islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Меросни замонавий ҳисоблаш дастурлари

Ҳозирги технология воситалари ривожланган кунда унинг қулайликлари ҳамма соҳага кириб борди. Шу қаторда Android қурилмалар учун бир қанча мерос ҳисоблаш дастурлари мавжуд. Бу дастурларни Play Market иловаси орқали топиш мумкин.

Дастур манзилларидан бир қанчасини келтириб ўтамиз:

1.https://play.google.com/store/apps/details?id=com.mwarith.microSolutions

2.https://play.google.com/store/apps/details?id=com.yadumi.mawareeth3

3.https://play.google.com/store/apps/details?id=com.arabiait.mawareth

4. https://play.google.com/store/apps/details?id=com.moussaoui91.alfaraid

 


Бу дастурлар бир-биридан катта фарқ қилмаган ҳолда қулайликларга эга. Ҳозир биз бу дастурларнинг 4-рақамда келтирилгани билан яқиндан танишиб чиқамиз.

Дастур ўрнатилгандан кейин “Янги масала” тугмаси босилади. Бу ойнадан мавжуд меросхўрларни белги билан белгиланади. Ушбу ойнадан + ва – белгилари орқали сони қўшилади ёки камайтирилади.

 

 

Мисолимизда мерос қолдирувчининг 1 ўғли 2 қизи ва 1 аёли бор.

Меросхўрлар белгиланиб бўлгач, “Ҳисоб” тугмаси босилади.

Сўнгра “маблағ” тугмаси орқали мерос қиймати киритилади.

 

 

Керакли миқдор киритилиб “киритиш” босилади.

 

 

Натижа қуйидагича чиқади:

Масалада 800 000 бирликда мерос қолган.

Меросхўрлар: 1 аёли, 1 ўғил, 2 қиз.

 

 

Экранни пастроққа юргазилса қуйидагича натижа қкўринади:

Тақсимотда аёлга саккиздан бир улуш 800 000 дан 100 000 тегади.

Қизларга эса ўғилникининг ярми яъни ўғилга 350 000 ва икки ўизга 175 000 дан мерос қолди.

 

 

Бу тақсимот юқорида айтилган шартлар бажарилгандан қолган меросга нисбатан бўлди. Яъни қарз ва васиятдан кейинги холат.

Бу қисқа маъдумот бўлиб тақсимотларни алохида чуқур ўрганиш лозим. Аллоҳ барчамизни Ўзини пок шариатига мос ҳаёт кечиришимизни насиб қилсин.

Тошкент ислом институти талабаси
Сулаймонов Шамсиддинхўжа

341860cookie-checkМеросни замонавий ҳисоблаш дастурлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: