Тошкент ислом институти талабалари ўртасида буюк жадид олим Маҳмудхўжа Беҳбудий шахсияти ва ижоди ҳақида эссе ёзиш мусобақаси ташкил этилди. Тадбир ёшларни миллий маънавият, илм-фан ва маданиятга қизиқтириш, Беҳбудий меросини чуқур ўрганишга рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўчмас из қолдирган жамоат арбоби, адиб, драматург, ношир, журналист, ҳақиқий маънодаги халқ отаси, миллат жонкуяри, миллатнинг маънавий тараққиёти учун қандай йўл бўлса ҳаммасини босиб ўтган инсон. - Тошкент ислом институти талабаси Гулнора ТОЖИБОЕВА