islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Саҳобаларга эргашайлик!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан Ислом динини истеҳзо қилувчилардан бирининг мактубини ўқиган ёки ўқимаганлари ҳақида сўрашганда, шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ «Ўқимадим ва ўқимайман ҳам!» дедилар. Одамлар у кишига «Қандай қилиб ўқимайсиз, ахир бу борада гаплар кўпайиб кетди-ку!» дейишганда, шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ уларга Аллоҳ таолонинг мана бу оятини ўқиб берадилар:

وَقَدْ نَزَّلَ عَلَيْكُمْ فِي الْكِتَابِ أَنْ إِذَا سَمِعْتُمْ آيَاتِ اللَّهِ يُكْفَرُ بِهَا وَيُسْتَهْزَأُ بِهَا فَلَا تَقْعُدُوا مَعَهُمْ حَتَّىٰ يَخُوضُوا فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ ۚ إِنَّكُمْ إِذًا مِّثْلُهُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ جَامِعُ الْمُنَافِقِينَ وَالْكَافِرِينَ فِي جَهَنَّمَ جَمِيعًا

«Батаҳқиқ, сизларга Китобда: «Аллоҳнинг оятларини уларга куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган ҳолда эшитганингизда, бошқа гапга ўтмагунларича, улар билан ўтирманглар», – деб нозил қилди. Албатта, у ҳолда (агар ўтирсангиз,) сиз ҳам улар кабисиз. Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамловчидир» (Нисо сураси, 140-оят)

Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва саҳобаи киромларни ёмонлаб қасидалар айтишарди. Бизга ўша қасидалар етиб келмаган. Чунки мусулмонлар (саҳобаи киромлар) у қасидаларни бир-бирларига етказишмаган ва умуман эътибор беришмаган. Натижада қасидалар йўқолиб кетган. Биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва Исломга нисбатан айтиладиган масхараомуз сўзлар тарқалишига ҳисса қўшиб қўймаслик учун (саҳобаларга ўхшаб) ўшандай сўзларга эътибор қилмаслигимиз керак.

Аллоҳ таоло севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у кишининг аҳли байтларига, содиқ саҳобаларига чексиз салавот, салом, баракот ва дурудлар юборсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

273760cookie-checkСаҳобаларга эргашайлик!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: