islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Масжиди Набавийдаги “Қуббаи Ҳадро” – Яшил гумбаз тарихи

1297 йилгача Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қабри устида гумбаз бўлмаган.

XII асрда милодий 1297 йил Мамлук султони Мансур Қалавун Оиша розияллоҳу анҳонинг уйларини ўраб турган деворларга ёғоч гумбаз қурдирди.

Кейинчалик бу ёғоч гумбаз оқ рангга бўялган, кейин тўқ кўк – бинафша рангга бўялган ва тахминан 200 йил давомида XV асргача шундай кўринишда бўлган!

1481 милодий йили Пайғамбар алайҳиссалом масжидида содир бўлган катта ёнғин натижасида масжид гумбази ва унинг қисмлари ёниб кетди.

Шу йили Мамлук ҳукмдори Султон Қайтбай масжид ва гумбазни қайта қуради ҳамда ҳимоя қилиш учун ёғоч гумбаз устига қўрғошин плиталари ётқизиб, пойдеворини ғишт билан ўрайди. Қайтбай ўрнатган гумбаз “Куббатул ҳужра”, “Куббатун нур” деб атала бошлади.

XIX асрда Масжиди Набавийда таъмирлаш ишлари учун тайёргарлик 1813 йилда бошланди. Истанбул ва Мисрдан зарур меҳнат қуроллари ва қурилиш материаллари келтирилди.

Қурилиш ва таъмирлаш ишлари 1817-18 милодий йиллар оралиғида амалга оширилиб, Усмонли султон Маҳмуд II Мамлук султони Қайтбай қурдирган гумбаз устида бизнинг давримизда кўриб турганимиз гумбазни ўрнатади.

Гумбаз устига яшил бўёқ 1837 йилдан бошлаб бўяладиган бўлиб, шундан сўнг гумбаз “Қуббатул Ҳадро”, “Яшил гумбаз” номи билан машҳур бўлди.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

355670cookie-checkМасжиди Набавийдаги “Қуббаи Ҳадро” – Яшил гумбаз тарихи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: