Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, "йиртқич" нашрларда чоп этилган мақолаларнинг 60% дан ортиғига чоп этилганидан сўнг беш йил давомида ҳам ҳеч қандай ҳавола берилмайди. Бу дегани бозорга сотгани бирор нарса олиб чиқасиз, лекин уни беш йил давомида бирорта одам келиб "Бу қанча туради?" деб ҳам сўрамайди.
2 сентябрь куни Париж шаҳрида 2015 йилнинг 7 январида “Шарли Эбдо” журнали таҳририятига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда айбланаётган 14 киши устидан суд иши бошланди. Шу муносабат билан мазкур журнал таҳририяти Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга оид карикатурани қайтадан босиб чиқарди.