Саҳобалар ва Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ишларига разм солдим. Саҳобларнинг Абдуллоҳдан фақатгина Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга ҳамсуҳбат бўлганларию ҳамда ғазотларда бирга иштирок этганларидан бошқа ортиқча фазилатларини топмадим. (Суфён ибн Уяйна)
Абдуллоҳ ибн Муборак ҳақларида сўз юритишдан аввал, у киши яшаб ўтган даврга қисқагина назар солишимиз лозим бўлади.
Абдуллоҳ ибн Муборак ҳижрий 118-йил, Умавий халифаларидан бири Ҳишом ибн Абдулмалик даврида дунёга келдилар. Аббосий халифалардан Ҳорун Ар-Рашид даврида 18-йили вафот этдилар. Умавийларнинг инқирозга юз тутган ва аббосий халифалигининг гуллаб-яшнаган пайтига гувоҳ бўлдилар.
132 ҳижрийда Аббосийлар халифаликни эгаллади. Абу Ал-Аббос Ас-Саффоҳ Абу Муслим қатл этилгач, биринчи аббосий халифаси бўлди. Уни Абу Жаъфар Мансур халифа этиб тайинлаган. Унинг даврида Марвон ибн Муҳаммад то қўшинлари тор-мор этилгунга қадар Миср томон қочди. Кейин у қатл қилинди ва Умар ибн Абдулазиз томонидан бўлган укаси ҳам қатл этилди. Унинг халифалигида ишлар бир мунча қарор топди. Халифалик мустаҳкамланди.
Сўнг 125 ҳижрийда Маҳдий ибн Мансур келди. Сўнг Ҳодий ибн Маҳдийни халифа этиб тайинлади. Ҳодийнинг вафотидан кейин эса халифаликни Ар-Рошид 170 йилнинг охирларида, Робиъул аввалнинг ярми жума кечаси эгаллади.Ундан сўнг ўғли Маъмун эгаллади. [1]
Ана ўша ҳукмдорлар – Абдуллоҳ ибн Муборак улар билан ҳамаср бўлди.
Ушбу асрда давлтачиликни ўрнатишда кўзга кўринган аввалги нарса – у на шўрога ва на салоҳиятли танловга асосланган эди. шу ўринда устозимиз Абу Заҳронинг сўзларини келтирамиз: “Тўрт халифаликдан сўнг Умавий давлатини ўрнатишда биринчи зоҳир бўлган нарса – халифа мусулмонлар орасида алоҳида ажралиб турувчи номзодларни танларди, худди Умар разияллоҳу анҳу халифалигидагидек. Абу Бакр ва Али разияллоҳу анҳумо сингари номзодлар танланмас эди. Ёки Усмон разияллоҳу анҳудек иш ўртача бўлар эди. Умавийлар давлати ҳукмрон бўлгач, халифалик “тишлаб туриладиган” мулкка айланиб қолди. Ушбу давлатнинг асосчиларидан бўлганларни кўплаб мусулмонлар халифа деб рози бўлдилар. Бошқалар эса бу исм (халифалик)ни гарчи ҳаққилари бўлмасада ўзларига қўйиб олдилар. Бунинг оқибатида умавийлар даврида низо ва курашлар авж олди. Зоҳиран тинчлик ҳукм сургандек кўринсада, зимдан ҳасад олови ловиллар эди”.[2]
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ватанлари бўлмиш Хуросонда ҳам ҳижрий 141 йили ровандийлар зоҳир бўлди. Улар хуросонлик бир қавм бўлиб, даъватчи Абу Муслимнинг фикрларига эргашган эдилар. Уларнинг даъволарига кўра, руҳлар кўчиб юради. Худолари – Мансур уларни едириб-ичиради. Ҳайсам ибн Муовия эса Жаброилдир. Маън ибн Зоида билан аскарлар уларга қарши қилич соладилар.
Ҳижрий 150 йили Хуросон аҳли Мансурга қарши Устоз Сийс билан бош кўтарди. Ҳаттоки айтилган нақлларга кўра, пиёда ва отлиқдан иборат уч юз минг жангчи тўпланган. Улар Хуросоннинг кўп қисмини эгаллайдилар. Даҳшатли фитна содир бўлади ва етмиш минг киши ўлдирилади. Устоз Сийс енгилади. Бу ҳижрий 151 да содир бўлади.
Ушбу қўзғалон ва фитналар Абдуллоҳ ибн Муборак даврида содир бўлади. Бундан ташқари яна кўплаб урушларни келтиришимиз мумкин: Марвон ибн Муҳаммад билан юз берган воқеъалар, сўнг Шомда инсонларни ўзига қўшилишга чақирган Абдуллоҳ ибн Али ҳодисаси, сўнг Асабийлар ва Қойсилар-Яманийлар ўртасидаги Шомдаги зиддиятлар, мусулмонлар ва румликлар орасида содир бўлиб турадиган урушлар – буларнинг бари Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ўта қийин сиёсий паллада ҳаёт кечирганларининг гувоҳи бўламиз. Шу боис, бу даврни фитналар, қўзғалонлар ҳамда урушлар асри десак, хато қилмаган бўламиз.
Абдуллоҳ ибн Муборак яшаган асрда ҳукмдорлар ўзларини подишоҳларга қиёслаб, қасрлар қуришга киришиб кетдилар. Мўминлар эҳтиёжи учун барпо этилган байтул молни ўз нафслари ва шаҳватлари йўлида исроф қила бошлашган. Ҳаттоки, йўлдан озган шоирлар ва лаганбардорлага совға-саломлар улашиб, “саховат” кўрсата бошладилар. Бу борада аббосийлар умавийлардан фарқ қилишмади. Уларнинг умавийлардан асосий фарқлари – ажам цвилизациясини қабул қилишларида эди. Ҳукмдорларнинг бу каби хатти-ҳаракати исломий жамиятга ҳам тарқалди. Бағдод машшоқлар ва шоирлар шаҳрига айланиб қолди. Инсонлар орасида неъматларга чўмилган, ўйин кулгуга берилган, ҳалол-ҳаром борасида бефарқлар, молни исроф қилувчилар кўпайиб кетди.
Табарий ўз тарихларида 96 йил воқеаларини тасвирлаб ёзадилар:
“Валид бино қуриш ва қурилиш олиб боришни ёқтирар эди. инсонлар бир бирлари билан кўришиб қолсалар, бино ҳақида сўзлашар эди. Сулаймон волий бўлди. У никоҳ ва таомни хушлар эди. инсонлар ҳам уйланиш ва жориялар ҳақида гапиришар эди. Умар ибн Абдулазиз волий бўлганида, одамлар кечани қандай ўтказдинг? Қуръондан қанча ёдладинг? Қачон хатм қиласан? Қанча хатм қиласан? Бир ойда қанча рўза тутасан? деб сўрайдиган бўлишди”.
Инсоф билан эсласак, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам асри хайр ва барака асри бўлган. Шу боис, илмига амал қилувчи олимлар ва ихлосли даъватчилар ўз бурчларини адо этган ҳолда волийларга насиҳатлар қилишган. Масалан, Авзоъий, Суфён Саврий ва Ибн Абу Зиъблар Мансурга, Солиҳ ибн Абдулжалил Маҳдийга, Ибн Симок ва Фузайл ибн Иёзлар Рашидга насиҳатлар қилиб, Аллоҳнинг азобидан огоҳлантиришган.
Абдуллоҳ ибн Муборак уларнинг ичида дунё юганларидан зуҳд қилган, ҳукмдор ва султонларга яқин бўлишдан четда турган. Даъват қилиш ва илм тарқатиш билан машғул бўлган. Аллоҳ ва унинг расули учун ҳамда мусулмонларга насиҳат қилиш билан банд бўлган. Имонни мустаҳкамлаш ва нафсни поклашга қаттиқ аҳамият қаратган.[3]
Абдуллоҳ ибн Муборак яшаган давр илмий асрнинг энг порлоғи бўлган. У даврда ҳадис, фиқҳ ва адаб сингари илмлар гуркираб яшнаган. Авзоъий, Саврий, Молик ва Абу Ҳанифа роҳимаҳумуллоҳ каби улуғ имомлар етишиб чиққан.
Исломнинг аввалида илм олиш оғиздан-оғизга нақл қилиш ва қабул қилиб олиш кўринишда бўлган. Ёдлаш энг биринчи асослардан бўлган. Шу боис, илм берувчига ҳам, таълим олувчига ҳам илм йўлида етукликни истаса сафар қилиши ва ҳадис тинглаши лозим бўлган. Ўша пайтларда айтилар эди: “Сафар қилмаган одамнинг илмига ишонч йўқ!” Зеро, Абдуллоҳ ибн Муборак ҳам хотираси кучли ва ҳадис илмида улкан насибага эга бўлиш учун сафарлари жуда кўп эди.
Исломий фикрларга бошқа умматларнинг қарашларини улуғ имомлар баъзи илмлар учун фойдалана бошладилар. Форс ва бошқа тиллардан таржималар қилинди. Умавийлар даврида таржималар бошланган бўлса, аббосийлар даврида тарқалган. Ушбу асрда бир томондан мунозара ва баҳслар турли фирқалар томонидан авж олиб кетди. Аҳли сунна ва шиаълар, хорижийлар, ҳавойи нафс аҳллари, мўтазилийлар ва соф исломий ақидаларни муҳофаза қилувчилар орасида баҳслар қизиди. Ҳаттоки, исломий фикрларга зид равишда форсларнинг қадимги ҳукмларини жонлантиришни хоҳловчилар ҳам юзага чиқди. Хусусан, Муқаннаъ Хуросоний аббосийлар даврида Маҳдийнинг ҳукмронлигида юзага чиқди.
Юнон, форс ва ҳиндийларнинг қарашлари, фалсафалари акс этган таржималар кўпайган пайтда, одамларнинг фикрлашлари ўз ақллари ва диний эътиқодларига кўра турлича бўлди:
- Ақли собит ва имони содиқ кишилар бу қарашлардан ўз фиклари кенгайиши ва дунёқарашлари бойиши йўлида истифода этдилар.
- Баъзи инсонлар ақлидаги ноқислик, нафсидаги тақвосизлик сабабидан янги ва эски илмлари орасида иккиланишга тушдилар.
Умавийлар даврининг охирларига келиб, илмлар алоҳида ажралиб чиқа бошлади, ҳар бир илмнинг ўзига олими шакллана борди. Қоидалар ёзилди. Ҳижоз уламолари Абдуллоҳ ибн Умар, Оиша, Ибн Аббосларнинг фатволарини жамладилар. Кейин келган Мадинадаги кибор тобеъинлар уларнинг фатволари асосида қиёс, истинбот қилдилар. Фаръий ҳукмлар чиқардилар. Шунингдек, ироқликлар Абдуллоҳ ибн Масъуд фатволари, Алининг ҳукмлари, Шурайҳ ва бошқа Куфа қозиларнинг фатво ҳамда ҳукмлари жамладилар. Улардан ҳукм олдилар.
Аббосийлар асри келганда, ҳадисларни тартиби, фиқҳи ва мартабасига кўра ёзиш кенг ривожланиб кетди. Бу борада пешқадам бўлганлардан: Шиҳоб Зуҳрий (134 ҳ), Ибн Жураж Маккий (150 ҳ), Ибн Исҳоқ (151 ҳ), Маъмар Ал-Яманий (153 ҳ), Саид ибн Уруба Ал-Басрий (156 ҳ), Робиъ Ибн Субайҳ (160 ҳ), Суфён Саврий (161 ҳ), Молик ибн Анас (179 ҳ), Лайс ибн Саъд (175 ҳ), Ибн Муборак (181 ҳ)[4]
Осор ва хабарларни ёзишда Абдуллоҳ ибн Муборак пешқадам бўлиб кетдилар.
“Ҳадис ва Ислом тарихи” кафедраси
ўқитувчиси Н.Саидакбарова
[1] Ўша манба. 10:158
[2] Абу Ҳанифа, 89 бет
[3] Абул Ҳасан Надавий
[4] Рижалул фикр ва даъва фил ислам