islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тинчлик ва хотиржамлик бахт саодатдир

Барчамизга маьлумки, ҳар қандай тараққиёт – ҳоҳ диний, ҳоҳ ижтимоий, ҳоҳ иқтисодий, ҳоҳ оилавий тараққиёт бўлсин, унинг негизида бир нарса – тинчлик, ҳотиржамлик ётади.

Боболаримиз, момоларимиз дуо қилганларида: “Тани сиҳат, хотиржамлик, дили беғамлик бергин”, деб айтар эдилар. Чунки, тинчлик – Аллоҳ таолонинг инсониятга берган улкан неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам муборак ҳадисларида тинчлик-хотиржамликни улкан неъмат эканлигини таъкидлаб шундай дейдилар:

“Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар ундан маҳрумдирлар: сиҳат-саломатлик ва тинчлик-хотиржамлик”

Албатта, ҳар бир ҳурфикр инсон бу неъмат учун шукрини қилмоғи лозим. Айрим неъматлар бор-ки, уларнинг шукри “Алҳамдулиллаҳ” дейиш билан адо бўлади, аммо тинчлик неъматининг шукри “Алҳамдулиллаҳ” дейиш билан адо бўлмайди. Бу неъматни асраб туриш учун ҳар бир жабҳада, аввало маърифат соҳасида курашмоқ керак.

Ушбу тинчлик-хотиржамликни бизларга таьмин қилиб берадиган, осойишта яшамоғимизга ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшаётган касб эгалари борки, ҳамиша уларниниг хизматларини эътироф этиб ёдимизда тутишимиз керак. Ён давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини тиклаб, дунёнинг сиёсий майдонида моҳирона дипломатик муносабатларни амалга ошириб келаётган ҳукуматимиз раҳбарларининг хизматларини ҳам алоҳида эътироф этмоғимиз керак.

Алҳамдулиллаҳ, Ватанимиз сарҳадларини, ҳудудий яхлитлигини, аҳолини тинч ҳаётини ва унинг хавфсизлигини бир неча йилдан бери кеча-ю кундуз таъминлаб турган Миллий Армиямиз – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари мавжуд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: رباطُ يومٍ فى سبيل الله أفضلُ من شهْرٍ صيامه و قيمه

“Аллоҳ розилиги учун бир кеча-кундуз Ватан сарҳадини қўриқлаш бир ойлик кундузлари рўза тутиб, кечалари ибодат билан қоим ўтказганни савобидан афзалроқдир”, деганлар.

أنَّ رَسولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ قالَ: رِبَاطُ يَومٍ في سَبيلِ اللَّهِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وما عَلَيْهَا

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Аллоҳ розилиги учун бир кеча-кундуз Ватан сарҳадини қўриқлаш дунё ва ундаги барча нарсадан яхшироқдир”, дедилар.

Шунингдек, бошқа ҳадисда:

رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: عَيْنَانِ لَا تَمَسُّهُمَا النَّارُ: عَيْنٌ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ الله، وَعَيْنٌ بَاتَتْ تَحْرُسُ فِي سَبِيلِ الله

“Дўзахда азобланмайдиган икки кўз (эгалари) бор: Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлайдиган кўз ва Аллоҳ розилиги йўлида мижжа қоқмай кечани қўриқчилик қилиб ўтказган кўз”, деб, Аллоҳ йўлида фуқаролар тинчлигини, Ватан сарҳадларини қўриқлашнинг ажр-савоби нақадар буюк эканлигини, бу хизматда тунни бедор ўтказганлар учун улкан ажр – дўзах ўтидан омонлик берилишини мужда бердилар.

Бугунги кунимизда мамлакатимизнинг тинчлигини кўролмайдиган тоифалар ҳам бор. Уларнинг айримлари сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун “инсон ҳуқуқлари”, “демократия” каби сўзларни ўзларига қалқон қилиб мамлакатда фитна қўзғашга ҳаракат қилсалар, айримлари муқаддас динимизнинг муқаддас шиорларини ўз мақсадлари учун қалқон қилишиб, жамиятда фитна уруғини сепишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи шарифида шундай марҳамат қилади:

﴿وَالفِتْنَةُ أشَدّ مِنَ القَتْل﴾

“Фитна одам ўлдирмоқдан кўра гуноҳи оғирроқдир”. (Бақара сураси, 191-оят.)

Бир ҳудудда фитна оловини ёқишнинг гуноҳи одам ўлдирганнинг гуноҳидан оғирроқ экан. Чунки, қотилнинг зарари бир инсоннинг умрини завол қилиш билан тўхтайди, аммо фитначининг фитнаси ортидан келадиган зарар эса йиллар ўтсада тўхтамайди.

Учқўрғон тумани, “ Муҳаммад Зариф”

жоме масжиди имом хатиби

Шухратилло Исроилов

432880cookie-checkТинчлик ва хотиржамлик бахт саодатдир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: