islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исо алайҳиссалом ҳақида ҳадис китобларида келган ривоятлар 

Исо алайҳиссаломнинг нузули ҳақидаги ривоятларни эътиборга олмайдиган бўлсак, унинг ҳаёти, шахсияти ва рисолати ҳақидаги ривоятларни ҳадис манбаларида кўриш мумкин эмас. Ҳар қандай тарзда Исо алайҳиссалом билан боғлиқ деб ҳисоблаш мумкин бўлган ривоятларнинг деярли барчаси бир-биридан мустақил бўлган жуда хилма-хил номларда жой олади. Бошқача қилиб айтганда, “Муснад” типидаги асарда миш-мишни қайд этувчи асар ҳолатига кўра, улар саҳобий ровийларнинг ривоятлари сирасига киради ва “Мусаннаф” типидаги асарда улар бирон-бир мавзунинг ичига киритилган. Биз ўрганиб чиқадиганимиз биринчи уч аср ичида марфу ривоятлар бўлса-да, нузулидан ташқари ривоятларнинг умумий ҳолатини алал-абвоб (мавзуларига кўра), алар-рижал (шахсларга кўра) ва тўплам турли ҳадис манбаларида умумлаштириш мумкин.

Ҳадис китобларида Исо алайҳиссаломнинг исм ва сифатлари бир ўринда тартибли ҳолда зикр қилинмаган. Турли муносабатлар билан зикр қилинган ривоятларда бир-биридан мустақил ҳолда Исо алайҳиссаломнинг исм ва сифатлари келтирилганини кўрамиз.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ривоят қилинган ҳадисида Ҳабашистон қироли Нажоший у ерга ҳижрат қилиб борган мусулмонлар ва уларни олиб кетишга борга мушриклар орасида бўлиб ўтган суҳбат ўрин олган ривоятнинг Исо алайҳиссалом билан боғлиқ қисми Амр ибн Осснинг мусулмонларни Нажошийга шикоят қилиши билан бошланади. Шундан кейин Нажоший мусулмонлардан Исо алайҳиссалом  у кишининг оналари Марям онамиз ҳақида сўрайди. Улар Исо алайҳиссалом Аллоҳ таоло унга биронта эркак зотининг қўли тегмаган покдоманд Марямга илқо қилган руҳи ва калимасидир, деган маънода жавоб берадилар. Шундан кейин Нажоший ушбу ақида билан ўзларининг ақидаси ўртасида заррача фарқ йўқлигини айтади ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни башорати берилган пайғамбар эканини айтади. Бу ривоят Таёлисий ва Саъид ибн Мансур тарафидан ҳам зикр қилинган бўлиб, унинг тўлиқ матни Аҳмад ибн Ҳанбал тарафидан нақл қилинган.[1]

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кеча(тушда) ўзимни Каъба олдида кўрдим. Бир буғдойранг кишини кўрдим. Сен кўрган буғдойранг одамларнинг энг гўзали. Сочи қулоғининг юмшоқ еригача тушган. Сен кўрган сочларнинг энг гўзали. Яхшилаб тараб олибди. Қарасам у(соч)дан сув оқиб турибди. У икки кишига ёки икки кшининг елкаларига суяниб олиб Байтни авоф қилмоқда. Бу ким, дедим. Бу Масиҳ ибн Марям, дейилди. Сўнгра мен бошқа бир кишига дуч келдим. Сочи жингалак. Ўнг кўзи ғилай. Худди бўртиб турган узум донасига ўхшайди. Бу ким, деб сўрадим. Масиҳи Дажжол, дейилди», дедилар.[2]

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга исро қилдирилган кечаси Мусо ибн Имрон алайҳиссалом олдидан ўтдим; буғдойранг, новача, жингалаксоч одам эканлар. Худди Шануъанинг кишиларига ўхшайди. Исо ибн Марямни кўрдим. Ўртача, қизғиш оқ, сочлари юмшоқ экан», дедилар.[3]

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир янги туғилган болани, албатта, шайтон чимдилайди. Ана шунда у шайтоннинг чимдилашидан қичқиради. Фақатгина Ибн Марям ва унинг онаси бундан мустасно», дедилар.

Абу Ҳурайра: «Агар истасингиз, «Албатта, мен уни ва унинг зурриётини Сен шайтони ражимдан паноҳ қилишингни сўрайман»ни ўқинглар», деди.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен одамлар ичида бу дунёда ҳам, охиратда ҳам Исо ибн Марямга энг ҳақлисиман», дедилар.

«Қандоқ қилиб? Эй Аллоҳнинг Расули?» дедилар.

«Анбиёлар кундошлардан бўлган оға-инилардир. Оналари турлича. Динлари бир. Бизнинг орамизда набий йўқ», дедилар У зот.
Башқа бир ривоятда: «Мен одамлар ичида Исо ибн Марямга энг ҳақлисиман. Анбиёлар кудошларнинг авлодларидир. Мен билан унинг орамизда набий йўқ», дейилган.[4]

«Исо алайҳиссалом бир кишини ўғрилик қилаётганини кўрди ва унга: «Ўғирладинг», деди. У: «Йўқ! Ундан ўзга илоҳ йўқ зот ила қасам!», деди. Шунда Исо: «Аллоҳга иймон келтирдим ва ўзимни ёлғончи қилдим», деди.[5]

Исо қиёмат соати белгисидир: Ислом айидаси бўйича қиёмат яқин қолганда Исо алайҳиссалом ер юзига қайта тушадилар. Бунга «Зухруф» сурасидаги ушбу оят ва бир қанча ҳадиси шарифлар далилдир:
«Албатта, у(Исо) қиёмат соати илми-белгисидир. Бас, сиз у (соат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир».

Ушбу ояти карима Исо алайҳиссаломнинг қиёмат куни яқинлашганда тушишларига далилдир.

«Албатта, у(Исо) қиёмат соати илми-белгисидир».
Яъни, вақти келиб Исо қиёмат кунининг белгиси бўлади. Унинг қайта тушишидан қиёмат жуда ҳам яқин қолгани билиб олинади. Бу ояти кариманинг маъносини Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламдан келган кўплаб ҳадиси шарифлар тасдиқлаган.

Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Имом Абу Довудлар ҳазрати Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:

«Жоним қўлида бўлган зот билан қасамки, ичингизга Ибн Марям одил ҳакам бўлиб тушиши яқиндир. Бас, у хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни жорий қилади, молу дунёни тошириб юборганидан уни биров олмай қўяди. Ҳаттоки, бир сажда бутун дунёдан ва ундаги нарсалардан яхши бўлиб қолади».

Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:
«Менинг умматимдан бир тоифа то қиёмат кунигача ҳақ учун устун бўлиб жанг қиладилар. Бас, Исо ибн Марям тушади. Уларнинг амири унга:

«Кел, бизга намозга ўт», дейди. У:

«Йўқ. Сизлар баъзингиз баъзингизга амирсиз. Бу Аллоҳнинг ушбу умматга кўрсатган ҳурматидир», дейди».

Исо алайҳиссаломнинг қайтиб тушишлари ғайбий эътиқод масалалари доирасига киради. Бунга ушбу оятда ишора бор, шунингдек, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам унинг баёни келган. Шу икки масдардан бошқа ҳужжатга эътиқод қилиб бўлмайди.
«Бас, сиз у (соат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг…» Албатта, у бўлади. «…ва менга эргашинг». Бу гап Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан айтилаётган гапдир. «Мана шу тўғри йўлдир». Яъни, қиёмат куни ҳақида ҳеч шубҳаланмасдан Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга  ргашиш энг тўғри йўлдир. Бундан бошқа тўғри йўл йўқ.

ТИИ Махсус сиртқи бўлим

3-курс талабаси Шокиров Ҳикматиллоҳ

[1] ayâlisî, Müsned, s. 46; Said b. Mansûr, Sünen, II, 227-228;Ahmed b. Hanbel, I, 461; Bezzâr, Müsned, V, 168. Ayrıca bkz.: Hâkim, Müstedrek, II, 679.

[2] Икки шайх ривоят қилган.

[3] Муслим ва Термизий Тафсирда ривоят қилган.

[4] Иккисини учовлари ривоят қилган.

[5] Муслим ривоят қилган.

230910cookie-checkИсо алайҳиссалом ҳақида ҳадис китобларида келган ривоятлар 
1 та фикр мавжуд
  1. Жўрабек

    Илтимос, тил қоидаларига амал қилиб, хатосиз ёзинглар!
    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: