islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Таништирув дарслари: 1-курс талабалари Олий маъҳадга ташриф буюрдилар

Қарийб ярим йилдан кўпроқ давр мобайнида, дунё бўйлаб пандемия ўз ҳукмини ўтказишга интиляпти. Шу вақт ичида турли нохушликлар, йўқотишлар кузатилди, аммо ҳаёт оқими бир муддат бўлсин тўхтагани йўқ. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, пандемия, таълим соҳасичалик жамиятнинг бошқа тармоқларига кўп таъсир ўтказгани йўқ. Аллоҳнинг мумтоз яратиғи инсон, мана шундай қийин вазиятда ҳам ақли билан йўл топмоққа интилди, ва Ҳақнинг изни билан маълум самараларга эришди. Жумладан, масофадан бўлса-да, илм олиш, таълим бериш йўлга қўйилди.

Ҳисобласак, инсон умрининг тақрибан ярмидан кўпи илм ва маълумот олиш билан боғлиқ вазиятлар билан ўтади. Инсон ёдидаги ҳеч бир давр, таълим олган даргоҳи билан боғлиқ хотиралар билан тенглаша олмайди. Айниқса, имтиҳонлардан ўтиб, талаба бўлар экан, билим олиш учун ўз ўқиши томон ҳаяжон билан ошиқади.

Шундай экан, пандемия сабаб маълум вақтга тўхтаган анъанавий ўқиш жараёни онлайн тарзда, масофадан олиб борилишига қармасдан, 1-курс талабаларини таълим муассасаси билан таништириш эҳтиёжи туғилди.

Бугун, 14 октябрь куни Тошкент ислом институти 2020-2021 ўқув йилида 1-курсига қабул қилинган талабалари учун таништирув дарслари бўлиб ўтди.

Таништирув дарсларига Тошкент шаҳри ва вилоятида истиқомат қилувчи 1-курс талабалари таклиф этилди. Узоқ вилоятлардаги талабалар ZOOM платформаси орқали дарсларни онлайн кузатиб борди.

Дастлаб, Қуръони карим тиловат қилинди ва ТИИ ректори У.Ғафуров талабаликка қабул қилинган толиби илмларга диний-маърифий соҳадаги навбатдаги фаолиятларига омад тилаб дуо қилди ҳамда  институтнинг умумий фаолияти тўғрисида маълумот берди.

Сўнгра, институтнинг маънавий йўналишдаги фаолияти ҳақида Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев сўзлаб берди.

Таълим муассасасининг асосий вазифаси ҳамда функцияси ҳисобланган ўқув жараёнлари билан боғлиқ маълумотлар билан талабаларни Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев таништирди.

Фото: 2018-2019 ўқув йили. Дарс жараёни

Фото: 2018-2019 ўқув йили. Дарс жараёни

Фото: 2018-2019 ўқув йили. Модуль таълимида дарс жараёни

Aхборот-ресурс маркази мудири Ф.Ҳомидов кутубхона фаолияти ҳақида, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Ж.Неъматов ва Aқоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев мавжуд кафедралар тўғрисида маълумот берди.

Фото: 2018-2019 ўқув йили. Ахборот-ресурс марказида энг фаол китобхонлар тақдирланмоқда

Ўқитувчилардан сўнг, 1-курс талабаси Сулейманов Шамсиддинхўжа сўзга чиқиб, берилган маълумотлар учун миннатдорчилик билдирди ҳамда яқин фурсатларда барча талабалар билан биргаликда устозлардан анъанавий тарзда таълим олиш ниятида эканлигини билдирди.

Фото: 2019 йил. Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг ташрифи
Фото: 2019 йил. Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг ташрифи

2 жуфтликка мўлжалланган дарс машғулотларида талабалар ўзлари учун қизиқ бўлган зарур саволларга жавоб олдилар.

Фото: 2019 йил. Хатмона битирув тадбири

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институти 1971 йил 1 ноябрь куни собиқ муфтий Зиёуддинхон Эшонбобохон ташаббуси билан очилган. Келаси йили 50 ёшга тўлаётган Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом инситутида шу давр мобайнида бутун дунёга ва юртимизга забардаст уламоларни, дин ходимларини етиштириб берди.

Фото: 1972 йил. Олий маъҳаднинг 2-ректори Асрорқул Мавлонқулов индонезиялик меҳмонлар билан

Халқимиз тилида Олий маъҳад деб танилган институтда 5 та, Таҳфизул Қуръон, Aқоид ва фиқҳий фанлар, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари, Тиллар, Ижтимоий фанлар кафедралари бор.

Фото: Олий маъҳадни битирган уламо ва давлат арбоблари
Фото: 1974 йил. Собиқ муфтий Зиёуддинхон Эшонбобохон хорижлик меҳмонлар билан Олий маъҳадда
Фото: Олий маъҳадга оид тарихий фотолавҳалар

Ҳозирда кундузги, модуль (интенсив-жадаллаштирилган) ва сиртқи таълим шаклларида 700 га яқин талабаларга 100 дан ортиқ мударрислар таълим бермоқда.

ТИИ матбуот хизмати

178800cookie-checkТаништирув дарслари: 1-курс талабалари Олий маъҳадга ташриф буюрдилар