islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Оқилона жавоб

Имом Аъзам бир куни от устида султонлардек дабдаба билан кетиб борардилар. Ўзлари ҳам чиройли зийнатланиб олган эдилар. У кишининг зийнатланишлари фахр ва кибр учун эмасди. У зот уламоларга қарата “Саллаларингизни каттароқ қилинглар, токи кўрганлар сизларнинг олим эканлигингизни билишсин”– деб айтардилар. Бу билан у зот илм ва илм аҳлини улуғлардилар.

Йўл четида бир насроний чуқурда ахлат тозалар экан, кўзи имомга тушиши билан тезда чуқурдан чиқиб, отнинг жиловидан ушлаганча имомни саволга тутди:

– Эй мусулмонларнинг имоми, шошманг, сизда саволим бор, – деб бақирди.

Абу Ханифа отларини тўхтатиб,

– Сўра-чи, кўрамиз,- дедилар.

– Эй имом! Сизларнинг пайғамбарингиз “Бу дунё кофирларга жаннат, мўминларга зиндон” деган, шу тўғрими – деди насроний.

– Ҳа, тўғри, – дедилар Имом Аъзам.

– Энди инсоф билан айтинг, бир менга ва бир ўзингизнинг аҳволингизга боқинг, қайсимиз жаннатда-ю, қайсимиз зиндонда – деди насроний.

– Эй инсон! Агарда сен жаҳаннамни кўрганингда эди, бу ҳолингга кўп шукр этардинг, агар мўминлар ҳам жаннатни кўрсалар эди, бу безаклар, зебу-зийнатлар уларга ортиқча юк, дунё уларга зиндондай бўларди – дедилар улуғ имом.

Насроний бу сўзларни эшитгач ҳеч нарса дея олмай қолди. Маъюс ва мулзам бўлиб, отнинг жиловини қўйиб юборди.

Тошкент ислом институти талабаси

Файзуллаев Сулаймон

417430cookie-checkОқилона жавоб

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: