islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мастер-класс

Tag

Модул таълим тизими талабаларига ислом иқтисодиёти бўйича мастер-класс

Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, “AAOIFI” – “Шариат меъёрлари” бўйича сертификатга эга Алижон Равшанов модул таълим тизимида таҳсил олаётган талабалар учун “Ислом иқтисодиётида Мушорака, Музораба ва Муробаҳа савдосида қўлланиладиган фиқҳий усуллар ва қоидалар” мавзусида мастер-класс ўтказди. Дарс жараёнида мазкур молиявий инструментларнинг фиқҳий асослари ва амалиётдаги қўлланилиши ёритилди. Таъкидланишича, ислом иқтисодиёти адолат, ҳалоллик ва ризқни тўғри тақсимлаш тамойилларига асосланади. Мушорака – шериклик асосидаги ҳамкорлик Музораба – инвестор ва тадбиркор ҳамкорлиги Муробаҳа – нархини ошириб сотиш Бу усуллар фақат иқтисодий фойдани кўзламай, балки жамиятда ишонч, барқарорлик ва баракани таъминлашга хизмат қилади. Мастер-класс давомида талабаларга ҳалол ризқ топиш ва адолатли иқтисодий муносабатларни шакллантиришда ушбу инструментларнинг аҳамияти тушунтирилди. Тадбирда “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Ю.Абдураҳимов, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Эрназаров, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Эгамов, ўқитувчи А.Исмоилов ва кабинет мудири М.Мавлянкулов ҳам иштирок этдилар. ТИИ Матбуот хизмати 86

Илмий тадқиқот ишларида манбалар билан ишлаш бўйича мастер-класс ўтказилди

Олий маъхаднинг бир нечта ўқитувчилари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюриб, кутубхонанинг илмий тадқиқот олиб бориш билан боғлиқ бўлимлари билан танишдилар.