islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Онлайн

Tag

Онлайн қабул-2021:​ кириш имтиҳонлари

Тошкент ислом институтида 2021–2022 ўқув йили учун қуйидаги фанлардан кириш имтиҳонлари ўтказилади: ❗️Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл; ❗️Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл; ❗️ Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл. 785

Онлайн қабул-2021: савол-жавоблар + видео

🔹Тошкент ислом институтига кимлар ҳужжат топшира олади? Тошкент ислом институтига, фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган абитуриентлар ҳужжат топширишлари мумкин. 🔹Мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларни битирганлар Тошкент ислом институтига топшира оладими? -Топшира олмайди, сабаби фақат мадрасани битирганлар қабул қилинади. 🔹Бу йилги қабул қачон бошланди, қачонгача давом этади? -2021 йил 20 июнда бошланиб, 20 июлгача давом этади. 🔹Бу йилги қабулга ҳужжатлар онлайн топшириладими? – Ҳа, http://qabul.muslim.uz портали орқали онлайн қабул қилинади. 🔹Онлайн аризанинг қабул қилингани ёки рад этилганини қандай билиш мумкин? – qabul.muslim.uz сайтининг “Ариза ҳолатини текшириш” қисмига паспорт серия ва туғилган кун санасини киритиш орқали абитуриентлар аризанинг қабул қилингани ёки рад этилганини билишлари мумкин. Агар ариза рад этилган бўлса, рад этилиш сабаблари изоҳда ёзиб қўйилади. Камчиликларни тўғирлаб маълумотларни таҳрирлаш мумкин. 🔹Қайси ҳолатларда ариза ва ҳужжатлар рад этилади? – Маълумотларни нотўғри ва хато киритиш ёки тўлиқ киритмаслик, электрон ҳужжатларнинг бири йўқлиги ёки хиралиги, селфи фотосурат каби камчилиги бор аризалар рад этилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат – дипломи йўқ абитуриентлар аризаси рад этилади. 🔹Қабул ҳайъати иш вақти? –  Қабул ҳайъати телефон рақами: 71 227 23 47 Қабул ҳайъати душунбадан шанбагача, соат 09:00 – 17:00 оралиғида ишлайди. Якшанба дам олиш куни. Қабулнинг охирги санаси 20 июль куни соат 18:00 да ҳужжатлар қабул қилиш тўхтатилади. 🔹Абитуриентлар қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни тақдим этади? – паспорт (электрон шаклда); –  ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат – диплом (электрон шаклда); – 3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); Танлов иштирокчилари учун: – “Ягона олимпиада” танловида 2- ва 3-ўринни эгаллаганини тасдиқловчи диплом (электрон шаклда). 🔹Тошкент ислом институтига кириш учун қайси фанлардан имтиҳон топширилади? – Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл; – Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл; – Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл. 🔹Бу йилги кириш имтиҳонлари қандай ўтказилади? -Имтиҳоннинг қандай ўтказилиши карантиннинг бекор бўлиши, юмшаши ёки қаттиқлашишига боғлиқ. Қарор қабул қилингач аниқ маълумот эълон қилинади. 🔹Тошкент ислом институтида ўтган йили қабул квотаси нечтани такшил қилди? -50 та ўғил болалар, 10 та аёл-қизлар ўқишга қабул қилинди. 🔹Мен олий таълим муассасаларининг бирида таълим оламан. Ўқишимни Тошкент ислом институтига кўчирсам бўладими? -Кўчира олмайсиз. Бу олий диний таълим ҳисобланади. 🔹Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига иккинчи мутахассисликка кира оламанми? -Йўқ, кира олмайсиз. Тошкент ислом институтида иккинчи мутахассислик бўйича қабул мавжуд эмас. 🔹Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига модуль таълимига кира оламанми? -Сиртқи бўлимга ўқишга кира олмайсиз, чунки Тошкент ислом институти модуль таълимига ўқишга кириш учун мадрасани битирган бўлишингиз керак ва 5 йил масжидларда имом-хатиб вазифасида ишлаган бўлишингиз керак. 🔹Чет эл фуқаролари Тошкент ислом институтига кира оладими? -Йўқ, чет эллик фуқаролар қабул қилинмайди. 🔹Бир вақтнинг ўзида бир нечта диний ўқишга ҳужжат топширсам бўладими? -Бир вақтнинг ўзида бир нечта диний таълим муассасаларига ҳужжат топшира олмайсиз. 🔹Тошкент ислом институтига неча ёшгача бўлган фуқаролар ҳужжат топшира олади? -18 ёшдан бошлаб ва ундан...

Онлайн қабул-2021: топшириладиган ҳужжатлар рўйхати

2021-2022 ўқув йили учун Тошкент ислом институтига абитуриентларнинг ҳужжатлари 20 июндан 20 июлгача онлайн шаклда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади. Абитуриентлар qabul.muslim.uz сайтига кириб, ариза тўлдирган ҳолда қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шаклини бириктириб юборадилар: ❗️паспорт (электрон шаклда); ❗️ ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат – диплом (электрон шаклда); ❗️3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); Танлов иштирокчилари учун: ❗️ “Ягона олимпиада” танловида 2- ва 3-ўринни эгаллаганини тасдиқловчи диплом (электрон шаклда). 1 731
1 5 6 7