Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уч ҳил одам бордирки, Аллоҳ таоло уларни хуш кўрмайди ва қилган дуоларини ижобат қилмайди: Ҳаробага айланган уйда ўтириб паноҳ тиловчи. Йўл ўртасига ўтириб саломатлик сўровчи. От-уловларини бўш қўйиб юбориб, сўнг Аллоҳдан уни сақлашни сўраган одамнинг.»
«Дуо ёмонликларни даф бўлишига ва мақсаднинг ҳосил бўлишига сабаб бўладиган энг қувватли нарсадир. Лекин, кўпинча дуонинг натижаси руёбга чиқмайди, бЎнга сабаб, дуонинг шартлари тўла адо қилинмаганидадир. Хусусан, қалбдаги ишончнинг заиф бўлиши, ҳаром ейиш, зулм қилиш, қалбни гуноҳлар қоплаб, нафрат ва нафсу ҳаво эгаллаб олган бўлиши кабилар дуони тўсувчи сабаблардир.»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳга дуо қилинглар ва дуонинг қабул бўлишига ишонинг! Билингларки, Аллоҳ ғофил қалбнинг дуосини қабул қилмайди ».
Салмон Форсийнинг ривоят қилган ҳадиси шарифида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам « Агар банда икки қўлини кўтариб яхшиликни Аллоҳдан сўраса, Аллоҳ таоло икки қўлини бўш қайтаришдан ҳаё қилади»,- дейдилар. «Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Саид разийаллоҳу анҳунинг ривоят қилган ҳадисида у зот: «Мусулмон одам гуноҳ ва қариндошларига ёмонлик қилмай туриб дуо қилса, Ўнга Аллоҳ таоло уч ҳислатдан бирини беради. Сўраган нарсасини тезда беради, ёки охиратга сақлаб қўяди, ёки ундан сўралган нарса миқдоридаги ёмонликни ундан қайтаради.»,- деганлар.»
Дуо уламолар наздида икки хил:
1. Дуои ибодат: Намоз, рўза, ҳажга ўхшаш.
2. Дуои масъала.
Арафа кунида қилинган дуо Қуръон тиловат қилишдан афзал, фарз намозларидан кейин ворид бўлган зикр ва дуо билан машғул бўлиш Қуръонни тиловат қилишдан авлодир.»
«Фуқаҳолар, муҳаддислар, жумҳур уламалар, салафу ҳалафларнинг барчаси дуо мустаҳабдир, дейишган.
Салмон Форсийнинг ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Қазои қадарни фақатгина дуо кайтаради, умрни фақат яхшилик узайтиради, дейдилар. (Имом Термизий ривояти)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда айтдилар: «Албатта, дуо бошга тушган ва тушмаган нарсаларга фойда беради. Дуони ўзингизга лозим тутинг. Эй Аллоҳнинг бандалари». (Имом Термизий ривояти)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим.» Тонгда ва кечда бу дуони уч мартадан айтиб юргувчи кишини Қиёмат кунида рози этишлик Аллоҳга ҳақ бўлади. (Имом Аҳмад ривояти)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда авфу-офият сўрайман. Аллоҳим, мен Сенидан дилимда, дунёимда, аҳлимда ва молимда авфу-офият тилайман. Аллоҳим! Авратимни беркитгин. Қўрқувимдан омонлик бергин-кетказгин. Аллоҳим! Мени олдимдан ҳам, ортимдан ҳам, ўнгимдан ҳам, чапимдан ҳам, тепамдан ҳам Ўзинг сақлагин! Қадамим остидан хиёнатга учрашдан Сенинг улуғлигинг билан паноҳ сўрайман», дедилар. (АбуДовуд ривояти)
Инсон озиқ-овқат танаввул қилганда, бирор янги кийим кийганда, сафарга отланганда, бировнинг уйига кирганда, бирор кимса билан учрашганда ва умуман ҳар қандай ҳолда дуога қўл очади. Аллоҳ таоло барчаларимизни дуоларимизни қабул қилсин!
Тошкент ислом инсититути талабаси
Давронова Зебинисо