islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Каъбага эҳром боғланди

Ҳар йили Ҳаж мавсумининг бошланиши олдидан Кисва юқорига кўтарилиб, Каъбанинг пастки қисми оқ мато билан ўралади.

Кеча 2023/1444 йил 8 июн/19 зулқаъда куни хуфтон намозидан сўнг Масжидул Ҳаромда кисва кўтарилиб, Каъбага эҳром боғланди.

Сабаби Ҳаж мавсуми бошланиши билан кўп сонли тавоф қилувчиларнинг Каъба матосини шикастлашини олдини олиш учун ҳар йили Кисва 3 метргача кўтарилади.

Маълумотларга кўра, Каъба ёпинчиғини қайчи билан кесиб олиб кетиш ҳолатлари кўп учрайди. Шунингдек, баъзи одамлар ҳатто ўз исмларини Кисвага ёзишга ҳаракат қиладилар. Катта миқдордаги оломон ичида шу каби ҳаракатларни олдини олиш қийинлиги сабабли ҳам ёпинчиқ кўтариб қўйилади.

Нима учун Каъба атрофи оқ мато билан ўралади?

Кисванинг оқ мато билан ўралиши Ҳаж мавсумини бошланишига ишора ҳисобланади.

Тахминан ўн йил олдин, Ҳаж бошланиши билан Кисванинг ўзи шунчаки кўтариб қўйилар эди ва ортидаги деворлар кўринар эди.

Аммо, сўнгги йилларда масъуллар Кисва кўтарилгач, Каъбанинг ўртасига оқ мато ўрашни жорий қилди. Бу оқ мато бўлаклари эҳром деб аталади.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

399260cookie-checkКаъбага эҳром боғланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: