Мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири, тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов тажвид дарсларини онлайн ўтиб беради.
“Жиҳод” сўзи луғатда инсон томонидан жамики имкониятни ишга солиб ҳаракат қилиш маъносини англатади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, мусулмон одам жиҳод қилмоқчи бўлса, ўзининг барча куч-қувват, ақл-заковати ва моддий имкониятларини Аллоҳ йўлида, Унинг дини учун сарфлаши керак бўлади.