Тошкент ислом институтида буюк аллома, адиб ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 581 йиллигига бағишланган “Темур тиғи етмаган жойни қалам билан олди Алишер” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, ректор Уйғун Ғафуров ва навоийшунос олим, Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори, доцент Олимжон Давлатов иштирок этди.
Дастлаб, устоз ва талабалар томонидан хатм қилинган Қуръони каримнинг охирги суралари ўқилиб “хатми сағир” қилинди. Савоби ўтган аллома ва мутафаккирлар, хусусан Алишер Навоий руҳига бағишланиб, дуо қилинди.
Олимжон Давлатов Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, асарлари тўғрисида сўзлади ҳамда дин ва маърифатга йўғрилган, умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи байтларни шарҳлаб берди.
Давра субати якунида илмий ва мазмунли суҳбат учун Олимжон Давлатовга миннатдорчилик сифатида Ташаккурнома топширилди.
Тиллар кафедраси мудири
Ёқубжон Бухарбоев