Имом Сулайм ибн Айюб раҳимаҳуллоҳ Эроннинг Рай шаҳридаги болалиги ҳақида шундай ҳикоя қилади:
“Ўн ёшимда болаларга Қуръон ўргатаётган бир шайхнинг дарсига келиб қўшилдим.
Шайх менга: “Кел, менга бир нарсани ёддан айтиб бер”, деди.
“Фотиҳа” сурасини ўқишга ҳаракат қилдим, лекин ўқий олмадим.
У зот: “Онанг борми?”, деб сўрадилар.
Мен “Ҳа!” деб жавоб бердим.
– Ундан,сен учун дуо қилишини сўра, шояд Аллоҳ сенга Қуръон ўқишни ва илмни ато этса.
“Яхши”, деб уйга қайтгач, онамдан мен учун дуо қилишини сўрадим, онам мени дуо қилдилар.
Кейин катта бўлдим, Бағдодга бордим, у ерда араб тилини ва фиқҳни ўргандим.
Юртимга қайтгач, бир куни масжидда ҳамроҳим билан “Мухтасари Музаний” китобини ўқиб муҳокама қилаётган эдим.
Бирдан ўша шайх кириб келди, мени танимади. Салом берди ва бизнинг суҳбатимизни тинглай бошлади.
Айтаётган гапларимизни тушунмай: “Буларнинг барчасини қандай ўрганиш мумкин?!”, деб сўради.
Мен унга: “Онангиз бўлса, сиз учун дуо қилишини сўранг”, деб айтмоқчи бўлдим,
лекин хижолат бўлиб индамади.
Манба: “Сияр аълам ан-нубала” 17/646, Имом Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ
ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев