islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Куфр сўзи Қуръон ва суннатда қандай маъноларда келган?

Куфр сўзи луғатда “бекитиш” ва “тўсиш” маъноларини англатади. Шу маънода барча моддий ва маънавий нарсаларни тўсишга нисбатан араб тилида куфр сўзи ишлатилади.

Куфр сўзи Қуръони каримда бир қанча маъноларда келган:

1. “Бекитиш” маъносида:

“У худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир” (Ҳадид сураси, 20-оят).

Ушбу оятдаги الْكُفَّارَ (кофирлар) калимаси “тупроққа уруғни бекитувчилар” яъни деҳқонлар маъносида келган.

2. “Ношукрлик қилиш” маъносида:

“Қасамки, (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси, 7-оят).

Ушбу оятдаги كَفَرْتُمْ сўзи (куфр келтирсангиз) сўзи “ношукрлик қилсангиз” маъносида келган.

3. “Инкор этиш” маъносида:

“Ўзларига таниш зот (Муҳаммад) келганда, уни инкор этдилар” (Бақара сураси, 89-оят).

Ушбу оятдаги كَفَرُوا (куфр келтирдилар) сўзи билиб туриб инкор этдилар маъносида келган.

4. Иймон қаршисидаги куфр маъносида, яъни иймон келтирмасдан кофир бўлиш маъносида:

“Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади” (Нисо сураси, 136-оят).

Ушбу оятдаги يَكْفُرْ (куфр келтирса) сўзи иймон келтирмаса маъносида келган.

Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

141030cookie-checkКуфр сўзи Қуръон ва суннатда қандай маъноларда келган?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: