَاءَ فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاءَ فَلْيَكْفُرْ Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфркелтирсин», дегин” (Каҳф сураси, 29- оят). Бошқа бир оятда шундай хабар берилган: قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمُ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَنِ اهْتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ ۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا ۖ وَمَا أَنَا عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ “Сен: «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топади. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топади. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт” (Юнус сураси, 108 – оят). Хулоса шуки, бандага Аллоҳ таоло амал қилиши учунтанлаш ихтиёрини берган. У ана шу ихтиёрини шариатда яхши саналган ишларга боғласа, савоб олади, агар қайтарилган ишларга боғласа, ман қилинган ишни ихтиёр қилгани учун масъул бўлиб қолади. Шунга кўра ким шариат белгилаган йўлдан юрса савобга эришади,нафси хоҳлаган йўлдан юрса шариат кўрсатмасига бўйинсунмагани учун жазога жазога гирифтор бўлади. Яъни банда унга берилган жузъий ихтиёрига кўра қилган амалларига масъул бўлади. Аллоҳ таоло бизларни ҳақ йўлда қоим қилиб, солиҳ амалларни қилишда бардавом қилсин! Тошкент Ислом институти талабаси Нигматова Моҳира 821
1 1 377 1 378 1 379 1 380 1 381 1 549