Aввал хабар қилганимиздек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов раҳбарлигида бир гуруҳ олимларимиз Миср Aраб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида янгиланишлар нафаси кириб бормаган бирорта соҳа ва тармоқ, шаҳар ва туман, қишлоқ ва овул қолмади. Бугунги кунда давлатимиз инсон учун, халқ учун баралла очилди. Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг барчаси халқимиз қадр-қимматини янада юксалтиришга, одамларни рози қилиш, ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилганини бугун ўз ҳаётимизда ҳис этяпмиз.
Мамлакатимизда барча йўналишлар қатори диний-маърифий соҳада, хусусан, дин ва эътиқод эркинлиги жабҳасида, жаҳолатга қарши маърифат билан кураш борасида жуда катта ва салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.- Содиқ ТОШБОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари Савол. Муҳтарам Президент, аввало, газетамиз учун интервью беришга розилик билдирганингиз учун Сизга миннатдорлик изҳор этамиз. Маълумки, кейинги беш йил давомида мамлакатимизда кенг миқёсдаги демократик ўзгаришлар амалга оширилмоқда. “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланмоқда. Сиз давлат бошлиғи, ана шу ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ташаббускори ва уларнинг марказида турган ислоҳотчи раҳбар сифатида бу янгиланишларнинг мазмун-моҳиятини биринчи навбатда нималарда кўрасиз?
Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” мажмуаси тасарруфидаги таълим муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) йўлланмаси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган...- Дин ишлари бўйича қўмита