Инсонлар сенда мавжуд бўлмаган сифатлар билан сени мақташаётган бўлса, уларнинг бу мақтовлари сенга фойда бермайди. Шунингдек, улар ёмон сифатлар билан сени ноҳақ айблашаётган бўлсалар ҳам уларнинг бу туҳматлари сенга зарар беролмайди. Инсон қачон яхшилик сари бир поғона одимласа, унга нисбатан адоватли кишиларнинг пайдо бўлиши табиий... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.
Яхши сўз садақа экани бежизга эмас. Чунки яхши сўзлар улкан имкониятлар эшигини очади, руҳиятга шифо бўлади, қалбларга малҳам бўлади. Бир замонлар Исхоқ ибн Раҳовайх илм мажлисида талабаларига: "Сизлардан ким яхшилаб ғайрат қилса, саҳиҳ ҳадисларни албатта жамлайди," деган эди. Айнан шу сўзлар Бухорийга қаттиқ таъсир қилиб, ислом оламида ишончлилиги жиҳатидан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда турувчи мўътабар манба "Сахийхул Бухорий"ни ёзди... - Адҳам Шарқовийнинг "Қуръондан мактублар" китобидан таржима ва шарҳ.