islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Марҳумларнинг хотирлаш инсонийлик белгисидир

 Ҳанафий мазҳабимизнинг забардаст имомларидан Абу Жаъфар ат-Таҳовий “Ақидатут-Таҳовия” китобида: яъни: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар:

وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ

  1. Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар. (Ояти каримада ислом умматининг аввали билан охирини боғлаб турувчи ип намоён бўлмоқда. Кейин келган мусулмон авлоди, ким бўлишидан қатъий назар, ўзидан аввал ўлиб кетганларни яхшилик билан эслаб, уларнинг ҳақига хайрли дуолар қиладилар. Ўлганларни сўкиш, уларни хўрлаш мусулмонларга муносиб иш эмас. Ислом умматининг ўлигию, тириги, аввалию охири бир хилда эъзозга лойиқдир)

Ушбу илоҳий таълим асрлар оша мусулмон оламида амалда жорий бўлиб келган. “Саҳиҳи Бухорий”га шарҳ ёзган ҳанафий аллома  Бадриддин Айний “Қабр ёнида муҳаддиснинг ваъз қилиши ва шогирдлари унинг атрофида ўтиришлари”,  деб аталган бобни шарҳлаб, шундай дейдилар: яъни: “Гўёки бу сўз билан Имом Бухорий тирик ёки  ўликка манфаат бўладиган бўлса, қабр ёнида жамоат  билан ўтириш макруҳ эмаслигига ишора қиладилар.

Тирикларга фойда бўлишига мисол, ичида ваъз-насиҳат қиладиган, ўлимни ва охиратдаги ҳолатларни эслатадиган киши бўлган бир жамоат қабр ёнига тўпланишидир. Ўликка фойда бўлишига мисол қабр олдида Қуръон тиловат қилиш ва зикр учун тўпланишдир, чунки маййит бу нарсалардан манфаат кўради. Абу Довуд Маъқал ибн Ясордан ривоят қилади: «У киши айтдилар: “Расулуллоҳ: “Ўликларингизга “Ясин”ни ўқинг”, дедилар». Бу ҳадисни Насоий ва Ибн Можа ҳам ривоят қилган.

Бу ҳадис ёнида ўқилган Қуръондан маййит манфаат кўришига далолат қилади ва “маййит Қуръон қироатидан манфаат кўрмайди” деганларга  қарши ҳужжат бўлади” (“Умдат ул-қори” китоби). Шу китобнинг бошқа ўрнида аллома Бадриддин  Айний Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки қабрга икки ҳўл новдани тиқиб, шу новдалар қуригунча уларнинг тасбеҳи сабабли қабр эгаларидан азоб енгиллашишига умид қилганлари ҳақидаги ҳадисни шарҳлаб,  шундай дейдилар: яъни: Хаттобий айтади: “Бу ҳадисда қабрлар ёнида Қуръони карим ўқишнинг мустаҳаблигига далил  бор. Чунки дарахтнинг тасбеҳи сабаб маййитдан азоб  енгиллашишига умид қилинса, Қуръони карим тиловатидан янада кўпроқ умид ва барака бўлади. Айтаманки (яъни, Бадриддин Айний), бу масалада олимлар ихтилоф қилганлар.

Абу Ҳанифа ва Аҳмад розияллоҳу анҳумо Қуръон қироатининг савоби маййитга етади, деганлар” (“Умдат ул-қори” китоби). Кейин бу сўзларига бир нечта ҳадиси шарифни далил қилиб келтирадилар. Жумладан, Абу Бакр ан-Нажжор “Сунан” китобида Али розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинган қабристонда ихлос сурасини ўқиш фазилати, Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинган қабристонда Ясин сурасини ўқиш ҳақида, Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ота-онасининг қабрини зиёрат қилганда Ясин сурасини ўқиш ҳақидаги ҳадисларни келтиради. Кейин эса Абу Ҳафс ибн Шоҳин Анас розияллоҳу анҳудан  ривоят қилган қуйидаги ҳадисни келтиради: “Ким мана шу зикр қилинган дуони бир марта айтиб, кейин “Эй Аллоҳ! мана шунинг савобини ота-онамга еткизгин” деса, отаонасининг ҳақини адо қилган бўлади”.

Закариё Ансорий раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Лубоб”да: “Тиловатнинг савоби ўлганга етишига далолат қиладиган нарсалардан бири шуки, мусулмонлар барча асрларда Қуръон ўқиб, ўтганларига бағишлаганлар ва буни ҳеч ким инкор этмаган.

Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом хатиби,

модуль таълим тизими талабаси Суфиев Жаъфархон

391390cookie-checkМарҳумларнинг хотирлаш инсонийлик белгисидир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: